Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 3 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago
**Sizni deyarmidim yaxshi ko‘rmasam,
O‘zgamas bir sizga ketar hayolim.
Bo‘lmaydi har zamon maqtab turmasam,
Biram injiqsizey jufti halolim.
Yomon odatlarning bari sizda jam,
To‘kis ishlarmdan topasiz bir kam,
Ta‘bingiz nozikdir menikidan ham.
Biram injiqsizey jufti halolim.
Albat dilingiz hushnud etaman,
Bilmam bu niyatga qachon yetaman,
Ko‘nglingiz bilolmay charchab ketaman,
Biram injiqsizey jufti halolim.
Osonlikchas sizni kuldirib bo‘lmas,
Bo‘lmaydi desangiz bo‘ldirib bo‘lmas,
Lekin bor ekanman sazangiz o‘lmas.
Biram injiqsizey jufti halolim.
Sitilgan marjondek to‘kib qadrimni,
Nahot his qilmaysiz chekkan jabrimni,
Yo atay sinaysiz bilib sabrimni,
Biram injiqsizey jufti halolim.
Arazlab olsangiz ovutish qiyin,
Qizishib ketsangiz sovutish qiyin,
Qilgan rejalarim bo‘lar bir tiyin,
Biram injiqsizey jufti halolim.
Bilasiz ketolmam ko‘nglimni uzib,
O‘ynaysiz qalbimdan o‘yinchoq tuzib,
Mazza qilasizmi asabim buzib,
Biram injiqsizey jufti halolim.
Sizni deb qilaman jonimni halak,
Bo‘laman parvona girdu-kapalak,
Sizdakasi boshqa yo‘q bo‘lsa kerak,
Biram injiqsizey jufti halolim.
Gul qolib ishqingiz tushar g‘unchaga,
Ho‘p ho‘p deb ko‘ndim men bo‘ldi shunchaga,
Ammo siz ko‘nmaysiz uncha-munchaga,
Biram injiqsizey jufti halolim.
Muallif: Komila Qiz.**
#iqtibos “Gʻunajin koʻzini suzmasa, Buqa ipini uzmaydi…”
Aslida hozirgi kunda unday emas… Erkak ishontirmasa ayol hech qachon ishonmaydi… Erkak shu darajada goʻzal aldagan-ki, ayol unga ishongan boʻladi…
#Ажал_чангалидаги_бахт_ёхуд_Сакина
Сакина кечқурун дарс қиламан деб китоб устида ухлаб қолибди.Бир пайт телефони жиринглади.Уйқусираб кўтарди.
-ало!
-ўзим ҳам бу уйқучи ухлаб қолгандир деб ўйлагандима..
Зубайрни қувноқ овози эшитилди.Сакина шошиб кўзини очди.
-сизз!-деди сочларини тўғирлаб.
-уйқунгизни бузвордимми доктор хоним!
Сакина жилмайди.
-яхши бўлди дарс қилишим керак эди.
-ҳалақит бермайманми?
Сакина йўқ дедию атрофига қаради.Дугонаси уйқу салтанатида сайр қилиб ухлаб ётибди.
-қаттиққўл домлани дарси бор тайёрланмасам имтиҳондан ўтишим қийин бўлади! Бирам ёқимсиз одам..
Зубайр кулди.
-ахир касбингиз шарафли касб одамлар ҳаёти сизга боғлиқ..
Сакина ортига суяниб қизиқиш билан сўради.
-ўзингиз нима қилябсиз?
-бир қизни қалбида менга ҳам жой борми ёки йўқ билмоқчиман?
Сакина ҳаяжондан нафас олишни ҳам унутди.
-нега жимиб қолдингиз?
-қайси қизни?-деди йигитни иқрорини эшитгиси келиб.
-эртага ҳам учрашсак айтаман хўпми?
Сакина қувончдан кўзлари порларкан
-хўп!-деди стулдан туриб сакраркан.
-ҳоййй! Ухлае..-деди дугонаси Сакинага қараб сочиғини отаркан.
-ҳозир..-деди Сакина унга қараб шивирларкан сўнг телефонни қулоққа тутди-муҳим операция чиқиб қолмаса эртароқ жавоб беришади!
#Ажал_чангалидаги_бахт_ёхуд_Сакина
Сакина Зубайрни ортидан юраркан йигитни ўтмиш хотиралари қийнаётганини сезиб қандай ёрдам беришни билмасди.
-уни унута олмаябсизми?
Зубайр секин ортига ўгирилди.
-уни унутганман!
-лекин кўзларингиз..
Зубайр нигоҳларини олиб қочди.
-телефонда гаплашиб туришга нима дейсиз?
Сакина йигитни саволига мулойим жилмайди.
-майли!
-Қаршига қачон қайтасиз?
Зубайр ўйчан боқди.
-аниқ айта олмайман..исталган вақт чақиришлари мумкин.
Сакина Зубайр кетаётганда ортидан қараркан Зубайр ҳамон аёлини унутмаганини сезиб қалби азобланди.
у бизни ажрата олармиди? Агар у ҳам шу ерда бўлганда..
Сакина ётоқхонага қайтаркан ҳаёллари тарқоқ эди.
-учрашув қалай ўтди?-деди дугонаси ичи қизиб шошилиб чиқаркан.
-қққанақа учрашув?-деди Сакина ўзини билмасликка олиб.
-қўйсангчи? Бирам кўркам йигит экан айни сенга мос..анов Айдизингдан ўлса ўлиги ортиқ!
у билан шунчаки дўстмиз!-деди Сакина ётоққа чўзилиб.
-нима? Қиз билан йигит ҳам дўст бўларканми?
у мени севади деб ўзимни алдагим йўқ!-деди Сакина шифтга қараб ҳаёл сураркан.
** ЛАЙЛИМ *
Кечалар сени ўйлаб.
Ойга сиримни сўйлаб,
Кўнглимга умид жойлаб.
Лайлим сени севаман,
Ўзга ақлинг олса ҳам.
Дилга ғулув сола ҳам,
Умрим тугаб борса ҳам.
Лайлим сени севаман,
Сендан кўнгил узмасдан.
Ишқдан зинҳор безмасдан,
Оромингни бузмасдан.
Лайлим сени севаман,
Ғанимлар ивғо қилса.
Борлигим малол келса,
Юрагим уриб турса.
Лайлим сени севаман,
Юрак тўлар ҳасратим.
Ўзгага йўқ нафратим,
Соф менинг муҳаббатим,
Лайлим сени севаман,
Илҳом Воҳид*
#Ажал_чангалидаги_бахт_ёхуд_Сакина
-қизим оила муқаддас дейилган,хатто қушни ҳам ини бузилмасин дейилади куёв билан арзимас нарсада тортишибсан!
Сакина тишини тишига босди.
-дада айбимни тушундим мен кетаман.
Сохта куёв Аслиддин ҳайрон қаради.
-мен билан кетасизми?
-албатта ахир сизни хотинингизманку!-деди Сакина аччиқ жилмайиб.
-ана бўларканку..ёшлар ҳали оловда!-деди Муҳташам опа жилмайиб-илоҳим бахтингизга кўз тегмасин!
Эркин ака қизини кўзлари кулмаётганини сезсада буни вақтинчалик аразга йўйди.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-агар бироз пайсалга солганингда ота-онанг гаровга олинарди!
Сакина сохта куёвга нафрат билан боқди.
-бунга ақлим етди!
-ўзиям хўжайинни роса юрагидан урибсанда..-деди Аслиддин қизни гўзаллашган юзига боқиб.
-сенга жим кетиш буюрилган жим кет! Мен сени хотининг эмасман шундай экан менга қарама!
Аслиддин ўзини тўғирлаб олиб тўғрига қаради.
-менга тинчлик керак.
Сакинани қўллари титрарди.Ҳайдовчи ҳам барзанги йигит экан.Айдизга кучи етармикин?
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-келинойиларинг қайтди ўз уйига! Қани ҳамма қарсак чалсин!
Сакинани энсаси қотди.Ҳамма шотирлари қарсак чаларкан Айдиз гулли кўйлак ва оппоқ шимда Сакинага пешвоз чиқди.
-ўзимни сокин гулим! Бу гуллар сенгаа...
Сакина гулни олиб оёғи билан эзғилаб ташлади.
-сендан нафратланаман!
Шотирлари буёққа қараб юраётганди Айдиз уларни бармоғи билан тўхтатди.
-тан ол сени ҳеч ким қутқармайди! Ҳарбий йигитинг етиб келаман дегунча сен меники бўласан..
-хўжайин қандайдир машина яқинлашаяпти.
#Ажал_чангалидаги_бахт_ёхуд_Сакина
Сакина ўзини хонасига киргач Муҳташам уни жеркиб қамаб қўйди.
-бир домла чақириб ўқитиб юбораман сени,ичингга жин-пин кириб олганми?
Сакина тиззасини қучиб йиғлади.
-нега ойим ўлган экана ундан мен ўлсам бўлмасмиди?
Айдизни совуқ башарасини эслаб эти сесканди.Ўзимни ўлдирсамми? Лекин мен докторман бу касбимга хиёнат! Унда..ягона нажот Зубайр.Шариф акаси шу ерда бўлганда унга ишониб ҳимоя қиларди аммо акаси Қозоғистонга ёлланма ишчи бўлиб кетибди.Қўллари Зубайрни рақамини термоқчи бўлиб ортга қайтди..бу ҳолат 10 марта такрорлангач охиридагисида гудок кетиб қолди.
-ана бўлмасам!
Сакина шошиб телефонни тушириб юборди.
-жин урсин!
-ало!
Сакина титраб кетди.
-Алоо..Сакина!
-Ассалому алейкум!
-яхшимисан? Тинчликми?
Сакина ўзидан уялди.У ҳам ахир бировни боласи..ҳадеб ҳаётини ҳавф остига қўя олмайдику.
-тинчлик..шунчаки босилиб кетди!
-ростданми?
-ҳааа!-деди Сакина овози титраб.
-Сакина ота-онанг нима деди? Сенга ишондими?
Сакина жавоб бера олмай йиғлаб юборди.
-улар мени ортга қайтаришаяпти!
-нима? Чолни ёнигами?
-ҳа..улар менга ишонишмади,ўз отам менга ишонмади!
-демак пихини ёрган одамлар экан!
-сохта куёв шу ердаа..
-биласанми ўзи сенга шу чол жуда мос! Қара тақдир айланибам ўргилибам уни сенга рўбаро қилаётганига қараганда у сени чин бахтинг!
Сакина тутаб кетди.
-бугун қуёшда хизмат қилдингизми?
-40 ёшда ҳам олов бўлиб севиш мумкин!
Сакинани тепа сочи тикка бўлди.
-бемаъни!-дея телефонни ўчирди-ахмоқман нега ўзимни ерга уриб унга телефон қилдим ўзи? Чопиб келади деб ўйладимми?
Сакина хонасида уёқдан буёққа юра бошлади.Майли шу сохта куёв билан кетади лекин Айдизни соғ қўймайди.
#мотивацияДангасалик кишини соғлигидан ҳам бойлигидан ҳам жудо қилади. "Менда имкон йўқ" десангиз миянгиз автоматик тарзда ишлашдан тўхтайди. Агар сиз бир жойда турсангиз, сиз орқага ҳаракатлана бошлайсиз...
Шундай экан доимо харакатланишдан тўхтаманг Қадрдон!
#хайрли_тун Ишонаман, гўзал ният қилганлар гўзал ҳаёт кечиради...
Балки вақт керак бўлар, балки бироз куч талаб қилинар, эҳтимол жуда чарчатар, аммо охирида албатта ҳаммаси гўзал якун топади ИншаАллоҳ...
Тунингиз хотиржамликда ўтсин Қадрдон!
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 3 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago