🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Eksklyuziv she’riy spektaklga marhamat!
Oʻzbekiston Yoshlar ishlari agentligi “Mutolaa” loyihasi hamda O‘zbekiston Milliy kutubxonasihamkorligida “MUTOLAA’DA SHE’RIYAT” nomli teatrlashtirilgan nazm kechasini taqdim etadi.
• Dastur qahramoni: taniqli shoira Kumush Abdusalomova
• Dastur mehmoni: taniqli aktyor va shoir Erkin Bozorov
*📝 So‘z va adabiyot muxlislarini 22-oktabr (kuni) soat 18:00 da O‘zbekiston Milliy kutubxonasida kutib qolamiz.**👇 Ro’yxatdan o’tish uchun:https://forms.gle/AnpwbeD8A2Qs2h398
*BU UNUTILMAS KECHA BO‘LADI!
Гулноз опадан июлский қайноқ ва оғриқли бир шеър! Тандирдан ҳозир чиққан
АЛЬБИНОСЛАР
(Дўстларимга бағишлайман)
Бошқаларга ўхшамас асло
Теримиз, кўзларимиз,
Қош-у киприкларимиз ранги
Қуёшга тик қаролмаймиз улар сингари
Улғайган чоғда ҳам
Фарқ қилмаймиз дунёнинг соф ва ожиз гўдакларидан,
Қуёшнинг озурда болаларимиз.
Одамзотнинг борки кулфатида бизни айблагайлар –
Қачонки етилса бир исён,
Қачонки ҳаддидан ошса бир зулм,
Қачонки бир қурбонлик эҳтиёжи туғилса,
Бизга қадалгайдир ҳадафлар,
Найзалар бизга тўғриланар,
Камонлар тортилар биз томон.
Биз бўлсак
Аниқ кўролмаймиз овчилар юзини,
Ҳужум қай томондан бўлишини чамалай олмаймиз ҳатто:
Шу боис гўдакларнинг кўзларидай
Маъсум кўзларимизни ярим очганча
Кутамиз, сўнг лаҳзани жим кутамиз...
Зотан, бизлар туғилишдаёқ
Ўлимни бўйнига олганлармиз
Ҳаётга жон-жаҳдимиз билан
Тармашиб олмаймиз бошқалардай
Уни озод этажакмиз
“Қўйиб юбор” деган заҳоти!
Одамлар биздан нафратланар,
Биз одамларни қаттиқ севамиз.
Одамлар биздан жирканишар,
Биз қаттиқ интиламиз уларга.
Бир-бировга жўр бўлганча
Қайта-қайта ўтинамиз одамлардан:
- Гўдакларни чавақламанг!
Қизчаларни зўрламанг!
Шаҳарларни ёқманг!
Раҳмингиз келсин ҳар шом
Шаҳид Ғазо рангида ботаётган Шафаққа ...
Даҳл қилманг мазҳабларга, эътиқодларга...
Яхшиси, бизни танланг қурбонлик учун
Овчи йўлланг ортимиздан Африка шаманларидай
Зотан, бизлар одам эмас –
Альбинослармиз!
Г. Мўминова
Бу ранглар ортида осмон бор,
Замин бор - хосларга оиддир.
Томон йўқ, айлана - олмазор,
Урф эмас ҳеч қандай қоида.
Бу ранглар ортида денгиз бор,
Соҳил йўқ.
Тўлқинлар тушлардай
Кўзингга урилар, урилар
Туйғулар - балиқчи қушлардир.
Бир йўл бор - нафасдан нафис йўл,
Айрилмас, бўлинмас турларга.
Юрсанг - гул, йиғласанг, кулсанг - гул,
Баландроқ яшайсан ҳурлардан.
Бу ранглар ортида тоғлар бор,
Қўрқув йўқ, ҳадик йўқ, ўлим йўқ.
Афсона уч бошли аждаҳо,
Одамлар афсона - зулм йўқ.
Бу ранглар ортида ҳислар бор ...
У ранглар ортидан сарғариб
Яшайман шаклда интизор
Оқ-қора суратлар сингари.
Бу ранглар ортида қушлар бор,
Туғилар, куйлар-у соврилар.
Бу тоғлар ортида тушлар бор -
Кўзимда тунайди қумрилар.
Бу ранглар ортида ранглар бор,
Кўнгил бор шу рангларни енгсам.
Бу ранглардан ўтсам - олмазор,
Бу ранглардан у ёғи Сенсан!
© Башорат Отажонова
Муҳими, рус тилини билиш шарт эмас!!!
СОВҒАЛАР
18 ёшимда
Чечаклар кутар эдим журъатсиз ошиғимдан
45 ёшимда
Менга тўппонча совға қилишларин истайман
Дастасига исми шарифимнинг
Бош ҳарфлари туширилган
Ихчам жигарранг тўппонча –
Кўряпсизми,
Йиллар одамни қандай ўзгартирар
Энди олажак совғамни
Таърифлаб бергум ҳатто киприк қоқмай.
Умримиз борича
Устимиздан кулади ҳаёт
Ва ҳеч қачон
Кечикмай тутқазмас совғаларини
Қалбим ўртанади аламдан
45 имнинг баланд пошналари остига
Сочим юборгум
Қачонлардир 18 имдан қизғанилган чечакларни
Қабул бўлар қурбонлигим –
Аста-секин пасая бошлар
Кечиккан қасоснинг аччиқ гулхани
Мен эса ўчаётган гулхан ёнида
Дастасини силаб узоқ ўтиргум
Жигарранг ихчам тўппончамнинг
ГУЛНОЗ МЎМИНОВА
2024, январь
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago