Баҳрилло Ихтиёров

Description
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

🧑‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama👉 @activus_reclama

Last updated 2 days, 7 hours ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 3 days, 4 hours ago

9 months ago
...

...
ДАВР.

Қиш қишга ўхшамас ёзланиб борар
Дарёлар сувлари озланиб борар.
Замона зайли-ла шаҳдли йигитлар
Замонга мослашиб,созланиб борар.

Ким биров мол талаб,кимдир шон талаб
Элига,миллатга қўймаслар қараб.
Аёллар тўн кийган,эрлар соч тараб
Атласу - адрасда нозланиб борар.

Азалий қул қолмиш,яна қул бўлиб,
"Қафасга қайтсам" дер,хомхаёл суриб.
Кишанни орзулаб, тушларда кўриб
Ултонлар соғинчдан тозланиб борар.

Оҳ бу эл, очиқ дил, феъли кўп ҳалим,
Дастурхон ёзади эшик қоқса ким.
Хўрласа,туртса ҳам кулиб турар жим
Меҳмонлар - мезбонга ғозланиб борар.

Орият уйғонса,қайтса шаҳдимиз,
Бир бўлса дил билан, тилда аҳдимиз.
Миллат деб,ватан деб ўтса вақтимиз
Қаддимиз, ё насиб,ростланиб борар!

Самарқанд. Баҳрилло Ихтиёров.

9 months ago
Азизлар!

Азизлар!
Барчангизни кириб келган гўзаллик ва баҳор айёми, яшариш ва янгиланиш фасли
НАВРЎЗ байрами билан чин дилдан табриклайман!
Янгиланиш ойи сизларга шодлик омад, бойлик, соғлиқ даромад, хурсандчилик, файз ва барака олиб келсин!!
Доим яқинларингиз бахтига саломат бўлинг.

Қалбингиз баҳор гулларига тўлсин, атрофингизда самимий инсонлар кўпайсин.
Меҳр-муҳаббат, қувонч юрагингизни ҳеч қачон тарк этмасин!

9 months, 1 week ago

...
МАКТАБ КЎРГАН ШОГИРД.
(ҳазил шеър)

Қачонлардир узоқ бир чўлда,
Яшар эди бир бадавлат бой.
Чорваси мўл,обруси ҳам зўр
Ўғли алпдек,қизи мисли ой.

Шу бой бир кун, ёлғиз ўғлига
Ўргатай деб,эгри-тўғрини,
Шаҳар элтиб якшанба куни
Мулла қилмоқ бўлди ўғлини.

Сўнгра, тонг-ла ўғлини олиб
Хуржунига совға жойлади.
Уша куни масжидга бориб
Уловини тутга боғлади.

Масжид кириб,имомга деди:
"Ўғлим мулла қилиб берсангиз.
Қайтишимда олиб кетардим,
Пешиндан сўнг, гар хўп десангиз."

Имом айтар: -Ўттиз йил ўқиб,
Ҳануз мулла бўлолганим йўқ.
Ярим кунда ўғлинг намозни
Урганса ҳам кўнглинг бўлсин тўқ.

Тортишдилар нақд ярим соат,
Ва охири битим тузишди.
Ярим кунга кўниб,оқибат
Қўлни ташлаб,қўлни узишди.

Хуллас,ўғил қолди масжидда
Ота тушди қайтадан йўлга...
Бозорлади, ва қайтишида
Ўғлин олиб қайтди овулга.

Уйга етгач тик тургунча бой
Ичмоқ бўлди бир коса қимиз.
Ўғли деди: -Гуноҳ қилманг ҳой,
Тикка туриб ичмоқ,ножоиз!

Ўтирди ва оғриниб сал-пал,
Деди: -У ҳақ,ўқитдим ўзим...
Ўғли дейди: -Ичишдан аввал
"Бисмиллоҳ"ни айтмаклик лозим!

Сабри тўлган бой,ўғлига дер:
-Ачитдингку роса каллани,
Падаринга мингдан-минг лаънат
Ярим кунлик сендек муллани...

"Хайрият"-дер,сўнг шукур қилиб,
Қарисам ҳам ақлим кўп тиниқ.
Тўлиқ бир кун ўқитсам агар
Очдан ўлиб кетардим,аниқ.

Самарқанд. Баҳрилло Ихтиёров

11 months ago
Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,

Ҳаммамиз қуёшда куйган жиззамиз,
қачон тиз чўкувдик, ҳамон иззамиз,
сирқираб оғрийди шишган тиззамиз,
ўриндан озгина турсак майлиму?

Ўтганлар бари бек, қолган жавдирар,
гардинда кўринмас ғуллар шалдирар,
меҳнатдан ёрилган қўллар қалтирар,
ўз беким ерида юрсак майлиму?

Насимлар гулламиш озод тоғларда,
озодлик муждаси сўлу соғларда,
боболар қийналиб тиккан боғларда
ағанаб бир хаёл сурсак майлиму?

Неча минг аллома, жўмардлар ўлган,
тафаккур сасиган, руҳлари сўлган,
уруғлар айниган тап-тақир чўлда
ЎЗ БЕКИМ ДАВЛАТИН ҚУРСАК МАЙЛИМУ?

Юз эллик йилдирки мана шу ҳолат,
ҳануз давом этар маккор тижорат,
билмадим, қаердан ушбу жаҳолат,
нега сиз бўлмайсиз сира хижолат?..

Нега мен сўрайман сиздан ижозат?!

Шавкат Раҳмон

11 months ago

...
ЖАҲОНГАШТА БЎРИ.

Бир замонлар олис ўрмонда
Қаҳатчилик бўлди кўўп ёмон,
Ўрмон аҳли оғир замонда
Ризқин излаб кетди тўрт томон.

Бўрилар ҳам кетди ризқ излаб,
Бири чўлга,бири тошлоққа.
Ёш бир бўри йўлдан адашиб
Бориб қолди чет бир қишлоққа...

О, шум тақдир,пешона экан,
Жабр бўлди бўри жонига,
Тутиб олиб уни бир чўпон
Боғлаб қўйди итнинг ёнига.

Бўри мағрур,лек очлик устун
Чидаш керак яшашчун бироз...
Сўнг очликдан ўлмаслик учун
Ҳуришни ҳам ўрганди оз-моз.

Яшаб юрди ўрмонни қумсаб
Чиқса ҳамки бўйнин яғири.
Уй қўриқлаш теккач жонига
Ўрмон томон қочди охири.

Қайтиб келгач, у ўз қавмига
Айтиб берди бошдан ўтганин,
Қандай қилиб уй қўриқлаш ва
Қандай қилиб сарқит титганин.

"Мусофирлик оғир",- деди у,
Бироқ, яхши томони ҳам бор.
Яшаш анча енгил бўларкан,
Ит бўлишдан қилмасанг гар ор.

Қорин ҳам тўқ,бошпана тайёр
Қишда ин бор,ёзда бор соя.
Фақат, сен ҳам итфеълроқ бўлиб
"Мен ҳам ит"- деб,юрсанг кифоя...

Шундай ўтар кунлар қувлашиб
Бўривойга етишмас недир,
Гоҳ жим қолар,гоҳида жўшиб
Ўз тарихин суйлар у, бир-бир.

Бошида ор қилган бўривой
Энди ҳатто уялмай қўйди.
Ич-ичидан занжирни қумсаб
Гоҳ ўтмишин соғиниб куйди.

Неча йилки шундай ўтар вақт
Очиб олган бўривой мактаб.
Ўргатади итдек ҳуришни
Ва юрар у... итликни мақтаб!

Самарқанд. Баҳрилло Ихтиёров.

11 months, 1 week ago

Актёр Сардор Вулқонга раҳмат. Навбатдаги шеъримни ҳам жонлантирибди...

1 year ago
...

...
ҲАЁТ.

Дорбозмиз,лангарчўп тутмиш қўлимиз
Адашсак жарликдир ўнг ва сўлимиз.
Сиротни эслатиб қўрқитма дўстим
Аслида Сирот-ку юрган йўлимиз.

Дорбозмиз,кетяпмиз тўхтамай бир дам
Бировдан ортиқмиз яна кимдан кам.
Ортга қайтолмаймиз,чунки ҳаммамиз
Туғилиб Сиротга қўйганмиз қадам.

Кун келар,кўприкдан ўтамиз яёв,
Ким ўтар,ким қулар жарга беаёв.
Балки, "Ҳаёт пайтим кўп йиқилдим"-деб,
Қилкўприк чиқишдан бош тортар биров.

Дорбозмиз,лангарчўп тутган қўлимиз
Йиқилсак жарликдир ўнг ва сўлимиз.
Қилкўприк ваҳми-ла қўрқитма дўстим
Аслида Сиротдир бутун умр йўлимиз...

Самарқанд. Баҳрилло Ихтиёров.

1 year ago
Курсдош дўстлар билан тўйхонага кириш олдидан. …

Курсдош дўстлар билан тўйхонага кириш олдидан. М-39 йўли ёқасида..

1 year ago
...

...
ТУРКИЙЛАРИМ.

Буюк жанглар ўтди - суронлар тинди
Қиличлар занглади,найзалар синди.
Минг йиллик орзулар армонми энди
На Туркистон қолди,на Турон қолди...

Бу давр туркийлик эмасдур ҳавас
Ғарбга топинишар ҳамма басма-бас,
Бугун дилимизда шон-шавкат эмас
Бир изтироб қолди - бир армон қолди.

Ҳар элат ўзича тождору давлат
Бири бошқасига қилур адоват,
Таҳажжуд ўрнига фасоду - ғийбат
На ибодат қолди,на иймон қолди.

Турк ота тик турар бугун гўрида,
Ахир фарзандлари ётнинг қўлида,
Қирпичоқ бўлишар кибрин йўлида,
Саҳрода сарбонсиз бир карвон қолди.

"Мен сендан қадимроқ" дейди бир элат,
Иккинчиси дейди: "Мен қадим миллат"
Турк-туркни қирмоқда қидириб иллат
Ҳаттоки ғанимлар лол-ҳайрон қолди.

Биламан, "ёмон туш" бу кунлар ўтар,
Бу хунук хотира ўтмишга кетар
Шунча ухлаганинг бас энди, етар
Эй Турон, отажон қаддингни кўтар,
Биз кутган,соғинган бир замон қолди,
Бирлашиб ошажак бир довон қолди!

Самарқанд. Баҳрилло Ихтиёров.

1 year, 1 month ago
...

...
ДЎСТИМГА.

Эҳ дўстгинам сўз очмагил буюкликдан,
Баландпарвоз сўзларингни ярми ёлғон.
Биламан-ку андишалик эканингни
Оти "қўрқоқ" андишангдан кўнглим қолган.

Яхши кунни кутиб яшаш сенга одат
Ёруғ кунни кутавериб кўзинг толган.
Асрларки ҳамроҳ сенга - сабру тоқат
Шукур айтиб яшашингдан кўнглим қолган.

Ажойибсан,гоҳда ёмон амални ҳам
"Элчилик" деб хаспўшлаган, куйиб - ёнган,
"Юзи иссиқ" дейсан,ҳақни айтолмайсан
"Ўзбекчилик" деган сўздан кўнглим қолган.

Меҳмондўстсан,дастурхонинг,кўнглинг очиқ,
Ҳокисорсан - буни кўплар билиб олган.
Қўл ювдириб, қўлларига тутсанг сочиқ,
Оёқ артар "оға"нглардан кўнглим қолган.

Тупроқ кечиб,яғир бўлиб эртаю-кеч
Гўдак учун сеп йиғай деб, бозор борган.
Маҳаллангда "олд" бўлишдан кечмадинг ҳеч
Кимошди тўй,базмларингдан кўнглим қолган.

Болажонсан,рузғор учун чопиб,елиб
Боламга деб қўшқаватли уйлар солган.
Ўз элингнинг дардларига бефарқ бўлиб
Ўзим бўлай дейишингдан кўнглим қолган...

Самарқанд. Баҳрилло Ихтиёров.

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

🧑‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama👉 @activus_reclama

Last updated 2 days, 7 hours ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 3 days, 4 hours ago