Жонибек Али

Description
Қалб. Тафаккур. Мен.
Advertising
Tags
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

🧑‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama👉 @activus_reclama

Last updated 2 days, 7 hours ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 3 days, 4 hours ago

1 month, 1 week ago

#янги_шеър

Фасл - кузий, ҳаво - наврўзий
Гул ўрнида бир қучоқ хазон.
Мезон ели остинда тўзир
Кулранг рўмол ўраган осмон.

Шитирлайди бунда даъфатан
Ковакларда қурт-у қумурсқа.
Ҳилолий нур ёғилар шамсдан,
Булут челак-челак сув қусар.

Бир замонлар шоир демишки
"Баҳор кунларида кузнинг ҳавоси"
Аммо ҳозир шундай эмишки:
Куз макрига нав баҳор асир!

Кезаркансан чорбоғни ҳар гал
Фазлнусха бир шамол елар.
Дарё суви шунчалик гўзал,
Совуқ, аммо чўмилгинг келар.

Кузнинг тартиб алмисоғи шу!
Англай олмай мен бунда ҳалак.
Саҳар терлаб ишга бориш-у
Уйга келиб, шамоллаш андак.

Зардолулар бунда мураббо,
Бунда неъмат ёнғоғу бодом.
Қуёш бор, лек қизитмас аммо
Иситмаса одамни одам.

Жим томоша қилиб бўлмайди
Яшилликнинг йиқилишини.
Ва изидан тентираб, дайдиб
Изиллаган қиш келишини.

Фасл - кузий, ҳаво - наврўзий
Гул ўрнида бир уюм ўтин.
Рутубатнинг шаклини бузиб,
Ачитади кўзларни тутун.

Жонибек АЛИЖОНОВ,
ноябрь, 2024

@Jonibek_Alijonov

1 month, 1 week ago

Миллат ҳақида иншо

Вафот топди Темур,
Кучсизланди Турон.
Бобур юртдан кетди,
Келди Шайбонийхон.

Жон ови бошланди
Туркий саройида.
Илм-у урфон қолди
Жойи-жойида.

Оми эди, баттар
Бўлди қаройи.
"Одам..." қилолмади
Ҳатто Навоий.

Барслар тўнғиз бўлди,
Бургутлари укки.
(Сал бошқача чиқди
Абдуллахон 2).

Сафога юз йиқилиб,
Ичиб хамрлар.
Элни расво қилди
Шоир амирлар.

Миллат яраланиб,
Талашаркан жон.
Унга пичоқ урди
Амир Олимхон.

Амлоси йўқ элат
Чекмади афсус.
Жуда осонгина
Босиб олди рус.

Улус жонин ўйлаб
Элидан кечди.
Динини беркитди,
Тилидан кечди.

Лекин учта-тўртта
Марди бор эрди.
Шуларни деб Худо
Озодлик берди.

Пишмас деганидек
Тарқоқнинг оши.
Лекин бирикмади
Барибир боши.

Қизиқмади ҳеч бир:
"Дунёда не гап?"
Бўлгандайин худди
Шиддати тугаб.

Бақириб "Буюкмиз"
дейди.
Аслида
яшаяпти ҳануз
Ленин асрида.

Жонибек АЛИЖОНОВ,
ноябрь, 2024

@Jonibek_Alijonov

1 month, 1 week ago
1 month, 3 weeks ago

#Умр зое ўтди, бузилди қасам.
Қисмат заифларга бир асо йўнди.
Агар туркийликни қушга менгзасам:
Кучланди. Йиқилди. Уринди. Сўнди.

Замон нозиклашди бизга келганда,
Жасорат қоқилиб, ғурур эгилди.
Миллатга беаёв ҳужум бўлганда;
Даставвал ЎЗЛИККА тегилди.

Туркиймиз! Миллатий номимиз - ўзбек.
Биз майин қилганмиз Ўрда тупроғин.
Водариғ, қай замон қуйига тўздик,
Ўзликнинг йўқолди боши-адоғи.

Лекин тинган сувдек тинди тафаккур.
Муштга айланмоққа ақлимиз етди.
Аммо, нега қадлар туролмас мағрур?
Нега мақсадимиз мўртлашиб кетди?

Бизлар ишонганлар - ярми мусофир,
Ярми устимиздан тинмай талайди.
Тилини ютгандай олим-у шоир
Дилидан ўтганни гапиролмайди.

Боғимиз ёт босди.
Қани, тутоқиб,
Ичи олов олган чин мардлар шони?
Қаранг, ўз мевамни ўзимга сотиб,
Мазах қилмоқдалар бутун Туронни.

Жонибек АЛИЖОНОВ,октябрь, 2024@Jonibek_Alijonov

1 month, 3 weeks ago

Чархнинг қай еридир узилиб кетди:
Кулолнинг меҳнати бузилиб кетди.

Ўксинмай, диққатни такрор қаратди:
Бутунлай бетакрор асар яратди.

Ўзиям аямай жилолар берди:
Бу асар сополдан пиёла эди.

Гап тарқалди: “Бунга ким бўлар эга?”
Кулол совға қилди волидасига.

Шу кундан хулоса қилди халойиқ:
“Яхшиликка энг кўп оналар лойиқ”.

Жонибек АЛИЖОНОВ,
октябрь, 2024

@Jonibek_Alijonov

2 months ago

МУҚАДДАС СОҒИНЧ

Ёвқур курашларда жамғарилган эрк,
Кулфат тушмаганда қилинган сажда,
Қадрингиз мен учун ғоят юксак, лек
Менинг сўнмайдиган орзуйим бошқа!

Бир-бир тушар экан тиғлар турпоққа,
Байроққа ғанимлар бурун артаркан,
Ровийлар бу ҳолни ёздириб оққа
Сокин ватанига - уйга қайтаркан

БИР КУЧ ЎСИБ ЧИҚАР МИЛЛАТ ИЧИДАН!
Муштумга айланиб бутун оломон,
Ғолиб келадилар ёвнинг устидан –
Давлатга дўнади Муқаддас Турон!

Билмам, содир бўлар бу ҳол қай замон,
Аммо, кўнгил сезар - ҳаммаси яқин.
Мен сени соғиндим, жонажон Турон.
Мен сени изладим, Яширин Чақин.

Лекин, йўлларимиз тўла хатар-у
Хоинлар чайқаган заиф сиёсат.
Уларнинг даврони ўтиб кетар-у
Балога қолмаса бўлди раёсат.

Сиздан ҳам бир куни сўралар илло
Миллатнинг йўлини сўраб турганлар.
Бўйнингизга кишан ўралар илло
Барига жимгина қараб турганлар.

Туркона имода чорлайди такрор
Мардларни қумсаган эшикларимиз.
Бир кун ҳаммангизни йиғлатиши бор
Ҳали айтилмаган қўшиқларимиз.

Жонибек АЛИЖОНОВ,
октябрь, 2024

@Jonibek_Alijonov

4 months, 3 weeks ago

ТУРОН**, қачонгача орзу бўларсан?
Амалга кўчмаган мавзу бўларсан?

Токай диққатдасан оҳларинг билан,
Қўлидан иш келмас шоҳларинг билан…

Қайтарми хув ўша буюк онларинг?
Қуруқшаб қолмасми иссиқ қонларинг?

Сергак тортармикан жаҳдингдан жаҳон?
Юксак кўтарилар туғларинг қачон?

Тупроққа қоришиқ то қай он шонинг,
Ўгай боласидай худди дунёнинг...

Жўмардларинг йўқми ё шунчалик оз?
Эслаяпти сени шоирлар, холос.

Жонибек АЛИЖОНОВ,
августь, 2024@Jonibek_Alijonov

5 months ago

ДОСТОНОНА

Тоғлардан оқиб тушган
шароралар кимники?
Тафти товон куйдирган
ҳароралар кимники?
Лаби ёрилган манов
бечоралар кимники?
Қақратмагин томоқни,
сув бер, тўрам, ичайин.

Кўрпачангнинг тагида
уюм-уюм хазина.
Неча алдаркўсалар
кеча-кундуз таъзимда.
Ҳаводан бошқа не бор
бу миллати азимда?!
Йиртма ўзи ямоқни,
эп бер, тўрам, яшайин.

Самарқандда Самарқанд
Бухорода шариф йўқ.
Элатимнинг ақлида
на ҳарф, на алиф йўқ.
Таълими йўқ толибга
Талаб ҳам йўқ, таклиф йўқ.
Ундов қилгин сўроқни,
йўл бер, тўрам, борайин.

Туркий қунжида мамнун
ахир Турон ўзингсан.
Миллионлардан танланган
якка инсон ўзингсан.
Тўқсон икки ўзбекка
соҳибқирон ўзингсан.
Охиримиз ўйлаган
аввали шон ўзингсан.
Юксалтмоққа ватанни
зўр бер, тўрам, кўрайин.

Курашамиз, бу кураш
дод ўрнини шод қилса.
Қонларда қотиб ётган
юрт ишқини ёд қилса.
Жонфидолик агарда
бу элни обод қилса,
Тутай қурол-яроқни,
сўз бер, тўрам, ўлайин.

Жонибек АЛИЖОНОВ,
июль, 2024@Jonibek_Alijonov

5 months, 2 weeks ago

Тушар нур эниб
кўкдан ергача.
Курак чиқарар
юрак шеъргача.

Жисмим тобора
эврилади жим.
Танда томирмас,
худди узун сим.

Тилим тил эмас,
қалампир - аччиқ.
Қоним ўрнида
бир челак балчиқ.

Уйқуга тўйгач,
туйғусирайман.
Ҳар кун Худодан
кун ўғирлайман.

Зеб-у забарим
гўё ибодат.
Тўйиб йиғлолсанг,
масми саодат?

Умрим узаяр
қадамлар билан.
Оёғи осмон
одамлар билан:

Бадани хушбўй,
юз-кўзи суқсур.
Яқинроқ борсанг,
нафси буруқсур.

Тайини йўқ на
илм-у иймонда.
Тонгда хўмрайиб,
тиржаяр шомда.

Ғорга кирсамми,
кетсамми тоққа...
Бутун дунёни
бошқарар соққа.

Ҳарсанг ичидан
ўсиб чиқмас гул.
Ҳатто шоирга
пул керак,
пул,
пул!

Ҳар саъжки шундоқ
сожидаси бор.
Ернинг ушмундоқ
қоидаси бор.

Айбинг: туғилдинг
озгина кечроқ -
Бозор – иқтисод
замони ичра.

Жонибек АЛИЖОНОВ,
июль, 2024@Jonibek_Alijonov

5 months, 3 weeks ago

Ҳисорнинг бошларига
Булутлардан қор тушкай.
Этакдаги боғларга
Шудринг-у шарор тушкай.
Чанқаган илдизларга
Сув тушкай – мадор тушкай.
“Бўлинглар, очиламиз” –
Гулларга барор тушкай.
Айланиб, ўргиламан,
Кезаман, ўтираман:
Безовта юрагимга
Бир яхлит қарор тушмас.

Эгарга сув илдириб,
Болалар эниб келар.
Чўққилар орқасидан
Шамсинур ёниб келар.
Адирлар терламоққа
Бир бошдан кўниб келар.
Чўпонлар бехавотир
Таёғин йўниб келар:
Қарайман, хушланаман,
Лек дарров ушланаман –
Нега менинг боғимга
Гул тушмас, баҳор тушмас.

Қанча дуркун орзулар,
Ушалмай армон бўлди.
Баъзи-баъзи дардларга
Бошқа дард дармон бўлди.
"Нега?" деган саволлар
Йиғилиб, хирмон бўлди.
Онамиз ситам ютди,
Ота паришон бўлди.
Жимгина юравердим -
Жимгина туравердим.
Қотиб кетган бетимга
На дўл, на бўрон тушмас.

Жонибек АЛИЖОНОВ,
июль, 2024@Jonibek_Alijonov

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

🧑‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama👉 @activus_reclama

Last updated 2 days, 7 hours ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 3 days, 4 hours ago