Лайло блоги🖌

Description
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

6 months, 1 week ago
10 months ago

-Онангиз келди, чиқинг келин...
Бу сўз ҳовлилар супурилиб, нонуштага сузилган ширчойларнинг косалари ювилиб, уйларга чивин кирмаслиги учун деразалар ёпилиб, қора ёпинчиқлар илиниб ҳамма ёқ қоронғу қилингандан кейин тушликкача соя бўладиган айвон тагига сўридаги шол ва кўрпа-кўрпачалар кўчирилганидан ярим соатлар кейин айтилди.
Бундан 12 йиллар олдин ҳам шундай сўзни эшитганди
-Отангиз келди, чиқинг қизим...
Унда бувисининг чақириғи билан отаси турадиган қўшни ҳовлига югурганди. У ёш бўлгани учун бувисига нимага бошқалао каби отаси билан бир уйда турмаслигини кўп сўрарди. Шунда бувиси оғир бир уҳ билан:
-Эҳ болама ман ҳам эдим сандак, сан ҳам бўлдинг мандак дерди... Бу унинг саволига ҳечам жавоб бўлмасда бувисининг кўзига ёш қалқиганини кўриб уни бағрига ўзини ортарди. Назарида унинг саволидан бувиси хафа бўлгандек.
Ўша куни ҳам бувисининг отанг келди дегани эшитибоқ девори нураганидан эшиги ёпилмаган қолган даричадан бир сакраб отасининг ҳовлисига кирди.
-Отам келдими, сўради катта супургини судраб ҳовли супураётган Ой опасидан.
-Шу ерларни тозалаб супурсанг айтаман, кейин сенга отам нима олиб келгани ҳам айтаман. Зўр нарса олиб келган. Супурмасанг бермайман-деди Ой опа.
Ой опаа шундай қилади. Унинг гапи гап бу ҳовлида. Шу учун Робия бу ҳовлига бирор нарса сўраб чиққани қўрқади. Унга оғир ишларни қилдириб кўпинча ҳайдаб юборади. Лекин бу сафар ҳаммасига чидайди. Ахир эртага дугоналарига мақтанган нарсасини олиб бориши керак. Бувиси бозорга кетаётган отасига буни тайинлаган.
-Робиянгга Ироқи дўппи олиб кел деган.
Шу учун у бомдодга туриб ётмаган бувиси билан кутишди.
-Дугоналаринг ким олиб берди деб сўраса Отам де, Отажоним де...
Ҳалиям шундай дейди. Ўзи ҳамма синфдошлари отаси билан битта уйда яшашиб фақат оналарини мақташади. Оналарини гапиришса у бувисини гапиради. Мактабнинг ярим йўлигача елкасида кўтариб бориб кейин югуриб кетадиган амакисини ҳеч ким кўрмайдида эссиз. Бўлмаса унга ҳамма ҳавас қиларди. Эссиз...
Мактабда у биринчи марта ироққи дўппи кийиб боради. Ким олиб берди деганларга Отам бозордан олиб келган дейди.
Ой опаси белгилаб берган жойни қайта қайта тут япроқларидан тозаларкан уй эшигига қарарди. Отаси чиқа қолсайди...
-Робия нима қиляпсан?
Япроқлар ва катта супургининг овозидан отасининг унга яқинлашган Отасини унга яқинлашганини билмай қолди.
-Ота калпўш об келдизми
-Бошингни размерини айтмабсанку қизим, ўлчай кейинги бозор олиб келаман...
-Энди ҳечам ҳовлингизни супурмайман! Кичкина қизалоқнинг шашт билан отган супургиси япроқлар тугул даричадан қараб турган кап-катта бувисининг юрагини титратиб юборди...
Шундан кейин бир ҳафта Робия иситма қилиб мактабга бормади. Отаси кейинги ҳафта олиб келгае Ироқи дўппига қайрилиб ҳам қарамади. Фақат бувиси қўшни келинга илтимос қилиб у дўппини бошқасига алмаштириб келмагунча бошидан рўмолини ечмади... Буви бола йиғлашди... Онанг бўлса эди деди... Онам бўлса эди деди...
Ой опасининг онаси борлиги учун ундан ҳамма қўрқади. Ҳамма айтган нарсасини олиб беради. Ҳатто ўзининг отаси бўлмаса ҳам унинг отаси уни яхши кўради. Онам бўлсайди...
-Онам келди... Онам келди... У оёғига кийдими йўқми дарвозага югурди... Чунки Онасизлик азоби уни адо қилганди... Аммо она дегани шунча боласини ташлаб кетадими? Уни орқа қайтарган хаёл шу бўлди...

10 months, 1 week ago

АЁЛ

Одам қилган ишни одам қилади дейишади. Тўғри, инсон зоти кўп нарсага уқувли!  Истаса ва баҳона топмаса албатта яхшининг ўрнини яхши, меҳрибон инсоннинг ўрнини бошқа бир меҳрибон босиши мумкин.
Аммо ҳар доим ҳам одам ўрнини одам босолмаслиги мумкин.
Ўйлайсиз,  Ёқуб алайҳиссаломга ўғли Юсуф йўқолганидан кейин қолган болалари ширин сўз айтмаганми?
Ҳа,
айтган аммо улар Юсуф бўлолмаган. Робияга ҳамма меҳрибон бўлгани билан ким Она бўлолди ҳеч ким!  Бугунги  тонгнинг ёришиши қанчалик қийин бўлганини бугун тан олган  бўлса ҳам у шу ёшгача буни ҳар тонг ҳис этарди. Бувисини,  кейин янгасини ота уйига борганда опаларининг она деганини эшитса ўша тонгни отмаслигини биларди. Чунки унга ўзининг ҳаёти ҳақидаги достонларни қайта- қайта ёдга олишга фақат ҳамма ётганда фурсат етарди. Шунда ҳаммасини тезроқ унутиш учун тонгни уни тезроқ отишини кутарди...
Бугун эса ҳаммасидан узун тун бўлди... Юсуфнинг отаси ҳам шунчалик кутмагандир ўйлади ўзи яхши кўрган ҳикояни эсга олвркан. У ку боласини кўрган эди. Ўзи эса Она ҳақида ҳеч нарса билмас фақат  уйда у ҳақида гапирилмасликка қасам ичилганди.
Онамга нима дейман. Она дейманми,  йиғлаб кўришаманми,.. Остонадан чиқиб кутиб олсамми ёки   у ўзи ахтариб кирсинми...  Энди бу хаёллар уни жинни қилаёзарди...

10 months, 1 week ago

Ассалому алайкум азизларим! Дангаса ижодкорларингиз Лайломан??Бугун асарнинг давомини жойлайман худо хохласа. Бугун шу асарнинг бош қаҳоамонларидан бири-Онажонимнинг қабрларини зиёрат қилиб қайтдим ? Агар асарим ёқса Онамни дуо қилиб қўясизлар????

10 months, 3 weeks ago

АЁЛ

(41та жони бор 41та аёл ҳақида ҳикоялар)

ЭҲТИМОЛ...

Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилманг, чунки...

Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз.
   Сиз умр ҳикоясининг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос.
   Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлаган нарса синов ва фитнадир.
   Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлаган нарса ташвишдир.
   Эҳтимол сиз мол деб ўйлаган нарса тўсиқ ва пардадир.
   Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлаган нарса қуруқ пўстлоқдир.
   Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаган нарса хавфдир.

Сизга фақатгина Аллоҳ сизга ёзган ҳаёт, ҳиссиёт ва ҳолатгина муносибдир!

Биринчи аёл ҳикояси

Робия келинлик уйида ҳар кунгидан эрта турди. Тўғрироғи туни билан ўзи ухлолмай тонг ёришиши қанчалик қийинлигини билди.Кечқурун ётар маҳал қўшникидан қайтган қайнонаси Сарҳат бибининг айтган янгилигидан на қувонди, на хафа бўлди. .
Балки ҳали келин бўлиб тушганига эндигина 3 ой тўлган бошқа келинга бу хабар келтирилганида бибини қучоғига қувончдан отарди. Балки янги келинга қайнона ҳам бу хабарни ғам оҳангида эмас суюнчи олишдек шаҳд билан айтарди. Аммо хабар айтган ҳам сўзини тугатиб жимиб қолди, эшитгувчи ҳам.
-ОНАНГИЗ СИЗНИ КЎРИГА КЕЛАРКАН...
Робия балки қари кампирни ранжитгиси келмай бир гап гапирмади. Ҳозиргина Онасига узоқ қариндош бўлган хонадонга бориб келган қайнонасига бориб меҳмонларни қайтаринг дейолмади. Айни пайтда ўзини туққан онасини 19 ёшгача кўрмагани аламлари исён қилганди. Келмасин!
Келмасин эндигина бутун етимлик азобини унутиб ўзга хонадонда бахт топаётганда...
Келсин!
Келсин бир марта бўлса ҳам онанинг юзини кўзини кўрайчи. Она дегани қанака бўлар экан ўзи...
Кеча тўсатдан қўшни маҳаллага чақирилган ва меҳмондорчиликдан анча ҳаяллаган кампир меҳмонларнинг келишига изн берган. Улар истаса истамаса келади...

(Давоми бор)

10 months, 3 weeks ago

Азизлар бу канал ижодкорлар учун . агарда кимдир нимадир қоралаётган бўлса ташлаб берсин менга маъқулларини бериб бораман. Бугундан худо хохласа ўзимнинг ҳикояларимни навбат билан бериб бораман. Фақат бироз секирноқ... Болаларими ноутбукимни синдириб қўйишган. Ҳозир устада. Шунинг учун эски ҳикояларимни бериб бораман. "Аёл " номли асар бошлаганман уни ҳам худо хохласа давомий бериб бораман.
Сизлар менинг илҳомларим

10 months, 3 weeks ago

#Мулоҳаза учун

ОТА БЎЛОЛГАН КУЁВ

Ота онамдан 5 қиз етим қолдик.
Каттамиз 15 ёш энг кичигимиз 2 ёш. Бешта қиз бир кунда ҳам отадан ҳам онадан айрилиб чирқиллаб, катта ҳовлида ҳувуллаб қолдик. Қариндошларимиз вилоятда яшашарди, пойтахтда ўзимиз эдик, катта опам 4 та сингилни бағриларига босиб ҳеч кимга бермай, етимлар учун бериладиган нафақани авайлаб ишлатиб бизни катта қила бошладилар.

Сингилларнингни етимҳонага бер, катта қиберишади деганларам бўлди, иккита кичкина сингилларимизни фарзандликка сўраганлар ҳам бўлди. Опам кунмадилар. "Ота онамдан ёдгорларим, айрилмаймиз" деб биз учун тикувчилик қилиб, аста секин рўзғор тебрата бошладилар. Онанинг меҳрига зор бўлиб йиғласак, опам овутардилар, кечаси ҳаммамизни бағриларига босиб ухлатардилар.

Опам 17 га кирганда совчилар кела бошлади, опам уйга ҳам киргизмасдилар. Эрга тегмайман, сингилларимни катта қилишим керак, ўқитишим керак" деб жавоб берардилар. Бир куни ҳолам билан бир йигит уйимизга меҳмон бўлиб келишди, анча ўтириб гаплашишди опам билан, опам роса йиғлади. Биз хайронмиз.

Улар кетгандан кейин опам ҳолам совчи бўлиб келганларини айтдилар, йигит ҳам етим бўлиб, опамни дараклашган экан, ҳолам ҳам у йигит яхшилигини билганлари учун совчи булиб келишга рози бўлган эканлар. Хуллас, кичкина тўй бўлди. Поччам биз билан яшай бошладилар.

Ҳовлимизга файз кирди, деворлар хоналар оқланди, дарвозалар бўялди, ҳовлимизга дарахтлар экилиб ҳаммаёк ортиқча нарсадан тозаланди. Поччамдан аввалига хадиксирардик, тортинардик. Лекин Аллоҳим чевар экан, отамиз ўрнига ота бўлиб келди ҳаётимизга шу инсон.

Меҳрибонлиги, очиқкўнгиллиги билан ҳаммамизни меҳримизни қозондилар. Ишдан келсалар 4 та қиз дув этиб югурамиз, қўлларида биз учун доим қурт, сақич, конфет бўлади. Кичкина синглим 4 ёш, йиғласак овутиб, кўнглимизни кўтариб, хазиллашиб кўп кулдирар, ташвишимиз ҳам етимлигимиз хам эсимиздан чиқиб кетарди. Опам ишламас, 6 жонни еб ичиши шу 24 ёшли поччамнинг бўйнида эди, лекин бир марта миннат қилганларини, оберган нарсаларини гапирганларини эшитмаганман.

Бирин кетин опам фарзандли бўлдилар, иккита ўғил жиянларим туғилди. Лекин поччамнинг меҳри бизга бўлинмади, аввалгидек меҳрибон ғамхўр эдилар. Кийим кечагимиз, касал бўлсак дори дармонимиз, мактаб харажатлари ҳаммаси шу Фозил поччамизнинг буйниларида эди. Бешта етимнинг кўнглига қарадилар, опамни бирор марта хафа қилмадилар, бизни ўқитиб, хунарли қилиб, ота бўлиб ўзлари яхши жойларга узаттилар.

Тўртта қизни сепи ва тўйи бировлардан кам бўлмади. Ота бўлиб дуо қилиб, пешонамиздан ўпиб куёв қўлига топширдилар ҳаммамизни. Қизлик уйимизга меҳмон бўлиб келсак, ўчоқларда ош қилиб кутиб олардилар, ховлимизда пишган узум, анжир, гилосларни шу қизларни ҳаққи деб челак челак илиниб олиб келардилар.

Бирор марта бизни чертмадилар, кўнгилмизни оғритмадилар. Ҳозир ҳаммамиз оилали, ишли, уй жойликмиз. Ўзимиздан тиндик. Бошимизни силаган, етимлигимизни билдирмаган поччам 63 ёшида, хожи ота мақомида дунёдан ўтдилар. Бешта қиз дод солиб йиғладик, дуо қилдик, ҳақларига ҳар куни тиловатдамиз.

Ўзларидан кейин 4 фарзанд, 12 та невара, катта жаннатдек ҳовли қолди....  Ҳозир пули кўпайса маишат қилиб, хотин устига хотин олиб, ўз фарзандларига зулм қилаётганларни кўрсам, кўз олдимга меҳрибон поччам келадилар. Бешта етим қизни бошини силаган, ўқитиб, хунарли қилиб узатган поччамни эслайман.
Шундай инсонлар кўпайсин.

Севимли шоирамиз Марҳабо Каримованинг хотираларидан

Р. С. Шу каби хотираларни биз ёшлигимизда эшиттардик. 40йиллар олдин. Лекин бугун шундай мардлар бормикан. Бор бўлса ёзинг менга.@Karimova2585

10 months, 3 weeks ago

#Тадқиқот
*❗️ Дам олиш кунларида узоқ вақт ухлаш соғлиқ учун фойдалидир.*

Хитойлик олимлар ўзларининг сўнгги тадқиқотларида шундай хулосага келишди. Улар ҳафта охирида бир неча соат қўшимча уйқу юрак хуружи ёки инсульт эҳтимолини 63% га камайтиришини аниқладилар. Шунингдек, қўшимча уйқу семизлик ва депрессия хавфини олдини олади. Нормал уйқу вақти 6-10 соат.

?https://t.me/laylo_blogi_uchquduq

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago