Лайло блоги🖌

Description
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago

1 Monat her

Чол эскириб, шалоғи чиқиб кетган валасипиди ўрнида янгисини кўриб шошиб қолди.
-Кимдир адашиб, маникини миниб кетибди-да, аттанг...

Масжидга ундан бошқа велосипедда келадиган йўқ эди. Атрофга аланглади. Ичкари, ташқарига кўз ташлади. Муюлишга ўтиб, нарига кўчага ҳам мўралади. Ўзиники йўқ эди.
Масжид деворига суяб кириб кетганди.
У бир пас довдираб турди Ўриндиги юмшоқ, амортизатори зўр янги велосипедга хавас қилиб у ёғ бу ёгини сийпалаб кўрдию, дархол қўлини тортди. Ахир бу бировники.
У яна ўз велосипедини топиш илинжида жавдиради. Ўглидан қолган уч етимни боқиб тургандия, афсус. Йигирма йиллик беминнат хизматчиси эди.
Кампири биров қишлоқдан олиб келиб ташлаб кетадиган сутдан қатиқ ивитади. Бир парча ерига кашнич, райҳон, жамбил сепиб ундиради. Чол эса кампир қўлига тутқазганларни велесипедни рулига илиб, шаҳарликларга сотиб келарди.
Рўзгор нима бўлади энди?

Биров масжидга янги велосипедда келгану, кейин адашиб уникини миниб кетган. Ярми синган ўриндиқ қаттиқ ботмадимикан? Ўтирса сезардику...
У яна янги велосипедга кўз ташлади. Чиройли экан. Теккис юрса керак.
Ие, дастасига бойланган бўш банкали халта уники-ку! Номоздан аввал хар доимгидек "дом" оралаб сут, қатиқ, барра кўкат сотганди.
Кўзи банкалар орасига солинган хатжилдга тушиб шошиб очди. Ичида бир нечта доллар ва хат бор экан.
Чол хатни ўқий бошлади:
" Ассалому алайкум ота. Сизни анчадан бери кузатаман. Ҳар куни саҳарда эски велосипедда сут, қатиқ олиб келиб сотасиз. Халол меҳнат қиласиз. Шу ёшда ҳам ғайратлисиз. Ҳаммага ўрнаксиз.
Сизни раҳматли отамга ўхшатдим. Уни ҳам эски велосипеди бўлиб, шаҳарнинг у бурчагидаги ишига автобусда эмас, ўзи ўрганиб қолган икки ғилдиракли уловида қатнарди. Афсус, унга ҳеч нарса совға қилолмадим. Чунки жуда эрта, болалигимдаеқ қазо қилганлар...
Қутлуғ ойда сизни озгина бўлсада хурсанд қилгим келди. Шу велосипедни мазза қилиб миниб, дунёдан ўтган отамнинг хаққига ҳам дуо қилиб қўйинг!

1 Monat her
Лайло блоги🖌
1 Monat her

Онажон, сиз кўрмаган Ҳайитингиз муборак бўлсин 😔🙏

Гулжамол қатори Онасидан айрилган барчанинг хўрсиниқлари бу шеър😢 Ўзим ўлсам ҳам Онам ўлмасин дедим😢😢😢😢

1 Monat her

- Сув олиб келмасанг ҳам, дуо қилавераман , болам мен ахир онангманку. Деди она. У боласининг дили тубидаги ҳамма ўкинчларни у айтмаса ҳам ўқиб бўлган эди. Чунки Она эди. Эшик ёпилди. Ичкаридан онанинг ҳиққилагани ташқаридан ўғилнинг бармоқларида тўсолмаган йиғисининг овози эшитилди.

Лайло Каримова

🪷https://t.me/laylo_blogi_uchquduq

1 Monat her

ЎҒИЛ

(ҳикоя)

Қишлоқ кўчасига водопоровод суви келаркан деган хушхабар ҳаммани хурсанд қилди. Энди шаҳарликлардек жўмракни бурасанг сув келади. Ана сенга яхши яшаш... Ўша кун келди. Сув ҳамма ўйлагандек хонадонларга эмас уч тўрт ҳовли ўрталаб кўчага кранлар ўрнатилди. Вақти билан узатиладиган сув уйга пақирларда ташиб кирилади. Бундан норизолар ҳам бўлди. Шу кунгача ҳовузини бир ойлик сувга тўлдириб ичаётганлар шукр қилди, “Ҳовуздан ташиб кирганимиздекда, “зато” ҳар кунлик тоза сув ичамиз.... Бундан шукроналикни Салим бобо ва кампири ҳам қилди. Иккови учун трактор олиб келиб ташлайдиган бир ҳовуз сув бир ойдан ошиб ҳам тугамасди. .Сув ҳам иссиқда айнирканда... Энди кўча бошидан икки пақир сув олиб кирса бир кунига етиб ортади. Унда-мунда неваралар келиб қолса, сув муаммоси бўлмаса...
- Сувга ҳамма айтадиган пулни бермаётган экан, маҳалла мажлис қилиб, ҳисоблагич қўйиб, уйинга сувни олиб кир деяпти- деган гапни чол кўчадан топиб келди.
- Энди нима қиламиз , Собир деди эрининг ҳурмати учун бош фарзандини исмини айтиб чақирадиган кампир.
- Нима қилардик биз ҳам уйгача труба тортириб, сувни уйга олиб кирамиз.
- Қанча пул кетишини биласизми , чол.
- Кетса бир пенсиянг кетар...
- Пенсия ҳам ўлсин, унга менга дори-дармон оласизми, невара келинга сарпо суруқ қиласизми.
Бир миллиондан ошиқ нафақа пули оладиган чол-кампирнинг ҳисоб китоби уйгача сув келишига етмади. Бир пенсияга сув олиб келишса кейин нима бўлади, ҳар ҳафта учта талаба пул сўрамасада, биз ўқишга кетдик , деган болани бобо-биби қуруқ қўл билан қайтаролмайди. Ҳали олинда ўғли ўғил уйлантиради. Бир нажот - топарман икки ҳовли нарида турадиган катта ўғил Собирда қолди.
-Собир ўзига сув ўтказиб, бизни ўгай қилиб қўймас, онаси.
- У ҳам қай бирини қилсин , деди хўрсиниб кампири.
Салим бобо ва Қурсия биби ҳамма боласини илмли қилди. Худога шукр ҳаммаси ўқимишли. Ўзидан тинди. Бироқ ҳамманинг рўзғори бўлак. Бола чақаси бор. Сени ўқитдим, катта қилдим , деб на она на ота фарзандидан бир нарса сўрамайди.
Сизларга ҳам Қобил сув ўтказиб берса бўларди, деган шаъмали гап қилди шу кунларда катта келин.
Қобил қачон шаҳаридан кўчиб келса ўзига ўтказиб олар, унга ҳам нима деймиз. Кун ора боласи касал бўлади, ишига комиссия келади. Ишлари яхши бўлиб кетса ўтказар бир кун. Кенжасининг тарафи бўлди она. – бобонгизга айтдим, яна ҳовузни тўлдирамиз, икки ойга етади. Менга водопровод нима керак. Битта чойим билан овқатимга сув бўлса бўлди.
Чол кампирига қаради. Ёшлиги етимликда ўтган бўлсада кампири 70дан ошибдики, ҳали ориятли.
Ҳамманинг уйига 66, 67 хонадонларга ҳам сув кирди. Фақат кўчанинг бошини бошлаб берган 68 хонадонга келмай тўхтади...
...Ҳар тонг саҳарда хонадон олдида бир “Дамас” тўхтайди. Бир бочка туширилб, иккинчиси юкланади. Кейин дуога қўл очилади. “Сувдай сероб бўл, болам ”. Онаси билан отасининг уйига сув олиб кирилмаганидан ҳаммадан кўпроқ иккинчи ўғил куйинди.Ишхонаси ёпилиб ишсиз қолган ўғил эскироқ бўлса ҳам ойлик тўлови камроқ дея бир “Дамас”ни ижарага олди. Киракашликдан ҳам кўра, Дамхўжа трубалари ўтган, трасса ёриғидан онаси-отасига сув олиб келади.
- Энди сув керак эмас, болам. Қобил уканг, водопроводга труба келтириб ташлади.
Она, мен олиб келаётган сув, тоза Дамхўжа суви. Водопроводга ўзимизнинг сувни аралаштиради. –деб мўлтираб қаради, иккинчи ўғил.
Раҳмат, болам бир йил ташидинг , ўзиям. Энди сенга ҳам қийин. Ишга кириб ол. Олдинку мошинанг бор эди.
Ўғилнинг кўзида ёш милтиллади,
- қани эди бойроқ бўлганимда водопроводни биринчи сизнинг уйингизга ўзим ўтказиб берардим. Шунда уни ҳар бураганингизда мени дуо қилардингиз. Олган бир йиллик дуом билан икки болам олий ўқув юрти талабаси бўлди. Сизлардан бошқа кимнинг ҳам дуоси ўтарди , менга Онажон! Аммо бу гапларни у онасига гапиролмасди. Йиғлаб юбориши аниқ. Телефонни баҳона қилдида эшикка томон юрди.

1 Monat her

#яхши_шеърлар

Йиғламанг, ёлғизман дея дунёда...
Ёлғизлар тўкилган тутдан зиёда...

1 Monat her

Азизлар бу канал ижодкорлар учун . агарда кимдир нимадир қоралаётган бўлса ташлаб берсин менга маъқулларини бериб бораман. Шу кунгача ўзимнинг ҳикояларимни навбат билан бериб бораётган эдим. "Аёл " номли асар бошлаганман уни ҳам худо хохласа давомий бериб бораман.
Сизлар менинг илҳомларим

👉https://t.me/laylo_blogi_uchquduq

1 Monat her

ҲАР БИРИМИЗ УЧУН ИБРАТ СЎЗ

*Эй ҳақиқатни излаётган инсон!
Бу оғзингни боғла, яъни кўп емоқдан ва кўп демоқдан воз кеч. Чунки булар ҳақиқат олами учун фақатгина кўз боғидир. Ортиқча емоқ ва турли хил бўлмағур гаплар демоқ, маъно оламини мушоҳада қилмоқга тўсиқ бўлади.

Мавлоно  Румий*

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago