Факат Эълон бериш учун⬇️
👉 @ishboruz_elon
💬 NATIJALAR - @ishbor_otziv
🙏 Xush kelibsiz ❗️
Kanalimizda siz o‘zingizga mos ish yoki ishchilar topasiz.
👉 https://t.me/+hm6Ihq9d7okxNTZi
Last updated 1 month, 3 weeks ago
? Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !
Реклама : ? @Uysavdo_admin47
?? Эълон бериш ПУЛЛИК!
?? Размещение объявления ПЛАТНОЕ!
Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар
Last updated 1 year, 4 months ago
? ??????? ?????: @manegerrr
⚡️ ?????????? ??? ?????? ????????
Last updated 1 year, 1 month ago
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси #фойдали ёзмаларидан...
Эҳтимол бу нажотдур...
🖊Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...
🖊Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...
🖊Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 #оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»
Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...
----------------------------------
✨ Бугунги ҳикмат ✨
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.
☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
ИККИ ЖУФТ ҚЎЛҚОП
Бу воқеа анча олдин, бўйинбоғ тақиб, попка кўтариб юрадиган пайтларим содир бўлган эди. Қиш қаттиқ келган эди ўша йили. Попкани қўлқопсиз кўтариб юрсам, қўлим совуқдан ачишарди. Шундай кунларнинг бирида, қайсидир ташкилотга бориб, қўлқопимни йўқотиб чиқибман. Кўргулик экан, деб бошқасини сотиб олдим. Бир қанча вақт ўтиб, унисини ҳам, худди ўшандагидек вазиятларда йўқотдим. Яна сотиб оламанми, қўлқопсиз юрсам, юра қолай, деган қарорга келдим, лекин бир-икки кунда совуқ жонимдан ўтиб кетди. Шунда, беихтиёр нола қилибман: “Эй, Аллоҳ! Кўриб турибсан, икки жуфт қўлқоп йўқотдим. Мен ҳам ҳеч бўлмаса, бир жуфтини топиб олай!”
Бу гап бир онлик ҳиссиёт маҳсули эди, жиддий айтмаган эдим, лекин, қаранг-ки, бир неча кун ўтиб, қўлқоп топиб олдим... Йўл бўйида қор остида бир нима қорайиб ётибди. Олиб қарасам, бир жуфт қўлқоп экан. Ка-аттакон! Мотоцикл ҳайдовчилари тақиб юрадиган, бошмолдоқ кирадиган уяси алоҳида, қолган бармоқлар эса, бир ўрага тушгандек бўлгулик халта! Матоси дағалдан дағал! Ҳеч қанақа иссиқни тутмайди, фақат шамолдан тўсиши мумкин, холос. Шунда Аллоҳга қилган нолам ёдимга тушди. Тушдию, “эркалик” билан хитоб қилибман: “Эй, Аллоҳ! Мен бу қўлқопни нима қиламан? Мотоцикл минмасам! Буни кийиб, попкамнинг бандини ҳам ушлолмасам! Манга шу керакмиди?”
Топилмадан хурсанд бўлмасам-да, уни попкамнинг чўнтагига, тиқиб қўйдим-да, йўлимда давом этдим.
Уйимга келиб, қўлқопни попкамдан чиқариб, иш столимга ташлаган эдим, ўғлим қизиқсиниб олди ва қўлларига кийди, “Зўр-ку! Қаёқдан олдиз?” – деди. “Нимаси зўр экан?” – деб қарадим. Шунда ўғлим қўлини “халта” ичидан чиқариб кўрсатди. Не кўз билан кўрай-ки, унинг панжаси майин жун ипдан тўқилган, ҳар бир бармоқнинг ўз уяси бор, чиройли қўлқоп ичида эди!
Топиб олганим, йўқотганим каби, икки жуфт экан! Аллоҳ — Эшитгувчи ва Сахий!
Ўша майин жунли қўлқоп кўп қишларда қўлларимни совуқдан асради, Аллоҳга кўп шукрлар айтдим. Энди, орадан шу-унча вақтлар ўтиб, хавф қиламан: “Ахир, ўша қўлқоплар менга ўхшаган бир банданинг буюмлари эди-ку! Демак, бировнинг зарари ҳисобига ҳузур қилиб фойдаланган эканман-да?”
Буёғи қандоқ бўлди, дейман ўзимга. Бир нарса озгина тасалли беради. Ўша қўлқопларни Аллоҳ менга атаб, хоссатан яратган бўлиши мумкин-ку. Одамларнинг кўз олдида ётган харсангтошни туяга айлантириб, ўрнидан турғизган Зот учун икки жуфт қўлқоп нима деган нарса?!
Шундай бўлса ҳам, ҳозирги кунларда кимдир: “Мен ўшанақа қўлқоп йўқотган эдим”, деса, эвазини қайтаришга тайёрман.
Қўлқоп – ўткинчи бир матоҳ. Лекин ўша воқеа менга ибрат бўлди, Аллоҳни гўё кўриб турибману, халоскор дўстимга мурожаат қилгандек биронта қийинчилик ёки кўнгилсизликни енголмасам, жимгина нола қиламан. Шунда ё шароит менинг фойдамга ўзгариб қолади, ё хаёлимга халоскорона бир фикр келади. Буларни “Аллоҳ ижобат қилди”, дейман ёки “Аллоҳ дилимга солди”, дея қабул қиламан ва яна Аллоҳга шукрона айтаман.
Қудрат Дўстмуҳаммад
🥀 Азизлар, Сизнинг хам хаётингизда шундай воқеалар бўлганми?
#Мулоҳаза
💢Эр билан тортишувда хотин ҳақни гапирсада, гап қайтарувчи итоатсиз хотинлар сафига қўшилади. Бунақа ҳақгўйликдан кимга қандай наф...
💢Оилавий муносабатларда ҳар қандай адолатсизликка қарши эътирознинг ўз мавриди бор... Мавридини кутишга сабр қилмоклик албатта беажр қолмайди. Бироқ надоматлар бўлсинким, кўпчилигимизнинг ажрланишга “эҳтиёжимиз йўқ“. Савоб халталаримизнинг боғичи ёпилмайдиган бўлиб кетган савобли амалларимиз кўплигидан...
💢Иккинчи жаҳон урушида қанчадан қанча эрлар дом - дараксиз йўқолиб кетишган. На ўлиги маълум, на тириги... Шунда ҳам хотинлар сабр қилиб яшашган. Ҳозир эрга юборилган смс хабарга ўша заҳоти жавоб келмаса, кўпчилик оилаларда учинчи жаҳон уруши шиддатли тарзда бошланиб кетмоқда.
💢Яқинимизнинг смс ёзмагани, қўнғироқ қилмагани, хабар олмагани учун сабримиз саёз, шукримиз оз... Маҳзунланиб, норизо бўлишимиз учун триллионта баҳонамиз стартда туради. Тирикликнинг қадри паст, копейка...
💢Ақлли бўлиш билан, ақллилик қилишнинг ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Ақлли аёл хожасининг қандай бўлишидан қатъий назар, ўзидан кўра ақллироқ эканлигини нафақат зоҳиран, балки ботинан ҳам тан ололган аёлдир.
Эр ғирт тўнка бўлиши ҳам мумкин. Лекин энг расво одамда ҳам албатта қанақадир яхши жиҳати бўлади. 100% ли ёмон одам бўлмайди. Ҳуддики, 100% ли яхши инсон бўлмаганидек...
💢Хожасига тинимсиз ақл ўргатадиган аёл такаббурлик шоҳсупасига маҳкам ўрнашиб қолган бўлади. Кибр ва манманлик эса зийнатлар кушандасидир.
💢Эрдан норизо аёллар кўп. Аксарият хотинлар эрга вазифасини эслатиб, маломат қилишни хоббига айлантириб юборишган.
💢Ўзимизнинг вазифамизни эслатадиган одам йўқ.
Бандаман, маломат қилишга ҳаққим бормикин, деб ўйлаш ҳаёлимизнинг кўчасига келмайди.
💢Аёл эркакнинг сакийнати учун яратилган. Тинчини бузиш учун эмас. Аёл вазифасини уддаласа ҳам катта гап. Тўхтовсиз таъна қилиш ўрнига хожаси ва ўзи учун Аллоҳдан тавфиқ, енгилликлар сўраб, узлуксиз зикрда, холис дуода бўлишда хайр бор. Токи дуолар ижобати қиёматда эр-хотинни Аллоҳнинг маломатидан асралишига сабабчи бўлсин.
💢Мен ҳеч бир аёлга осон тутмайман. Муслималарнинг андуҳларини, уларга нисбатан қилинадиган ноҳақликларни кўра олмайдиган даражада сўқир эмасман. Бироқ, тушунган киши бўлиб гиж-гижлаб, ёриб туз сепишдан бирор манфаат кўрмайман.
💢Позитив ҳамда реал фикрлашнинг хотиржамликда яшашимиз учун сув - ҳаводек зарурати бор.
💢Тириклик неъмати билан ризқланиб турган онимизда бетайин, бефойда хархашалардан не наф. Баракани кетказиб...
💢Пушаймон бўлмаслик тадоригини олдиндан кўриб яшашга не етсин...
💢Ибн Аҳмад роҳимаҳуллоҳ шундай деди:
“Мен Умму Солиҳга уйланиб, у билан 30 йил бирга умр кечирдим ва биз бирор сўзда тортишмадик“.
💢Аллоҳ оила бошлиқларига инсоф, муслималарга гўзал тоқат ато этсин.
Тилга кўчмаган мухаббат
9-синф
Ўшанда мен унинг ортида ўтириб, жингалак қора сочларига термулардим. У муҳаббатимни сезмасди, лекин ичимда у мени севиб қолишини орзу қилардим. Танаффусда у ёнимга келиб, дафтаримни сўраб турди, мен бердим. Ўшанда юрак ютиб, мен унга шунчаки синфдош ўртоқ бўлишни истамаслигимни айтгим келди. Лекин айтолмадим. Мен уни яхши кўраман. Лекин буни айтиш негадир менга жуда қийин эди.
10-синф
У доим дугоналари даврасида бўлар, мени умуман сезмасди. Мен эса дарсдаям, кўчадаям нигоҳларим билан уни кузатардим. У меники бўлишини қанчалар орзу қилардим, доим у ҳақда хаёл сурадим. Лекин у… у менинг муҳаббатимдан бехабар эди.
Битирув оқшоми
У ҳаммадан гўзал бўлиб кетганди. Пушти матодан тикилган либоси сарв қоматига янаям кўрк бағишлар, у худди оққушдек учиб юрарди. Синфдошлар билан ҳазиллашиб, қаҳ-қаҳ отиб кулар, мен эса унинг юзига ярашиб турган кулгичларига суқланиб боқардим. Қанийди, у менинг муҳаббатимни сезганида эди, мен томон шунчаки бир ўгирилиб қараганида эди… Лекин мен унинг бахтдан масрур кўзларида севги нишонасини сезмадим. Рақс ортидан рақс, у бирам чиройли ўйнардики. Мен гўё сеҳрлангандек фақат унга боқар, унинг ҳар бир ҳаракатини кузатардим. Унга бор ҳақиқатни айтиб, уни қанчалар севишимни ошкор этгим келар, лекин бундай қилолмасдим.
Бир неча йил ўтиб…
Кеча унинг тўйи бўлди. Биз синфдошлар бир стол атрофида ўтирдик. Мана, ниҳоят, у ёнида хурсанд қиёфада келаётган ёри билан тўйхонага кириб келди. Мен чанқоқ нигоҳларим билан унинг эгилиб турган юзи, кўзларига тикилардим. Унинг нигоҳларидан муҳаббат изини изладим. Мен доим у меники бўлишини орзу қилганман. Лекин ўзимни алдаб нима қилдим? У мени умуман севмайди, бўлмаса бошқа бировга турмушга чиқиб кетармиди?
Орадан йиллар ўтди…
Кеча унинг оламдан ўтганини айтиб қолишди. Синфдошлар йиғилишиб бордик. Мен кўзларимдаги шашқатор оқаётган ёшларни тўхтата олмасдим. Уни ниҳоятда яхши кўрганимни, усиз кунларим зерикарли, бир хил, нурсиз ўтганини, у менинг кўнглимда доим порлаб туриб, менга яшашга куч берганини, унинг хаёли билан яшаганимни қани эди бировга айта олсам. Энди ҳаётимдан қуёшим кетди, мен буткул зулматда қолдим.
Сўнгги сўз ўрнида…
Кеча унинг яқин дугонаси – синфдошимиз Ҳалимани учратиб қолдим. «Биласанми, у мудом сени севган, ўша мактаб давримиздан бошлаб. Лекин сен буни билмагансан. Сен билиб қолишингдан, устидан кулишингдан қўрққан. Лекин доим сенинг ортингдан тикилиб, «Қани эди, у мени яхши кўриб қолсайди», деб ният қилганини сен сезмагансан ҳам. Сендан ҳеч қанақа ишора, ҳаракат бўлмагач, у тақдирига тан берди. Мактабни битирганимиздан кейин ҳам учрашганимизда, телефонда гаплашганимизда у ҳамиша сен ҳақингда гапириб, сени умуман эсдан чиқара олмаётганини айтарди. Аслида у сенинг бефарқлигинг туфайли ҳам бошқа бировга турмушга чиқиб кетди. Баъзида кўнглини менга очиб, эрини умуман севмаслигини, юрагидаги жавобсиз муҳаббати уни олов бўлиб ёндираётганини йиғлаб гапирарди. Мана шунақа гаплар. У ўлаётганда ҳам сени ўйлаб жон берди, бир дақиқа бўлса-да, сени унутгани йўқ. Агар сенда ҳам унга нисбатан бирон туйғу бўлганида эди, сизлар бахтли ва чиройли жуфтлик бўлардинглар. Афсус…»
ШАБНАМ.
**Кадримга етмаганим..(Хикоя).
Гр:?Ҳикоя ва қиссалар ?**
...Энди биз айрилик ёлгизлик дунеси кишиларига айландик..
Менку ёлгиз бева аёл эдим аммо сиз оилали купни курган ички ишлар ходими эдингиз.
Тасодифий хатолардан такдир яралади дейдилар аммо биз учун хато булиб туюлган нарсалар такдир учун тугридир балки...Такдир экан турмуш уртогим тусатдан вафот этиб икки ёш гудак билан колдим..Бир дугонамни таклифи билан бозорга якин жойдан ижарага квартира олиб савдо бошладим. Болаларимни бири мактаб ёшида квартирамизга якин мактабга жойладим кичиги узим билан баъзан кайнонам олиб кетади. Хуллас оиламни тебратиб юрган кунларим эди.
..Уша бизни такдир учратган кунда савдодан чарчаб келиб энди ухлаган эканман эшик каттик таккиллади аста бориб глазокдан карасам милиция формасида икки киши турибди эшикни очдим..Салом аликдан сунг ичкари кирдиларингиз:
-Шу квартиранинг эгаси поччам булади вактинча яшаб туришга сураган эдим,-дедингиз хайрон булиб караганимга.
-Ахир мен хам ижарага олганманку нега телефон килмадилар бошка жой топардим ёки мехмонхонага борардим -дедим уй эгасидан ранжиб.
-Уй икки хоналик бир хона буш бир аёл хафтада 3-4 кун келади деганларига...узр..биз мана бу хонада ухлаймиз узи доим келмаймиз..сиз бемалол дам олаверинг..
..Яхши хамки бу хона ичидан кулфланади эртаси бошка уй топишни режалаштириб ухладим..
Эрта тонгда нарсаларимни йигиштириб калитни ошхонада чой ичиб утирган исмини хам билмайман хали мехмонга олиб чикдим:
-Ижара хакини тулаб куйганман сиз бемалол яшанг ука пул бериб юрманг мен бошка уй топарман..
-Келинг чой ичинг,узр сизни безовта килдим калит узингизда туратурсин ман казармада яшайвераман..Кеча ноилождан келдим..Оилам хакида сураманг икки ой булди уйни унга ташлаб чикиб кетганимга...Анча булди поччамдан уйини сураганимга сиз хакингизда айтган келишсаларинг бир хона буш деган эди хеч вакт булмади телефон килсам кутармадингиз..Кеча бир дустим келган эди ноилож олиб келдим..У сахарда кетди..узр.
-Майли мен борай кечга келмайман хайр,-дедим калитни стол устига куйиб юкларимни кейинрок олиб кетарман.
-Икки кун ишда буламан сиз бемалол яшайверинг углингизни мактабига бир кадам экан бошка жой изламанг..
-Яна бир хамкасб аёл яшайди у нима дейди хали..
-Гаплашиб кураман кетманглар..
..Хайрлашиб чикиб кетдингиз..Орадан кунлар утди энди кийналсам хам катнаб ишлай бошладим ..Тошкентдан юк олиб келган пайтларим мажбур квартирага юкимни ташлаб мехмонхонага кетар сахар келиб юкни бозорга олиб борар эдим..Сизни баъзан биз йук кунлари келиб яшаб юрганлигингизни эшитган дугонам мендан ранжиб бошка ижара хона топиб чикиб кетди..У хакикатга ишонмади мен хеч нарса деб узимни окламадим.
Кунларнинг бирида эшикга кистирилган хатни куриб очиб укидим:.Нурия келсангиз илтимос менга тел килинг номерим.,,
..Мен ишимга якинрок жойдан уй топиб юкларимни олиб кетишга келдим..Хайрлашай деб хонангиз эшигини чертдим..Ичкарида каттик иситмалаб ётган экансиз..Рангингизда кон йук хол ахвол сураб иссик чой олиб келдим :
-Тез ёрдам чакирайинми?
-Келиб кетди. -дедингиз..
Кузим дори дармон ёзилган рецептга тушди.
-Мен тезгина олиб келай сиз чой ичиб туринг..
Миннатдорчилик билдириб пул узатдингиз. Пулни олмай кучага чикдим аптекадан керакли нарсаларни олиб бозорчадан харид килиб келдим. Керакли муолижаларни килганимни куриб:
-Сизни менга Худо етказди медикмисиз дея кулдингиз..
Кон босимингиз кутарилган анчагина шамоллаган экансиз,сизга тинчлик ва яхши парвариш керак эди
-Уйдагиларга хабар берсак, дедим ийманибгина.
-У келиб менга карайди деб уйлайсизми икки куча нарида яшайди..Уй адресингизни айтдингиз..
Аччиккина маставани ичиб уйкуга кетдингиз..Мен сизнинг уйингизга йул олдим. Эшикни аёлингиз узига оро бериб киммат халатга уралган тиллоларга бурканган бир санам очди. Худди мени танийдигандек ичкарига таклиф этди. Ва сиздан шикоятни бошлади..Нихоят гапидан бир оз тухтаган пайти касал эканлигингизни айтдим..
-Унга бу кам качон менга ичи ачибди бир бегонадек яшаймиз. Ажрашиб кетайлик уйни сотиб алохида уй олайлик десам кунмайди ишдан келсам уйдан кетиб колибди ойлигини олиб келиб ташлаб кетади мен билан бирор жойга бирга бормай
ИБРАТ... ТАРБИЯ.
Ўғил ошхонада таом тайёрлаётган Онажонисининг олдига югуриб
келдида секин жимгина чўнтагига бир варақ қоғоз солиб кетди.
Она жимгина жилмайиб қўйиб, қўлларини сочиққа артдида, бир
чеккада турган креслога ўтирди. Шошмасдан чўнтагидаги қоғозни
олиб, унда ёзилган сўзларни ўқий бошлади.Қоғозга бундай сўзлар ёзилганди:
-- Ҳовлидаги хозонларни тозаладим-2000 сўм.
--Хонамни йиғиштирдим-1500сўм.
--Ахлатларни чиқариб ташладим-1000сўм.
--Нон олиб кирдим-800сўм.
--Уй вазифсини бажардим- 1500сўм.
--Қўшниларга ёрдам бердим-600сўм.
--Укамни боғчадан олиб келдим-600сўм
Ҳаммаси бўлиб 8000 сўм= ҚАРЗсизлар.
Бир чеккада Онасини диққат билан кузатиб турган бола:
--Энди пулимни берсала керак-деб ўйларди.
Лекин Она ўтирган жойида ўйга чўмди, бир пас шу ҳолатда ўтирдида, кейин қўлига қалам олиб, варақни орқа тарафига ёза бошлади:
-- Тўққиз ой ҳамма оғриқларга чидаб, тўлғоқ азобларини татиб, ўлимга ҳам рози бўлиб, сени шу ёруғ дунёга келтирдим-ТЕКИН.
-- Туни билан йиғлаган вақтларингда, касал бўлган вақтларингда ухламасдан доим сен билан бирла бўлдим -ТЕКИН.
--Сени ювунтирдим, доим озода тутдим, кийимларингни ювдим, дазмолладим -ТЕКИН.
--Ўйинчоқлар, овқат, кийим обердик, Ва ҳатто бурнингни ҳам
артдик-ТЕКИН.
--Юришни бошлаганингда сени йиқилиб тушмасин дея ховотир
олганларим, орқангдан югурганларим ва ҳаттоки ҳозиргача ховотир олишларим -ТЕКИН.
--Энг асосийси БОЛАЖОНИМ, ЖОНДАН АЗИЗИМ, МЕНИ ЮРАК ТЎЛА, ЧИН ҚАЛБДАН СЕНГА БЎЛГАН ОНАЛИК МЕҲРУ МУҲАББАТИМ - ТЕКИН.
Она шу сўзларни ёзиб бўлдида, варақни ўғлини қўлига тутқазди.
Ўғил ўқидию, ёш тўла кўзлари билан Онасига термулди.
Бир фурсат Она ва Ўғил нигоҳлари тўқнашди.
Ўғил ўзини Онасини бағрига отди.
--ОНАЖОНИМ МЕН СИЗНИ ЖУДАЯМ ЯХШИ КЎРАМАН - дея қучоқлади.
Кўзларидаги ёшларини артаркан, ўғил варақдаги ўзининг ёзганларининг тагига:
--ҲАММАСИ ТЎЛАНДИ!!!
--ШУ ГЎЗАЛ ҲАЁТДА ЯШАЁТГАНЛИГИМ УЧУН, АЛЛОХГА ХАМД БЎЛСИН ШУ ЁРУҒ ОЛАМНИ АЛЛОХИМ МЕНГА КЎРИШНИ НАСИБ ЭТГАНИ УЧУН АЛЛОҲГА ХАМД БЎЛСИН МЕН ОНАМДАН ҚАРЗДОРМАН!!! - дея ёзиб
қўйди.
Ҳулоса ҳар бир ўқиган инсонни ўзидан.
Болага урушиб, қўпол гапириб жахл қилмасдан, ёшлигидан чиройли тарзда тарбия бериб тушунтирилса, вояга етганида ҳаммаси яхши бўлади!
Албатта Аллоҳни изни ва тавфиқи билан иншааллоҳ
??•┈•┈•┈•❁?❁•┈•┈•┈•??
@Ayollarga_maruzalar
??•┈•┈•┈•❁?❁•┈•┈•┈•??
ОЙНА АРТГАН БОЛА
Доктор Муҳаммад Хоний айтади "Кунларнинг бирида машинамда ўтиргандим. Ўн олти ёшли бола келиб, "Олд ойнани артиб тозалаб берайми?" деб сўради.
"Хўп" дедим.
Ажойиб қилиб тозалади. Унга 20 доллар бердим. Бола ҳайрон бўлиб, "Америкадан келдингизми?" деб сўради.
"Ҳа" дедим.
"Тозалаш ҳақини олмай, ўшанинг эвазига сиздан Америка университетлари ҳақида сўрасам майлими?" деди бола.
У шу даражада одобли эдики, гаплашиш учун ёнимга чақиришга мажбур бўлдим.
"Ёшинг неччида?" деб сўрасам, "Ўн олтида" деди.
"Ўрта мактабнинг иккинчи синфида ўқийсанми?" десам, "Йўқ, эъдодиянинг олтинчи синфини тамомладим" деб жавоб берди бола.
"Қандай қилиб?" деб сўрадим.
(Араб мамлакатларида мактаблар ўқувчилар ёшига, ўқитиладиган фанларнинг мураккаблигига қараб турлича бўлади. Мутавассита деб номланган ўрта мактабларда кичик ёшдаги болаларга енгил фанлар ўқитилса, эъдодия мактабида ёши каттароқ болалар ўқитилади. Ҳикоядаги бола мутавассита мактабида ўқиш ёшида экан. Аммо эъдодияда ўқияпти)
"Дарсларни ўзлаштиришда бошқа ўқувчилардан устунлигим ва барча фанлардан баҳоларим беш бўлгани учун улар мени бир неча йил олдинга ўтказишди" деди.
"Нега бу ерда ишлаяпсан?"
"Отам икки ёшлигимда вафот этганлар. Онам бир уйда пазандалик қиладилар, мен ва синглим кўчада ишлаймиз. Эшитишимча, Америка университетларида дарсларни пухта ўзлаштирган, аълочи талабаларга стипендия берилар экан" деди.
"Бу ерда сенга ёрдам берадиган киши борми?" деб сўрадим.
"Ўзимдан бошқа ҳеч ким" деди.
"Кел, овқатлангани борамиз" дедим.
"Орқа ойнани артиб бериш шарти билан" деди. Рози бўлдим.
Ошхонада таомни ўзи емади, балки онаси ва синглисига олиб бориш учун халтага солиб келишларини сўради.
Инглиз тилида равон гаплашишини сездим. Бола кўп ишларни маҳорат билан бажарарди.
Ўзининг ҳужжатларини уйидан менга юборишга, мен уларни Америкага жўнатишга уриниб кўришга келишдик. Олти ой ўтгач, уни ўқишга қабул қилишларига эришдик. Ўқишга қабул қилинганидан икки кун ўтиб менга қўнғироқ қилди ва "Аллоҳга қасамки, биз уйда қувончдан йиғлаяпмиз" деди.
Икки йилдан сўнг унинг исми Нью Йорк таймс газетасида замонавий технологиялар соҳасидаги энг ёш олим сифатида нашр этилди. Мен ва оилам бундан хурсанд бўлдик. Аёлим менга билдирмай, боланинг онаси ва синглиси учун виза олибди.
Бола онаси ва синглисини Америкада кўриб, на гапира оларди, на йиғлай оларди.
Бир куни уйда мен ва аёлим ўтиргандик. Қарасак, у ташқарида машинамни ювяпти. Кутилмаган ҳолдан ҳайратда қолиб, уни қучоқлаб олдим ва "Нима қиляпсан?" дедим. Шунда у "Мени қўйиб юборинг. Ўзимнинг олдин қандай аҳволда бўлганимни ва сиз мен учун нималар қилганингизни унутмаслик учун" деди.
Фаластинлик бу йигитнинг исми Фарид Абдул Олий бўлиб, бугун у АҚШдаги Гарвард университетининг энг афзал ва машҳур профессор ўқитувчиларидан бири.
Инсондаги юксак хулқлардан бири қилган яхшилигини миннат қилмаслик ва бировдан кўрган яхшилигини унутмасликдир.
Нозимжон Xoшимжон
Факат Эълон бериш учун⬇️
👉 @ishboruz_elon
💬 NATIJALAR - @ishbor_otziv
🙏 Xush kelibsiz ❗️
Kanalimizda siz o‘zingizga mos ish yoki ishchilar topasiz.
👉 https://t.me/+hm6Ihq9d7okxNTZi
Last updated 1 month, 3 weeks ago
? Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !
Реклама : ? @Uysavdo_admin47
?? Эълон бериш ПУЛЛИК!
?? Размещение объявления ПЛАТНОЕ!
Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар
Last updated 1 year, 4 months ago
? ??????? ?????: @manegerrr
⚡️ ?????????? ??? ?????? ????????
Last updated 1 year, 1 month ago