АНТИДЕМИДРОЛ 😎😀🤔

Description
Жиддий пост ва юморлар
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун ? @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 5 months ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 6 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 9 months ago

1 month, 1 week ago

#Рамазон_кундалиги.

Иккинчи кун. (2015 й, 2 март кунги воқеа, 10 йил бўлибди)

Домда турардик. Ўғлим айтди.

- Фалончи ўртоғимнинг ота-онаси келишибди Тайланддан. Мазза, ҳар қишда янги йил арафаси Малдив,, Таиландга кетиб, мартда келишади.

- Қишки кийими бўлмаса инсон ватанидан айро бўлиб, шунақа иссиқ ўлкаларга бориб яшашга мажбур бўлади. Қара ҳаммангизга иссиқ куртка, этик обердим. Қишда мазза қилиб ўз уйингда, ота-онангни бағрида бўлишдинг. Лекин уларга ачинсанглар ҳам, асло устидан кулманглар,-дедим.))

4 ёшли Мумтозбегим мени қучиб, чуғураб курткасини мақтанарди.

2 months, 1 week ago

Ғурур. (Бўлган воқеа).

Бундан бир неча йил аввал кечаси қишлоқда ер қимирлади, тахминан 4-5 балл атрофида. Уйлар қарсиллаб тебранган, лекин эски молхона, бостирмаларни ҳисобга олмаса талофат бўлмаган.
Норбой ака (исми ўзгартирилган) хотини билан уйқудан уйғониб, калимани айтиб ҳовлига чиқишган. Кейин кириб ётишган.
- Синчли уй яхшида, тўсинларам, устунларам бақувват, Аллох асради,-деган хотини билан ётган Норбой ака. Хотини ҳам:
- Ҳа, роса бақувват уйимиз. Тўсинларам, устунларам зич терилган. Отам берган тўсинлар российский ёғоч эди,-деган
- Отанг барака топсин, лекин етмай қолганига 2 та тўсинлик берган холос. Қолган 19 та тўсин кесилган тераклардан қилинган, -деган Норбой ота.
- Иккита бўлсаям берганми, шу билан уйимиз битган. Агар дадам тўсин бермаганда ҳозир ола қўйилган бўлиб, устимизга ағанар эди,-дебди хотини.

Хуллас, шифтга қараб гаплашиб ётган эру хотиннинг тўсин можароси жанжалга айланган.

Охир оқибат Норбой ота кечаси 3 да трактор опкелиб, тўсинга қозиқни эгиб илгак қилиб қоқтириб торттириб чиқарган. Чиққан тўсинни юклатиб тўғри обориб қайнотасиникига ташлаган. Уй умуман талофат кўрмаган. Тўсинни тортганда кўчган деворларни қайта суваб, эрталабгача оқлаб қўйган.

2 months, 1 week ago

Инсон бўлайлик.

-Дўстимммм!-деб гандираклаб келиб сўрашди. Қучоқлашиб кўришдим. Ароқ юқи оғзини елкамга артгандай бўлди. Ичмагин дегандим. Энди уят бўлади, қуда андалисан дедим. Бараканг кетади дедим. Барибир косам оқармайди деб йиғлади. Ароқ обер деди, йўқ дедим. Елкамга уриб, ким бўлсангам ҳаётда инсон бўл деди. Хўп дедим. Каъбани ерига теккан пешонангдан деб, пешонамдан чўлпиллатиб ўпди. Манам бораман кўрасан, деди. Илойим, етказсин дедим. Мана ман деган қори акалар билан бораман, кўрасан деди. Иншаоллох, етказсин тезроқ дедим. Кейин мени хожи ака дейсан, илгарилари ичганимни гапирмайсан деди. Асло дедим. Лекин ичиб турганлар билан ичмасам ҳам улар билан ўтиравераман, ҳалол улфат бўламан деди. Ярим ялонғоч ўйнайдиган хотинларни томоша қилмайман тилпонда, гуноҳ бўлади деди. Тўғри дедим. Сени дуо қиламан деди. Хўп дедим. Биттага эри энди деди. Йўқ дедим. Дуо қилмайман деди. Майли дедим. Кимлигинг капейка, инсон бўлгин деди. Хўп дедим. Ман доим шу ерда ўнлайинман, келганингда қидирсанг шетттан топасан деди. Чайқалиб дўкон пешонасидаги 24/7 ёзувни кўрсатди, тушундингми деди. Ҳа дедим. Маладес деди. Дўконда "Қарашларга" қўшиғи янгради. Ўчир қоровул келади ҳозир деб бақирди, чайқалиб.
Ўғли келди. Матизга ўтқизди амаллаб. Матизга ўтириб яна бир марта манга қараб инсон бўл деди. Қўлим кўксимда хўп деб кузатиб қолдим.

3 months ago
[​​](https://telegra.ph/file/6ecd4ad3a377ad6a7b439.jpg)[#Онамдан\_хотиралар](?q=%23%D0%9E%D0%BD%D0%B0%D0%BC%D0%B4%D0%B0%D0%BD_%D1%85%D0%BE%D1%82%D0%B8%D1%80%D0%B0%D0%BB%D0%B0%D1%80)

​​#Онамдан_хотиралар

Онам билан ҳазиллар.

Ҳар қишда онамни опкелардим. Ўзлариям сал совуқ тушса "дўмга кетаман, дириктир чақиради, эртами индин" деб тараддудни бошлардилар. Келсалар уйимизга нур ёғилади. Тартиб ўрнатилади. Ҳамма бир вақтда овқатланади. Ҳамма келиб ҳисобот беради, бермаса сўраволадилар. Қишлоқни сузмаси, ошқовоғу хурмоси, тандир нонлари келади. Овқатда қуритилган райхонни сезасиз. Эрталаб ўрик қоқи солинган сув ичасиз. Кечаси Қуръонни овозини эшитасиз. Онам кечаси ухламасидилар одатда. Тахажжуд ўқирдилар, баҳоргача 2-3 бор хадму қуръон қилардилар.
Иш оғир вақтлар кеч келаман, кўзойнак тақволиб Қуръон ўқиб ўтирган бўладилар. Лекин қалин кўрпачада ётолмасидилар, бир қават кўрпачада ётардилар, "қалин қилма белим оғрийди, исиб кетаман" дердилар.
- Ташқаридан биров келса онасини хўрлаб бир қават кўрпачага ўтказибди, деб сизга ачинади, манга нафрат билан қарайди,-десам
- Эшик таққиласа кўрпача қалин томонга ўтволаман, -дердилар. Ростанам ташқаридан биров келса дарров Қуръон китобларини кўтариб кўрпача қалин томонга ўтволардилар)).
Кўп ҳазиллашиб қийнардим. Кечки овқатга бирор жойга олиб боришга келишсак, аёлимга:
- Онамларни салонга опчиқ, сочларини химка қилиб бўят, прическа қилдиргин,-дердим, жиддий)).
- Унақа бўлса бормайман, ман рўмолдаману, ҳеч ким сочимни кўрмайди,-дердилар. Бир гал аёлим иккаламиз оёқларига қишки махси калиш опкелдик. Доим махси калишда юрардилар. Ўша куни арзонроқ учраб қолиб аёлим каблукли туфли олди. Ўша туфлини онамга сизга олдим, киясиз деб қийнадим)). Ишдан кеч келсам:
- Дириктир санга давлат ҳайкал қўядими,-дердилар
- Бугун эшитиб қолдим, қўяркан ҳайкал. Лекин жа шаҳар марказигамасу, шу Чилонзор атрофига қўярмиш, ҳокимлар ер қидириб юрибдикан,-дедим)).
- Ундан кўра 4-5 сотих ер берсин ўша ҳокимлар, уй солардинг-дедилар.
Ҳовли олганимда "ер берди Сергелидан"-деб онамларга расмини ташладим. Ла илаҳа моликул ҳаққул мубийн деб дуо қилдилар. "Уй ?олганингни кўрарканман" деб дуо қилдилар. Ҳовлига кўчганимиздаям келдилар. Райхон, қалампир, помидор, бодринг экдик. Шашлик қилиб бер дедилар. Бирга шашлик қилдик.
- Дириктир қизиқчи, зериктирмайди,-дердилар.
Ҳозир ҳам тирикдай ҳис қиламан. Аёлим қуръон ўқийди, онамнинг овозлари эшитилади. Райхон иси келади.

Бахриддин Зайниддинов

6 months, 2 weeks ago
[​​](https://telegra.ph/file/0350c07ec4919fc4e9749.jpg)Танганинг иккинчи томони.

​​Танганинг иккинчи томони.

Баъзан кўринасан, баъзида мавҳум
Кимгадир виждон, кимгадир халқум
Кимларга тириксан ва кимга марҳум
Танганинг иккинчи томони

Бир томонда ғийбат, фитнаю фасод
Асил ҳақиқатнинг қисмати касод
Кимни асир қилар, бошқани озод
Танганинг иккинчи томони

Кимнинг зўри бор, кимларнинг зари
Кимлар ёш кўринар, кимлардир қари
Баъзан сафсатанома, ё ҳақ дафтари
Танганинг иккинчи томони

Нариги томонингда ўртанар бағир
Кимнинг чини сарсон, иймони сағир
Бир йўла кўринсанг не бўлар ахир
Танганинг иккинчи томони

Ўткинчи фонийда уруш, жанг тинмас
Эгилар, букилар, ҳақиқат синмас
Кўрин, майли, билинар билинмас
"Танганинг иккинчи томони"

Икки қирғоқда ҳам битта сув оққан
Оға-инини кетма-кет бир она туққан
Оғага ёқмагани гоҳ инига ёққан
Танганинг иккинчи томони

Холислик истайди бу сарсон уммат
Ёлғоннинг сандиғи бугун "серҳиммат"
Шунда сен Зумрадсан ва гоҳо Қиммат
Танганинг иккинчи томони

Бахриддин Асрор, 2024 йил, 21-сентябрь

6 months, 2 weeks ago
[​​](https://telegra.ph/file/f73607abb02275260d732.jpg)[#Ўқиб\_кўринг](?q=%23%D0%8E%D2%9B%D0%B8%D0%B1_%D0%BA%D1%9E%D1%80%D0%B8%D0%BD%D0%B3).

​​#Ўқиб_кўринг.

Жигули пробеги.

Озода Нурсаидованинг "Лада" қўшиғи ва унга ишланган клипини кўрдим. Қуйида ўз фикрларимни айтиб ўтмоқчиман.
90-йиллар бошида рахматли Мухаммадкарим Соиповнинг "Вой аламжон" қўшиғи трендга чиққан. Изидан яна бир рахматли санъаткор Мухриддин Холиқов "Узатамиз" қўшиғини яратди. Иккаласининг ғоявий мазмуни, мантиғи бир ҳил. Лекин қўшиқларда дард такрор бўй чўзган бўлса ҳам, оҳанги, мунги ва ижроси алоҳида алоҳида олқиш олган. Хатто жозибали клип ишланмаган бўлса ҳам.

Лекин "Кўк жигули" ва бугун премьера бўлган "Лада" қўшиқлари тўғрисида бундай фикрни айтолмайман. Нега?

Клипдаги носталгия либос ва даврга хос предметларни ҳисобга олмаса мазмун янги рухий кайфият бермайди. Иккала қўшиқнинг видеорелизи бир ҳил. Клип маркетинг инструменти, яъни просмотр сони учун ясалган.

Олдинги қўшиқдаги логлайн (мантиқий йўл) нинг бошқа костюмдаги иккинчи идентификацияси бўлиб қолган, чунки синопсис (қисқа ҳикоя) бир ҳил. Вақтинчалик завқ беради, лекин рухан тез зерикасиз. Махсус эффект анимациядан кўра костюмерияга устунлик берилган.

Мазмундаги дарднинг имиджи тушиб кетган, жигулига ўралашиб қолган. Хотираларни ёритишда "жигули" дан бошқа архетип танланиши яхши бўларди.
Клип сюжетини қуришдаги моҳирлик учун, сценарий ёзувчи кучли бўлиши керак. Кучли ёзилган сценарий аввал куйланган қўшиққа бошқа креатив тасвир ярата олади. Кларк Рой Питернинг "50 приёмов письма" асари шу ўринда ҳар қандай асар ёзадиган муаллиф учун дастур бўла олади.

Умуман олганда бу қўшиқ айнан битта дарднинг мазмунида бошқа бошқа жозиба ва муҳаббат уйғота олган "Карвон кўрдим" ҳамда "Сарбон" қўшиқларидай маҳобатли ва умри узун бўла олмайди, чунки тижорат ниятида (просмотр учун) қилинган. Кўнгилнинг эски дарди қўзиганда вақтинча қўл келадиган вирусли видеотерапия холос.

Мен санъат иҳлосманди сифатида ўз фикрларимни ёздим холос. Чиройли қўшиқ яратиш камёб ходиса бўлган бу замонда шунча меҳнат қилингани қадрли. Овоз, ижро, дид томонидан ҳам иқтидорли бўлган, шкнингдек молиявий имконияти катта бўлган Озода Нурсаидовадай санъаткорнинг ҳар қандай ижод маҳсули бетакрор бўлишини истайман.

8 months, 1 week ago
[​​](https://telegra.ph/file/7f3835af8a2adda9b7bc0.jpg)[#Ташхис](?q=%23%D0%A2%D0%B0%D1%88%D1%85%D0%B8%D1%81)

​​#Ташхис

Кадрдан ходимларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақалари (блютеньлар) далолатномасини опкиришди. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтидан оляпмиз, варақа QR коди билан.

Лекин жуда ғалати диагнозлар бор, мисол учун: "Аниқланмаган буйрак, сийдик йўли касаллиги". "Аниқланмаган ўткир бронхит касаллиги" ва ҳоказо. "Аниқланмаган" сўзи деярли 70 фоиз ташхисларда бор.

Варақалардаги ташҳислар баъзилари ўзбекча, баъзилари русчада ёзилган. Рус тилида ташҳис ёзилган ҳужжатнинг боши ва охири ўзбекча. Фақат ташхис жойи русча. Хатолар ҳам кўп.

Нега аниқ ташхис йўқ? Менимча карантинда ўқиган дўхтир талабалар тамомлаб, ишга жойлашди шекилли))).

10 months, 1 week ago

Кечаги ўйин тўғрисида қисқагина юмор. ?

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун ? @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 5 months ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 6 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 9 months ago