Терговчи хотиралари | Ҳаёт ва ҳақиқат

Description
Каналда адвокат Сарвар Артиков ўзининг терговчилик фаолиятидаги мураккаб жиноятларнинг фош этилиши тафсилотлари билан ўртоқлашади. Ижодий ишлари билан таништириб боради.

Адвокатлик масалалари бўйича админга мурожаат: @qadamugli
+998972219780
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

1 month, 2 weeks ago

Яқинда УрДУнинг "Ҳуқуқшунослик" кафедрасида таҳсил олаётган бир талаба келиб, ёнимизда амалиёт ўташ истаги борлигини билдирди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам шунга ўхшаш илтимослар билан мурожаат қилаётган талабалар учраб турибди: талабаман, иш ўргансам майлими... талабаман, шогирдликка олинг ва ҳ.к.

Шу сабаб, ҳозирда олий таълим муассасаларида таҳсил олиб келаётган талабаларга амалиёт ўташ борасида айрим тавсияларни айтмоқчимиз.

Талабамисиз, демак, сиз ҳозир кўпроқ назарий билимларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилишингиз керак. Бирор адвокат ёки терговчи ёнида иш ўрганишга ҳали шошилманг. Бунга улгурасиз.

Лекин, агар ҳозир ўқиш учун берилган вақтни бошқа нарсаларга сарфласангиз, кейин ўқишга вақт берилмайди. "Назария"ни чуқур ўзлаштирган талаба амалиётда албатта ўз йўлини топа олади.

Талабалик йилларингизни иш ўрганмоқдаманку, деб амалиётда ўтказсангиз, балки яхши бир ходим бўлиб етишарсиз, лекин ноёб бўла олмайсиз. Демак, талабамизсиз, бошқа нарсани йиғиштирингда китобизни ўқинг, бир масалани барча ҳуқуқий жиҳатларини ўзлаштиринг.

Ҳамма нарсани ўз вақти борлигини унутманг!

Каналга уланиш:
👉****@kadamugli_sarvar

1 month, 2 weeks ago

Тажрибали терговчи кетса, иш тўхтамайди, бироқ ...

Яна икки нафар яхшигина тажрибали терговчи соҳани тарк этибди.

Тўғри. Кетса, ўрнига кимдир келади, иш давом этаверади. Лекин, биласизми, тажрибали терговчилар бирин-кетин ишдан кетиб қолишлари “Устоз-шогирд” анъанасини тобора барбод бўлишига олиб келади. Битта ходимни тажрибали терговчи бўлиб шаклланиши ортида қанча вақт, қанча меҳнат, қанча машаққатлар ётибди.

Бу Сизни қай даражада жиддий ташвишга солади, билмадик-у, аммо устозликка лойиқ терговчиларни бора-бора "Қизил китоб" дан қидирадиган бўлишимиз бизни яхшигина ташвишга солмоқда. Анъана сўниб боряпти.

Шу ўринда, биз тизимнинг, соҳанинг келажаги устида жиддий қайғура оладиган масъулларга юзланиб, айнан ишдан ўз ихтиёри билан кетганлар, кетаётганлар билан шахсан, яккама-якка суҳбатлашиб, уларни сабр билан эшитиб кўринг. Раҳбар мақомида туриб эмас, балки улар билан бир мақомдаги дўсти, ўртоғи, ҳамдарди, сирдоши бўла олиб, эшитиб кўринг, деймиз.

Чунки уларни норози қилган ҳар бир детал, ҳар бир нарса, билинг-ки, тизимингизни ислоҳ қилишга ундайдиган жиддий камчилигингиздир. Сиздан эса, шунчаки ёқимли баҳолар "капсуласи" дан чиқиб, бир муддат ёқимсизида бўлиб кўриш талаб этилади.

Ишонинг, афсусланмайсиз.

P/s: Жонкуяр раҳбарларга юзландик.

👉 @Advokat_Abdullayev

1 month, 3 weeks ago

Бугун вилоят ИИБ тизимида анча йиллардан бери хизмат қилиб келаётган яна иккита тажрибали терговчилар ишдан кетаётганлигини эшитиб қолдим.

Бу хабар мени ташвишга солмоқда! Сафимиз кенгайиши-ку, албатта ҳайрли! Лекин…

Тажрибали терговчилар жуда камайиб бормоқда.

Ёш терговчиларга ким устозлик қилади?!

Мени ташвишга солаётган ушбу жиддий масала шу масалаларни ҳал қилишга масъулларни ҳам ташвишлантираяптимикан?

1 month, 3 weeks ago

Мен шунчаки бу воқеани яна ҳам кўпчилик билишини ҳохладим.

Бугун Жума намозини ўқиб бериш учун Урганч шаҳридаги "Охунбобо" масжидига шахсан Шайх Алижон Қорининг ўзлари келди.

Жуда кўпчилик юртдошларимизнинг бу ҳазратга иштиёқи баланд. Қироатлари жуда чиройли экан. Аллоҳ у инсоннинг илмини зиёда қилсин. Улар бугун маърузаларида Хоразмлик бир сахий инсоннинг ҳаётида бўлиб ўтган воқеани айтиб берди.

Исмини сир сақлашни сўраган бир сахий инсон вилоятимиз ҳудудида қурилаётган бир масжидга минг тонна цемент эҳсон қилиб, ушбу цемент маҳсулотларини онамнинг номидан қабул қилинглар, дебди. У инсоннинг муҳтарама онаси ва падари бузруквори оламдан ўтган экан.

Кейин орадан 3-4 кун вақт ўтиб, ўша кишининг онаси тушига кирган. Тушида ўғлига қараб, "болам, мен ЖАННАТДАМАН" деган экан онаси.

Ўғил уйғониб, бу воқеа ҳақида дин уламоларига хабар берган. Бу тушни у шунчаки туш деб, қўяверган.

Лекин орадан яна 3-4 кун вақт ўтиб, бу инсоннинг уйига марҳума онасининг бир нечталаган дугоналари келишиб, уларнинг ҳар бирлари тушларида йигитнинг онасини кўришганликларини, унинг онаси ўғлимга хушхабаримни етказинг, мен ЖАННАТДАГИ катта бир қасрдаман, ўғлим бу ерга киришимга сабаб бўлди, дея онанинг айтганларини ўғлига айтиб беришган.

Шайх Алижон Қорининг айтишича, бу дунёда қилган эзгу амалларимизнинг қабул қилинганлигини Аллоҳ турли ишоралар билан шу дунёнинг ўзида билдириши мумкин экан.

Шайх бу воқеани айта туриб, шу инсон балки ҳозир орамизда ўтирган бўлиши ҳам мумкин, лекин исмини айта олмайман деди.

Бу гаплар қачонлардир тарихда бўлиб ўтган воқеа-ҳодиса эмас, бу қайсидир уламонинг қиссаси эмас. Ҳозир, шу кунларда тирик ва биз билан бир ҳаводан нафас олаётган инсоннинг бошидан кечирганларини айтмоқдамиз.

Чин ихлос билан эҳсон қилишнинг мукофоти шу бўлса не ажаб, Валлоҳу аълам.

Каналга уланиш:👉@kadamugli_sarvar

1 month, 3 weeks ago

Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади:

"Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, бажармайди, омонат топширилса, ҳиёнат қилади," дедилар"

33-ҳадис, Саҳиҳул Бухорий.

Каналга уланиш:👉@kadamugli_sarvar

1 month, 4 weeks ago

Бу ишимизни ҳам кузатиб бораётганлар талайгина! Кеча айрим объектив сабабларга кўра Абдуллаевга оид ишни кўриш кейинга қолдирилди. Ҳозирча шу, қўшимча маълумот берилади.

4 months, 3 weeks ago

Порахўрлар!

Ҳаромдан қўрқмайдиган, шу сабаб, еяётган луқмасининг фарқига бормайдиган кимсалар бор. Уларда виждон деган туйғулар бор йўқлиги ҳақида гап сўз бўлиши мумкин эмас. Порани қандай қилиб бўлмасин олиш йўлларини излаб, ҳар куни "жиҳодда" улар. Асосий савол: нима қилсам осон бўлади? Нима қилсам ҳеч ким сезмайди? Бунга қанча айтсам, бера олади?

Бу борада динимизда нималар дейилиши ҳақида айрим маълумотларни келтириб ўтсам.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳаромдан озиқланган ҳеч бир жасад жаннатга кирмайди»
(Абу Яъло, Баззор ва бошқалар ривояти).

Динимизда пора ҳаром қилинган.**

Ислом шариатида порахўрлик гуноҳи кабиралардан ҳисобланади. Имом Шамсиддин Заҳабий “Гуноҳи кабиралар” китобларида олтмиш олтинчи гуноҳи кабира мавзусида порахўрликни келтирган. Порахўрлик бировнинг молини ноҳақ ейишдир.

Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 188-оятида қуйидагича марҳамат қилади:
“Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун ҳокимларга гуноҳкорана ташламанг.”

Али ибн Абу Толибдан ривоят қилинади:
“Амирнинг ҳадя (совға) олиши ҳаром, қозининг пора олиши куфрдир” (Имом Суютий ривояти).

Манба: Ислом молияси

Ёши катта бир адвокат дўстимиз ва устозимиз бор. Саидов Яраш ака. Жуда кўп ҳолларда судларда музокара нутқларида судьяларга охиратни эслатиб келади. Судьяларга мурожаат қилиб, қандай қарор қабул қилсангиз ҳам охиратда Аллоҳ олдида жавоб берасиз, Сизга қарорингиз учун охиратни эслатаман, дейди кўп ҳолларда.

Ўзининг айтишига қараганда, ҳозир мансабдор шахсларни устингдан ёзаман деб айтиш билан қўрқитиб бўлмайди. Бунга қўрқмай қолишганига анча бўлган. Мен охирги чора сифатида уларга Аллоҳни эслатаман, агар қалбида зарра иймони бўлса, қарор қабул қилаётганида бунинг учун Буюк кунда жавоб бериш борлигини ўйлашади, дейди у.

Ҳали бу ерда судья пора олган деган тахмин йўқ пайтдаги эслатиш бу. Бироқ, аллақачон порахўрлиги аён бўлган шахслар ҳам борки, уларга ҳам шу хабар орқали охиратни эслатиб қўймоқчимиз.

Ботил йўллар билан олаётган ўзгаларнинг ҳақи, нима деб ўйлайсиз, Сизнингча, Сизга қай манзилгача насиб қилади. Ўзингизку майли, бўларингиз бўлган, балки бир кун келиб тавба қиларсиз, лекин, ҳозир шу ҳаром луқмани фарзандингизга қандай қилиб едирмоқчисиз?! Келгусида уни ким бўлади деб, орзу қилмоқдасиз натижада?!

Сизни қўрқитадиган бошқа чора қолмади. Аллоҳдан қўрқинг! Ўз кирдикорларингизни яшириш учун бировларга туҳмат отманг!

Анчадан бери орқангизда одам борилигини ҳам биласиз! Кўзни очиш вақтику аллақачон ўтиб кетиб бўлди. Энди навбат, иншааллоҳ, жазога!

——————————————————

Бу гапларимиз битта манзилга, яъни порахўрларга қаратилган эди ва у албатта етиб боришига ишонамиз!

Каналга уланиш:?@kadamugli_sarvar

4 months, 4 weeks ago

Данғара туманида ўз хизмат вазифасини бажараётган ходим фуқаро томонидан пичоқ билан ҳужум қилиниши натижасида вафот этди

Жорий йилнинг 26 август куни соат 20:45ларда Данғара тумани ИИБ профилактика катта инспектори Н.М. ўз ваколати доирасида муқаддам ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан судланиб, соат 18:00дан соат 06:00га қадар яшаш жойини тарк этмаслик таъқиқи билан озодликни чеклаш жазосини ўтаётган туманнинг Шодлик маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Э.ни яшаш хонадонига бориб, текширган.

Бироқ, фуқаро Х.Э. хонадонида йўқлигини, жазони ўташ тартибини бузганлигини аниқланган.

Шу вақтда, фуқаро Х.Э. маст ҳолда яшаш хонадонига ташқаридан келиб, бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган ва хонадонда бўлган ошхона пичоғини олиб чиқиб, кутулмаганда Н.М.ни кўкрак қафасига санчиб, унга оғир тан жароҳат етказган ҳамда воқеа жойдан қочиб яшринган.

Афсуски, профилактика инспектори Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифоҳонада вафот этган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Х.Э. қўлга олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилди.

Марҳумнинг оила-аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ушбу ходимни сафдошлари ҳеч қачон ёддан чиқармайди!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  ? fviib.uz

?Websаyt | ?Telegram |?Facebook |?Instagramа

5 months ago

Португалия - икки ўзакли "порту-кале", яъни роман тилидаги "порт"-"қўрғон" ва араб тилидаги "қалъа" сўзидан олинган.

Манба: Юқоридаги китоб

Қалай?

Каналга уланиш:?@kadamugli_sarvar

5 months ago

Беруний санскрит, форс, араб, иврит, юнон каби тилларни мукаммал билган.

"Олам ва одам, Дин ва илм". 97-б. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Агар юқорида саналган 5 та тилдан ташқари қайси тил бўлса ҳам ўз она тилини қўшиб ҳисобласак, Беруний 6 та тилни мукаммал билган экан. Бунинг устига, энг мураккаб ҳисобланган тиллар ҳақида гап кетмоқда. Полиглотлик шунақа бўлса керак!

Каналга уланиш:?@kadamugli_sarvar

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her