⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹 Воқеа ёки ҳодиса гувоҳи бўлдингизми, бизга жўнатинг каналга чиқарамиз: @BugungiGapBot 👈
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 1 week, 6 days ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 8 months ago
**СЕНИ ЙЎҚОТГАНИМДАН СЎНГ
Муаллиф: Хушнуд Раҳим✍
Ижрода: Музаффар Ҳафизович🎙**t.me/xushnudrahim_officialt.me/Muzaffar_Xafizovich1975t.me/Muzaffar_Xafizovich
СЕНИ ЙЎҚОТГАНИМДАН СЎНГ#янгисидан **Ҳар бир куним бўлди аза,
Қилган ишим бўлмади, ўнг.
Ҳаётдан топмадим маза,
Сени йўқотганимдан сўнг.
Орзуларим сароб бўлди,
Ичганим май, шароб бўлди,
Ҳолим ёмон, ҳароб бўлди,
Сени йўқотганимдан сўнг.
Кўзимга тор бўлди, дунё,
Жаҳаннамга ўҳшар, гўё,
Яшашдан топмадим ма'но,
Сени йўқотганимдан сўнг.
Хаста бўлдим, бемор бўлдим,
Азобларга дучор бўлдим,
Сенинг меҳрингга зор бўлдим,
Сени йўқотганимдан сўнг.
Қадринг билдим, мана энди,
Афсус қилдим, мана энди,
Ҳолимни кўр, ана энди,
Сени йўқотганимдан сўнг.
Хушнуд ёзар, ше'р-у ғазал,
Шундаймиди, тақдир азал,
Учрамади, сендай гўзал,
Сени йўқотганимдан сўнг.
Бўлиб қолдим оғир касал,
Сени йўқотганимдан сўнг...
©Хушнуд Раҳим ше'ри✍
📞*+998934685150* 👉KANAL 👉**@xushnudrahim_official
ҲАЁТ ЎЗИ КЎРСАТАДИ#янгисидан **Сен индама, кузатгин, жим,
Ҳаёт ўзи ўргатади.
Дўстинг ким-у, душманинг ким?
Ҳаёт ўзи кўрсатади.
Қай дўст соҳта, қай бири чин?
Дўстим дейсан қай бирисин?
Ҳаммасини ҳали бир кун,
Ҳаёт ўзи кўрсатади.
©Хушнуд Раҳим ше'ри✍
📞*+998934685150* KANAL 👉**@xushnudrahim_official
УМИДИНГНИ СЎНДИРМА#янгисидан **Шайтонга тез ён бериб,
Дилда армон ундирма.
Тақдирингга тан бериб,
Умидингни сўндирма.
Ҳаракат қил, тиришгин,
Мақсадингга эришгин,
Бўлмагин асло тушкун,
Умидингни сўндирма.
Дўст-у душман кулса ҳам,
Кўнглинг ғамга тўлса ҳам,
Агар нима бўлса ҳам,
Умидингни сўндирма.
Доим ўзингга ишон,
Таслим бўлма, ҳеч қачон,
Дерлар, ноумид шайтон,
Умидингни сўндирма.
Юрагинг уряптими?
Кўзларинг кўряптими?
Оёғинг юряптими?
Умидингни сўндирма.
Хушнуд айтади, дилдан,
Худога ёлвор, тилан!
Яшагин, умид билан,
Умидингни сўндирма.
©Хушнуд Раҳим ше'ри✍
📞*+998934685150* KANAL 👉**@xushnudrahim_official
ҚЎРҚИНГ, СОҲТА ДЎСТИНГИЗДАН#янгисидан **Сўзлаб кам-у, кўстингиздан,
Ғийбат қилар, устингиздан,
Душманларингиздан қўрқманг,
Қўрқинг, соҳта дўстингиздан.
Дўстингман деб алдаб юрар,
Алдаб ишончингга кирар,
Йиқилганда юзин бурар,
Қўрқинг, соҳта дўстингиздан.
Тили бошқа, дили бошқа,
Сиз билан-у, йўли бошқа,
Офат солар, бир кун бошга,
Қўрқинг, соҳта дўстингиздан.
Ҳушёр бўлинг, тилингизга,
Сирдош қилманг, сирингизга,
Сомон тиқар, терингизга,
Қўрқинг, соҳта дўстингиздан.
Соҳта дўстлар — илон бўлар,
Ишонсангиз ёмон бўлар,
Шайтондан дарс олган улар,
Қўрқинг, соҳта дўстингиздан.
Дўст кўрсатиб, мудом ўзин,
Кўрсатмайди, асл юзин,
Ёддан тутинг, Хушнуд сўзин,
Қўрқинг, соҳта дўстингиздан.
©Хушнуд Раҳим ше'ри✍
📞*+998934685150* КАНАЛ👉**@xushnudrahim_official
ХУДОДАН СЎРАГАН ОДАМ#янгисидан **Қилган иши юришади,
Босаверар, қўрқмай қадам.
Ҳар нарсага эришади,
Худодан сўраган одам.
Синовлардан ўтаверар,
Йўлида тинч кетаверар,
Орзусига етаверар,
Худодан сўраган одам.
©Хушнуд Раҳим ше'ри✍
KANAL 👉**@xushnudrahim_official
НОЧОРЛАРГА ЁРДАМ ҚИЛИНГ#янгисидан **Қараб турманг, ўлгунича,
Беморларга ёрдам қилинг.
Қўлингиздан келганича,
Ночорларга ёрдам қилинг.
Топганингиз фойда бўлса,
Пичоғингиз мойда бўлса,
Чўнтагингиз пулга тўлса,
Ночорларга ёрдам қилинг.
Кимга керак, дори дармон,
Дори қиммат, қадр арзон,
Қўлингизда бўлса имкон,
Ночорларга ёрдам қилинг.
Қанча одам ёрдамга зор,
На емоққа ош, нони бор,
Пулингизни сочмай бекор,
Ночорларга ёрдам қилинг.
Қаранг ахир хой одамлар,
Бойлиги кўп, бой одамлар,
Кўпдир, ҳоли вой одамлар,
Ночорларга ёрдам қилинг.
Хушнуд айтар, шуни билинг,
Мусулмон, чин инсон бўлинг,
Хажга бориб келавермай,
Ночорларга ёрдам қилинг.
©Хушнуд Раҳим ше'ри✍
📞*+998934685150* КАНАЛИМИЗ👉**@xushnudrahim_official
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹 Воқеа ёки ҳодиса гувоҳи бўлдингизми, бизга жўнатинг каналга чиқарамиз: @BugungiGapBot 👈
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 1 week, 6 days ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 8 months ago