Darvesh bobo masjidi

Description
Xorazm viloyati Bog'ot tumani markaziy masjidi rasmiy telegram kanali
Savollar bo`yicha @rashidbek_domla ga murajaat eting.
Telegram: https://t.me/darveshbobo
You tube: https://www.youtube.com/channel/UCd1X0jia6A2oXqA7qlqILaw
We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 7 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 5 months, 2 weeks ago

Реклама учун: 👉 @Mehrli_qalbim
https://t.me/effektli_reklama_xizmati

💝Энг сара видеолар, сизга юқори кайфият улашувчи канал, биз билан зерикмайсиз💝

Last updated 3 weeks, 5 days ago

6 days, 21 hours ago
Богот тумани "Дарвеш бобо" масжиди

Богот тумани "Дарвеш бобо" масжиди

#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

🗓   15-ШАЪБОН ОЙИ 1446  ҳ.й

14.01.2025 дан. 20.02.2025 гача

🌃  ТОНГ 06:35 🕰

🏙  БОМДОД - 07:10 🕰

🌇  ҚУЁШ - 07:54 🕰

🌇 ҚИЁМ - 13:15 🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30   🕰

🌇  АСР - 17:00 🕰

🌆  ШОМ - 18:40 🕰

🌃  ХУФТОН - 20:10 🕰

“Ахлингизни намоз (ўкиш) га буюринг ва (ўзингиз хам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”
Тоха сураси 132-оят

Якинларингизга хам эслатинг!

https://t.me/darveshbobo

1 week ago
[​​](https://telegra.ph/file/a7147dcda50af1db013f5.jpg)**ГИЛВАТА ЕЙИШ**

​​ГИЛВАТА ЕЙИШ
#ҳалол_ҳаром

**1550-CАВОЛ: Ҳомиладор аёл гилвата ейиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда тупроқ ейиш таъқиқланади. Гилвата ҳам ер жинсига оид бўлгани учун уни ейиш ҳам дуруст эмас. Фанда гилвата таркибида оғир металл тузлари, мишьяк ва қўрғошин каби организм учун зарарли элементлар, моғор замбуруғлари ва бошқа инфекциялар аниқланган. Аммо баъзи уламолар аҳён-аҳёнда оз миқдорда еса, зарари йўқ дейишган. Чунки лой, тупроқ, кесакни ейишнинг ножоизлиги танага зарар бергани сабабидандир. Аммо кўп ейиш ёки танага зарар берадиган миқдорда ейиш дуруст эмас. Шу боис гилвата егиси келаётган ҳомиладор аёл аввало, шифокорларга учраб, уларнинг тавсияси билан иш кўриши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

*🔗 Улашинг:* @diniysavollar

1 week, 1 day ago

Сохта салафийларнинг сохта даъволарига раддия

Бугунги кунда ҳам баъзи оқимлар томонидан “Ислом халифалиги”ни қуриш ғояси илгари сурилмоқда. Таниқли аллома Саъдуддин Тафтазоний раҳимаҳуллоҳнинг “Шарҳ ал-ақоид ан-насафия” асарида “халифалик” масаласи алоҳида келтирилган. Чунки, “халифалик” масаласи ўша даврда ҳам, бугун ҳам муҳим муаммолардан ҳисобланади. Агарда тарихга назар ташланса, бу масала ҳам даврий такрорланиб турганига гувоҳ бўлиш мумкин. “Шарҳ ал-ақоид ан-насафия” асарида бу тўғрида қуйидагича баён қилинган “Халифалик ўттиз йилдир. Ундан кейин подшоҳлик ва амирликдир”.
Ушбу фикрини исботлаш мақсадида аллома Тафтазоний Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадисни келтиради: “Мендан кейин халифалик ўттиз йилдир. Ундан кейин подшоҳлик ва яккаҳокимликларга айланиб кетади”.
Мазкур ҳадис саҳиҳ бўлиб, бир қанча муҳаддислар томонидан ривоят қилинган. Шундан кейин, Аллома Тафтазоний саҳоба Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг мазкур ўттиз йилнинг бошида туришлигини айтганлар. Ундан кейин ҳукмронлик қилганлар эса, подшоҳ ва амирлар бўлади, дейдилар. Жумладан, саҳоба Муовия разийаллоҳу анҳу ва ундан кейинги амирлар халифалардан эмаслигини айтилади. Лекин, бу мавзунинг тушунилиши мушкул деб, фикрини қуйидагича ёритиб беради:
Аббосий халифалиги ва Умар ибн Абдулазиз каби марвонийлар сулоласининг баъзи вакилларини мусулмон уммати халифа деб келган бўлса-да, бироқ Аллома Тафтазоний фикрига кўра, ҳадисда тилга олинган халифаликдан мақсад тўлиқ халифалик, яъни у шундай халифаликки, унга қарши ҳеч бир мухолафат бўлмаган, ундан бошқаларга байъат қилишга одамларда майл уйғонмаган.
“Ҳулафои рошидин” (“тўғри йўлдан борувчи халифалар”) Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн ал-Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб разийаллоҳу анҳум ажмаъин бўлиб, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифалари бўлганлар.
Демак, Аллома Тафтазоний айтишича, мусулмонларнинг норозилигига сабабчи бўлиб, бир тўда одамлар ўзларича халифалик эълон қилгани билан улар ҳақиқий бўла олмайдилар. Улар ўзларининг “халифалиги”га қанчалик оят ва ҳадис келтирсалар ҳам, улар ишончли ва том маънодаги халифа эмаслар!
Аллома Тафтазоний ҳам ҳозирги даврда халифалик тузишни тарғиб қилувчилар доим келтирадиган ҳадиси шарифга эътибор қаратган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадис келтирилади: Аҳли қибладан ким ўз замонасининг имомини танимасдан вафот этса, жоҳил бўлиб вафот этибди”.
Аллома Тафтазоний мазкур ҳадис эътиборидан уммат Набий (с.а.в.) вафотидан кейин энг муҳим ишни қилдилар. Яъни, ўзларига раҳбарни тайинладилар. Ҳатто, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дафн қилинмасдан олдин бу ишни амалга оширдилар ва бу ишни ҳар бир раҳбар вафотидан кейин ҳам давом эттирдилар, деганлар. Бу ерда ҳеч қандай халифалик ҳақида гап-сўз йўқ. Мазкур ҳадисда ҳар бир даврдаги, ҳар бир юртнинг ўзлари тинч йўл билан сайлаб қўйган раҳбарлари назарда тутилган. Ҳадисда тилга олинган “имом” сўзи диний раҳбар – масжид имомини ҳам, сиёсий раҳбар – давлат раҳбарини ҳам назарда тутади. Фиқҳий манбаларда ҳам “имом” сўзи ана шу икки маънода қўлланади. Ундан фақат “халифа”ни эътиборга олиш маъноси йўқ. Иккинчидан, айтиш лозимки, “Шарҳ ал-ақоид ан-насафия”нинг энг машҳур шарҳ қилувчиларидан Рамазон афанди  фикрича, бу ҳадисдаги “ўз замонининг имоми” сўзидан мурод ўша даврга юборилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдир.
Халифаликни ва халифалик тузишни тарғиб қилувчилар юқоридаги ҳадиси шарифни келтириб, ўзларининг ғаразли мақсадлари учун ниқоб қилиб оладилар.
Иккинчидан, юқорида келтирилган ҳадис маъносидан маълум бўладики, “комил халифалик” ўттиз йил. Яъни, Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб разийаллоҳу анҳумлар даври. Шунингдек, мазкур тўрт саҳоба Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг халифалари бўлганлар. Мазкур ўттиз йилдан кейин пайдо бўлган давлатлар эса, подшоҳлик ва амирликлар эди. Демак, бундан маълум бўладики, подшоҳлик ва амирликлар “ўринбосар”, яъни, “халифа” томонидан эмас, балки, “подшоҳ” ва “амир”лар томонидан бошқарилади.

Р.Эрназаров
Боғот тумани бош имом-хатиби

2 months, 2 weeks ago

#қироат

Икромхон қори - Мулк (таборак) сураси ва унга тайёрланган видео таржимаси
Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

2 months, 2 weeks ago

ГУМОНИНГ БОРМИ?!
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Саҳиҳ”ида Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ҳижрат ҳақидаги ҳадисни келтиради:
“Ғорда яширинган пайтимизда мушриклар ортимиздан излаб келишди. Уларнинг оёқларини ғорнинг ичидан кўриб туриб Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга дедим:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Агар уларнинг бирортаси оёғининг остига қараса бизни кўради!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Эй Абу Бакр! Учинчиси Аллоҳ бўлган икки кишидан гумонинг борми?!”.

Синган пайтингизда сизга малҳам бўлганларни унутиб бўлмайди. Биз инсон кўринишидаги малҳам бўлишимиз керак.
Яқинини йўқотган кишилар биздан тасалли олсин. Синиб қолганларга суянадиган асо бўлайлик. Жароҳатланганларга боғич бўлайлик.
Биздан яхши из, ширин хотира қолсин. Ўзи қоладигани ҳам шу. Кишиларнинг хотирасида уларнинг оғир кунларида ёнида турганимиз, жароҳатига малҳам бўлганимиз, дардига даво бўлганимиз сақланиб қолсин!

https://t.me/darveshbobo

2 months, 2 weeks ago
• Ҳазрати Умарул Фаруқ розияллоҳу анҳу …

• Ҳазрати Умарул Фаруқ розияллоҳу анҳу даврида
• Болалар тўпланиб қолишса, улардан бири:
• "Йиғлатишимни кўрасизларми?" дер ва:
• "Аллоҳдан қўрқинг, эй Умар!" дея хитоб қиларди.
• Шунда Ҳазрати Умарул Фаруқ розияллоҳу анҳу
• Йиғлаб юборардилар..

https://t.me/darveshbobo

5 months, 3 weeks ago

• Гапингиз ақлингиздан кўпайиб кетмасин...❗️

• Ё ақлингиз қадар гапиринг...
• Ё гапингиз қадар ақлли бўлинг...

We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 7 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 5 months, 2 weeks ago

Реклама учун: 👉 @Mehrli_qalbim
https://t.me/effektli_reklama_xizmati

💝Энг сара видеолар, сизга юқори кайфият улашувчи канал, биз билан зерикмайсиз💝

Last updated 3 weeks, 5 days ago