Хаворижлар - дажжол малайларидир!

Description
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

4 years, 7 months ago
4 years, 7 months ago

https://muhammadumar11.blogspot.com/2020/04/blog-post.html?m=1

Blogspot

Muhammad Umar

«КОРОНА» («ТОЖ») ВИРУС – ДАЖЖОЛГА ТОЖ КИЙДИРИШ МАРОСИМИГА ТАЙЁРГАРЛИКМИ? Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. 1. КИРИШ Дунё миқёсида т...

Хаворижлар - дажжол малайларидир!
7 years, 3 months ago

ХАВОРИЖЛАР (2-қисм)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хавориж тоифаси ичида иккинчи оқим Азориқалар бўлиб, улар Абу Рошид Нофе ибн Азрақ ал-Ҳанафийнинг издошлари ҳисобланишади. Азориқалар хавориж тоифалари ичида сон жиҳатидан энг кўпи, шунингдек, довруғи атрофга кенг ёйилган энг шавкатли оқимдир. Уларнинг ўзларига хос бир қанча ғоявий фикрлари бўлиб, бошқа хаворижлардан ажралиб туришади.

Масалан қуйидагилар:

Бу умматдан Азориқаларга қарши фикр қилганларнинг барчаси мушрикдир — деган бузуқ ақида!
Ал-муҳаккима увла оқими эса мухолифларини мушрик эмас балки, кофир деб эътиқод қилишарди.

Ўз Ватанини тарк этиб Азориқалар маскан қилган ҳудудларга ҳижрат қилмаганлар, гарчи ақидада улар билан ҳамфикр бўлса ҳам, барибир мушрикдир — деган бузуқ ақида!

Давоми:???

http://ahlisunna.uz/xavorijlar-2-qism/

ahlisunna.uz

Хаворижлар (2-қисм) — ahlisunna.uz

ХАВОРИЖЛАР (2-қисм)
7 years, 3 months ago

ХАВОРИЖЛАР
(1-қисм)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Умумий хаворижлар тоифаси йигирмата оқимга бўлинади. Иншааллоҳ рисолада улар ҳақида маълумот оласиз. Буларнинг ҳаммасини асосан икки ақида бирлаштиради:

  1. Ҳазрати Али, Усмон, “Жамал воқеаси” иштирокчилари, икки ҳокимлик[1] ва икки ҳокимликни тан олганларнинг барчасини кофирдир—деган бузуқ ақида;

  2. Уммати муҳаммадиядан ким гуноҳ қилса, бас, у кофирдир ва жаҳаннамда абадий қолади—деган ботил ақида;

Аммо хаворижлар ичида “ан-Наждот”ларнинг фикри бу масалада сал бошқача бўлган: улар гуноҳ қилган киши иймондан ажраб кофир бўлмайди, бироқ неъматга шукр қилмаганлари учун куфрони неъмат маъносида кофир бўлди дейилади, деган ғояни илгари суришади.

Шунингдек, уларни бирлаштириб турувчи машҳур ғояларидан яна бири “золим ситамкор раҳбарга қарши чиқиш жоиз” деб билишларидир!

Хаворижлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларини кофир деб фатво беришганлари оқибатида уларнинг ўзлари иймонларидан ажраганида шубҳа йўқдир.

Давоми:???

http://ahlisunna.uz/xavorijlar-1-qism/

ahlisunna.uz

Хаворижлар (1-қисм) — ahlisunna.uz

ХАВОРИЖЛАР
7 years, 3 months ago

Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг мавлоси Нофеъдан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг хаворижлар ҳақида қандай фикрда бўлгани тўғрисида сўрашганида, у бундай деб жавоб берган эди:

«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Хаворижлар халойиқнинг энг ёмонидир. Улар кофирлар ҳақида нозил бўлган оятларни мўминларга татбиқ этади”, дер эдилар».

@antidajjol

7 years, 3 months ago

Иккинчи даъволарингизга берган раддиям ҳам ўринлими?” деб сўрадим. Улар: “Аллоҳ ҳаққи, ҳа”, дейишди. “Учинчи, яъни у ўзини мўминларнинг амири, деб номланишидан воз кечди, деган даъволарингизга жавоб шуки, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳудайбия кунида Қурайш зодагонларини ўртада сулҳ битими тузишга чақирдилар. Шунда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Али (розияллоҳу анҳу)га: “Ушбу битим Муҳаммад Расулуллоҳ томонидан тузилди”, деб ёз”, деганларида, қурайшликлар: “Йўқ, агар биз сени Расуллуллоҳ эканингга ишонганимизда, сени Аллоҳнинг байтидан тўсмаган, сенга қарши урушмаган бўлардик. Шунинг учун Муҳаммад ибн Абдуллоҳ деб ёз”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга қасам, гарчи сизлар мени ёлғончи десангиз – да, мен Аллоҳнинг расулиман. Майли, эй Али, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, деб ёзавер”, деганлар. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) Али (розияллоҳу анҳу)дан афзал бўлганлари ҳолда, ўзларини Аллоҳнинг расули, деб ёздиришдан воз кечдилар. Аммо бу дегани пайғамбарликдан воз кечдилар, дегани эмас. Учинчи даъволарингизга берган раддиям ҳам ўринлими?” деб сўрадим. Улар: “Аллоҳ ҳаққи, ҳа”, дейишди ва улардан икки минг киши ўз фикридан қайтди. Қолганлари эса, Али (розияллоҳу анҳу)га қарши чиқишдан қайтмади. Шундан кейин, муҳожир ва ансорлар қолганларга қарши урушиб, барчаларини ўлдирдилар”.

@antidajjol

7 years, 3 months ago

АБДУЛЛОҲ ИБН АББОС РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ИСЛОМ ТАРИХИДАГИ ИЛК ХАВОРИЖЛАР БИЛАН МУНОЗАРАСИ

Имом Насоий “Ас – сунанул кубро” асарида “Али (розияллоҳу анҳу)нинг фазилатлари” бўлимида бу ривоятни келтиради: “Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтади: “Хаворижлардан олти минг киши Ҳарурийядаги бир ерга тўпланди. Мен Али (розияллоҳу анҳу)га: “Эй мўминларнинг амири, пешин намозини бир оз салқин тушгунча кечиктириб туринг, эҳтимол мен ана у қавмнинг олдига бориб улар билан гаплашиб кўрарман”, дедим. Али (розияллоҳу анҳу): “Сендан хавотирдаман”, деди. “Хавотир олманг”, дедим – да, кийиниб, улар томон кетдим. Тўпланиб ўтиришган жойга кирганимда, улар: “Эй Ибн Аббос, хуш келдинг. Ташрифингга нима сабаб?” дейишди. “Сизнинг олдингизга Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг муҳожир ва ансор саҳобалари, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг амакиваччаси ҳамда куёви, ҳақларида Қуръони карим нозил бўлган ва унинг таъвилини сиздан кўра яхшироқ биладиганлар ҳузуридан келдим. Орангизда эса ундай Зотлардан бирорта ҳам йўқ. Ҳузурингизга уларнинг гапларини етказиш ва сизнинг гапингизни уларга етказиш учун келдим”, деб айтдим. Шунда улардан бир қанча нафари мен томонга ўтди. Мен: “Қани Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобалари, биринчилардан бўлиб у Зот (алайҳиссалом)га имон келтирган амакиваччаси ва куёвига қарши норозилик даъволарингизни айтинг”, дедим. Улар: “Уч нарсада даъвоимиз бор”, дейишди. “Сўзланг”, дедим. Улар: “Биринчиси, у Аллоҳнинг динида кишиларни ҳакам қилди. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло: “Ҳукм Аллоҳдан ўзганики эмас”, деган (Анъом, 57), дейишди. Мен: “Бу биттаси”, дедим. Улар: “Иккинчиси, у жанг қилди – ю, аммо ғанимларининг аёлларини чўриликка олмади. Мол – мулкини ўлжа қилмади. Агар улар кофир бўлганида аёллари ҳам, мол – мулклари ҳам бизга ҳалол бўлган бўларди. Аксинча, мўмин бўлганларида қонларини тўкишимиз ҳаром эди”, деб айтишди. Мен: “Бу иккинчиси”, дедим. Улар: “Учинчиси шуки, у ўзини “мўминларнинг амири”, деб номланишидан воз кечди. Агар, у мўминларнинг амири бўлмаса, демак, кофирларнинг амири экан – да”, дейишди. Уларга: “Бундан бошқа даъвоингиз йўқми?” дедим. Улар: “Шунинг ўзи етарли”, дейишди. Улардан: “Агар мен сизнинг ушбу даъволарингизга Аллоҳнинг китоби ва расулининг суннатидан раддия келтирсам, қайтасизларми?” деб сўрадим. “Аллоҳга қасам, албатта қайтамиз”, дейишди. Шунда мен: “Аллоҳнинг динида кишиларни ҳакам қилди”, деган даъволарингизга раддия сифатида айтаманки, Аллоҳ таоло қиймати чорак дирҳам турадиган қуён ҳақида ҳукм чиқаришни кишиларга топширган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: “Эй имон келтирганлар! Эҳромда бўла туриб, овни ўлдирмангиз! Сизлардан кимки уни қасддан ўлдирса, (жазоси) худди (хонаки) ҳайвон ўлдириш билан баробар жазодир: у (ҳам бўлса) Каъбага (юриб) бора оладиган қурбонлик бўлиб, унга ўзларингиздан икки адолатли киши ҳакамлик қилур…”, деган (Моида, 95). Шунингдек, эр ва хотин ўртасида ҳам ҳакамлик қилишни кишиларга топширган. Бу ҳақда: “Агар улар (эр – хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз...”, деган (Нисо, 35). Энди Аллоҳ номи билан сўрайман, айтинглар – чи, кишилар мусулмонларнинг жони ва молини сақлаш, уларнинг орасини ислоҳ этиш борасида ҳукм чиқармоққа ҳақлимилар ёки қиймати чорак дирҳам турадиган қуён ҳақидами?” деб сўрадим. Улар: “Албатта, жонларини сақлаш ва ораларини ислоҳ этиш ҳақида”, деб жавоб қайтаришди. “Бу даъволарингизга берган раддиям ўринлими?” деб сўрадим. Улар: “Аллоҳ ҳаққи, ҳа”, дейишди. “Энди, иккинчи, яъни жанг қилди – ю, аммо аёлларни чўриликка, мол – мулкни ўлжага олмади”, деган даъволарингизнинг жавоби шуки, ўзингиз онангиз Ойша (розияллоҳу анҳо)ни чўриликка олган бўлармидингиз. Мўминларнинг онасини худди бошқа аёллар каби ўзингизга ҳалол қилиб олармидингиз. Агар шундай қилсангиз, демак, кофир бўлибсиз. Борди – ю, у бизнинг онамиз эмас, десангиз у ҳолда ҳам кофир бўласиз. Чунки Аллоҳ таоло: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир, унинг хотинлари эса уларнинг оналаридир”, деган (Аҳзоб, 6). Шундай экан, сиз икки томонлама залолатдасиз. Булардан чиқиш йўлини ахтаринглар.

7 years, 3 months ago

ИМОМ АБУ ҲАНИФА ВА ХАВОРИЖЛАР МУНОЗАРАСИ

Кўфада хаворижлар зоҳир бўлгач, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни ушлашиб, у кишига:
- Эй Шайх! Куфрдан тавба қил! -, дейишди.
Абу Ҳанифа:
- Мен ҳар қандай куфрдан Аллоҳга тавба қилувчиман! - , деб жавоб бердилар.
Хаворижлар Имомни қўйиб юборишди. Шунда улар ичидаги бирлари каттасига:
- Абу Ҳанифа, куфрдан тавба қилувчиман, деганида куфр деб бизнинг ишларимиз қасд қилди! -, деди.
- Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун! Мусибат-ку, қайтариб олиб келинглар шайхни! -, деди хаворижлар раиси.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни олиб келишди.
- Эй шайх! Ҳали, куфрдан тавба қилувчиман, деганингда куфр деб бизнинг ишларимизни назарда тутдинг, шундайми!? -, дея қайтадан сўрай бошлади хавориж.
- Бу гапинг аниқ илмга асосланганми ёки гумон билан сўраяпсанми?! - , деб сўрадилар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи. У:
- Гумон қиляпмиз -, деди.
- Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир”, деган. Демак сен гумон билан хато қилдинг ва ўз ақиданга кўра хато сабабли кофир бўлдинг. Демак сен аввал ўзинг куфрингдан тавба қилишинг керак! -, дедилар Абу Ҳанифа.
Хавориж ҳомуш бўлди ва:
- Эй шайх! Тўғри айтдинг. Мен хато қилдим ва куфримдан тавба қилдим -, деди...

Хаворижлар кейинроқ яна Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига мунозара учун келишди. Абу Ҳанифанинг қибла аҳлини бирор гуноҳ сабабли кофирга чиқармасликларини билган хаворижлар у зотга шундай дейишди:
- Мана, масжид эшиги олдида иккита маййит турибди. Бириси арақхўр. Ароқ ичиб бўкиб ўлган. Иккинчи маййит эса зинокор аёл. У зино қилиб, қорнида бола бўлиб қолгач ўзини ўлдирган. Шу иккиси кофирми ёки мусулмонми?
Шунда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи хавориждан:
- Булар қайси миллатдан? Яҳудийми? -, деб сўрадилар.
- Йўқ!
- Насронийми?
- Йўқ!
- Мажусийми?
- Йўқ!
- Ундай бўлса қайси миллатдан бу иккиси?
- Шаҳодат калимасини айтадиган Ислом миллатидан!
- Ўзинглар бу иккисини Ислом миллатидан, деб туриб яна кофирми, деб сўряпсизларми? Ёки сизларнинг наздингизда шаҳодат калимаси иймоннинг учдан бири, тўртдан бири ёҳуд бешдан бири ҳисобланадими?
- Йўқ, иймон учдан бир, тўртдан бир ёки бешдан бир бўлмайди. Шаҳодат калимаси бутун иймонни ифода қилади.
- Шундай экан ўзинглар мусулмон эканини тан олиб турган ҳолингларда мендан уларни, кофирми, деб сўрашинглар нақадар тўғри?!
Хаворижлар жавобнинг салобатидан довдираб қолишди. Лекин яна саволларини давом эттиришди:
- Эй Шайх! Гапни айлантирма! Бу иккиси жаннатийми ёки жаҳаннамийми?
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи шундай жавоб бердилар:
- Агар бу далилдан ҳам юз ўгирсанглар мен бу икки маййит тўғрисида Иброҳим алайҳис саломнинг ўз қавми борасида айтган сўзини айтаман. Ваҳоланки у қавмнинг жинояти бу иккисининг жиноятидан кўра оғирроқ эди: «Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан». (Иброҳим сураси, 36-оят).
Мен бу икки маййит тўғрисида Ийсо алайҳис саломнинг ўз қавми борасида айтган сўзини айтаман. Ваҳоланки у қавмнинг жинояти бу иккисининг жиноятидан кўра оғирроқ эди: «Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли зотсан», деганини эсла». (Моида сураси, 118-оят).
Мен бу икки маййит тўғрисида Нуҳ алайҳис салом ва Набиййимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзларини айтаман: «Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», демайман. Ғайбни ҳам билмайман. «Мен фариштаман», демайман. «Кўзингизга ҳақир кўринаётганларга Аллоҳ ҳаргиз яхшилик бермайди», демайман. Уларнинг дилларида нима борлигини Аллоҳ яхши биладир. Акс ҳолда, мен, албатта, золимлардан бўлиб қоламан», деди». (Ҳуд сураси, 31-оят)
Бу гапларни эшитиб хаворижлар таъсирланди. Қуролларини қўйишди ва:
- Ўзимиз қаттиқ туриб олган ҳар қандай диндан қайтдик ва сизнинг динингизга ўтдик. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сизга улуғ фазл, ҳикмат ва илм берган экан! - дейишди...

(Абу Ҳанифа маноқиби китобидан. 108/151).

http://telegram.me/antidajjol

7 years, 3 months ago

Хуллас, хаворижлар ўз подшоҳларига ва давлатлари раҳбарларига қарши чиқувчи ва ўз юртларини уруш-жанжаллар гирдобига тортувчи бахтсиз нокаслардир. Бу гапни исломнинг барча аҳли суннат ва жамоатдаги уламолари таъкидлаб келганлар. Зотан, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни “дажжол малайлари” ва “дўзах итлари”, деб атар эканлар, уларнинг то қиёматгача барча замонларда ва барча маконларда изғиб-тентираб, ғавғо кўтариб юришларидан огоҳлантирган эдилар. Демак, хаворижлар тоифасига қўшилиб қолишдан, уларнинг фикрлари ва гап-сўзларига алданиб қолишдан сақланиш лозим. Ҳар ҳолда, ҳеч бир мусулмон “дажжол малайлари” ва “дўзах итлари”дан бўлиб қолишни истамаса керак! Шундай экан, тинч-тотувликда, осойишта ва фароғатда имконингиз қадар Аллоҳ таолонинг тоатида ва қўлингиздан келгунча раҳбарларингиз итоатида умр ўтказаверинг! Бошқасини қўйинг; қолгани, Аллоҳга ҳавола!

Ҳамидуллоҳ Беруний.

Манба: http://ahlisunna.uz/xavorijlar-kimlar/

ahlisunna.uz

Хаворижлар кимлар? — ahlisunna.uz

Хуллас, хаворижлар ўз подшоҳларига ва давлатлари раҳбарларига қарши чиқувчи ва ўз юртларини уруш-жанжаллар гирдобига тортувчи бахтсиз нокаслардир. Бу гапни исломнинг …
7 years, 3 months ago

و لهم خاصّتان مشهورتان فارقوا بهما جماعة المسلمين و أئمّتهم أحدهما خروجهم عن السنّة و جعلهم ما ليس بسيّئة سيّئة او ما ليس بحسنة حسنة و هذا هو الذى أظهروه فى وجه النبى صلى الله عليه و سلم حيث قال له ذو الخويصرة التميمى إعدل فإنك لم تعدل حتى قال له النبى صلى الله عليه و سلم ويلك و من يعدل إذا لم أعدل لقد خبت و خسرت إن لم أعدل… الفرق الثانى فى الخوارج و أهل البدع أنّهم يكفرون بالذنوب و السيّئات و يترتب على تكفيرهم بالذنوب إستحلال دماء المسلمين و أموالهم و أنّ دار الإسلام دار حرب و دارهم هى دار الإيمان

“Уларнинг машҳур иккита хусусиятлари бор. Бу икки фарқ билан улар мусулмонларнинг жамоати ва имомларидан ажралиб турадилар. Биринчиси, уларнинг суннатдан четга чиқишларидир. Ёмон бўлмаган нарсани ёмон деб, яхши бўлмаган нарсани эса яхши деб туриб оладилар. Буни хаворижлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юзларига очиқ-ойдин айтишдан ҳам тоймаганлар. Жумладан, Зулхувайсира ат-Тамимий деган кимса: “Адолат қил, чунки, адолат қилмаяпсан!”, деган эди. Шунда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: “Ҳолингга вой! Мен адолат қилмасам, ким адолат қилади?! Агар мен адолат қилмасам, сен хору зор бўласан-ку?!”, деганлар. Хаворижлар ва бидъатчилар тўғрисидаги иккинчи фарқ шуки, улар гуноҳ ва ёмон ишлар туфайли мусулмонларни кофирга чиқараверадилар. Гуноҳ қилгани учун кофирга чиқаришларининг асосида мусулмонларнинг қонлари ва молларини ҳалол санаш ётади. Улар ислом диёрларини уруш диёрига айлантирадилар, ўзларининг яшаётган жойларини эса имон юрти, деб ўйлайдилар” (Ибн Таймия. “Мажмуъ ал-фатово”, 19/72).

Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ ал-Бухорий”га битган “Фатҳ ал-Борий” (“Яратганнинг фатҳи”) номли асарларида хаворижлар ҳақида бундай деганлар:

أمّا الخوارج فهم جماعة خارجة اى طائفة و هو قوم مبتدعون سمّوا بذلك لخروجهم على الدين و خروجهم على خيار المسلمين

“Хаворижларга келсак, улар қарши чиққан тоифадир. Улар битъатчи гуруҳлар бўлиб, хаворижлар деб номланган. Бу уларнинг динга ва мусулмонларнинг яхшиларига қарши чиққанликлари учундир” (Ибн Ҳажар ал-Асқалоний. “Фатҳ ал-Борий”, 12/296).
Имом аз-Зурқоний раҳимаҳуллоҳ “Муватто-и Молик” га битган шарҳларида бундай деганлар:

و الى منازعة الظالم الجائر ذهبت طوائف من المعتزلة و عامّة الخوارج أمّا اهل السنّة فقالوا الإختيار ان يكون الإمام فاضلا عدلا محسنا فإن لم يكن فالصبر على طاعة الجائر أولى من الخروج عليه لما فيه من إستبدال الأمن بالخوف و هرق الدماء و شنّ الغارات و الفساد و ذلك أعظم من الصبر على جوره و فسقه

“Золим, жавр қилувчи подшоҳ билан жанжаллашувнинг жоизлигини мўътазилийлар ва хаворижларнинг барчаси айтиб келадилар. Аммо аҳли суннат ва жамоат эса подшоҳнинг фазилатли, адолатли, яхши ишлар қилувчи бўлишини ихтиёр қилишни айтадилар. Агар бундай бўлиб чиқмаса, жавр қилувчига итоат қилиб сабр этмоқ унга қарши чиқмоқдан кўра яхшироқдир! Чунки, қарши чиқмоқда омонликнинг (тинчликнинг) хавф-хатарга, қонларнинг тўкилмоғига, толон-тарож ва фисқу фасоднинг кенг ёйилишига ўзгармоғи бор. Бу эса подшоҳнинг жаври ва фисқига сабр қилмоқдан кўра оғирроқ оқибат келтиради” (Шарҳ аз-Зурқоний”, 8/226).
Мавлоно Али ал-қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқот ал-мафотиҳ” асарларида бундай деганлар:

و هذا نعت الخوارج الذى لا يدينون للأئمّة و يتعرضون للناس بالسيف … أجمع علماء المسلمين على انّ الخوارج على ضلالتهم فرقة من فرق المسلمين

“Бу хаворижларнинг сифати бўлиб, улар подшоҳларга диёнат билан итоат қилмайдилар, одамларга қилич билан қарши чиқадилар… Уламолар ижмоъ қилганларки, хаворижлар ўзларининг залолатларига биноан мусулмонларнинг фирқаларидан бир фирқадир” (Али ал-қори. “Мирқот ал-мафотиҳ”, 11/119).

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago