MH | Mutolaa

Description
Tilimizda «Hayot faqatgina bu dunyodan iborat emas» deymiz, ammo yashashimiz, hatti-harakatlarimiz bu dunyoda abadiy qoladigan odamnikidek.
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

3 weeks, 1 day ago

. Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.

📚 Донолар битиклари.

3 weeks, 1 day ago

. Мол дунёга берилма. Асалари ҳам асални ўзим учун йиғябман деб ўйлайди.

📚 Жалолиддин Румий.

3 weeks, 1 day ago

. Қусс ибн Соида ўз нутқини яна шу тарзда давом эттирди:
- Эй Ийад аҳли, қани, қаерда оталар ва боболар? Қаерда қамчисидан қон томган, шиддатидан оёғи остидаги ер ларзага келган ўша фиръавнлар? Қаерда муҳташам биноларни бунёд этиб, тиллаю кумуш билан безатганлар? Қани мол-дунё, авлод-аждодлар қани? Ўзидан кетиб қутурган, ўлиш-тирилишларига қарамай бойлик тўплаган, мен сизнинг буюк Роббингизман, деган Намруд қаерда, қани? Улар сизлардан кўра бойроқ эмасмидилар? Улар қаерда, қани? Улар сиздан кўра, кўпроқ умр кечирдиларми? Дунё тегирмони уларни ҳам тошларнинг остига олиб босиб-янчиб ташламадими? Энди уларнинг чириган суяклари ва бўм-бўш бўлиб қолган гўшаларигина қолдики, у ерларни қурт-қумурсқалар жонлантирмоқда... Йўқ, иш сизлар ўйлаганингиздек, осон ва оддий эмас, асло! Яккаю ягона Аллоҳ бор, ибодатга муносиб зоти Олий Удир. Туғмаган, туғилмаган... Ўлмайдиган... Боқий ва чексиз қудрат соҳибидир У... Ўтмиш авлодларимиз ҳаётига чуқур назар солсак, кўплаб ибратли мисолларни топишимиз мумкин. Ўлимга олиб борувчи ва муқаррар бўлган йўлларни кўрганимда, қавмимнинг ёшми-қарими, каттами-кичикми, ҳаммаси вақти-соати билан шу йўлга киришини мушоҳада этганимда, кетганларнинг орқага қайтмаганини ва қолганлар ҳам боқий умр кечирмаслигини тушунганимда, шунга қатъий ишонч ҳосил қилдимки, бандаларининг бошига келадиган ўлим менинг бошимга ҳам келади...

📚 «Саодат асри қиссалари» китобидан.

3 weeks, 1 day ago

. Инсонлар олдида уялиш яхши, ўз олдингизда уялиш эса ундан ҳам яхши.

📚 Лев Толстой.

3 weeks, 1 day ago

. Фаришталар каби Аллоҳни зикр этишни ўзингга озиқ қил ва фаришталар каби азобдан қутул.

📚 Жалолиддин Румий.

3 weeks, 1 day ago

. Хадичанинг молларини бозорга олиб келган Буюк Амин Абул Қосим Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳам бу йил Укоз бозорида савдо-сотиқ қиларди. Бозор майдонининг ўртасида қизил туянинг устига чиқиб олиб халққа қарата хитоб этаётган бир қариянинг сўзларини охиригача диққат билан тинглади. Бу киши Ийад қабиласига мансуб машҳур Қусс ибн Соида эди. У араб қабилалари орасида чиройли нутқи билан шуҳрат қозонган эди. Қария араб адабиёти учун ажойиб бир намуна бўла оладиган нутқини шундай тарзда бошлади:
- Эй одамлар, эшитмадим деманглар, эшитганлар дармонда, эшитмаганлар армонда. Бир нарсани ўргандигизми, ундан фойдаланишни ҳам билинг. Шубҳа йўқки, яшаган ўлади, ўлгач, номи ўчади. Келажакда тақдирда нима бўлса, албатта, ўша юз беради. Ёмғир ва ўсимликлар... Озиқ-овқат ва ноз-неъматлар... Оталар, оналар, жамоалар ва якка-ёлғиз кишилар... Ибрат берувчи далиллар, сўнгра яна далилиар...
Кўкда хабар бор, ерда эса, ибрат. Қоронғи кеча буржлари билангина биргаликда мовий, дунё водийлари билан дунё, денгизлар тўлқинлари билан денгизлардир... Менга нималар бўлаётир ўзи? Одамларнинг кетаётганини кўряпман, ҳолбуки, бу одамлар бошқа қайтмаётирлар. У жойда қолишга рози бўлиб, ўша жойда қолдиларми ёки қолдирилдилар-у уйқуга толдиларми?.. Қусс ҳақиқий бир қасам билан, тўғри йўлдан тоймай, гуноҳ ишларга яқинлашмай соф юрак билан онт ичадики, Аллоҳнинг шундай дини борки, у дин сизнинг ҳозирги динингиздан ғоят мукаммаллиги, севимли ва ҳақиқийлиги билан ҳақ диндир. Бир пайғамбари бордирки, энди унинг замони яқин, сояси устингизда юрибди. Унга етишган ва иймон келтирган, йўлидан юриб ҳидоятга етишганлар нақадар бахтли бўладилар. Унга қарши чиққан ва исён кўтарганларнинг эса, ҳолига вой... Ғафлатда қолганлар, кечмиш асрлар ва ўша асрларда яшаган умматлар ҳалок бўлдилар...

📚 «Саодат асри қиссалари» китобидан.

3 weeks, 1 day ago

Бир кунлик егулик - бор-йўқ ташвишим,
Ортиқча ғам чекиб кўнглим бўлмас тор.
Эрта билан менинг йўқ сира ишим,
Ахир янги куннинг янги ризқи бор.

📚 Имом Шофеъий.

3 weeks, 1 day ago

. Аллоҳ номи покдир, поклик келдими, ифлослик лаш-лушларини кўтариб чекинади. Зидлар зидлардан қочади. Нур порладими - тун қолмайди. Тилга пок бир исм келгач, на ғам-қадар қолади, на ёмонлик.

📚 Жалолиддин Румий.

3 weeks, 1 day ago

Роббим нима деса, бошим эгаман,
Хоҳишни ташлайман, хоҳласа Раҳмон.
Айтинг, мен нимага ўзи эгаман?!
Айтгани айтгандир, айтганим гумон.

📚 Имом Шофеъий.

3 weeks, 1 day ago

. Ҳазрат Юнус балиқ қорнида пишди. Юнус пайғамбар (а. с.) бу балодан тасбеҳ ўгириш (зикр) билан қутулди. Балиқ қорнида зикр қилмаса эди, ўша қамоқда, ўша зиндонда қиёматга қадар қолган бўлар эди. Юнус балиқдан Аллоҳ ёди билан халос бўлди.

📚 Жалолиддин Румий.

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago