? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid
🥩🌮Қадимда қайсидир халқда тўйларда орасига гўшт солинган нон тарқатишган экан. Меҳмон сони кўп бўлса ва гўшт етмай қолса, улар ўзларини шу оила аъзосидек билган дўстлар ва яқинларга қуруқ нонларни узатишаркан. Ўз навбатида, оила яқинлари ҳам бу нонлар орасида гўёки гўшт бордек тасаввур уйғонсин учун иштаҳа билан уни тановул қилишган, сир бой беришмаган.
Иттифоқо, шундай тўйлардан бирида бир киши қарасаки, нон бўлаги орасида гўшт йўқ ва у ҳамманинг олдида: "Негадир менинг нон бўлагим орасига гўшт қўйилмаган. Бу қанақаси?!" дея қичқирибди. Бироз ўнғайсиз аҳволга тушган тўй эгаси унга шундай жавоб берган экан: "Сени яқин инсоним деб ўйлаганим учун олдингда айбдорман!"
Ҳар доим ҳам яқин деб ўйлаган инсонингиз сизга яқин бўлавермас экан...
ГЛАДИАТОР АЁЛЛАР
Қадимги Римда гладиаторлар жанги ўтказилганлигини кўпчилик яхши билади. Ўша даврда бундай жанглар иштиёқ билан томоша қилинган ва бир жангчи иккинчи жангчини тиғ санчиб ўлдириши уларга ҳузур бағишлаган. Бундай томошалар ортидан кўплаб зодагонлар бойлик орттирганлар, ҳатто буни қўлловчилар орқасида ҳукмдорларнинг ўзлари туришган. Масалан, император Коммод бу каби жангларнинг ишқибози бўлиб қолмай, жангларда шахсан ўзи ҳам иштирок этган.
Римда аёллар ҳам гладиаторлар жангига жалб этилган ва улар фақат мустамлака мамлакатлардан олиб келинган қуллардан иборат эмас эди. Унда маблағ эвазига озод аёллар ҳам қатнашишлари мумкин эди.
Номдор гладиатор аёллардан бири - Градеска Манутиусдир. У бир пайтлар Спартак қўзғолонида қатнашган. Қўзғолончилар сафларида туриб жанг қилган. Қўзғолон бостирилгач, қул қилинган ва гладиаторлар сафига киритилган эди. Қора сочли Градеска икки юздан ортиқ жангларда ғалаба қозонган. Шу пайтга қадар аёлнинг ғалабаларидан лаззатланган ва уни олқишлаган оломон фурсат ўтиб ундан зерикади, кўнгиллари янги қаҳрамонларга суст кетади. Жанг ташкилотчилари эса Градескани тенгсиз олишувга ундаб ҳалок этишади.
Рим тарихида императорлар - Цезар ва Домициан айнан аёллар ўртасидаги бундай жангларнинг ислоҳотчилари сифатида ном қозонишди. Кейинчалик император Септимий Северус аёлларнинг аренага чиқишини таъқиқлаган. Таъқиққа қарамай, саройда таъсир доираси юқори бўлган амалдорлар қўллови билан гладиатор аёллар жанги яна узоқ йиллар давом этган.
"ҚАҲРАМОНИМДАН ҚЎЛИНГНИ ТОРТ!"
Бу ҳангомага уч йил бўлди. "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан материаллар тайёрлай бошладим. Шифокорларнинг нашрида ишлаганим боис тиббий муассасаларда бир пайтлар фаолият кўрсатган марҳум устоз шифокорлар тўғрисида мақолалар ёздим.
Шундай кунларнинг бирида француз филологиясидан дарс берадиган бир танишим қўнғироқ қилди. Урушда қатнашган бир қариндоши борлигини айтди.
-Тиббиёт газетасида ишлаётган бўлсангиз, сиз бу одам ҳақида мақола ёзолмайсизми? - деб сўради.
-Нега бунақа деяпсиз? Тармоқ газетасида ишлаётганим бошқа йўналишларда мақола ёзмаслигим кераклигини англатмайди. Очиғи, бу мавзуда ёзмаганимга ҳам анча бўлди. Менга қизиқ албатта, - дедим.
Қариндошининг манзилини олиб уйига бордим. Уй эгаларига мақсадимни айтдим. Сўнгра отахон билан ўтириб, ёшлиги қолиб кетган ўша суронли йилларни эсга олдик...
Блокнотимни ёпиб, ручкамни ён чўнтагимга қистираётганимда, бобонинг ўғли қўл телефонини менга тутқазди. "Фалончи ака сизни сўраяпти, гаплашмоқчи экан", деди.
Телефондан таниш овоз келди.
-Ҳа, оғайнижон? Бобонинг уйига қандай шамоллар учириб борди? - бир нашрда ишлайдиган ҳамкасбимнинг кинояли гапидан ҳушёр тортдим.
-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан... - дея гап бошламасимдан оғзимга гап билан урди.
-Гап бундай жўра, бу - менинг қаҳрамоним. У ҳақда мен мақола ёзганман. Бобонинг ўғлига ҳам мен тайинлаганман: биронта мухбир келса менга билдиринг деб.
-Тушунмадим. Бу билан нима демоқчисиз? Қаерда ёзиб қўйибди фалончи танлаган мавзу ёки қаҳрамон ҳақида бошқа киши ёзмаслиги керак деб?
-Сиз тармоқ газетасида ишлайсиз, тўғрими? Хўш, бу мақолани қаерга бермоқчисиз?
-Албатта ўзим ишлаётган газетага бераман. Сайтларимиз, каналларимиз бор...
Қаҳрамонини монополлаштириб олган ўша одам муддаога кўчди:
- Гап бундай: ўз газетангизга берасизми, йўқми, буниси билан ишим йўқ. Лекин бошқа нашрларга бермайсиз. Бу оила билан боғлиқ анча-мунча масала бор. Мен билмаган бирон нарса чиқиб кетиб қолишини истамайман. Акс ҳолда хафалашамиз...
Очиғи, улар ўртасидаги масала билан қизиқиб ҳам ўтирганим йўқ. Аммо, отахоннинг урушда кўрган-кечирганларини қоғозга туширишдан бўлак мақсадим йўқлигини айтаман дегунимча телефонни ўчириб қўйди.
Ҳангу манг бўлиб қолдим. Мен унинг ёзганини кўчирмаган бўлсам, бир протитип ўнлаб асарларга ёки мақолаларга қаҳрамон бўлишини ҳисобга оладиган бўлсак, бу одам қайси мантиққа асосланиб менга бунақа иддаолар қилаётганига тушунмадим. Масалан бир спортчи жаҳон чемпиони бўлди. Қайсидир мухбир у ҳақда мақола ёзгач, бошқаларга "бу менинг қаҳрамоним, у ҳақда ёзма" дейиши керакми?
Шу кунларда умрбоқий қўшиқларга мерос сифатида қараб, уларни ҳеч кимга айттирмаётганлар масаласи ижтимоий тармоқда роса муҳокама бўлмоқда. Шуларга қараб юқоридаги воқеа: мавзу ва қаҳрамонларни ўзича "лицензиялаштириб" олаётган журналистларнинг ақлбовар қилмас хатти-ҳаракатлари эсимга тушиб кетди. Менам байрам арафасида шу хотиралардан бирини ёдга олдим.
Ҳамзабек ТУРДИЕВ
? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid