Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Last updated 2 weeks ago
✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!
👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek
Last updated 3 days, 19 hours ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇
Last updated 7 months, 2 weeks ago
Muftiy Shuʼayibulloh Xon Miftahiy: Goʻzal Xotima 🌷****
Mazkur kitobda goʻzal xotima topish uchun umr davomida qanday amallarni bajarib yurish hamda nimalardan saqlanish lozimligi va nihoyat, soʻnggi nafasda bu dunyoni iymon bilan tark etish uchun nimalarga ulgurib qolish muhimligi juda qiziqarli va latif tilda bayon etilgan.
🧡 Ishonchimiz komilki, kitob barchaga manzur boʻladi. Xar bir moʻmin-musulmon uchun yoʻlchi yulduzdek nur sochib, goʻzal xotima sari yoʻl koʻrsatib turadi.
Muqova: Yumshoq
Nashriyot: Muharrir
Narx: 35 000 so‘m
Sahifa: 160 bet
Buyurtma uchun: asaxiy.uz/u/65bcd13842c50
БИРГА ЯШАШДАН ОЗОР ЕТАДИ.
Бундоқ бир ўйлаб кўрсангиз, бу жуда ажойиб таълимдир, чунки мазкур ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан бирга яшаб, улардан етадиган озорни биргаликда зикр қилдилар. Бундан маълум бўляптики, бу икки амал бир-биридан асло ажралмайди. Қачонки сиз бирор инсон билан муомала қилсангиз, ундан сизга бирон бир азият етмаслиги мумкин эмас, азият етиши табиийдир. Хоҳ у яқин қариндошингиз бўлсин, хоҳ у яқин дўстингиз бўлсин. Энди савол шуки, бу озор нега етади? Буни ҳам тушуниб олиш лозим.
"Ўзаро жанжаллар ва уларнинг ечими" китоби 36-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 29.08.2022 йилдаги 03-07/6747-рақамли хулосаcи асосида тайёрланди
ҲОЖИ ИМДОДУЛЛОҲ
РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ.
У зот бизнинг пешвомиз ва шайхимизнинг шайхидир. Агар у зотнинг ҳаёт йўли ҳақида сўрасангиз, хаттоки бирор мадрасани тугатган ҳам эмас. Мунтазам равишда таҳсил олган ё расмий маълумотга эга олим ҳам бўлмаганлар. Фақат “Кофия” ва “Қудурий” китобларини устозларидан таҳсил олган эдилар. Лекин Аллоҳ таоло Ўзининг қайси бандасига маърифат эшикларини очиб қўйса, минглаб илмий ва таҳқиқий маҳорат унинг олдида қурбон бўлиб кетади. Мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутавий раҳматуллоҳи алайҳ ва Мавлоно Рашид Аҳмад Гангўҳий раҳматуллоҳи алайҳ каби катта илмга эга зотлар ўз тарбиялари, тазкиялари ва ахлоқларини сайқал топтириш учун у зотнинг ҳузурига бориб, шогирдлари бўлишга қарор қилганлар.
"Ўзаро жанжаллар ва уларнинг ечими" китоби 24-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 29.08.2022 йилдаги 03-07/6747-рақамли хулосаcи асосида тайёрланди
ЖАНЖАЛЛАРНИ ТУГАТИШНИНГ
БИР ШАРТИ.
Усулий қоида шуки, пайдо бўлган низоларни бартараф қилиш ва меҳр-муҳаббат уйғотиш, ўзаро иттифоқ ва бирдамликни юзага келтиришнинг ўзига хос бир шарти бор. Токи шу шарт амалга оширилмагунча жанжаллар бартараф бўлмайди. Бугун ҳар тарафдан, мусулмонлар ўртасида ҳамжиҳатлик бўлиши керак, деган овоз баланд
янграяпти. Низо ва жанжал уруғини сепадиган одамлар ҳам иттифоқ ва бирдамлик дея ҳайқирадилар. Лекин шунга қарамай бирдамлик ва иттифоқ барпо бўлмайди. Нега иттифоқ барпо бўлмайди? Бу борада бир мард дарвешнинг сўзини эшитиб олинг. У киши бу беморликнинг ураётган томирига қўл қўйиб, ташхисини тўғри қўйганлар. Бу хасталикка ҳар доим Аллоҳнинг валийларигина тўғри ташхис қўя оладилар. Чунки ҳар бир хасталикнинг ҳақиқий ташхиси ва ҳақиқий муолажасини Аллоҳ таоло Ўзининг солиҳ бандаларига билдиради.
"Ўзаро жанжаллар ва уларнинг ечими" китоби 23-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 29.08.2022 йилдаги 03-07/6747-рақамли хулосаcи асосида тайёрланди
Бадназарлик баракани кетказади.
Бадназарлик инсоннинг ҳаётидан, ризқидан, вақтидан баракани кўтаради. Кичик-кичик ишлар катта муаммоларга айланади. Қайси ишни бошласа, минг ҳаракат қилмасин, чала қолиб кетади. Сиртдан қараганда, иш бўладигандек кўринади. Лекин бўлиб-бўлиб тўхтаб қолади, кейин маҳзунлик ва пушаймонлик келади. Кимдир нимадир қилган, йўлимни сеҳр билан қулфлаган, деб ўйлайди. Ваҳоланки, нафсининг нопоклиги сабабидан мусибатга мубтало бўлган бўлади. Бир вақтлар одамлар тупроқни қўлга олса, у тилло бўлиб кетар эди, ҳозир эса тиллони қўлга олсанг, турпоққа айланиб кетади, дея ўз тиллари ила иқрор бўладилар. Ҳолбуки, бадназарлик сабабидан инсоннинг ҳаётидан барака кўтарилиб кетади.
"Бадназарлик ва зинодан сақланиш" китобидан 15-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 24.06.2021 йилдаги
03-07/4033 рақамли хулосаcи асосида тайёрланди.
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Last updated 2 weeks ago
✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!
👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek
Last updated 3 days, 19 hours ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇
Last updated 7 months, 2 weeks ago