Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Доктор Аллерголог

Description
XXI аср - аллергия асри!

Камина, аллерголог, клиник иммунолог Жасур Давлатов сизнинг аллергия бўйича билимларингизни ошириб боришни мақсад қилганман!

👤 Шахсий: @allergolog
👥 Гуруҳ: @immunoterapiya
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

3 months, 3 weeks ago
***🐱*** **Гипоаллерген мушук**

🐱 Гипоаллерген мушук

Мушук зотларини фарқига бормайман. Ушбу расмдаги зот Мушукларни яхши кўрадиган, лекин уларга аллергияси борлар учун бир танлов.

Сиз шунақасини боқармидингиз?

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог"(@allergiya)

4 months, 1 week ago

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш бўйича қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда:

— “Евро-4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғидан (AI-80 русумли бензин) фойдаланишни тақиқлаш;

— автотранспорт воситалари тирбандлигини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00дан 10:00га қадар ва 17:00дан 20:00га қадар) юк ташиш учун мўлжалланган, вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ транспорт воситаларини ҳаракатини чеклаш;

2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш, автотранспорт воситалари эгаларига замонавий автотранспорт воситаларига ўтиш учун (электро-мобил) имтиёзлар, переференсиялар ва субсидиялар беришни йўлга қўйиш;

— сўнгги йилларда автомобил йўлларида юзага келаётган тирбандликларни камайтириш мақсадида тажриба тариқасида автомобиллар ҳаракатини мақбуллаштириш учун автомобилларни “тоқ ва жуфт” кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш;

— шаҳарнинг диққатга сазовор марказий кўчаларида автотранспорт воситаларидан холи ҳудудларни ташкил қилиш;

жамоат транспортини тўлиқ электр, газ-баллон ёқилғиси ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини ташкил этиш;

барча турдаги қурилиш обектларини (ижтимоий ва давлат аҳамиятига оид обектлар бундан мустасно) қуришга мораторий эълон қилиш;

— Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ туманларида саноат мақсадларида кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш;

— микроиқлим мўътадиллигини таъминлаш, атмосфера ҳавоси сифатига ижобий таъсир этиш мақсадида сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш;

— Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган Иссиқлик марказларида захира ёқилғиси сифатида мазутдан фойдаланишни кескин тақиқлаш;

— илмий ва пухта ишланган хулосалар асосида шамол тезлигини пасайтириш, тупроқ зарралари кўчишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш;

— атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатиш.

4 months, 2 weeks ago
Одатда, РhDлар ўзи ўсиб чиқарди. Лекин …

Одатда, РhDлар ўзи ўсиб чиқарди. Лекин бизда «ўстириб» кўпайтиришяптийкан.
Карикатура: @habikatura

6 months, 1 week ago

Britaniyalik shifokorlar 10-noyabr kuni mamlakat bosh vaziri ofisi oldida G‘azodagi hamkasblariga yordam berishni talab qilib namoyish o‘tkazdi. Ulardan biri sektordagi Al-Shifo hospitali direktorining murojaatini o‘qib eshittirarkan, yig‘idan o‘zini tiya olmadi.

Tibbiyot xodimlari Isroil zarbalaridan halok bo‘lgan 189 nafar shifokorning ismi yozilgan bannerlarni ko‘tarib, “O‘t ochishni hoziroq to‘xtating!” deya hayqirishdi. G‘azodagi shifoxonalarning uchdan biri hujumlar sabab ishlashdan to‘xtagan, ishlayotganlari esa elektr, suv va oziq-ovqat yo‘qligidan qiynalyapti.

👉 @kunonline

7 months, 1 week ago

​​16-октябр Аллерголог-иммунологлар куни!

Ҳар йили 16-октябр бутунжахон аллерголог-иммунологлар касб байрами сифатида нишонлаб келинади.

Аллергия термини фанга илк бора РАСМАН 1906-йилда Веналик педиатр Клеманс Фон Пирки томонидан киритилган.

Барча аллерголог ва клиник иммунологларни бугунги касб байрамлари билан табриклайман!
Айтганча, 16-октябр Анестезиологларнинг ҳам касб байрами ҳисобланади.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог"(@allergiya)

[​​](https://telegra.ph/file/3d865fa32dd9069b95f7e.jpg)**16-октябр Аллерголог-иммунологлар куни!**
7 months, 3 weeks ago

Антиструмин нархи неча баробарига шиширилган?Давлетовўз болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий жавобгарлик масаласи ҳам кўрилиши керак, деб ёзмоқда. Қўшиламан. Лекин ишонмайман.

Ўтган йили юзга яқин болалар сиропдан захарланиб ўлганида сиёсий жавобгарлик бўлмаганида, бу йил калий йодид қабул қилишдан кейин юзлаб болалар шифохоналарни тўлдирганида сиёсий жавобгарлик бўлишига ишониш жуда қийин. Ва ишонч синиб ҳам бўлган.

Лекин жиноий жавобгарлик бўлиши керак. Болаларни захарлаш орқали ейилган маблағларнинг охирги тийинигача, етказилган зарарларгача қуртдек ундирилиши зарур.

Бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъсисчилигидаги “O‘ZMEDIMPEKS” МЧЖ калий йодид 1 мг (0,001 г) №100 (Антиструмин) дори воситасини “Само” МЧЖдан 2022 йилда 5500 сўмдан, 2023 йилда 6500 сўмдан сотиб олган ёзилмоқда. Тендерсиз, ёпиқ усулда, тўғридан-тўғри.

Йўқ, гап бу ерда Антиструмин 11 ой ичида 18,2%га қимматлаганида ҳам эмас, ахир ўзбек чиновниклари доим расмий инфляциядан 2 карра олдинроқ юради (халққа чиройли чизилган инфляция ишлатилади). Масала шундаки, чакана савдода худди шу дори, худди шу ишлаб чиқарувчиники шу кунларда ҳам 2800-3000 сўмдан таклиф этилмоқда.

Чакана савдода 2800/3000 сўм. Давлат буюртмасида эса 5500/6000 сўм.Эътибор қилинг, бу чакана, яъни устига камида -10-15% устама қўйилган.

Мана бу ерда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг шотир мирзалари бекорга ўзларининг хўжайинларини оқлаб-кўклаб ётишгани йўқ. Бекорга чуқуламасликка чақиришмаяпти. Чунки қанча чуқуласа, қанча кўп савол берилса, шунча кўп кетлар ва ўғри чўнтаклар очилиб кетади.

[​](https://telegra.ph/file/8154b28c12a23742fb898.jpg)**Антиструмин нархи неча баробарига шиширилган?**[Давлетовўз](https://t.me/davletovuz/18711) болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан нафақат **ҳуқуқий**, балки **сиёсий жавобгарлик** масаласи ҳам кўрилиши керак, деб ёзмоқда. …
7 months, 4 weeks ago
**Хаммаси ойдинлашмоқда**

Хаммаси ойдинлашмоқда

🇺🇿 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мактаб ва болалар боғчаларига “Антиструмин” дори воситасини етказиб бериш бўйича бир неча миллиард долларлик тендерда ғолиб чиққан “SAMO” компанияси асосчиси Нодир Юнусов ўта хавфли жиноятчи сифатида халқаро қидирувга берилган. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко хабар бермоқда.

Америка Қўшма Штатлари ва Интерпол Нодир Юнусовни ўта оғир жиноятлар: одам савдоси, қуллик меҳнати, фирибгарлик ва коррупция бўйича қидирувга берган.

Маълумотларга кўра, Юнусов 2005—2009-йилларда бошқа Ўзбекистон фуқаролари билан биргаликда 59 кишини қулликка айлантирган, улардан 40 нафари қутқарилган. Ташкилот раҳбари Аброрхўжа Асқархўжаев ҳибсга олинган, Нодир Юнусов шериклари билан ўз ватанларига қочиб кетган. Вазирлик эса кейинчалик у билан бир неча млрд сўмлик шартнома тузган.

АҚШ ҳукумати Юнусов топилган тақдирда зудлик билан 1-866-DHS-2-ICE рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

7 months, 4 weeks ago
**Боплашибди** :)

Боплашибди :)

Ростан ҳам қилар ишни қилишиб, энди халқни чалғитишмоқда. Халқни жуда содда деб ўйлашяптими? Ўша халқ ичида шифокорлар хам бор, улар содда эмасдир болаларга нима бўлганини билмайдиган даражада?!

Айбдорларга адолатли жазо берилиши ва касбига совуққонлик билан ёндашганлар бу тизимдан тозаланиши керак деб хисоблайман.

Каналга уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)

7 months, 4 weeks ago
**Хавфли "тиббий тавсиялар" (+видео)

**Хавфли "тиббий тавсиялар" (+видео)

Батафсил**: https://uza.uz/uz/posts/522883

🎥 https://youtu.be/VSF0vuNSf4w

*📱Мобил илова 👉*** iOS | AndroidТelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago