✨🍃 𝒀𝑼𝑹𝑨𝑮𝑰𝑴𝑫𝑨𝑺𝑨𝑵 🍃✨

Description
❤" ЮРАГИМДАСАН" канали муҳаббатга ошно, гўзал қалбли инсонлар учун фаолият юритади!
Ҳаётингизга унитилмас лаҳзаларни келишини кутманг. Исталган дақиқани танланг ва уни ажойиб лаҳзаларга айлантиринг.
Чунки ҳаёт гўзал
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

4 weeks ago

**55-қисм

Файзиддин онаси билан гаплашиб кайфияти кўтарилди.
-Синглинг тинчиди. Кўролмаслар ҳам бор экан. Сени тўйингда ҳушёр бўламиз энди.
-Ойи яна шу гапми?
-Синглингни узатдик, сени уйлаб қўймасак уят бўлади. Ортингда Жаббор ҳам бор. У сен қолиб сираям уйланмайди.
-Хўп ойи.
-Бирорта кўз остингга олганинг бўлса айт.
Файзиддин шу вақт Робияга қараб қўйди.
-Биттаси бор. Аммо унча бунчага гаплашмаймиз.
-Қаердан?
-Ўзимиз томондан. Аммо уни оилавий аҳволи ...
Файзиддин жим бўлиб қолди.
-Нима оилавий аҳволи?
Файзиддин шу пайт ёлғонлади.
-Онаси ва отаси ёнғинда вафот этган. Бечорани яқинлари олишмагани учун болалар уйида катта бўлган.
Табиатан кўнгли бўш бўлган содда Зухра опа дарров ачинди.
-Вой бечорагина. Роса қийналгандир.
-Жудаям ойи. Сира кулмайди.
-Ўзи кўнгли ярим экан. Сен уни бахтли қила оласанми?
-Ўзи билан гаплашиб олишим керак. Унга ҳали ёқтиришимни айтганим йўқ. Йигитлар билан етаклашиб кетавермайди.
-Майли болам кимни танласангам бахтли бўлсанг бўлди.
-Хўп ойи яна гаплашамиз.
Алоқа узилди. Файзиддин Робияни олдига шошди

-Чарчаб қолмаяпсизми?
-Йўғеэ нега чарчайман?
-Бугун ишдан кейин бирор ерни айланайлик.
-Нега?
-Шунчаки суҳбатдошга муштоқман.
Робия компутердан бош кўтармай жавоб қилди.
-Ўзимам зериккандим майли.
Файзиддин хурсанд бўлди.
-Кутаман.

💦💦💦

Салоҳ ниҳоят онаси кетган жойни аниқлади. Саккиз йил. Саккиз йил онасидан айри яшабди. Эндигина йигирма ёшга тўлганди ўшанда. Отаси билан онасининг орасида гап қочганини билардию, аммо ўқишдан чалғий олмасди. Ўзи ярашиб олишади деб кутарди. Бугун излай излай аниқлаган жойига шошилинч равишда жўнаб кетди.
Мана унга берилган манзил қаршисида турибди. Юрагида ҳадик, онамни кўраман дея қувониб турибди. Агар онаси бу ерда бўлмаса яна орзулари армонлигича қоладими?
-Аллоҳим онамни топишимда ўзинг қўлла.
Салоҳ секин бориб бўёқлари кўчган эшикни қоқди.
-Ҳозир .
Ичкаридан аёл кишининг заиф овози эшитилди. Салоҳ қаноат қилмай яна эшикни қоқди.
-Ким?

Давоми бор...**

@dilimsanku_dilshah

4 weeks ago

**54-қисм

-Буни кулгули жойи йўқ, -Робия жиғибийрон бўлди.
-Уни исми Хушнуд.
-Аммо тили заҳарку. Қанча ходимлар олдида зир титрайди. Кеча менам насибасиз қолмадим.
-Бу аниқ эди. Унга унча бунча одам бас келолмайди.
Шу гап айтиб бўлиниши билан Хушнудни овози эшитилди.
-Иш вақтида бу ерда нима бор? Гаплашишга бошқа жой йўқми?
-Бироз тоза ҳавога чиққандим.
-Робия мен сўраган маълумотларни бермапсан. Бу ерда лаллайиб ўтирганингни қара. Босс сизга нима бор бу ерда?
-Оббо бошланди. Чаённи нишига тўғри бўлмасдан мен сурдим.
Салоҳ ўрнидан туриб кетиб қолди. Робия ҳам иш жойига қараб юриб кетди.
-Мен масъулиятсиз ҳодимларни ёмон кўраман. Ва ҳеч ҳам аяб ўтирмайман. Келганингга кам эмас икки ой бўлди.
-Кечиринг.
-Бошқа қайтарилмасин.
Хушнуд жиддийликни ёқиб олганди. Робия эса нега бу одамни ўзига уақин олади ҳамон тушунолмасди. Хушнуд унга қаттиқ гапирса ҳам ҳечам.ундан хафа бўла олмаётганди.

💦💦💦

Замира келинлик ҳаётига анча кўникди. Шахбоздан бироз чўчисада эркин эди. Ўша тунги Шахбоз дори таъсирида бўлган деган гапни ушлаб олганди.
-Қизим мен бир танишимникига бориб келай. Сиз бемалол ўтираверинг.
-Хўп ойижон.
-Зериксангиз ойизникига чиқиб келинг.
-Майли яхши бориб келинг.
Барно кетди. Шахбоз ва Замирани суратини ички чўнтагига беркитиб олганди. Уни фикри яна ўқитишда эди. Йўқса бу ўғли яна муаммо ясамасин. Кеча айтиб қолди Робия эрга тегибди. Ерни тагидан бўлсаям топаман деб. Унгача бирор чора кўрмаса бўлмайди. Шу сабаб яна ўқитишга боряпти. «Мулла» аёл табибман деган. Аммо роса зўр аёл бўлиб чиқди. Мана ўғли жимгина юрибди. Барно такси тўхтатиб манзилни айтди.

💦💦💦

Холниса бугун яна дугонаси билан гаплашиб ўтирибди.
-Балки қайтарсан?
-Йўқ, ўғлим мени кечирмайди.
-Сени бошингдан ўтганларни билмайдида. Билса кечиради. Ҳатто сени айбламайди ҳам.
-Холниса сенга айтишга осон. Ўғлимам отасига тортган бўлсачи?
-Мария хабар оляптими ҳамон? Ундан сўрамадингми?
-У мақтайди. Аммо феъли тез дейди.
-Маслаҳатим қайт. Ўғлингни уйлантиришинг керак. Қачонгача қочиб юрасан?
-Ўғлимга оналик ҳам қилолмаганман. Аммо отасидан ҳамон ранжиганман.
-Сожида нима бўлсаям айт. Майли бирга яшама аммо кел.
-Яхшилаб ўйлашим керак.
Сожида ўйланиб қолди. Фарзанд соғинчи уни йиллар давомида қийнаса ҳам, номард эрини қайта кўришни юраги кўтаролмасди.**

@dilimsanku_dilshah

4 weeks ago

**53-қисм

-Майли эҳтиёт бўлинг.
Робия индамади. Аммо бугун одатига зид ижтимоий тармоқдаги саҳифасига кирди. Дугоналаридан кўплаб хабарлар келганди.
«Сендан хафаман. Бизни унутдинг.»
Энг охирги хабар Санобардан эди. Унгача ҳам қатор хабарлар келганди.
Аста жабоб ёзишга киришди.
“Салом, Санобар сизларни соғиндим “
Жавоб куттирмади. Санобар ҳам онлине эканми дарҳол жавоб ёзди.
«Робия ўзингмисан? Нега йўқолиб кетдинг? Жуда соғиндим сени»
Робия ҳам куттирмай жавоб ёзди.
«Менда ҳаммаси жойида. Рақамимни қолдира олмайман. Буни яхши биласан. Ишга кирдим. Яхши иш. Ўзим севган комютер иши.»
Санобар ёзиб улгурмай Нигорадан хабар келди.
«Саношга ёзиб менга ёзмайсан а?»
Афтидан иккови бир жойда ўтирарди.
«Нигора яхшимисан?»
«Робиш кетиб яхши қилибсан. Сени ўтган куни Шахбоз излаб келди. Авзойи бузуқ. Ичимда Робия вақтида кетиб улгурган экансан»
Робия анча гаплашди. Ўзи ҳам Шахбоздан қутилганига шукр қила бошлади. Ҳаёти яна чигаллашиб кетарди. Биларди Шахбоз уни сира тинч қўймасди. Шомил акани гапи айни муддао бўлганди.
-Яхши қиз ҳамроҳ керакмасми?
Робия ёнига ўтирган одам сабаб нари сурилди.
-Ассаламу алайкум.
-Яхшимисиз? Бу ер ҳаёл суришга қулай эканми?
Салоҳ совуқдан қўлига пуфлади.- Кунам совиб кетди.
-Нимасини айтасиз.
-Аммо сизга бу таъсир қилмайди чоғи? – Салоҳ қизнинг беъмалол ўтиришига ишора қилди.
-Мен совуқни ёқтираман. Иссиқдан кўра совуқ яхши мен учун.
-Ажойиб.
-Ўзингиз нима қиляпсиз бу ерда?
Салоҳ кулди.
-Ишхонамдаги эмг тинч жой бу ер.
-Йўғеэе.
-Ҳа мен доим шу ердан таскин топардим. Сизга ўхшаб ҳаёл суриииб.
-Мен аслида ҳаёл сурмагандим. Дугоналарим билан суҳбатлашиб ўтиргандим.
-Телефонда гаплашганингиз эшитилмади.
-Одноклассники сайтида.
-Қойил, ҳозирда ҳеч ким кирмайди ҳисоб,- Салоҳ шундай дедию гапига қўшимча қилди. -Ўзимизни юртдагиларни назарда тутяпман.
-Мен эса кираман. Дугоналарим бор.
-Айтганча телеграмда йўқсиз.
-Ҳа аккаунт очмаганман. Қаердан билдингиз?
-Цехдагиларни ҳаммасини битта гуруҳга йиққанман. Сизни қўшаман дегандим. Шу сабаб
-Рости тинчлик керак деб очганим йўқ эди. Кейин муҳим гап бўлса чаён ака етказяптилар.
Салоҳ қаҳ қаҳа отиб юборди. Робия нўтўғри гапириб қўйдимми деб ҳайрон бўлди.
-Нега куласиз?
-Чаён ака? Кулмай бўладими? – Салоҳ яна кулди.**

@dilimsanku_dilshah

1 month ago

**Изохсиз
Йигламай илож йук.

Бир яхши инсон илинибди Аллох рози булсин. Манам сизларга илиндим.

Бу аёл сабаб куп айбимни англадим🥹🥹**

@dilimsanku_dilshah

1 month ago
✨🍃 𝒀𝑼𝑹𝑨𝑮𝑰𝑴𝑫𝑨𝑺𝑨𝑵 🍃✨
1 month ago
✨🍃 𝒀𝑼𝑹𝑨𝑮𝑰𝑴𝑫𝑨𝑺𝑨𝑵 🍃✨
4 months ago

**- Ҳулкар опа, укангиз... комада... дуо қилинг, опа... – деди йиғи аралаш. “Укангиз!” . Санобар улар орасида уч ёш фарқ қилишини билгани учун шундай талқин қилганди. Ҳулкарга бу ғалати эшитилди.
- Худо хоҳласа, яхши бўлиб кетади. Хавотир олманг. Мираброр кучли инсон!, - дея олди аранг. Вазира опани ҳам қучоқлаб тасалли берган бўлди. – Бирор ёрдам керак бўлса... биз тайёрмиз, - деди икки ҳамжинсига қараб.
- Ортда қолсин, Аллоҳ шифо берсин. Бирор нарса керак бўлса айтинглар, - қўшимча қилди Лола ҳам.
Улар касалхонадан чиқишаётганда Ҳулкарни тушунарсиз ҳислар чулғаб олганди.

(ДАВОМИ БОР)*

@dilimsanku_dilshah

4 months ago

**- Йўқ, борайлик, хабар олайлик, Лола...
- Хўп... хўп.. бўпти, хабарлашамиз. – Лола телефон тугмасини босаркан, чуқур хўрсинди. “Илоҳим тезроқ тузалиб кетсин!” Лола Мираброрнинг Ҳулкарга бўлган муносабатини биларди. Ҳулкар унга тайинли жавоб айтмаган бўлсада, аммо кўнглида милтиллаган чўғ бор эди, назарида. Фақат оилали эканлиги дугонасининг юрагига ваҳима солаётганди. Мираброр... яхши инсон. Қўлидан келганча ёрдам беради. Босиқ, ортиқча гап гапирмайдиган режиссёр. Ўз ишини билиб қилади, бошқа ишга аралашмайдиганлардан. Ўз олами бор. Лекин Ҳулкар билан соатлаб ҳам суҳбатлашиб ўтирганини бир неча бора кўрган. Балки ўз оламига уни киритишни истагандир.. Лекин аёли ҳам чаккимаску. Ширинсухан, кўҳликкина.
- Эҳ, яхши бўлсинда, - деди ўзига ўзи гапирганча, ошхонага келинининг ёнига кирди.

Санобарнинг йиғлайвериб, кўзда ёши қолмади. Кўз ўнгида содир бўлган ҳодиса аёлга қаттиқ таъсир қилди. Эри томондан келаётган машинани эслайди. “Дадаси” деб бақиргани ёдида. Қолганинин эслолмайди. Кўзини очганида, касалхонада эди. Санобарга деярли ҳеч нарса қилмаганди. Аммо Мираброрнинг аҳволи оғир. Уни дарров операция столига олишди. “Қора талоқ эзилган, ички қон кетиш хавфи бор. Тез ҳаракат қилиш керак!” шифокорларнинг узуқ юлуқ гаплари ёдида. Бироқ бошқасини эслолмайди. Фильмларда томоша қилиш бошқа экану, ўз кўзинг билан кўриш, ўзинг дучор бўлиш бошқа бўларкан. Санобар пичирлаб дуо қиларди: “Эй, худо ўзинг асра! Ўзинг сақла жонини...”

Қайнонаси ва икки қайнопаси етиб келишди. Санобар ҳамон шок ҳолатида эди. Вазира опани кўрдию, йиғлаб юборди.
- Ойижон, ўғлингиз... ўғлингиз ичкарида... – ҳиқиллашга тушди. Вазира опа кутганидан ҳам кучли аёл эди. Санобарни бағрига босди.
- Қизим, Аллоҳ асрайди. Ўзига омонат қиламан доим, Ўзи асрайди... – деди титроқ овозда.
- Йўқ, у киши ўлиб қоладилар... ойи,...
- Санобар ўзингизни қўлга олинг, - деди катта қайнопаси Назира. Санобарнинг кучи фақат йиғига етарди. “Мен бошладим, мен туфайли”, деб ичини надомат ўртарди.
*Ҳулкар Лола билан гаплашиб бўлгач, бошини ёқтиққа ташлади. Ичидан тошиб келаётган қандайдир тушунарсиз ҳисларни бостиролмасди. Йиғларди. Мираброрга бўлган туйғулари бор эди унинг ҳам. Уни чинакам дўстдек кўрарди. Шу вақтга қадар қарши жинс вакилларидан қадрдони бўлмагини учунми, Мираброр унга жуда азиз эди. Отасининг илмилиқ муносабатлари, собиқ эрининг хиёнати, курсдошининг ва боқша эркакларнинг ҳирс билан боқишлари уни толиқтирган бир вақтда Мираброр унинг учун кутилмаган топилма бўлди. Чиндан ҳам бирга ишлаб, бирор марта тортишишмади .ё Ҳулкар ён босарди, ё Мираброр. Иккиси худди сув ва тупроқдек қоришиб, чиройли шакл ясашарди. Шунинг учунми, унга бемалол тўкила олганди. кутилмаганда эса Мираброр унга турмушга чиқиш таклифини берди. Мираброр ундан кўпроғини кута бошлади. Ҳулкар учун бу ечими йўқ масаладек туйиларди. Унинг хотинига, болаларига ачинарди. Шу билан бираг ўзи ҳам суянгани елка излаётганини ҳис қиларди. Айниқса, ҳамкасбининг Азизбегига қилган таклифи ҳаммасидан ўтиб тушди. Лекин Ҳулкар бу қадамни босишга иккиланарди.
Кеча ҳам ресторанга кириб боришганида, Мираброрни кўрди-ю, у томон қадам ташламоқчи бўлди. Бироқ ортида келаётган хотинини кўриб, бош силкиб кета қолди. Мираброрнинг қараши уни бироз довдиратди. Зафар билан олдинма-кетин кириб боришаётгани ёқмагани унинг нигоҳларида зоҳир бўлди. Ички сезги орқали сезди аёл. Бироқ ортга йўл йўқ эди.
Зафар ва Сабрия билан бир соат ўша ресторанда бўлишди. Янги ҳамкори уни уйига ташлаб қўйгач, дарҳол Мираброрнинг рақамини терди, жавоб бўлмади. Кечаси уйқуси қочиб, ижтимоий тармоқларга мўралаганда эса бу хабар...

Ҳулкар “Аллоҳим оиласининг бахтига соғ бўлсин. Унга умид берган бўлсам кечир! Мен уни фақат дўстдек кўрардим, холос”, дея пичирлади ўзига ўзи. Кўзларидан ёш қуйиларди.

Лола билан Ҳулкар касалхонага кириб боришганида, Санобар ва Вазира опа бир четда ўтиришарди. Лола дарров ҳол сўрашга тушди. Санобар Ҳулкарни кўрди-ю, йиғлаб юборди.**

@dilimsanku_dilshah

4 months ago

**Зум ўтмай икки эркак ёқасидан тутди бир-бирини...
- Юр бу ёққа, кўчада гаплашамиз, - деб яна судрай бошлади Мираброр.
- Қўйвор, - деганча у ҳам рақибидан чиқиб кетишга уринарди.

Базм эгаси Алихан ва Нодира етиб келишди.
- Нима гап? – Санобарга юзланди аёл. Санобар йиғлаб юборди. Алихан икки эркакни ажратди.
- Сени кўчада кўрсам ҳали... – ўшқирди Мираброр Нуриддинга.
- Қўлингдан келганини қил! – қарши томон ҳам ён босмади. Имкки эркак Нуриддинни нариги томонга олиб кетди.
- Кетамиз! Юр, - деб жаҳл билан Санобарга қаради Мираброр. Аёл индамади. Шундоқ ҳам ҳаммага томоша бўлгани етарли.
- Узр, Алихан ака... қизишиб кетдик, - деди Мираброр Алиханга қўл узатаркан. – Яхши ўтказиб олинглар...
- Санош... яхшимисан? – Нодира дугонасидан сўради оҳиста. Жувон бош силкиди. – Қолмайсанми?
- Кетақолай... узр, мени деб... – кўзларидаги томчи юзига думалади Санобарнинг. Шахдам қадамлар билан чиқиб кетаётган эрининг ортидан эргашди. Улар эшик ёнида Зафар, Сабрия ва Ҳулкарга рўпара бўлишди. Мираброр нотаниш эркак билан олдинма-кетин келаётган телебошловчини кўрди-ю, бир зум тўхтади. Ҳулкар ҳам уни илғади. Бош силкитди. Лекин ҳамроҳларидан ажралиб, ёнига келмади. Мираброрнинг ортида Санобарни пайқаб улгурганди. Мираброр ўзига эътибор бермай ўтиб кетган эркак ва аёлларнинг ортидан бир муддат қараб турди. Санобар ёнига келгач, жаҳл билан зиналардан тушиб, машинасига ўтирди. Алам билан газни босди. Санобар қўрқиб кетди. эрига хавотир билан боқаркан, уни нима бунчалик таъсирлантирганини билолмасди. “Мени қизғандими? Ё бошқа сабаб борми?” ўйлади аёл. “Нега бунчалар тезликда машина ҳайдаяпти?”
- Сал секинроқ ҳайданг, - деди эрига. Эр уни эшитмади. Уни ҳаммасидан ҳам охирги кўрган манзараси ҳаяжонга солганди. Ҳулкарнинг бегона эркак билан кириб келиши: “Ким у? Қандай таниш? Нега бирга? Кеч бўлганда...” миясида саволлар ғужғон ўйнарди.
- Мираброр ака, секин деяпман! – овозини баландлатди Санобар.
- Иккинчи ўша ишхонага бормайсан! Тушундингми, ишламайсан! Ҳеч қанақа иш-пиш йўқ! – бор овози билан бақирди эркак. Санобар қўрқиб кетди. – Уйда ўтирасан. Агар ишлайман десанг, мпен спен билан ажрашаман, тамом!
Катта тезликда келаётган машина қизил чироқда тўхташга улгурмади. Ён томондаги йўлдан яшил чироқда ҳаракатланган бошқа автоулов Мираброрнинг ёнидан келиб урилди. Санобарнинг
- Дадаси! – деган овози ҳавони тутди.
Бомдод намозига азон айтилган паллада осмонни эгаллаган қора булутлар ҳамон осмонда сузиб юрарди... Худди бостириб келган лашкардек ёпирилганди булутлар. Лекин ёмғирдан дарак йўқ. Юракни сиқадиган, қон босими борлар учун хавфли бўлган об-ҳаво.
Лола осмонга қараб, ичи ғашланди. “Намунча оғир ҳаво!” Ошхона томонга ўтаркан, келинининг ўйчан ўтиргани диққатини тортди. Шодиянинг юзи кулсада, кўзи кулмай қўйди яна. Илк таҳлил натижалари кутилгандек чиқмади. Иккинчи маротаба топширилган таҳлил эса бир неча фоиз юқори кўрсаткични белгилади. “Энди келинингизнинг ҳайз муддати келишин пойлаймиз”, деди шифокор. Лола ҳам, Шодия ҳам кун санаш билан овора. Тезроқ ҳаммаси амалга ошса-ю, қорнига бир вужудни жойлаб олса... шунда ҳаёти жуда гўзал бўларди.
Кутилмаганда телефони жиринглади. Тонгданоқ ким бўлди? Бемаҳалдаги қўнғироқларни ёқтирмайди. Ҳулкар! “Тавба, тушига кирдимми? Намунча азонлабдан...” гўшакни кўтарди.
- Ҳулкар, тинчликми? Соат эндигина олти бўлди... Тушингга кирдимми? – нариги томондан аёлнинг йиғиси эшитилди.
- Лола... Мираброр автоҳалокатга учрабди. Жонлантириш бўлимида экан, аҳволи оғирмиш...
- Нима? Қачон?
- Кеча кечқурун...Кечаси телеграмга кирдим. Оператор йигитлар хабар юборишибди. Лола, аҳволи оғирмиш...
- Ҳулкар ўзингни бос! Худо хоҳласа тузалиб кетади.
- Кечаси билан кўзимга уйқу келмади. – йиғламсираб сўзларди Ҳулкар. – Қадрдонларимдан бири эди, Лола.
- Биламан, Ҳулкар... бўлди ўзингни қўлга ол. Ювиниб, бир соат тиниқиб ухлаб ол. Соат тўққизларда бирга ўтиб келамиз. Барибир бизни чикарига киритишмасаям керак.**

@dilimsanku_dilshah

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago