⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 1 month, 2 weeks ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 6 months ago
Жуда кўп инсонлар ҳаётимизга киришга мушарраф бўлади... Аммо жуда озчилиги ҳаётимизнинг бир парчасига айланади...
Хайрли тун !
Тунингиз осуда ўтсин !
Тонгги ғойибона дийдоргача Аллоҳга омонатсиз.
ҚАЙТАР ДУНЁ
Бир оғиз қаттиқ сўз унинг қалбини,
Ханжар каби тилиб поралаб ўтди.
Ўтмишидан қолган эски дардини,
Қўзғаб, хотирасин титкилаб кетди.
У ҳам оғритганди отасин дилин,
Қайтар дунё экан ва бугун қайтди.
Узрин айтолмади, ололмай кўнглин,
Афсуски, отаси оламдан ўтди.
Вужуди музлади, ҳис қилиб шу он,
Отасидан кечган оғриқ, туйғуни.
Икки ўтда ёнди, қилиб пушаймон,
Дилдан чиқаролмай ғашлик, қутқуни.
Сарҳисоб айлади ўтказган умрин,
Бир бор хато қилиб, ғафлатда қолди.
Ўйлади, ўксинди кечириб ўғлин,
Фарзанд-чун юракдан жой топа олди.
Кўзида ёш билан айтолмай бир сўз,
Бағрига босди у, ўғлини секин.
Кўксида бир савол жавобсиз ҳануз,
Отаси ўзини кечирдимикин?
Музаффар Муҳаммад Мурод
КУН КАЙФИЯТИ:
Ота савол беришни ўрганиб, ҳоли-жонига қўймайдиган ўғлига: «Бор, дўконга тушиб, ичишга бирор нарса олиб кел!» деди.
-Ўғил: "Кола"ми ёки "Пепси" ?
- Ота: Кола!
- Ўғил: Оддийсими ёки, тозаси?
- Ота: Оддий!
- Шишаликми ёки, консерва ?
- Ота: консерва!
- Ўғил: Каттасиданми ёки, кичиги?
- Ота: Бўлди қиласанми?! Бор, бўпти шарбат олиб кел!!!
- Ўғил: Манголикми ёки, ноклик?
- Ота: Мангоооо!
- Ўғил: Муздагими ёки, оддий?
- Ота: Энди калтаклайман сен болани!!!
- Ўғил: Хивич биланми ёки, пойафзал билан?
- Ота: Ҳозир қаттиқ сўкаман!!!
- Ўғил: "Эшак" дебми ёки, "Кўппак" ?
- Ота: Тур йўқол, кўзимга кўринмагин, тўнка...!!!
- Ўғил: Югургилабми ёки, аста юрибми?
- Ота: Секин-астами, югурибми -- муҳими кет!!!
- Ўғил: Бирга кетамизми ёки, ўзим ёлғизми?
- Ота: Яхшиси, каллангни сапчадай узиб ташламасимдан олдин кет!!!
- Ўғил: Пичоқ биланми ёки, чопқи билан?
- Ота: Оббооо... ҳозир юрагим уришдан тўхтаб қоладиёв.. !!
- Ўғил: Дўхтир чақирайликми ёки касалхонага борасизми?
Айни пайтда ота касалхонада. Болакай онасидан "Дадамни кўришга гул олиб борамизми ёки, шоколад?" деб, савол бераётганмиш. 😁😁
Ҳижрон умри, сочларим узун,
Такрорланур оятдек исминг...
Кўзларимга тўқийди афсун,
Саболарга айланиб васлинг.
Сенга битилган шеър бир китоб...
Юрагимда, ойгинам, тўлгин!
Гўзал туйғуларим бежавоб,
Денгиз узра йўқолган тўлқин...
Бир сония ёнимда бўлгин,
Тўкилмайин беҳуда кўз ёш,
Осмонимда порла, эй қуёш,
Андуҳ қайиғида бир ўзим...
Адиба ЎКТАМАЛИ қизи
«АЛЛОҲ» СЎЗИНИНГ АҚЛ БОВАР ҚИЛМАС СИРЛАРИНидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.
Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:
«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.
"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).
Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.
Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.
⚡️Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.
⚡️Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.
⚡️Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.
⚡️Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.
⚡️Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.
⚡️Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.
⚡️Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.
⚡️Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.
⚡️Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.
⚡️Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.
⚡️Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?..
"Иймон ва ҳузун" китобидан
ҲАЁТ ЭКАНСИЗ, ЗЕРИКИШНИ УНУТИНГ!
Умрини ёлғизлик сўқмоқларида ўтказаётган киши машаққатга лойиқ, чунки унинг нафси тоқатсиздир. Инсон табиати бир хилликдан зерикади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло замон ва макон, таом ва ичимлик, кеча ва кундуз, текислик ва тоғлар, оқ ва қора, иссиқ ва совуқ, илиқ ва салқин, ширин ва аччиқ ҳамда бошқа барча махлуқотларини турли ҳолатда яратган. У Зот бу борада муборак китобида айтади: "...Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).
"Ерда бир-бирига ёнма-ён, бўлак-бўлак (унумдор ва унумсиз) ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, (ҳаммаси) бир сув билан суғорилур. Биз уларнинг биридан бирининг таъмини тотлироқ қилиб қўюрмиз. Албатта, бунда ақли билан англайдиган қавм учун аломатлар бордир" (Раъд сураси, 4-оят).
"...таъми турлича (бўлган) хурмо ва мевали дарахтларни, (ранг ва таъмда) ўхшаш ва ўхшамас зайтун ва анорларни пайдо қилди..." (Анъом сураси, 141-оят).
"...Яна тоғларнинг оқ, қизил, ранг-баранг йўл(лиси) ҳам, тим қораси ҳам бордир..." (Фотир сураси, 27-оят).
"...Имонли кишиларни билиш (синаш) ва сизлардан шаҳидларни саралаб олиш учун (Биз) шу (ғалаба) кунларни (кетма-кет) алмаштириб турамиз..." (Оли Имрон сураси, 140-оят).
Бани Исроил қавми бир хил таом еяверишдан зерикди: "...биз бир (хил) таом (ейиш)га сабр қила олмаяпмиз..." (Бақара сураси, 61-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни баъзан ўтириб, баъзан туриб, гоҳида юрган ҳолда ўқирдилар ва: "Нафс зерикувчидир", дер эдилар.
"...Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар..." (Оли Имрон сураси, 191-оят).
Ибодатлар хусусида ҳам фикр юритсак, турли-туманликни кузатамиз: юрак ибодати, тил ибодати, амалий ибодат, молиявий ибодатлар. Масалан, имон юрак (қалб) ибодати, намоз, юрак, тил ва бадан ибодати, закот молиявий ибодат, рўза вужуд ибодати, ҳаж молиявий ва амалий ибодатдир. Намознинг ўзи ҳам бир хилликдан иборат эмас, балки қиём, рукуъ, сажда, жалса каби амаллардан иборатдир.
Демак, ким ҳаёти хотиржам, руҳияти кўтаринки, неъматлар давомли бўлишини истаса, амалларининг турини кўпайтирсин. Ҳар хилликни кундалик ҳаётига татбиқ этиб, уни сермазмун ўтказсин.
Масалан, бу тажрибани илм ўрганиш борасида ҳам қўлласин.
Илм толиби агар Қуръон ўқийверишдан зерикиб малолланса, ҳадис, фиқҳ, тарих ва бошқа фанларни алмаштириб ўқийверсин. Агар илмдан чарчаса, сайрга чиқсин, жисмоний ишлар қилсин. Ундан ҳам чарчаса, меҳмондорчиликка борсин, яқин ёр-дўстларини йўқлаб, уларнинг кўнглини олсин. Шунда бир амални бажариб, бошқасидан дам олади.
Кейин бир оз вақт ўтгач, асосий амалига яна ғайрат билан киришади. Бу услубда инсонда бир ишни қилаверишдан зерикиш ва малолланиш ҳам, вақтини зое қилиб бекор ўтириш ҳам бўлмайди. Балки бир соҳадан дам олиб, бошқа соҳа билан шуғулланади. Натижада, куни мазмунли ва баракали кечади, кайфияти ва руҳияти кўтарилади, жисми ҳам соғлом бўлади.
"Ўкинма" китобидан.
Ҳеч қачон бировга лой чаплашга уринма!
Отган лойинг унга тегмаслиги мумкин... Лекин сенинг қўлинг ифлослигича қолади...
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
ЯНГИ бўлар сана, рақамлар,
ЯНГИ ният, ЯНГИ режалар
Фақат сиздан битта илтимос,
Аллоҳимдан сўранг омадлар.
Майли бўлсин сарполар ЯНГИ,
ЯНГИ бўлсин уй ва хоналар
Оппоқ бўлсин орзулар ранги,
Аллоҳимдан сўранг омадлар.
Ким не деса дер, байрам бу асли,
Қувончларга тўлсин кўнгиллар,
Фақат, билинг, қилингиз амал
Аллоҳимдан сўранг омадлар.
ЯНГИ йилдан қиламиз умид,
Ҳатто бўй чўзар ЯНГИ истаклар
Барчасини қилар мустажоб,
Аллоҳимдан сўранг омадлар.
Қорбобо, Қорқиз оддий эртак,
Кимлар учун шунчаки эрмак.
Фақат бизга берувчи неъмат,
Аллоҳимдан сўранг омадлар.
Деманг: Собир ёзди, қўйди-да,
Аслида шиддат-ла ўтмоқда умр.
Фақат эзгу тилак кўнглимда,
Аллоҳимдан сўранг омадлар.
Собир САЛИМ
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 1 month, 2 weeks ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 6 months ago