🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 1 week ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 week, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 week ago
“Менинг исмим – Рампел Стилскин!”
Рампел Стилскин (Румпельштильцхен) – ака-ука Гриммларнинг сомондан ип йигириб олтинга айлантира оладиган ёвуз митти одам ҳақидаги эртаги қаҳрамони. Бу эртакнинг анимацион талқинини болалигимизда кўп кўрганмиз.
Эртакда ёзилишича, малика унинг исмини билиб олганидан кейин Рампел Стилскин ғазаб билан ўнг оёғини ерга шундай урадики, белидан пастгача ботиб кетади, сўнг чап оёғини икки қўллаб ғазаб билан кўтаради ва ўзини иккига бўлиб ташлайди.
Ёвуз сеҳрли мавжудотнинг исмини топиш мотиви исланд халқ эртаги “Гилитрутт” ва инглиз халқ эртаги “Том-Тит-Тот”да ҳам учрайди. Бу эртакларда ҳам қиролича ўзига ип йигиришга ёрдам бераётган мавжудотнинг исмини топиши керак бўлади.
Рампел Стилскин эртагининг аналоглари кўп. Финларда – Мневезот, чехларда – Мартинко Кинкаш, французларда – Вирлуве, шотландларда – Виппети Стори, венгерларда – дангаса Ютка, қозоқларда – Бибигул.
Ким қандай ёзган?
Ёзувчиларнинг ижоди лабораторияси турлича бўлади. Характери ва феълидан келиб чиқиб, ёзиш жараёни учун ҳамма ҳар хил тартиб ўйлаб топади.
Марсел Пруст доим пўкакли панеллар билан тўлдирилган, товуш ўтказмайдиган хонада ёзган.
Харуки Мураками эрталаб соат 4 да уйғонади, бир неча соат ёзиб, кейин эрталабки югуриш марафонига қўшилади. Бу қатъий тартиб унга доим “форма”да туришга ёрдам беради.
Жоан Роулинг “Гарри Поттер”ни гавжум кафелардан бирида ёзишни бошлаган ва кафенинг аураси унга диққатини жамлашга, воқеаларни бир тизимга солиб олишга ёрдам берган экан.
Замонавий фантаст ёзувчи Нил Гейман ижод жараёнини секинлаштириш ва ҳар бир сўз устида чуқурроқ ўйлаш учун қораламаларини қоғозга сиёҳ билан ёзаркан.
Эрнест Ҳемингуэй ижод қилиш учун қатъий соат режимига бўйсунган, будилник чалмагунича тўхтамай ёзган ва будилник чалиши билан дам олган. Кейин яна будилникка қўйиб, ёзишга ўтирган.
Рей Бредбери кутубхонадан ёзув машинкасини қисқа муддатга ижарага олиб, кечаси билан ёзиб чиққан.
Чарлз Диккенснинг Лондон кўчаларида сайр қилиш одати бўлган ва у шаҳар ҳаётини эринмасдан кузатган. Бу кузатувларни кейинчалик асарларига кўчирган.
Стивен Кинг ёзишдан қўли чиқиб қолишидан қўрқиб, ҳар куни ёзишни одат қилган. У ҳатто байрам кунлари ҳам ёзишни канда қилмаскан.
Владимир Набоков янги асар ғоясини карточкаларга ёзиб чиқиб, кейин улардан мураккаб роман композицияларини тузган.
Ҳа, зўр ёзувчи бўлиш учун фақат истеъдоднинг ўзигина етарли эмас. Ижод қилиш ёзувчидан қатъий интизом ва мунтазамликни талаб қилади. Ва албатта, меҳнатни.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 1 week ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 week, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 week ago