Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 2 days, 7 hours ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 3 days, 4 hours ago
Электрон тижорат ва молиявий хизматлардан онлайн фойдаланишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шартлари ва кафолатлари
Рақобат қўмитаси савдо тармоқлари вакиллари билан Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш юзасидан учрашув ўтказди
🪧 Қўмита ўз ваколатлари доирасида ички бозорда истеъмол товарларининг нархларини таҳлил қилиш ҳамда савдо фаолиятида рақобатни таъминлаш юзасидан республикамизнинг 8 та йирик чакана савдо тармоқлари вакиллари билан амалий учрашув бўлиб ўтди.
👥 Учрашувда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларни нархларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларни барқарорлаштириш чоралари бўйича масалалар, шунингдек, чакана савдо тармоқларида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан боғлиқ тизимли муаммолар муҳокама қилинди.
💬 Шунингдек, Рақобат қўмитаси томонидан Янги йил байрами арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқларига (“Корзинка”, “Макро”, “Ҳавас”, “Барака”, “Магнум”, “Ассорти”, “B1” ва “Магнит”) етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан **огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилди.
_______
Комитет по конкуренции провел встречу с представителями торговых сетей по вопросам обеспечения стабильности цен на продукты питания в преддверии Нового года.**
🪧 В рамках своих полномочий Комитет провел рабочую встречу с представителями 8 крупных розничных торговых сетей республики по вопросам анализа цен на потребительские товары на внутреннем рынке и обеспечения конкуренции в торговой деятельности.
👥 На встрече обсуждались вопросы выявления факторов, влияющих на цены на социально значимые продовольственные товары, а также меры по их стабилизации. Кроме того, были рассмотрены системные проблемы, связанные с торговлей основными продуктами питания в розничных сетях.
💬 Также Комитет по конкуренции направил предписания розничным торговым сетям (таким как «Корзинка», «Макро», «Ҳавас», «Барака», «Магнум», «Ассорти», «B1» и «Магнит») в преддверии Нового года, когда резко возрастает спрос на социально значимые продукты питания, оперативно информировать Комитет о возможных изменениях цен со стороны поставщиков, логистических расходах и необходимости предотвращения необоснованного повышения цен поставщиками, а также других факторах, которые могут привести к увеличению цен.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
#Самарқанд_рақобат_МДҲ_ОАВ_нигоҳида
🤔 Самарқандда МДҲга аъзо давлатларнинг Монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиш ҳолатларини биргаликда бартараф этиш ҳамда монополияга қарши сиёсат соҳасига бағишланган йиғилишларида ўзаро тажрибалар алмашинди вадолзарб масалаларнинг муҳокамаси бўлиб ўтди.
✈️ Халқаро тадбирлар ҳақида “Poytaxt” радиоканали “Yangiliklar” информaцион дастурида маълумот берилди.
Каналга уланиш https://t.me/RaqobatGovUz
ҚЎМИТА ТАКЛИФЛАРИ АСОСИДА КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРНИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИДАГИ ЛОКАЛ ҚОЗОНХОНАЛАРГА ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ УЧУН ТАБИИЙ ГАЗ ТАРИФЛАРИ КАМАЙТИРИЛИШИГА ЭРИШИЛДИ
🔵 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 май кунидан табиий газ учун базавий меъёр ва тарифлар белгиланган эди.
🔥 Шунингдек, 2024 йил 31 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 111-бандига асосан, маиший истеъмолчини газ билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар коммунал-маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифлар ва шартлар асосида амалга оширилиши қайд этилган.
✈️ Мазкур талаб асосида аҳоли эҳтиёжлари учун иссиқлик энергияси етказиб беришда локал қозонхоналар табиийки, меъёрдан ортиқ табиий газ истеъмол қилинган бўлиб, тўловлар ва ҳисоб-китоблар 4 баробаргача қиммат тарифларда ҳисобланиб келинган. Бунинг оқибатида аҳоли локал қозонхоналар орқали иссиқлик энергиясидан фойдаланишда қиммат нархларда тўлаш лозим бўлган.
💧 Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида, Рақобат қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқилиб, Ҳукуматга киритилган эди. Ушбу таклифларни инобатга олиб Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 111-бандига тегишли ўзгартириш киритилди.
🤔Натижада маиший истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондидаги, юридик шахслар ётоқхоналаридаги, кўп квартирали уйларни бошқариш органларидаги локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар маиший истеъмолчилар учун базавий меъёр бўйича белгиланган тариф асосида (яъни амалда 650 сўм) амалга оширилиши қайд этилди.
☑️ Эндиликда, аҳоли эҳтиёжлари учун юқоридаги субъектлардаги локал қозонхоналар орқали иссиқлик энергияси етказиб бериш хизматлари тарифлари мутаносиб равишда камайишига хизмат қилади.
➡️Батафсил
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 2 days, 7 hours ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 3 days, 4 hours ago