AdolatFarzandi

Description
Канал асосчиси:
Ғуломжон Турғунпулатович Хакимов.

Юридик фанлар номзоди, доцент.

I-даражали юрист.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

5 days, 5 hours ago
**Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталарига қуйидаги …

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталарига қуйидаги раислар сайланди:
Шарофиддин Назаров - Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;

Равшан Мамутов - Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси;

Гулрух Агзамова - Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси;

Илҳом Абдуллаев - Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси;

Жаҳонгир Ширинов - Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси;

Бобур Бекмуродов - Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси;

Нодир Жумаев - Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси раиси;

Улуғбек Шерматов - Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;

Хайрулло Ғаффоров - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.

▫️Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасига раис ўрни ҳозирча бўш.

@AdolatFarzandi

5 days, 6 hours ago

*⚽️*⚽️** Superliga-2024 ramziy terma jamoasi

БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясига кўра, ноябрнинг учинчи якшанбаси — Бутунжаҳон йўл ҳаракати қурбонларини хотирлаш куни сифатида белгиланган.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Суперлига 2024 рамзий терма жамоасини ЙТҲ қурбонларига бағишлабди.

Лига ушбу тарзда эълон қилиш орқали, йўлларда ҳаракатланувчи барчани хушёрликка ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чорлайди.

Мазкур ролик Gazeta.uz нашри ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда тайёрланган.

Қўшимча тарзда Gazeta.uzнинг ЙТҲ қурбонларига бағишланган мақоласини ҳам ўқишингиз мумкин.

@AdolatFarzandi

5 days, 8 hours ago

**Бугунги кунда мамлакатимизда нотариус ҳузурида нотариал ҳаракатни тасдиқлаш бармоқ изини босиш орқали амалга оширилади.

Кези келганда шуни ҳам айтиш керакки, бундай амалиёт ҳамма давлатларда ҳам йўлга қўйилмаган. Биз бу борада бошқаларга қараганда олдиндамиз.**
Бармоқ изини босишнинг бир қатор афзалликлари бор. Биринчидан, бармоқ изи қатъий далил ҳисобланади. Буни сохталаштиришнинг имкони йўқ (мабодо сунъий интеллект буни ҳам чорасини топиб бермаса, яна билмадим).

Иккинчидан, бармоқ изи шахсни идентификация қилишда ҳам жуда қўл келади. Аслида нотариуслар фуқароларни унинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатига қараб шахсини аниқлайдилар. Лекин баъзан ҳатто паспортга қараб ҳам бунинг имкони бўлмайдиган ҳолатлар учрайди.

Яқинда бир мижоз мошинасини сотиш юзасидан идорамизга мурожаат қилди. Шартномани расмийлаштириш жараёнида эътибор берсак, мурожаатчининг ташқи юз ифодаси паспортидаги суратига мутлақо ўхшамайди, суратдаги юзлари бақ-бақалоқ, хўппа семиз, қаршимиздаги эса хушбичим ва озғингина эди. Бу икки ташқи қиёфа мутлақо бир-бирига ўхшамас, тамомила бошқа одам, хуллас.

Хайрон қолганимизни сезиб дарҳол ўзи гапира кетди:

- Хайрон қолманглар, паспортдаги ҳам, қаршингиздаги ҳам ўзимман. Фақат яқинда ошқозонни кичрайтириш операциясини қилдирган эдим....

Чиндан ҳам, тизимда бармоқ изини босган эди экранда худди паспортдаги каби бақалоқ чеҳра пайдо бўлди. Демак, у аниқ у.

Очиғи агар мана шу бармоқ изи бўлмаганда, биз балким унинг шахсига шубҳа қилиб нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад қилган бўлар эдик...

@AdolatFarzandi

1 week, 6 days ago

**Бугун мамлакатимизда Тиббиёт ходимлари куни.

Онажоним раҳматлининг касби шифокор бўлгани учун мен шифокорларнинг меҳнатини ич-ичимдан хис қиламан. Онам СамПининг педиатрия факултетида ўқиб юрган кезларида уларни практика сафарига Наманган вилоятига юборишган ва кейинчалик шу ерда тақдирнинг изми билан оила қуриб қолиб кетганлар.**
Онам Тўрақўрғон туманининг Марказий шифохонасида врач-педиатр бўлиб ишлаб юрганларида мактабдан бўш пайтларимда уларнинг ёнларига бориб турар эдим. Шифохонанинг коридоридан ҳар хил дориларнинг хиди келиб турар, аҳён-аҳёнда докторга келган ёш болаларнинг қўрқувдан йиғлаб бақир-чақир қилиши ҳам эшитилиб турар эди.

Яна англаганим шуки, энг қийини - болалар докторига қийин экан. Катталар индамай укол қилиш учун қўлини чўзади, ёнбошни очади, айтганларингизни индамай бажаради. Лекин болаларчи? Укол қилиш пайтида болаларнинг чинқириб йиғлаши оламни бузгани етмаганидек уларнинг докторга бор кучи билан қаршилик кўрсатиб типирчилашига чидаб бўлмайди. Боланинг тўрт томонидан ушлаб туриб укол қилишади. Нафақат укол қилиш, балки болага бир қошиқ сироп-дорини ичириш ҳам ўта мушкул.

Онам ўшанда ярим ҳазил, ярим чин қилиб «дунёда энг кучли инсон бу - чақалоқлар. Ишонмасанг чақалоқнинг мушт қилиб тугилган бармоқларини очиб кўрчи», деб айтар эдилар.

Онам янги келин бўлиб тушганларида ҳамма уларни «тошканлик дўхтир келин», деб атаган бўлса, кейинчалик «Адолатхон доктор» бўлиб элга танилдилар. Онажоним мактабни олтин медал билан тамомлаганлари учун ҳам ўз касбларининг ҳақиқий эгаси эдилар.

Онам ҳам Марказий шифохонада, ҳам маҳалламиздаги медпунктда навбати билан ишлар эдилар. Ўша пайтлари ҳар бир маҳаллани ўзининг медпункти бўлар (балким ҳозир шунақадир), Марказий шифохонада ишловчи докторлар мана шу медпунктга бириктирилган эди. Онажоним ўзлари билан бирга ишловчи доктор-дугоналари билан вақти-вақти билан маҳалладаги беморлар, янги туғилган чақалоқларнинг ҳолидан хабар олиб маҳаллани кезиб чиқишар эди. Ҳамма уларни ҳурмат қилар, узоқдан кўриб қолишса саломлашишга шошишар, гап орасида маслаҳат ҳам сўрашар эди. Мен ўша пайтлари ҳозиргидек кимларнингдир докторга қўл кўтаргани ҳақида биронта ҳам хабар эшитмаганман.

Онажоним кун бўйи маҳалла кезиб юрганлари етмаганидек, уйимизга исталган пайтда - кечасими-кундузими фарқи йўқ кимдир келиб Онамдан ўзини ёки боласини кўриб кўйишни сўрар эди. Ярим кечаси кимдир чақириб келган ўша пайтдаям Онам ҳеч эътироз билдирмасдан беморларни қабул қилганлар.

Бундан ташқари, докторларга аҳоли ўртасида тиббий онг ва маданият бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари юклатилган бўлиб, Онам ҳамкасблари билан мен ўқиётган мактабда тарғибот дарслари ўтишар, керак бўлса маҳалламиздаги радиоузелдан мурожаат ҳам қилишар эди. Ўша пайтлари колхозимизнинг ўзининг радиоси бўлиб, бош узели колхоз идорасида жойлашган эди. Мен бир неча марта Онамга ҳамроҳлик қилиб уларнинг колхоз радиосидан кечқурун берган интервюларига гувоҳ бўлганман.

Радиобошловчининг исм-фамилияси Солижон Қозоқов эди. Ёш бола эмасманми, Солижон ака менга қараб «Абангиз радиода гапириб бўлгунларича жим турасизда-а, шовқин қилмасдан», деб огоҳлантириб қўяр эди. Чунки бу бевосита эфир эди-да. Онажоним грипп, шамоллаш, ботулизм сингари оммавий касалликлардан қандай қилиб сақланиш ҳақида маъруза ўқир эдилар. Ҳамма эшитсин, деб эшиттириш кечқурун соат 20-21 ларда бўлар эди. Онажоним ана шундай доктор эдилар! Ва мен ўйлайманки, Онажоним қатори ҳамма шифокорлар ҳам шундай меҳнат қилишган.

Бундан икки-уч йил аввал Президентимиз «Мен шифокорнинг фарзанди бўлганимдан фахрланаман», деб айтганида у минг карра ҳақ эди. Менда ҳам худди шундек ифтиҳор туйғуси бор!

Бугунги сана муносабати билан мен юртимиздаги жамики шифокорларни, Онажонимнинг шифокор-дугоналари - Мунаввархон, Қаноатхон, Рахимахон холаларим ва мен номларини тилга олмаган бирга ишлаган бошқа ҳамкасбларини чин қалбимдан муборакбод этаман!
Сизни жуда соғиндим, Онажон!..

@AdolatFarzandi

2 weeks ago
AdolatFarzandi
2 weeks ago
AdolatFarzandi
3 months, 1 week ago

Охирги 3-4 кун ичида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг тасвирларини уларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун 15 суткагача қамоқ жазоси белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси атрофида росса мунозаралар, аниқроғи эътирозлар кўпайди. Эътирозлар нафақат…

3 months, 1 week ago

КЕЧУВДА ОТНИ АЛМАШТИРДИЛАР Халқимизда бир матал бор: «Кечувда отни алмаштирмайдилар». Яъни, бирон-бир синов ёки ўтиш пайтида катта ўзгаришлар қилинмайди, йўлбошчи алмаштирилмайди, деган маънода. Ҳозир Украинадаги уруш айни авжида. Лекин кутилмаганда Путин…

3 months, 1 week ago

**Курск Россиянинг ҳудуди.

6 август куни унга Украина қўшинлари ёриб кирган ва у ерда ҳозир қақшатқич уруш кетмоқда.

Энг қизиғи худди ўтган йили Хамас қандай Исроилни ғафлатда қолдириб унинг ҳудудига ҳужум қилган бўлса, Украина ҳам Россияни шундай доғда қолдирди.

Бу рус ҳарбий разведкасининг айби. Разведка «қовун туширди», ўзга нарса эмас. Ҳеч ким кутмаган ва ҳаёлига келмаган иш бўлди. Лекин разведка буни олдиндан билиши керак эди.**

Менимча, охирги пайтда украин қўшинининг ортга чекинаётгани, заифлашаётгани тўғрисидаги хабарлар русларни ғафлатда қолдирганга ўхшайдир (чиндан ҳамма шунақа ўйлашни бошлаган эди-да ўзиям). Ҳатто Украинанинг Ғарб ва АҚШдаги кураторлари Украина урушни бой бераётганини очиқдан-очиқ тан ола бошлаган эдилар.

Йўқ, ундай эмасга ўхшайди. Украина пайт пойлаб турган ва ўзини заифдек кўрсатиб душманни чалғитганга ўхшайди. Бу ҳам бир ўзига хос ҳарбий хийла. Қолаверса, украинлар Курскка ҳужумни бугун ёки эрта тайёрлашмаган, бу аниқ. Уларнинг анча ичкарига кириб боришганини инобатга олсак, тайёргарлик пухта бўлган. Ва ана шу тайёргарликни руслар, аниқроғи уларнинг разведкаси ўз вақтида пайқай олмади.

Энди Россия қуролли кучлари иккига бўлинишга мажбур бўлади. У Донецк ва Луганскдаги қўшинларининг асосий қисмини Курскка этап қилишга мажбур бўлади. Бу эса ўз-ўзидан иккита фронтнинг пайдо бўлишига олиб келади. Оғир аҳволга солиб қўяди бу Россияни...

@AdolatFarzandi

3 months, 2 weeks ago

Ҳозир каналимизнинг бир обуначиси нега менинг исм-фамилиямнинг (балким сизникида ҳам) тепасидаги бандда «рыба» деб ёзилиб қолганининг сабабини ёзиб юборди. Шу нарса ҳеч менинг калламга келмабди.
Қизиқ ҳолат. Ҳатто шуни бемалол «Заковат»чиларга савол қилиб юборса ҳам бўлади.

Сиз нима деб ўйлайсиз, чиндан ҳам, нега айнан «рыба»?

@AdolatFarzandi

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago