Nozima HABIBULLAYEVA

Description
Shoira Nozima Habibullayevaning ijodiy kanali
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 month, 4 weeks ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 2 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 6 months ago

3 weeks, 5 days ago
[#maqola](?q=%23maqola)

#maqola

*🕯"Izlam" izlamlimi?!* — Nurali Qahramon

Bu savolga javob ko‘p kitobxonlarni qiziqtirgani tabiiy, shuning uchun ham tahliliy maqola yozishga qaror qildim. Yozgan revyularimda kitobxonlarga asarlarni subyektiv fikrlarga asoslanib tavsiya etgan yoki etmagan bo‘lishim mumkin. Lekin tahlil to‘laqonli obyektiv asoslarga tayangan holda "Izlam"ning izlam ekan yoki yo‘qligi, uning ustun va kamchiliklari haqida mufassal bayon etilgan.

👉 Maqolani o‘qish uchun bosing
👉 Maqolaning davomi

1 month ago

ҲАМНАФАС ШЕЪРИЯТ

Адабиётда ижодкор жуфтликлар кўп бўлмаса-да, учраб туради. Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова, Абдулла Қаҳҳор ва Кибриё Қаҳҳорова... Бугунги замонимизнинг ҳам ана шундай бахтли жуфтликлари қаторида Шаҳриёр Шавкат ва Нозима Ҳабибуллаевалар ижоди алоҳида ажралиб туради. “Излам”да иккала ижодкорнинг китоби гўё бир бутун ҳолда номи ҳам, шакли ҳам монанд чоп этилган. Чунки икки ижодкор ҳаётда ҳам ижодда ҳам “Ҳам” “Нафас”. Бир-бирин тўлдиради, бойитади. Ажабмаски, ўзбек адабиётини ҳам биргаликда абадий тўлдирса... Уларнинг шеърларини навбат билан ўқисангиз, худди лапар айтишаётгандек бўлади. Бир-бирларига айтган изҳорларини, айтимларини китобга жам айлагандек...

Шаҳриёр: Сиз ёмғирни яхши кўрасиз,
Мен Бетховен эмасман, афсус,
Кўзингизда ноталар сузар,
Сўз оқади, томиримда Сўз! (“Сиз ёмғирни яхши кўрасиз...” шеъридан)

Нозима: Сукунатга тортилган тароқ,
Тун ёйилар сочларимдек тим.
Деразамнинг остида ногоҳ
Сиренада куйлаётган ким? (“Сукунатга тортилган тароқ...” шеъридан)

Шаҳриёр: Исмингни исмимнинг ёнига ёздим,
Юзларин беркитиб кулди таносиб.
Оқлиги янаям ошди қоғознинг,
Тунга ой,
Сувга сой,
Ким-кимга муносиб (“ШаҳриНоз” шеъридан)

Нозима: Қўлларимга қизил олов тутқазди у,
Миллион йиллар совқотмасам керак энди.
Ишончимни ютиб, дилин ютқазди у,
Кўксимдаги кўксидаги юрак энди. (“Қўлларимга қизил олов тутқазди у...” шеъридан)

Аммо китоблар тўла изҳорлардан иборат деб ўйлаганлар ҳам адашади. Уларда Шаҳриёрнинг оғриқли саволлари, замону жамият билан муросасиз мисралари, юрагингизга тўғридан-тўғри етиб борадиган яланғоч сатрлари, Нозиманинг бугуннинг аёли ўлароқ инжа туйғулари, саккизликларга яширинган фалсафий кечинмалари, гоҳ исёнкор, гоҳ музтар ҳолатдаги сирли сезимлари мужассам.

Шаҳриёрнинг мумтоз адабиётдан суғорилган, халқ оғзаки ижодидан таъсирланган гўзал лирикаси билан бирга, ижтимоий мавзудаги шеърлари ҳам кўп. Уларда бугунги давр муаммоларидан тортиб, замонамиз қаҳрамонларигача акс этади. Шоир жамиятимизни тафаккур синтезидан ўтказар экан, ўзига дадил саволлар бера олади?

Қўрқоқлар кўпайган замонда,
Олчоқлар кўпайган замонда,
Аҳмоқлар кўпайган замонда,
Маддоҳлар кўпайган замонда,
Нега сен шоирсан?

Шаҳриёр – ёвқур шоир. Бу унинг характеридан ижодига ҳам шундоққина кўчиб ўтган. Қоғозга ўраб-чирмаб ўтирмай, гапнинг дангалини айтиб қўя қолади. Аммо бу бадиийликка бироз путур етказади, ўқувчига дағалдек туюлади. “Қаримсиқ вафо”, “Йўқсиллар устига чоптирар нуқул”, “Инқиллаб кавшанар инқилоб”, “Қарғишдек қуриган душман қони” каби ўхшатишлар ҳам шеър ёзиш жараёнида туғилган шиддат ва ниҳоятда юқори ҳаяжон ҳосиласи. Уларни бироз таҳрир қилиш фойдадан холи бўлмайди, назаримизда.

Нозима Ҳабибуллаева ўзбек аёли ўлароқ бугунги хотин-қизларимизнинг руҳан эркин, илму зиёли ва аждодларга муносиб бўлишини истайди. Ҳар бир шеърига ана шундай аёл назокатини, садоқат ва муҳаббатини, ўтли юрак кечинмаларини жойлашга ҳаракат қилади. Айниқса, “Нурхон монологи” шеърида бу туйғулар бўртиб кўринади. 16 ёшида санъатни танлагани учун ўз акаси томонидан ваҳшийларча ўлдирилган илк ўзбек раққосаси тилидан айтилган бу шеър бугунги кун учун ҳам долзарб. Аёллар эркини чеклашга уринадиган, уларнинг таълим олиши, кийиниши, юриш-туришига турли тақиқлар қўйишга ҳаракат қиладиганларга қаратилган исёндир бу.

Менми?
Истаганим озодлик, илм,
Муножотим рақсдир, мукофотим – рақс.
Сиздами тарози?
Не гуноҳ қилдим?
“Ўзингиздан Худо ясамангиз, бас!

Бу икки ҳамнафас ижодкордан ҳали жуда кўплаб асарлар кутиб қоламиз. Зеро, адабиёт мана шундай қўшқанот истеъдодлар билан янада сермазмун, файзли бўлади.

Бекзод Иброҳим

1 month ago

Kecha bekorchilikda AI bilan she'r tahlil qildik. Men 15 dan ortiq shoirning o'zim yaxshi deb biladigan she'rlarini tashladim. Ular orasida katta klassik avlod vakillari (jumladan, Abdulla Oripovning "Birinchi muhabbatim" she'ri) va hozirgi davr o'rta yoshu yosh shoirlari ham bor edi. AI faqat ikkita she'rni har tomonlama yetuk deb topdi. Nozimaning yuqoridagi she'ri va Guljamol Asqarovaning "Ichkarida" she'ri. 50 dan 50 berdi. Reytingda ham bu she'rga birinchi o'rin berdi. Ba'zi shoirlar she'riga past ball berdi (masalan, "Birinchi muhabbatim" ga 41 ball) ammo reytingda 15 talik ichida yuqori o'rinlarga qo'ydi. Uyam shaxsiy dididan keb chiqdi shekilli😁. Lekin Asqarova va Habibullayevaga ham eng baland ball, ham eng yuqori o'rinlarni berdi. (Ha, bular orasida boshqa shoirlarimizning zo'r ijtimoiy, falsafiy she'rlari ham bor edi)

Nima demoqchiman, AI ham biladi qanaqa she'r yaxshiligini😊

"NAFAS" ni olib o'qinglar.

1 month ago

СИҒИНДИ

Ўша кун... ортиқчалик қилдим
жаннатга —
Лаш-лушсиз учдим-у,
Машриққа тушдим.
Қирқ йиллик фироқда жоним увишди —
Либосим япроқ эди.

Худо беҳудага бермас қирқта жон,
Кўнглимни кундага қўйиб чопдилар,
Чопқилар гуллади, чопқилар!
Сотдилар...
Қадримга дунё топдилар —
Дунёси қуроқ эди.

Бир кун остонадан ҳайдалди онам,
Вазифасин янглиш уққани —
Ўғил эмас мени туққани
учун.
Ваҳоланки уларга меҳрим
Ўғилдан кўпроқ эди.

Бошқа ҳаётимда очиқ қабрга
Қўғирчоғим билан кўмдилар,
Ўйладим: "Ҳалиям мен билан бирга
Беркинмачоқ ўйнаяпти улар...
Нега ҳалигача топишолмади?"
Қўрқардим, дилдираб совуқда таним.
Охирги нафасда чақирдим зўрға...
Сўнгра
ҳўнграб-ҳўнграб қоришдим гўрга...
Асосим тупроқ эди.

Яширин, — дедилар, — югур, қопга кир,
Беркитгил, — дедилар, — кўзларинг гўзал.
Қуёш олгани чун юзимдан бўса
Тошбўрон остида чайқалиб боқдим,
(гўё)
Илма-тешик мешдан май каби оқдим...
Кайф-у сафосига қон томиб турган
Кўйлагим — байроқ эди.

Ўз уйи бўлмаган ҳеч вақт аёлнинг —
Отаси,
боласи,
эрининг уйи...
Аъвомнинг умрида энг олий ўйи —
Аёлдан қутилишдай
жирканч озодлик!
Бу эрк — чин қамоқ эди.

Одамзот ғажир ўз қовурғасини,
Ишлашга қўймайди,
Тишлашга қўймас,
Миннатга йўяр-у,
Суннатга йўймас,
Мен туққан оломон ҳуркди ўзимдан,
Нақадар қўрқоқ эди.

Томоғимдан ўтган ҳар томчи сувда,
Рақамлар акс этар ҳисобин жамлаб,
Сўнг қоришиб кетар оби дийдам-ла
Шунчаки,
Малолим келмасин ҳеч кимга дедим,
Уволим келмасин ҳеч кимга дедим,
Истагим топ-тоза авлод ўстириш,
Умидим буроқ эди.
Бироқ энди...

Жаннат оёғимнинг остидалиги
Бошидан сўроқ эди.

___

@Nozima_Habibullayeva

P.s: Kecha ma'ruzaga shu she'rni olganimda, ohangidan "voh" dedim. Mast bo"ldim. Taqdimot payti o'qib yana bir bor sel bo'ldim. O'qigan she'rlarim ichida ohangida sel bo'lib oqadigani shu edi. Kechga kelib, yana shu ohang xumor qildi-da. Qayta topib o'qidim. To'ymadim. Keyin Nozimaning boshqa she'rlarini qiroat etdim.
Nozimaning ilk kitobi chiqqanida xonadoshim bilan birga ovoz chiqarib o'qigandik - yillar narisida. O'shanda xonadoshim "Nozima kompozitor-da, darrov bilinadi. Uning she'ri tayyor musiqa" degandi. Ha, agar she'r bu avvalo ohang deydigan bo'lsak, hozirgi yosh shoirlar ichida Nozima uloqni ilib ketadi. Ohangning bunaqa garmonik ritmini undan boshqa shoirda topmadim. She'r degani, dard deganiyam shunaqa shirin musiqaviy bo'ladimi?! Xuddi Chaykovskiy asarlaridek...

Aytgancha, Nozimaning yangi kitobi "Izlam" ning ikkinchi faslida chiqdi. "Nafas" nomida. O'qing, yomg'ir nafasidek sipqorasiz bu she'rlarni.

1 month ago
1 month, 1 week ago

Шоира Нозима Ҳабибуллаеванинг шеърини Эркин Бозоров ижросида эшитиб, этим жимирлади. Шеър оиласини боқиш ташвишида мусофирликда юрган оталар ҳақида ёзилган. Инстаграмда Эркин Бозоров саҳифасида бир киши шундай коммент қолдирибди: “Ватан ҳам майли, фарзандлари унутмасин оталарини”…

…“Мусаффо” кунларнинг бирида
Отам мусофирга кетган маҳали,
Укам билан “сариқ” бўлгандик ёмон.
Дўхтирга, дорига пул йўқ шекилли
Жўҳори попугин қайнатиб бергач
Кўйимизга боқиб,
Сизнингда рангингиз бўлганди сомон.
Сариқ рангни шундай англайман ҳамон.

Отам ватанини севарди жуда.
Унутмаслик учун уни сафарда
Баҳор ифорини кўтариб бошга
Дўпписин остида кетди авайлаб.
Тўрт фасл ортидан қайтди саҳарда
Оппоқ дўппи бўлиб сочлари...
Бошидан,
кўнглидан не ўтса ўтди.
Чизмай қўйди,
чалмай қўйди,
айтмай қўйди...
Сўнг алам устида айтдим, онажон:
Отамни ватани унутди!

Соғинч шеърлар ёздим қучиб рубобни,
Укам қўшиқ айтди отамнинг овозида.
Отам дала чопди,
Сиз орзу ёпдингиз.
Қамаша бошлади дунёнинг ранги.
Ишончим – рубобнинг торлари эди.
Шунда ҳам чаляпман дилда борини.
Аммо,
Келажак кўзига тик боқай деса
Ватан унутмасин Оталарини!

1 month, 1 week ago

Она, об-ҳавога дўнди йилларим
Хотирамни уради яшин.
Бўғзимда чақади момақалдироқ
Кўзимга бир олов, бирда сув ташир.
Уйимизнинг тили бўлса, бўларди китоб.
Ўзи ўйнаб,
ўзи йиғлаб,
ўзи юпатгувчи китоб.
Соғинчларим айлайди хитоб,
Деворда оёғидан осилган рубоб,
томирлари
отамнинг етимлик йилларида ва
рўзғорнинг авжида узилган рубоб...

Отам хониш қилса шашқатор бўларди шашмақом,
Тебрани-иб тебраниб йиғлар эди шам.
Суратлар чизардик мафтункор бирам,
Дунёнинг рангидан кўп эди қувончларимиз.
Энг муҳими тўқ мусаффо эди кўзларимиз.
Сиз айтган эртаклар каби мусаффо...

“Мусаффо” кунларнинг бирида
Отам мусофирга кетган маҳали,
Укам билан “сариқ” бўлгандик ёмон.
Дўхтирга, дорига пул йўқ шекилли
Жўҳори попугин қайнатиб бергач
Кўйимизга боқиб,
Сизнингда рангингиз бўлганди сомон.
Сариқ рангни шундай англайман ҳамон.

Отам ватанини севарди жуда.
Унутмаслик учун уни сафарда
Баҳор ифорини кўтариб бошга
Дўпписин остида кетди авайлаб.
Тўрт фасл ортидан қайтди саҳарда
Оппоқ дўппи бўлиб сочлари...
Бошидан,
кўнглидан не ўтса ўтди.
Чизмай қўйди,
чалмай қўйди,
айтмай қўйди...
Сўнг алам устида айтдим, онажон:
Отамни ватани унутди!

Соғинч шеърлар ёздим қучиб рубобни,
Укам қўшиқ айтди отамнинг овозида.
Отам дала чопди,
Сиз орзу ёпдингиз.
Қамаша бошлади дунёнинг ранги.
Ишончим – рубобнинг торлари эди.
Шунда ҳам чаляпман дилда борини.
Аммо,
Келажак кўзига тик боқай деса
Ватан унутмасин Оталарини!

____

@Nozima_Habibullayeva

1 month, 1 week ago
1 month, 2 weeks ago
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 month, 4 weeks ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 2 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 6 months ago