Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Аёлларга Марузалар | Расмий канал

Description
🍃 Hayotda hech narsa tasodif emas. Siz aynan kerakli vaqtda, kerakli joydasiz!

Reklama 👉 https://t.me/ibratli_reklama
Perfluence


Diniy savollar 👉 Savollar.islom.uz
Advertising
We recommend to visit

💰 Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !

Реклама : 💻 @Uysavdo_admin47

🇺🇿 Эълон бериш ПУЛЛИК!
🇷🇺 Размещение объявления ПЛАТНОЕ!





Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар

Last updated 8 months, 3 weeks ago

🎯 𝐑𝐞𝐤𝐥𝐚𝐦𝐚 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧: @manegerrr

⚡️ ​𝗕𝗨𝗫𝗢𝗥𝗢𝗗𝗔𝗚𝗜 𝗘𝗻𝗴 𝗧𝗲𝘇𝗸𝗼𝗿 𝗫𝗮𝗯𝗮𝗿𝗹𝗮𝗿

Last updated 6 months ago

"Yangi Binolar" Орзуингиздаги уйлар

Админ: @Yangi_Binolar

Last updated 1 month, 2 weeks ago

1 month, 1 week ago

**ЯНА  СОҒИНДИМ  ЯНА....

Тикиш машиналарини ихтиро қилган Elias Howe машиналарни тушида кўрган эди.
Niels Bohr ҳам Квант физикасининг ихтиросини аввало тушида кўради.
Данте " Илоҳий комедия"ни ёзиб кейин уни яшириб қўйганди. Бир кун ўғлининг тушида отаси яширган жойини кўрсатди. Ўғли туш кўрмаганида эди адабиёт биносида " Илоҳий комедия" деган бир ғишт пайдо бўлмасди.
Моцарт ва Бетховен мусиқаларини аввал тушида басталар кейин уни ҳаётга ўгирарди.
Туш бир лутфдир. Баъзан инсон кечалари фақатгина туш кўриш умиди билан  уйқуга рози бўлади.
Аммо ким нимани туш кўрса кўрсин, тушдан ҳам, уйқудан ҳам ширин бир нарсани биламан. Тушда берилган илҳом, ижоддан минг баробар афзал, минг баробар ҳузурли бир бағирни... Бу бағир саждадир. Бир кечани инсон сажданинг бағрида ўтказса кейинги кечагача уни яна соғинади. Қуёшнинг ботишини яна соғиндим, яна, дея кутади.

Ибн Масъуд р а дедики:" Инсоннинг ҳалокати иккита нарсададир,  булар ўзига бино қўйиш ва умидсизликда".
Бу икки офатнинг шифоси эса узун саждалардадир.
Зеро Расулуллоҳ с а в маҳамат қилдилар:" Қулнинг Роббига энг яқин ҳолати саждадир", дея.( Муслим).
Энг Буюкка яқинлик бизни буюкликдан қутқаради.
Энг Жумардга яқинлик бизни умидсизликдан қутқаради.
Чунки," Уларнинг нишонаси юзларидаги сажда изидир" ( Фатҳ сураси,29).
Биз жисмонан ва маънан сажда қилганимизда  хаёлимизга оқиб келадиган дунёвий, шайтоний, нафсоний тушунчаларнинг булоғи қаердан?
Ичакларимиз ва пастки бўлимлардан, мушак ва суяк оламида минглаб информация ва папкалар тахланиб ётибди. Улар сажда онида тавҳидга келишни хоҳламайди.
Ҳақиқий маънода тавҳидга келганида эса совун кўпиги каби тарқалиб эрийди. Бу папкалардаги тушунчалар каотик ва тартибсиздир. Биз Роббимизнинг Бирлиги  ва Борлигини таний бошлаганимизда улар ёна бошлайди. Калимаи тавҳид идроки бизнинг онг остимизни тартибга солиш ишини бошлаб юборган бўлади.
Онг ости ёпиқ, пардаланган жанжалли воқеалардан озуқа олувчиларни севади. Чунки инсонларнинг кўпчилиги яъни ичак мия ёки судралувчи миялилар  уруш жанжалдан озуқа ва завқ олади. Хамиртуруши бузуқ, қийноқдан завқланади.

Ақл сажда қилмай туриб бош сажда қилмайди. Қилса ҳам фойдаси камдир. Фақат гимнастика бўлади, аммо сажда энергиясидан фойда ололмайди. Ақлнинг саждаси суннатуллоҳни идрок  қилиш, савол бериб жавобини қидирмоқдир. Жавоблар топила бошлаши билан қалб саждаси бошланади. Сажда, тупроқдан келдим тупроққа кетаман, демакдир. Пешона саждага борганида эпифиз бези ҳаракатга тушар ва вужудга энергия ёйишга бошлайди.

Қор кристалларида  товушни ютиш хусусияти бор. Қор ёққанида ҳамма жойнинг сас -садосиз бўлиб қолишининг сабаби будир. Инсонларнинг ҳам баъзан жимжитликка кўмилишининг сабаби ичига қор ёғаётган бўлади.
Баъзан ичига шиддатли сел ёғади. Ёмғирдан қочиб бир шамсия қидириб қоладику инсон. Ўша шамсия яна сажда.

Кечалар қора атиргулга ўхшайди. Ғунчасида саждаларнинг ифори гизли. Таҳажжудда очиладиган гул. Тонгга яқин ифорага тўйиб бўлмас гул.
Сажжода боғчасининг қора ғунчаси...

Тавҳид, ширин- шакар тушлар кўриб, мазза қилиб, оёқни узатиб ухланадиган тўшакларнинг адреси эмас. Валлоҳу бу йўл жуда аччиқ, изтиробли,тиканли, бўронли. Тўшак- мўшак йўқ бу сафарда.
Иброҳим а с каби оловга отилиш бор. Исо ас каби михланиш бор. Расулуллоҳ с а внинг хижрати бор. Юсуф а с нинг зиндони бор.

Эски Қалам ёзди.**

1 month, 1 week ago

АЛЛОҲНИНГ БИЛИШИ ЕТАДИ
Абдуллоҳ ибн Муборак Тартусга кўп борар эди. Чунки Тартус чегарада жойлашган эди. Баъзида Раққадаги карвонсаройга ҳам бориб турар эди. Карвонсаройда бир йигит унга хизмат қилиб, сўнгра Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳадис эшитар эди.
Сафарларидан бирида Абдуллоҳ ибн Муборак яна Раққадаги карвонсаройга тушди. Аммо хизматкор йигитни кўрмади. Жиҳодга шошиб тургани учун уни суриштирмади. Жиҳоддан қайтганидан кейин ўша йигитни суриштирди. Кишилар у йигитнинг қарзи кўпайиб кетганлиги учун ҳақдор уни қаматганини айтишди. Абдуллоҳ ибн Муборак унинг қарзи қанчалигини сўради. Йигитнинг қарзи ўн минг дирҳам(икки юз дирҳам закот нисоби бўлади) экан. Абдуллоҳ ибн Муборак ҳақдорни қидириб топди. Қарзни ҳаммасини унга тўлади. Аммо ҳеч кимга айтмаслигини тайинлади.
Йигит қамоқдан озод бўлди. Кишилар уни Абдуллоҳ ибн Муборак суриштирганини айтишди. Йигит Абдуллоҳни топди. Абдуллоҳ ундан сўради:
- Қаерда эдинг, карвонсаройда кўринмадинг?
- Қарзим учун қамашди!
- Қандай чиқдинг қамоқдан?
- Кимдир келиб қарзимни тўлабди. Унинг кимлигини билмадим. Мени чиқариб юборишди!
Абдуллоҳ ибн Муборак деди:
- Ўша кимсани сенга юборган Аллоҳга ҳамд айтаман!
Ҳақдор то Абдуллоҳ ибн Муборак вафот қилмаганича сирни яшириб юрди. У вафот қилгач, қарзни у тўлаганини айтди. Йигит ана ўшанда қутқарувчиси Абдуллоҳ ибн Муборак бўлганини билди!

Ҳар-бир қилган яхши ишимизни ҳужжатлаштириб қўйишимиз шарт эмас. Аллоҳ таоло бу вазифага баъзи фаришталарни бириктириб қўйган. Хотиржам бўлайлик, ҳеч бир яхшилигимиз зое қилинмайди. Ҳаммаси китобда ёзиб қўйилган!

Агар бордию инсонлар билмаса Аллоҳ билади. Шу етарли!
Имом Заҳабий ўзининг "Сияру аъломин нубало" номли китобида келтиришича, Ҳорун ар-Рашиднинг қўшинида исмини девонга ёздирмайдиган йигирма минг аскар бўлган экан. Улар маош ҳам олишмас экан. Аллоҳнинг билгани уларга етарли бўлган экан!

Соиб ибн Ақраъ Наҳованд жангидан қайтиб келиб халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуга машҳур мусулмонларнинг шаҳид бўлганини айтди ва уларнинг исмини санади. Сўзининг охирида "...ва мўъминлар амири танимайдиган бир қанча кишилар шаҳид бўлди", деди. Уни эшитган Умар розиёллоҳу анҳу йиғлаб юборди ва деди:
"Умарнинг танимаслиги уларга зарар бермайди. Уларни Аллоҳ танийди!".

Камералар суратга тушира олмайдиган, кишилар кўра олмайдиган яширин солиҳ амални кўпайтирайлик. Бунақа амални Аллоҳ суяди. Қабримиз эса шунақа яширин амал билан мунаввар бўлади!

1 month, 1 week ago
1 month, 2 weeks ago

Нозланяпти-да! Суробини тўғриласам, мушукдай мулойим бўп қолади.
— Мелисага топширворса-чи?...
— Унисидан қўрқмайман. Яхши кўрмаса, менминан умуман гаплашмасди. Гаплашяпти-ку!
— Йигити-чи?
— Қанақа йигит? Айтаверади-да ҳар балони!..
— Ўзинг биласан гапни калта қилди Вали.
— Бир гап бўлса, мени ваабще танимайсан.
— Келишдик.
— Унда мен таниш йигитлардан иккитасини ёллайман. Сен бизни қишлоқдаги ўша ҳовлида кутасан. Хизмат ҳақи эса икки минг кўкида бўлади.
— Гап йўқ дедим-ку! талмовсиради Маъмур.
— Шарофат меники бўлса бас. Пул деганининг юзига қараб ўтирмайман. Икки минг кўки ҳазилакам пул эмас. Ўғирликнинг турли кўчаларида тажрибаси ошган Вали бу пулларни негадир ҳалоллаб олишни хоҳлаб қолди.
Маъмур қўлга тушган тақдирда ҳам сотмаслигига ишонса-да, қиз ўғирлашнинг янги режасини тузди.
Шарофат тушлик пайти овқатини олиб ейдиган эркак таниш эди. Косалардаги овқатлардан бирига бошқа бир йигит орқали ухлатадиган дори қўштирди. Йигит ошпазга айнан шу косадаги овқатни тутқазишни уқтирди ва ўзи ҳам назорат қилиб турди. Кўрибсизки, Шарофат овқатни егач, кўз олди қоронғилашиб, кўнгли озаётганини ҳис этди. Пайтдан фойдаланган йигит дарҳол бир четда бекиниб турган икки нафар оқ халатли шерикларига қўнғироқ қилиб юборди. Бозорда ким суриштириб ўтирибди. Бозордагилар оқ халатдагиларни Тез ёрдамчилар деб ўй лашди.
Шарофат шу заҳоти махсус замбилга ётқизилиб, ташқарига Валининг Нексияси томон олиб кетилди. Маъмур машина етиб келгунга қадар хонтахтани ноз-неъматларга тўлдириб, оҳори тўкилмаган либосларда интиқлик билан висол онларини кутарди. У қаттиқ ишонарди. Қиз бола барибир кўз очиб кўрган йигитга кўнгил қўяди. Яқин ўтмишини унутиб, ўша йигитгагина қалбини очади.
Ниҳоят ташқарида машина чўзиб сигнал чалди. Маъмур ҳовлиққанча чиқиб дарвозани очди.
— Тез ичкарига олиб киринглар! буюрди Вали йигитларга.
— Маъмур, ўн дақиқадан сўнг ўзига келиши керак. Лекин ҳушёр бўл! Бу жуда қалтис иш.
— Буёғини ўзимга қўйиб беравер, ошна! деди кафтларини бир-бирига ишқалаб Маъмур.
— Мана, ваъда қилинган пуллар!
— Сотиш йўғ-а? эҳтиёт шарт қайтадан сўраган бўлди Вали.
— Менга ишонмайсанми нима бало? Ўша гап-гап!
Дарвозани ичкаридан тамбалаб келгач, Маъмур Шарофатнинг тепасига келиб ўтирди. Бирпас унинг гўзал чеҳрасига термилиб қолди. Барибир сабри чидамади. Уйғонишидан, кутилмаганда бақир-чақир қилишидан қўрқди ва шоша-пиша ечиниб қизнинг бағрига кирди…
Шу паллада дори таъсири тугаб, қиз кўзларини очди ва беихтиёр Маъмурнинг кучли қўлларидан халос бўлишга урина бошлади.
— Нима қиляпсан, ифлос? Қ-қўйвор-р!... Қўйвор дедим!...
— Йўқ, деди уни маҳкам кўксидан босиб Маъмур.
— Сенга берган ваъдамнинг устидан чиқдим, асалим! Энди сен меникисан. Фақат меники…
— Йў-ў-ўқ!
Шарофатнинг ҳайқириғи мисоли бутун дунёни тутди. У жонҳолатда Маъмурнинг дуч келган ерига чанг солар, ўкириб-ўкириб йиғларди.
Йўқ, нафс исканжасига банди бўлган, ҳисларини жиловлай олмаган Маъмур барибир қизнинг кўнглидан жой ололмади. Гарчи номуси поймол этилган бўлса-да, Шарофат эртаси куниёқ милицияга арз қилди.

Олимжон ҲАЙИТ.

1 month, 2 weeks ago

ҚИЗ ЎҒРИСИ...
(Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Дунёда ҳиссиётини жиловлай олмайдиганлар ҳам учраб туради. Ана шундайлардан бири ҳис-туйғу бир кун келиб душман бўлиши ҳам мумкинлигини вақтида англаб етмади. Оқибатда эса…
Бу қизнинг исми Шарофат эди. Хотинидан яқиндагина ажралиб, кейинги пайтларда ёлғизликнинг аччиқ ошини татиб кўра бошлаган Маъмур ундан бир қарашдаёқ кўз узолмай анграйиб қолди. Қизнинг юпқа лаблари, узун киприклари-ю, майин сочлари йигирма бешни уриб қўйган норғул ва табиатан қайсар йигитнинг тинчини ўғирлади.
— Шу қиз меники бўлиши шарт. — Ўзига ўзи сўз берди Маъмур. — Фақат ўзимники бўлади…
Мана шу сўзлар йигитни олдинга етаклади. Қалбини жунбушга келтирди ва янада қайсарлантирди. Энди ҳар куни шаҳардаги катта бозорга эрта тонгда келиб, молини ёйиб, икки пештахта нарида туриб атир-упаларини қиз-жувонларга кўз-кўз қилиш билан банд бўлган Шарофатга маҳлиё бўлишни одат қилди. Лекин яқин боришга, гап ташлашга шошилмади. Қулай фурсатни кутди. Фурсат ҳам узоқ кутдирмади. Кунларнинг бирида ёши Маъмурдан улуғроқ бир йигит Шарофатни чув туширмоқчи бўлди. Атирни сумкасига солдию, пулини тўламасдан жуфтакни ростлашга тутинди. Қиз ҳам анойи эмасди. Йигитнинг йўлини тўсиб атирнинг ҳақини талаб қила бошлади. Ўртада жанжал чиқди. Харидор Шарофатга мушт ўқталишгача етганда, унинг қаршисида Маъмур пайдо бўлди ва ҳе йўқ, бе йўқ харидорнинг юзига мушт туширди. Кетидан бир-икки тепиб ҳам қўйди.
Қисқаси, қизнинг ҳақини ундириб берди-ю, йигит кетгани заҳоти Шарофатга суқ аралаш тикилиб қолди. Қиз буни сезди. Бироқ сир бой бермаслик ниятида ўзини мағрурроқ тутмоққа шайланди. Яъни, баландпарвозроқ савол ташлади:
— Зўрсиз-ку-а?...
Маъмур ҳам бўш келишни хоҳламади.
— Зўрлигимни ҳали кўрганингиз йўқ деди у.
— Кўрганингизда бошқачароқ сўзлаган бўлардингиз.
— Осмондан келманг, ака! дея гапни илиб кетди Шарофат.
— Уйдаги акаларим сизданам зўрроқ.
— Шунақами?... Унда эшитиб олинг! Мен сизни севиб қолдим. Меники бўлишингизни истайман.
— Чучварани хом санабсиз деди Шарофат.
— Менинг севган йигитим-чи, катта бир фирмада ишлайди. Кунига фалон минг долларлаб пул топади. Бу гапингизни эшитиб қолса…
— Ўша йигитингизга айтиб қўйинг. Мен қайтмас ва қайсар боламан. Мен турганда долларлариям ип эшолмайди.
— Мен хотин қўйганларга тегмайман.
— Кўрамиз.
Шунинг билан суҳбат якун топди.
Йўқ, Маъмур асло афсусланмади. Аксинча, ўзи ёқтириб қолган қизга яқинлашиш имкони пайдо бўлганидан мамнун тортди.
Бозор-ўчарга ўралашган одам хоҳ ёш, хоҳ кекса бўлсин, барибир кўп нарсаларни пул билан ўлчашга одатланади. Бозор муҳити уни шу кўчага киритиб қўяди. Маъмурга ҳам Шарофатнинг оғзини тўлдириб гапирган гаплари, мақтанишлари эриш туюлмаганди. Бунинг акси ўлароқ фақат Шарофат ҳақида ўйлар, қандайдир йўл билан унинг кўнглига киришни хоҳларди. Афсуски, бир неча ойлик уринишлар беҳуда кетиб, қиз унга рўйхушлик бера қолмади. Ҳар рўпарасига келиб турли қочирим гапларни айтганда, Маъмурни ё силтаб ташлади, ё терс ўгирилиб, ёнидаги аёллар билан суҳбатлашишга тутинди.
Охир оқибат Маъмур алай-балай гапларни йиғиштириб, Азозил ҳукмига қулоқ тутди. Нима қилиб бўлмасин, Шарофатни қўйнига солиш пайига тушди.
— Сен ҳали кимлигимни билмас экансан, Шарофат! деди ўзига ўзи.
— Сени ёқтирдимми, тамом, бошқа йигитнинг сенга уйланишга ҳаққи йўқ. Бу менинг ҳақиқатим. Ҳали қараб тургин, ўзинг туриб балли дейсан. Кўзини шира босган одам ҳўлу қуруқни баравар тепкилаб ўтади. Маъмур висол йўлида бозор-ўчарни ҳам бир четга суриб қўйди. Олдинига яқин ошнаси Валини қидириб топди. Вали яқиндагина қамоқдан қайтиб, тоғасининг Нексиясида киракашлик қилиб юрганди. У Маъмурнинг режаларини тинглаб кўргач, елка қисган бўлди.
— Қалтис-да бу иш! деди қаршисида кўзлари дунёга бежо боқаётган Маъмурга тик боқиб.
— Қиз ўғирлаш Кавказ тарафларда удум бўлган. Бизда эса.....
— Рози қиламан дедим-ку, Вали! деди тоқатсизланиб Маъмур.— Тушуняпсанми, у қизнинг отаси ўлиб кетган. Қариндош-уруғи ҳам айтарли йўқ ҳисоб. Икки акаси мактабда муаллимлик қилади.
​​— Нима бўпти? деди Вали энсаси қотиб.
— Тил-забони бордир, ахир!?.
— Э, аниқ биламан, қизнинг ўзиниям кўнгли бор менда.

1 month, 2 weeks ago
3 months, 2 weeks ago

#ibrat

Hammamizga bilishimiz kerak bo'lgan savollarga javoblar!

  1. Qur'onning ma'nosi nima?
    Qiroat, o'qish.
    2 Dastlabki tushgan joyi?
    Makka, Xiro g'ori.
  2. Dastlabki tushgan kuni?
    Qodir kuni.
  3. U kimning so'zi?
    Allohning.
  4. Qur'onni keltirgan farishtaning nomi nima?
    Jabroil (a.s).
  5. Uni birinchi bo'lib o'qigan odam kim?
    Payg'ambarimiz Muhammad (s.a.v).
  6. Qur'onni har bir harfini to qiyomatga qadar qo'riqlovchi kim?
    Alloh.
  7. Uni qanday ushlash kerak?
    Tahoratli holda.
  8. Qur'onda Qur'onni qanday nomlar bilan zikr etilgan?
    Al-Furkan, Al-Kitob, Al-Zikr, Al-Nur, Al-Xudo.
  9. Makkada nechta sura tushgan?
    86 ta.
  10. Madinada nechta sura tushgan?
    28 ta.
  11. Qancha poradan iborat?
    30 ta pora.
  12. Qancha sura bor?
    114 ta.
  13. Qancha oyat bor?
    6 ming 236 ta
  14. Qur'onda Allohning nomi nechta marta berilgan?
    2 ming 698 marta.
  15. Namoz haqida necha marta aytilgan?
    700 marta.
  16. Muhammad (s.a.v) qanday nom bilan nomlangan?
    Sof surasining 6- oyatida, Ahmad degan nom bilan nomlangan.
  17. Payg'ambarimizning ismi necha marta nomlangan?
    Muhammad (s.a.v) - 4 marta, Ahmad Ahmad (s.a.v) -1 marta.
  18. Eng ko'p qaysi payg'ambarning nomi aytilgan?
    Payg‘ambar Muso (a.s) ning.
  19. Qur'on oyatlarini dastlab kim sanab chiqqan?
    Halima onamiz.
  20. Eng dastlabki va tarixiy masjid qaysi?
    Ka'ba!
  21. Qaysi payg'ambarni onasining ismi bilan qo'shib chaqirilgan?
    Payg‘ambar Iso (a.s) Mariyam o'g'li.
  22. Qur'onda alohida eslatilgan kun nomi.
    Qiyomat kuni.
    24 Eng uzun sura qaysi?
    Baqara surasi.
    2 . Eng qisqa sura qaysi?
    Kavsar surasi.
  23. Payg'ambarimiz Muhammad (s.a.v) ga Jabroil farishta Qur'onni ilk bor keltirgan vaqtda u zotning yoshlari nechada edi?
    40 yoshda.
  24. Payg'ambarimiz Makkada necha yil payg'ambar bo'lganlar?
    13 yil.
  25. U zot Madinada necha yil payg'ambar bo'lib turdilar?
    10 yil.
  26. Qur'oni Karimning nozil bo'lishi?
    22 yilu, 5 oy, 14 kun.
  27. Qaysi sura namozning har bir rakatida o'qiladi?
    Fotixa.
  28. Alloh Taolo duo o'rnida o'qishga lozim ko'rgan suraning nomi qaysi?
    Fotixa.
  29. Eng birinchi sura?
    Fotixa.
  30. Qur'onda nomi aytilgan yolg'iz ayol?
    Mariyam (a.s).
  31. Qaysi surada Bismillah so'zi 2 marta aytilgan?
    Naml surasida.
  32. Qur'onda payg'ambarlarning nomi bilan nomlangan qancha sura bor?
    6 ta Ular: Yunus, Xud, Yusuf, Ibrohim, Nuh, Muhammad surasi.
  33. Qur'onda Allohning qancha nomi aytilgan?
    99 ta.
  34. Qur'onda boylik haqida nima aytilgan?
    Odam imonining sinovi.
  35. Qur'onda nomlangan masjidlar nechta?
    5 ta. Ular: Masjid ul- Xaram, Masjid ul- Zirar, Masjid ul- Nabavi, Masjid ul-Aksa, Masjid ul- Kuba.
  36. Qur'onda nomi aytilgan va 3- avlod payg'ambarining nomi?
    Ibrohim (a.s).
  37. Nomi aytilgan farishtalar?
    Jabroil, Mikayl, Xarut, Marut.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

3 months, 2 weeks ago
*Суратдаги қизалоқ Сора 2003 йил Исроил …

*Суратдаги қизалоқ Сора 2003 йил Исроил босқинчилари уйини бузиб ташлаётганда китобларинигина асраб қолганди. Ҳозиргача у таълимда магистрлик даражасига етди ва Канадада кўзга кўринган университетларда маърузалар қилмоқда.

Интилганга тоъле ёр...*♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

3 months, 2 weeks ago

#Биласизми?

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

  1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
  2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
  3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
  4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
  5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!🤲🏻

Каналимизга обуна бўлинг⤵️

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

3 months, 3 weeks ago

Муносабатингиз...
Ёлғиз қиз ҳам эмас эди. Катта қиз эди, ортидан яна уч синглиси бор...
Аммаси совчи олиб келди. Куёв бўлмиш келишган йигит экан. Бўйлари баланд, оқ-сариқдан келган. Учрашувга чиқди-ю кўзлари кулиб турган йигитга маҳлиё бўлиб қолди. "Йигитга ёққан бўлай!" Фикру хаёли шу ўйда бўлди. Юраги титраб қарши томондан бўладиган қўнғироқни кутиб ўтирди. Онасининг телефонидан таниш мусиқа овози таралганда юрагининг зарби қулоқларига эшитила бошлади. Кафтларини қизиб кетган юзларига босиб, жон қулоғи билан онасининг суҳбатини эшитмоққа интилди.
—Ё, Худойим! Наҳотки, яна кўрсам ўша йигитни!
Иккинчи учрашувдан сўнг фотиҳа қилиндилар.
Ширингина тўй бўлди!
Зиёли оилага келин бўлди. Онаси уни икки қизнинг сепи билан, бадастир узатди. Неча йилдан бери бозорда ахир. Чет элдан келтирилган чойшаблар сотадиган дўконлари бор. "Супер контракт" тўлаб уни ўқитяпди. Бир она қизига бериши керак бўлган ҳамма нарсани муҳайё қилди...

Аммаси тўйдан олдин жиянига насиҳат қилди.
—Зарина, сен бораётган хонадон ўта маданиятли! Бир гап айтаман, хафа бўлма! Ойинг жуда яхши аёл, меҳнаткаш, аммо кўп такрорлайдиган гаплари менга ёқмайди. Тунов куни кузатдим, келинойимнинг машҳур ибораси сенга ҳам ўтибди. Сингилларингга "Балонинг ўқини ебсан!", —дединг. Ойинг хонадонимизга шу ибора билан кириб келди, акам ҳам йўқ қила олмадилар. Сен тилингдан, умуман, луғатингдан шу сўзни ўчириб юбор, илтимос!
Аммасининг гапидан жаҳли чиқди. Булар ҳеч қачон ойисининг яхшилигини билмайди.
Ҳа, майли, ҳали янги оиламдан раҳматлар олиб келай...

Заринанинг нияти холис эди. Парилардек келин бўлди.Чаққон, дилдор, пазанда. Ўқишини ҳам, уйини ҳам бирдек эплай олди. Онаси ҳам қудаларнинг кўнглини олишни билди. Совға-саломлар, кунора йўқлов тоғоралар...

Турмуш ўртоғи парвона. Икки томон бир-биридан сув ўгириб ичар, ҳамманинг ҳаваси келарди.
Аммо бахтига кўз тегди!
Бир йиллик келинни бир кечада кўч-кўрони билан уйга олиб келиб ташладилар. Нима гаплигини тушунолмай ҳамма лол, ҳамма ҳайрон. Ажрашганлар орасида урф бўлган "куёвнинг нашавандлиги","келиннинг касаллиги" ҳақидаги тахмин ҳам йўқ.
Куёв томон изоҳ беришни истамади. Келиндан садо йўқ.
Охири сиқувга олинган Зарина аммасига ёрилди
—Аммажон куёвингизга "Балонинг ўқини ебсиз!" дегандим. Тўғри, бир марта кечирдилар, унда янги келин эдим, иккинчисида гаплашмай қўйдилар, учинчисида индамай чиқиб, кўчадан юк машина олиб келиб, ҳайдаб юбордилар! —деди, сўнг изиллаб йиғлаб юборди!
—Барибир, тузалмас экансан, дедилар!

Аммаси тилини тишлаб қолди. Қўрққани юз берган эди! Ўшанда акаси ҳам шунақа қаттиқ турганида, эҳтимол, бу ибора қизларининг луғатигача кириб бормаган бўлармиди...

У дугонаси билан гаплашиб кўриш учун телефонини қўлига олди. "Нима бўлганда ҳам битта оилани сақлаб қолиш керак!"

Нима деб ўйлайсиз, қадрдон, йигит келинни кечирармикан? Қаттиқ афсусдалигини сезиб мактуб йўллаган қиз бу тайинсиз, маъносиз, ахмоқона иборани яна ишлатармикан? Умуман,бу оила сақланиб қолармикан?
Шу воқеа бир оиланинг ажрашишига арзийдими?

МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.

🕊Бошқаларга ҳам юборинг!
Дуоларингизда бизни хам унутманг!🇺🇿

Каналимизга обуна бўлинг 👇

🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
@Ayollarga_maruzalar
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿

We recommend to visit

💰 Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !

Реклама : 💻 @Uysavdo_admin47

🇺🇿 Эълон бериш ПУЛЛИК!
🇷🇺 Размещение объявления ПЛАТНОЕ!





Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар

Last updated 8 months, 3 weeks ago

🎯 𝐑𝐞𝐤𝐥𝐚𝐦𝐚 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧: @manegerrr

⚡️ ​𝗕𝗨𝗫𝗢𝗥𝗢𝗗𝗔𝗚𝗜 𝗘𝗻𝗴 𝗧𝗲𝘇𝗸𝗼𝗿 𝗫𝗮𝗯𝗮𝗿𝗹𝗮𝗿

Last updated 6 months ago

"Yangi Binolar" Орзуингиздаги уйлар

Админ: @Yangi_Binolar

Last updated 1 month, 2 weeks ago