Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 month ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
? Reklama xizmati: @Inline_reklama
? Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months, 4 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 7 months ago
Ўзбекистон ҳаво йўлларининг борт кузатувчиларига ҳам шу китобни бериб туринг, Пеп амаки...😄
Б. Чустий
Bugun “delita 3” dan (reading va listening)dan test olindi.
“Eng kuchli 3 lik”ni besh kishi egalladi. Ular:
Shirina
Lola (yaqindagina “delita 4”dan ko’tarilgan)
Madina
O’g’iloy
Nargiza
Keyingi safar kim go’lib bo’lishini kutamiz va ko’ramiz.
#долзарб
Сурхондарё, Денов туманида директор ўринбосари 9—синф ўқувчиси бўлган қизнинг бир йил давомида номусига теккани хусусида хабар тарқалди. Умуман олганда, ўн беш ёшли қиз ёш қизалоқ эмас, ақли ҳуши жойида, воқеа хусусида шикоят қилишга қодир инсон. Табиийки, бу ҳолатда зўровонга чора кўрилади. Ишга болалар омбудсманигача аралашган, ижтимоий тармоқларда педофилларга қарши ёзувлар яна кўпайди. Халқимизнинг бундай жирканч жиноятни жим кузатмагани, албатта, одамга таскин беради, аммо бир томони бор: Қиз—чи? Бўлган бу ишларда қиз айбсиз эканми? Бир йил давомида зўрланаркану, чурқ этмаса? Таажжублида! Зўрланишдан олдин ўша эркакнинг ҳадди—ҳаракатларидан шубҳаланмадимикин, гап—сўзлари айниб бошлагандаёқ уйдагиларини огоҳ қилса, тегишли жойга шикоят қилса бўлмасмиди? Бўларди! Агар қизда бу ишга мойиллик бўлмаганда, бўларди. Минг афсуслар билан ҳозирда қизларимиз ҳиссиётларини бошқаролмай аҳмоқона хатолар қилаётганини тан олишга мажбурмиз. Айниқса, бўй етаётган қизларнинг қўлига телефон бериб уларни назоратсиз қолдираётган биз ота—оналар бу "меҳрибончилик"нинг оқибатини жиддий ўйлашимиз керак. Яқинда бир мартабали оила қизининг кийимсиз расми бировнинг телефонида борлигини эшитиб қолдим. Унгаям кимлардир юборган. Қиз кимга, нимага бунақа расм юборган билмайман. Маълум нарса шуки, оилани қаттиқ иснодга қўядиган иш бўлган.
Яна бир мисолни келтираман, бир қизгина моҳир тиктокер экан. Тикток учун анча—мунча видеоларни олган. Агар қиз намунали оила фарзанди бўлмаганда эди, бу қилпанглашларни ақлим, балки, ҳазм қиларди. Ибратли ота—онаси унинг қилмишларидан хабардормикин, деган саволлар ҳалигача тинчлик бермайди.
Мавзуга қайтамиз, қизларнинг номусини йиллар давомида топтаган жиноятчиларга нега тузукли жазо беришмаётганини сиз ҳам ҳеч ўйлайсизми? Нега хайфсан, озодликни чеклов каби енгил жазолар билан қутулиб кетаётгани сизни ҳам мулоҳаза қилишга чорлайдими? Сабаби, оддий: Кўп ҳолатларда бу иш икки томоннинг келишуви билан амалга ошаяпти. "Мен сени зўрлаганим йўқ, ўз хоҳишинг билан мен билан бўлдинг" деган тасвирни олиб ўзидан жазони соқит қилган боланинг видеосини ҳам кўпчилик эсласа керак.
Хулоса шу, фарзандларни назоратсиз қолдириб бўлмайдиган замонга етиб келганмиз. Телефон, интернет деган бало туппа—тузук ёшларнинг ҳам онгини заҳарлаяпти. Зўрланишлар, алданишлар одатий ҳолга айланиб бораяпти. Йигирма йил олдин чет эл матбуотида ҳар куни ўнга яқин зўрлашга оид мақолалар чиқади, дейишганда, жуда ёмон таъсирланганман. Ўзимиздаям бунақа хабарлар тез—тез чоп этиладиган бўлиб қолди.
Бу каби разилликлар мени келажакдан ҳавотирга туширади, сизни ҳам шу қўрқув мулоҳаза қилишга чорласа керак, деб умид қиламан...
Бу кетишнинг охири қаер?!
Муаллим
#қойил ?
АҚЛ ЎЛИМДАН ҚУТҚАРАДИ
Хитой императорининг маслаҳатчиси Чоко Лёнг душман билан тил бириктиришда айбланди. Ваҳоланки, у айбсиз эди. Император уни қатл қилишга қасд қилди. Аммо далили бўлмаганлиги учун уни хоин деб айблай олмас эди. Шунинг учун бажара олмайдиган бир ишни унга буюриб, бажара олмагач уни қатл қилмоқчи бўлди. У Лёнгга 3 кун ичида Хитой қўшинини юз мингта камон ўқи билан таъминлашини амр қилди. Бу иш амри маҳол эди. Бунча вақтда ўқ сотиб олишнинг ҳам, уни ясашнинг ҳам иложи йўқ эди. Аммо заковатли Лёнг йўлини топди. 20 та қайиқ топиб уларни қамиш билан тўлдирди. Кечқурун туман тушганида қайиқларни душман томон қўйиб юборди. Душман буни ҳарбий ҳаракат деб ўйлаб келаётган қайиқларга қараб камондан ўқ отишди. Ўқлар қамишларга қадалиб зарарланмаган ҳолда қолди. 2 соатлардан кейин Лёнг қайиқларни тортиб келди. Қамишлардан юз мингдан ортиқ камон ўқини суғуриб олди. Уларни императорга тақдим қилиб буйруғини қандай бажарганини айтди.
Император маслаҳатчисидан узр сўради.
#тақдим
Ассалому алайкум, бу ёққа келинглару, шеър тинглаймиз.
Отабек ўқув маркази Корейс тили мастери жаноб Шербекдан ажойиб шеър. Марказдаги мастерлар жим юришади, аммо, ишонаверинг ҳаммаси ёнадиган қизлар—йигитлар☺️??
#кайфият
"Онам менга чиройли, ақлли, чаққон, хушмуомала, айлтс ками 7.5 бўлган келин топ, дейдилар. Мен кечқурун ечган пайпоғимни эрталаб кияй, десам тополмайман. Бунақа категорияси кўп қизни қаердан топаман"
Нозим Бўйдоқ
Отабек ўқув маркази
Bugun uchta guruh musobaqa qilibdi. Natijalari:
2.Islombek and Nozima teachers:
Grammar: 8.4
Vocabulary: 6.7
Reading: 4.4
Overall: 19.5
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 month ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
? Reklama xizmati: @Inline_reklama
? Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months, 4 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 7 months ago