Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

АНТИДЕМИДРОЛ 😎😀🤔

Description
Жиддий пост ва юморлар
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

2 months, 2 weeks ago

​​Программистни уйлантириб қўйишибди. Келин дангаса эмиш. Шунда программистни онаси:
-Ахир уйига совчиликка борганимизда, уйларни бир чиройлик супуриб сидирганини кўрувдик. Ўз қўллари билан овқат пишириб бизга олиб келиб берганди, нега энди уйда қилмаяпти экан,-деб куюнибди.
Шундда программист:
-Сизлар ДЕМО версиясини кўргансизлар!-дермиш 😃

3 months ago

Ярашув.

(Мандан ўтган бўлсаям баъзида "сени кечирдим" деб гапирвораман. "Ман кечирим сўрамадим"-дейди. 😁 Сўрайвер деб ёзилган шеър бу. 😁)

Инсон борки адашадир,  беайб Худо
Ўзим бойу лекин кўнгил қургур гадо
"Узр",- дея салгина сен берсанг садо
Ким бўлибман битта сени  кечирмаган

Кечирганим  сенга  гулмас  гулчамбарлар
Жаннатларда хид таратган мушк анбарлар
Кечиримли бўлган хатто пайғамбарлар
Ким бўлибман битта сени  кечирмаган

Тураверсанг айтилган ҳар сўздан тониб
Узр деган ширин каломни  қизғониб
Бошинг эгсанг  манглайимда куйиб ёниб
Ким бўлибман битта сени  кечирмаган

Майда чуйда турмуш дарди булар бари
Қолиб кетсин унутилиб кўздан нари
Авлиёмас,  мен бир йигитман жайдари
Ким бўлибман битта сени кечирмаган.

Шунда сенга нур сочади  кўкда ҳилол
Ибодатга чорлагандай ҳазрат Билол
Ахир сенку менга Ҳақдан жуфти ҳалол
Ким бўлибман битта сени  кечирмаган.

Бахриддин.

4 months, 1 week ago

#Румийдан.

Ҳазрати Мавлоно Румий бир кун уйига келиб, ўғлини ғамгин ҳолда кўрди ва бунинг сабабини сўради.
Ўғли эса:
- Ҳеч нарса... - деди.

Ҳазрати Мавлоно Румий ташқарига чиқди. Эшикда осилиб турган бир бўри териси бор эди. Терини олиб устига кийди ва худди бўрилардай осмонга қараб увиллай бошлади. Ўғли отасининг бу ҳолатини кўриб, кулди. Ҳазрати Мавлоно Румий:
- Эй ўғлим, кўрдингми? Дунёнинг дардлари, синовлари, машаққатлари ҳам мана шу кабидир. Бўри аслида қўрқитувчи бир ҳайвондир. Аммо сен у тери ортида отанг бўлганини билганинг, кўрганинг учун қўрқмадинг, балки кулдинг. Худди мана шундай дардларинг, синовларинг ва машаққатларинг ортида Буюк Роббинг Аллоҳ борлигини билгин, ишонгин ва Унга ишларингни таваккул айлагин - деди...
Интернетдан олинди.

4 months, 2 weeks ago

#Ривоят ва афсоналар
Кампирнинг савоби

Қадим замонларда бир подшоҳ ўз шаҳрида масжид қурдирмоқчи бўлибди. У масжидни қуришда ҳеч ким на бирор моли ва на бирор бошқа нарса билан ёрдам бермаслигини қаттиқ тайинлабди. Чунки у масжидни бирор бир ёрдамсиз, фақат ўзининг молидан қурдирмоқчи экан...

Шундай қилиб масжид қурилиши ҳам бошланибди. Масжид қурилиши якунлангандан сўнг, подшох масжид тепасига нақшинкор ҳарфлар билан ўз исмини ёздириб қўйибди.

Ўша кечаси подшох бир туш кўрибди. Тушида самодан бир фаришта тушиб, масжидда ёзилган номни ўчириб ўрнига бир аёлни номини ёзиб қўйибди. Подшох ҳавотирга тушган ҳолда уйқудан уйғонибди ва аскарларини ўша масжидга - исми ёзилиб турибдими, йўқми билиб келиш учун юборибди. Улар қайтиб келишгач:

- Ҳа шохим, исмингиз ўзингиз ёздирганингиздек турибди, - дейишибди.

- Ҳа, бу шунчаки узуқ-юлуқ туш эканда, - деб қўя қолибди подшох...

Иккинчи кечада ҳам подшох айнан шу тушни кўрибди. Самодан бир фаришта тушиб, масжидда ёзилган подшохнинг номини ўчириб, бир аёлнинг исмини ёзиб қўйибди. Тонгда шох уйқудан уйғонгач, яна масжидга исми ёзилганми йўқми аниқ билиб келишларини таъкидлаб жўнатибди. Улар қайтиб келишгач, исми ҳали ҳам ёзилиб турганини айтишибди. Подшох ҳам таажубланибди, ҳам жахли чиқибди...

Учинчи кечада ҳам айнан шу туш такрорланибди. Подшох уйқудан уйғонгач, фаришта исмини ёзган аёлни исмини эслаб қолибди. Сўнг шу аёлни топиб келишни буюрибди.
Унинг олдига қари бир мункиллаб қолган аёлни олиб келишибди. Подшох ундан:

- Масжид қурилишида бирор ёрдам берганмидинг? - деб сўрабди.

Аёл:
- Мен қари, ёши катта бир аёл бўлсам. Бунинг устига сизнинг масжид қурилишига: "ҲЕЧ КИМ ЁРДАМ БЕРМАСИН!" деган буйруғингизни ҳам эшитган бўлсам. Қандай қилиб сизга итоат қилмаслигим мумкин? - дебди.

- Аллоҳнинг номи билан сўрайман, масжид қурилишига алоқадор қандай иш қилгандинг? - деб яна сўрабди подшох.

Аёл:
- Аллоҳга қасамки, бу масжид қурилишида ҳеч қандай иш қилмадим, фақатгина...

- Нима фақатгина??

- Қурилиш бўлаётган пайтда масжид ёнидан ўтаётган эдим. Қурилиш ашёлари ва ёғочларни ташийдиган эшакни қозиққа боғлаб қўйишганини кўрдим. Бечора қанча уринмасин ёнида турган челакдаги сувга етолмас, ташналикдан ҳолсизланиб борарди. Раҳмим келди, челакни унга яқинлаштириб қўйдим ва у сувдан қониб ичди. Қилган ишим шу холос, - деди аёл.

Подшох эса бошини силкитиб, хўрсинган ҳолда:
- Сен бу ишни ҲОЛИС АЛЛОҲ УЧУН қилгандинг, Аллоҳ бу амалингни қабул қилди. Мен эса бу ишни фалончининг масжиди дейишлари учун қилгандим, Аллоҳ бу ишимни қабул қилмади, - деди.

Шундан кейин подшох, масжид пештоқидаги ўз исмини ўчиртириб, кекса онахоннинг исмини ёзиб қўйишни буюрди.

СубҳанАллоҳ! Наздингизда кичик туюлган ҳар қандай "ЯХШИЛИК"ни ҳам ҳақир санаманг. Зеро, у сиз учун абадий САОДАТ ЭШИКЛАРИни очиши мумкин.
Интернетдан олинди.

4 months, 3 weeks ago

​​Шаҳарда опасининг уйига бориб юриб қўшниси Анастасияни севиб қолган Тўхтапўлатнинг бошига тушган айрилиқ дардини қоғозга туширдим.

Бугун эшитдим, бугун ёздим. 😊

Анастасияга. ( Ҳаётий воқеа асосида ҳазил шеър)

Кўзимга кенг дунёлари тор
Ёшлар оқиб тушди шошқатор
Эй малласоч хушбичим дилдор
Ташлаб кетдинг Анастасия

Ишқ дуторга торни таққандай
Айтгил энди чидайман қандай
Бўлди мени илон чаққандай
Ташлаб кетдинг Анастасия

Ухлатмас ишқ талвасаси
Адодир мухаббат қиссаси
Яхши иш қилмадинг қисқаси
Ташлаб кетиб Анастасия

Бормагандик ҳеч сану манга
Энди айро икки гўшанга
Тегсанг керак бирор Иванга
Мени ташлаб Анастасия

Ўрис маълим топиб пул тўлаб
Репититор олгандим ёллаб
Ё қўйдими кимдир ёмонлаб
Ташлаб кетдинг Анастасия

Бошга кепга қўндирган эдим
Сўзлашни сал дўндирган эдим
Энамниям кўндирган эдим
Ташлаб кетдинг Анастасия

Дуо қилар эди ёш қари
Маҳалланинг оқсоқоллари
Рози эди уларнинг бари
Ташлаб кетдинг Анастасия

Майли буям тақдирдан тортиқ
Эгасини топар жуфт ёстиқ
Топармисан менданам ортиқ
Ташлаб кетдинг Анастасия

Кенг далада қолиб трактир
Шаҳардан олардим квартир
Современний яшардик ахир
Ташлаб кетдинг Анастасия

Дунёни билдим, бевафо
Севиб, севилмаганим хато
Ой прости, демадинг хатто
Ташлаб кетдинг Анастасия

Гўзаллик боғлиқмас миллатга
Севиб билдим, яна бир марта
Синов бўлди Тўхтапўлатга
Буд счастлив Анастасия!

Бахриддин Асрор 2023 йил, 28-декабр. Тошкент.

[​​](https://telegra.ph/file/fbc1dba84a85fc637da12.jpg)Шаҳарда опасининг уйига бориб юриб қўшниси Анастасияни севиб қолган Тўхтапўлатнинг бошига тушган айрилиқ дардини қоғозга туширдим.
5 months, 1 week ago

Хуррам султоннинг сири нимада бўлган?

Кимнингдир назарида маккор, кимнингдир наздида аёл қиёфасидаги шайтон сифатида таърифланган Хуррам султоннинг жорияликдан подшоҳнинг никоҳли аёли бўлгунга қадар босиб ўтган йўли кескин бурилиш нуқталари билан тўла эди. У ҳам рафиқа, ҳам суюкли ёр, ҳам она, ҳам давлат ишларида ўз обрўсига эга аёл бўлган. Болаликдан оиласидан айрилиб, қул бозорида сотилган, сўнгра султонга тақдим этилган Хуррам фақатгина тарихий шахс сифатида эмас, олий, жозибали ва ноодатий табиати билан ҳам эсга олинишга муносибдир.

Ёшлигида етарлича жозибали бўлган Хуррам ёшлик гўзаллигини йўқотса ҳам, қувноқ ва жонли руҳини, жозибасини ҳеч қачон йўқотмаган. У мақсадга эмас, жараёнга эътиборини жамлаган аёл эди. Ўзидан из қолдиришни яхши билган Хуррам натижага эмас, оқимга эътибор қаратиб, сезгисидан муносиб равишда фойдалана оларди. Қайсар характери билан подшоҳга таъсир ўтказиб, Усмонли саройида аёллар салтанатига асос солади.

Хуррам ҳеч қачон турмуш ўртоғидан узоқлашмаган, унга доим мотивация берган ва сафарда пайти Қонунийга ҳар куни хат ёзган. Бугунги кунда Тўпқопи саройининг архивида сақланаётган бу хатларда асли украин бўлган Хуррам(саройда қўйилган исм, асл исми Роксолана)нинг туркчада хато қилиб бўлса ҳам ўз муҳаббатини изҳор қилгани кўринади.

Қонуний Хуррамнинг мактубларидан ўзини бахтли ҳис қилар, хатда нафақат севги изҳори, Истанбулдаги сиёсий янгиликлардан бохабар бўлиб турарди. Хуррам у учун нафақат суюкли ёр, дўст ва заковат муаллими эди.

Ўз либосларига эътиборли бўлиб, ҳамиша ораста бўлиб юрувчи Хуррам эрининг нозик томонларини билиб олиб, ундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишни ҳам жуда яхши билган. Хуррам саройда яшаган йиллари ҳар куни янги билимлар олган ва ўзини ривожлантириб, султон билан фалсафа, шеър мавзуларида суҳбат қура оладиган ягона аёлга айланган. Она сифатида Қонунийдан кейин ўғилларини ўлдирмасликлари учун улар учун тахт жангини ҳам зимдан олиб боради. Рақиблари қадамларини кузатар, уларга маҳорат билан ҳужум қиларди. Хуррам тўсатдан номаълум хасталикдан 53 ёшида вафот этди, аммо унинг меҳнатлари меваси сифатида ўғли Селим тахтга ўтирди.

Кўплаб тарихчи олимлар Хуррамнинг султонга қай тарзда бунчалик кучли таъсир ўтказганини билолмай ҳайрон қоладилар. Аслида унинг сири, оддий бўлган:

🩷Ўз турмуш ўртоғини жудаям чуқур ўрганган, унинг эҳтиёжлари ва заиф жиҳатларини аниқлаган.

🩷Ҳар доим ўзини хотиржам ва сирли тутган, доим ўз билимлари устида ишлаган.

🩷Кучли аёл бўлишига қарамай, маъсумаликни сақлаган, турмуш ўртоғининг кучсиз томонларини танқид қилмай, бўшлиқ сифатида уларни тўлдирган.

Шунинг учун ҳам Хуррам султон Усмонлилар тарихидаги энг ақлли аёл сифатида тарихда қолган.

(Эсра Эзмежи маълумотлари асосида тайёрланди).

Фейсбукдан Г. Ходжаева саҳифасидан кўчирилди.

6 months, 1 week ago

У қолганини эшитмади. Мияси карахт бўлиб гувиллаб кетди. Сўнг дарвозасини муштлаб:
-Ха, эси йўқ жинннилар-а!- дея ўкириб юборди.

Муаззам Иброҳимова

6 months, 1 week ago

ЖИННИ…

Кўчани бошига кўтариб у кўринди.

-Қоч, жинни келяпти!

Тўс-тўпалон кўпди.

Гап сотгани тўпланган хотин-халаж, бола-бақра уйларига, уйи узоқроги дуч келган томонга қоча бошлади.
Фақат кўчадаги водопровод жўмрагидан челакларга сув тўлдираётган келинчак парвойи– фалак эди. Панароққа қочиб улгурган қўшнилар ҳар қанча имлашмасин, тушунмади.
Бу махаллага тушганига аттиги бир хафта бўлиб, хали бу ернинг одамларини яхши билмас, “жинни келяпти” деб қочишганида, ширин хаёллар оғушида эди…
Сувга тўлган челакларни кўтариши билан ёнида турган сал ғалатироқ нотаниш қарияга кўзи тушди. Уялиб қўлидагиларини ерга куйди. Елкасига ташланган оппоқ рўмолини бошига солиб:
-Ассалому алайкум!- деб, келинчакларга хос назокату- ибо билан салом берди.

Ия...Бу ким бўлди?
Жиннининг асаби бузилди. Мазза қилиб сўкинмоқчи бўлсаю , бу нозанин парво қилмаса. Бошқаларга ўхшаб, панага қочмаса. Шунақасиям бўларканда?!
Миясида саволлар ғужғон, аммо жавоб топишга ожиз қолди.
Кимдир сени одам қаторида кўрса, салом берса барибир бошқача бўларкан. Бундан таъсирланиб, кўзларига ёш тўлди ва эсидан чиқаёзган калималарни бир -бирига аранг улаб, жавоб қайтарди:
-Ва-алай-кум ас-салом... она қизим... кўп... яшанг! Раҳмат... бо-лам,отангизга раҳмат!
Бу сўзларни келинчак томон аланглай-аланглай, кўча бошигача такрорлаб кетди.

Маҳаллада бир пасда янги гап тарқалди:
- Анув жинни бор-ку, фалончининг келинига сўкинмади. Вей, бир оғиз уят гап ҳам айтмади. Хатто-ки, саломига алик олди!

-Рост , ўз кўзимиз билан кўрдик. Гранддан сув олятганди. Рўмолини бошига ташлаб, жиннига салом берди. Юраги хам отнинг калласидек экана...

Келинчакнинг донғи етти маҳаллага ёйилди. Хурмати ошди.

“Ширинсухангина экан, телбани ҳам эриттия” деб, мақташди.

...Жинни энди фақат шу кўчадан юрар, хеч кимга сўкинмас, баъзан ундан тобора хайиқмаётган чурвақаларга қўшилиб кечгача ўйнарди. Аслида эса келинчакни сувга чиқишини пойларди. У салом бергач, дуо аралаш алик олиб, сўнг қувончдан сакраб-сакраб қишлоқ четидаги кулбасига равона бўлишини ҳамма биларди.

Ақли заиф одамнинг дардига даво йўқ дейдилар. Аммо бу гап ғирт ёлғон экан. У тузала бошлади. Эгнидаги увадаларини ташлаб, сандиқда ётган охорли кийимларини кийди. Патак сочлари қиртишлатиб оппоқ соқолига шакл берилгач бип -бинойидек одамга айланди қолди. Уни авввал танимай қочишмади. Сўнг таниб ҳам қочмайдиган бўлишди... Жиннининг ҳам исми борлиги, қачондир ёлғиз боласи фожеали халок бўлган Обид ота экани қишлоқдошларнинг ёдига тушди.
Келинчакка тақлид қилиб, «Ассалому алайкум ота» деб салом бера бошлаганлар ҳам кўпайиб қолди.
Ота ўзига салом бера бошлаганларни ҳар куни бир бармоқ, бир бармоқ қўшиб, бармоқлари тугаб хисобдан адаша бошлаганидагина санамай қўйди.
Одам қаторида таклиф этила бошланган тўй-тўйчиқ, маракаларни ҳам саноғида адаша бошлади.
Худди аввалгидек етти маҳаллага азиз бўлди. Аммо барибир мўъжизаларни бошлаб берган келинчак яшайдиган кўчанинг қадри бўлакча эди. Ўша маҳалладан тўй, аза дараги чиқса ҳаммадан биринчи бўлиб бориб маросим бўлаётган дарвоза тагида қўл қовуштириб турарди.

Келинчак ўғилли бўлганида ҳам ҳаммадан кўп у қувонди. Кўз ёшлари оппоқ соқолига тўкилиб, дуо қилди;
-Илойим ризқи билан бергани рост бўлсин! Шу ховлида униб- ўсиб ўзидан кўпайсин. Онасидай ширин сўз бўлсин!

У энди бу хонадонга серқатнов бўлди. Инжиқ қайнонанинг ирганиб “хай-халашига” ҳам қарамай, чилласи чиқмаган гўдакни багрига босиб эркалатар, кажавачага рангли пуфаклар боғлаб икки кўчани айлантириб келарди. Сўраган-сўрамаган одамни тўхтатиб, водопровод олдидан бошланган мўъжизалардан ҳикоя қиларди.

Орадан ҳеч қанча ўтмай келинчак ҳам чақалоқ ҳам кўринмай қолишди.
У дарвоза олдида пойлар, чақирар, аммо зулфин тушмасди.
Бир ой шу тахлит ўтди. Ахийри чидамай қўшнилардан сўради.
-Келинни арзимаган майда-чуйда гаплар билан кетказиб юборишди ота, ўғлини эса яна уйлармиш…

7 months ago

​​#Онамдан_хотиралар

Синглим тўй қилди. Эркаклар оши тарқаб бирин-кетин аёллар келиб кетишарди. Тўйхона ташқарисида турсам бир бошига оқ ёпинчиқ ташлаган аёл имлаб чақирди. Бориб елкамни тутиб саломлашдим.
- Манзура опамнинг катта ўғилларисиз-а?
- Ҳа, шундай.
- Сизни кўргим келди, шунга сўрашгани чақирдим, иним. Сизни ўхшатишади кўпроқ, кўрсам кўргандай бўлай дедим, кўп тушимга кирадилар, рахматли. Намозларимда доим дуо қиламан.
- Рахмат Аллох рози бўлсин.
- Эшон ая илмли, жуда тадбирли оқила инсон эдилар, ҳаммамизга ибрат эдилар. Менга намозни ўргатганлар. Бир вақтлар қайнонам билан сал гапим келишмай қолди. Опам чиқиб, манга беринг бир икки кунга деб мени олиб чиқиб кеттилар. Икки кунда намозни ўргандим, сураларни вазифа қилиб бердилар. Ҳар гапирганимда шукр келтирадиган бўлдим. Қайнонам ҳам хурсанд бўлдилар. Қайнонамга "мени ҳурмат қилмайди дейсиз, буни ўзини Яратган Худони танимаса, қанақасига ҳурмат қилади, мана энди Эгасини таниди, ҳаммаси яхши бўлади"- деб юпантирдилар. Қайнонамга ҳам бир дафтарга кирилчада сураларни, дуоларни ёзиб бериб кетдилар. Қайнонам ҳам сабоқ олиб турди. Шунақа ажойиб онангиз боридилар (йиғлайди). Сизларни еру кўкка ишонмай яхши кўрардилар. Айниқса сиз Тошкентдан келадиган кун бўлса борган жойларида шошиб қолардилар, ҳаммага бугун келишингизни айтиб қувонардилар. "Бахриддин келса кетаверасизда, шошилманг"-десак, "уни билмайсизда, келганида уйда йўқ бўлсам боришим билан: "она меҳрига тўймасаканмизда"- деб ташлайди дея гапларингизни гапириб кулдирардилар...

Эслашдик. Йиғладик. Хайрлашдик.

Онам рахматли кўп келинларни ўқитганлар. Намозни ўргатганлар. Маҳаллада кўпчилик келин, қизларни ўқитардилар. Борганимда кимникигадир навбатдаги шунақа ўқишхонлик йиғилишга чиқсалар:" Ҳа, тренинг ўтганими?"-десам "ҳа манам прапесирман, дарс ўтаман"- деб кулиб қўярдилар. "Пулли курсми, соатига қанча оласиз, профессорларга шунчадан тўлайди"-дейман ҳазиллашиб, "жуда оз тўларкан, манга тўлайдиганини ҳисоби йўқ, шу ҳақ эвазига сизлар чиройли яшаяпсизлар, кам бўлмай, бизни ЭГАмиз жуда саҳий"-дердилар. Ҳа, Онамга берилган ажру савобни соясида бахтли ва фаровон эдик. Ҳозир ҳам шу "ҳақ"нинг ҳисобидан айрилиқда ҳам бахтиёрмиз, Ўзига шукр!

"Рўзғор, турмуш дунёнинг вақтинчалик тадбири, Худони таниса ҳаммаси саодатга ҳам етади, турмушиям чиройли бўлади"-дердилар.

Сурат уйга ота-онамни кўргани борган кунларимдан хотира.

[​​](https://telegra.ph/file/8f77c639e6a2d2746344b.jpg)[#Онамдан\_хотиралар](?q=%23%D0%9E%D0%BD%D0%B0%D0%BC%D0%B4%D0%B0%D0%BD_%D1%85%D0%BE%D1%82%D0%B8%D1%80%D0%B0%D0%BB%D0%B0%D1%80)
7 months, 3 weeks ago

​​#Эшитганларимдан.(Бўлган воқеа)

Бир одамни хотини бойликка ружу қўйган бўлиб, эрига топиш тутишини писанда қилиб, кўп озор бераркан. Унга хатто болалари ҳам озор бераркан. Эри ювош, мўмин киши бўлиб, аёлига индамай истиғфор айтиб юраверар экан. Охир оқибат аёли уни оёғини учида кўрмай, болаларниям отага бемеҳр қилибди. Отанинг жон-жонидан ўтиб, бир сумка кийимларини олиб, уйдан бош олиб чиқиб кетибди. Бир омборхонада 2-3 йил яшаган, қоровуллик қилган. Кейин бир солиҳа аёлга уйланиб, уникида яшаган.
Ўшанда чиқиб кетишида хотини "ўлигинг ҳам келмасин бу ерга, кўрамиз сени ким кўмаркин" дебди. Эри бутун жисми титраб, "мени бутун дунё мусулмонлари кўмади иншаоллох, жанозамни шайхлар ўқийди"-деган.
Орадан 7-8 йили ўтиб ўша у уйланган аёлнинг ўғли уни онаси билан умрага жўнатибди. Маккада умра амалларини бажариб, учинчи куни каъбани зиёрат қилаётганида бирдан юраги ушлаб, вафот этибди.
Айтганидай жанозасида дунёнинг миллионлаб мусулмонлари бўлган, мусулмон оламининг биринчи рақамли имоми жанозасини ўқиган экан.

[​​](https://telegra.ph/file/613b5bbe849f65c888b00.jpg)[#Эшитганларимдан](?q=%23%D0%AD%D1%88%D0%B8%D1%82%D0%B3%D0%B0%D0%BD%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8%D0%BC%D0%B4%D0%B0%D0%BD).(Бўлган воқеа)
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago