🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси масъуллигида бир қатор депутатлар суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун фуқароларга қулай шароитлар яратилиши аҳволини жойига чиқиб ўрганишди.
Ўрганиш якунлари бўйича суд мажлисларида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этиш масаласини қонунга киритиш режалаштирилмоқда!
Депутатлар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва жамоатчилик муҳокамаси натижасини парламентга тақдим этишни мажбурий қилиб белгилашмоқда.
Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан бир қатор депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаларини киритиш ва кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини олиб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан Қонунчилик палатасига тақдим этилиши шарт бўлган ҳужжатлар рўйхатига: қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси натижалари тўғрисидаги ахборот (келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилган ҳолда) киритилмоқда, бундан жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмайдиган қонун лойиҳалари мустасно.
Энг асосийси, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш ҳамда ҳужжатнинг халқчил бўлишини таъминлаш учун, эътибор беринг эндиликда муҳим иқтисодий-ижтимоий, сиёсий аҳамиятга эга бўлган қонун лойиҳаси фақатгина ишлаб чиқилгандан кейин эмас, балки ишлаб чиқилишидан олдин ҳам жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Бу худди янги таҳрирдаги Конституциямиз лойиҳаси қандай ишлаб чиқилган бўлса (эсингизда бўлса, лойиҳани тайёрлашдан олдин халқни фикри олинган эди, ундан сўнг лойиҳа умумхалқ муҳокамасига куйилган эди), худди шу тартибни бошқа қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳам қўллаш таклиф этилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, қонун ижодкорлиги жуда мураккаб жараён! Баъзида қонун ижодкорлиги фаолиятида у ёки бу қоидани бошқа қонунчилик ҳужжатига ҳавола этиш амалга оширилади. Улар “ҳаволаки норма” дейилади.
Ҳаволаки нормаларнинг хавфли тарафи шундаки, бунда қонун ижодкори у ёки бу масалани тартибга солишни бошқа мансабдор шахснинг ихтиёрида қолдиради.
Шу боис, миллий парламент сўнгги йилларда тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунлар қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратяпти. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ва бошқалар шулар жумласидандир.
Лекин, барибир ҳаволаки нормалардан тўлиқ воз кечиб бўлмайди. Масалан, айрим ҳолларда узун рўйхатлар, схемалар, суратлар ва бошқа шунга ўхшаш кўргазмали тартибга солиш ишларини бошқа ҳужжатга ҳавола этиш мумкин. Масалан, асосий дори воситалари рўйхатини қонунни ўзида белгилаб бўлмайди. Биринчидан, у жуда узун, иккинчидан бу рўйхат тез-тез янгиланиб туриши керак.
Шу боис, ҳаволаки нормалардан баъзида фойдаланишга тўғри келади! Фақат уни фарқига боришимиз керак, яъни қонун даражасида белгиланиши лозим бўлган қоидаларни қонуности ҳужжатига ҳавола этмаслик керак.
Бироқ, яна бошқа муаммо мавжуд. Биз керак деб ҳисоблайдиган ҳаволаки нормаларни ўзи ўз вақтида реализация қилинадими? Тасаввур қилинг, қонун кучга кирди, лекин унинг ичидаги битта қоида ҳанузгача механизмига эга эмас, чунки у ҳаволаки бўлиб, амалда ишлаб чиқилмасдан қолган. Натижада, қонун “жонсиз” бўлади, ишламай туради.
Шу боис, лойиҳа билан “қонун лойиҳасидаги ҳаволаки нормаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочилари қонун лойиҳаси матнининг ўзида белгиланиши”ни мустаҳкамланмоқда. Яъни энди шунчаки “қонунчиликда белгиланган тартибда” деб ёзиш билан чекланиб бўлмайди, балки ўша қонуннинг ўзида “фалон ташкилот ушбу тартибни фалон вақтга қадар ишлаб чиқсин” деган қоида ёзилади.
Бундан ташқари, лойиҳа билан муайян қоидаларни конуности хужжатидан қонун даражасига кўтариш имкониятини муҳокама қилиниши шартлиги, унинг натижалари қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида акс эттирилиши лозимлиги белгиланмоқда.
Умуман олганда ушбу қонун лойиҳаси қонун ижодкорлиги жараёнини такомиллаштиришга, қонунларнинг сифатини оширишга, бу жараёнда жамоатчиликнинг иштирокини кенгайтиришга ва шу орқали қонунларда кўпроқ халқ манфаати акс эттирилишини таъминлашга хизмат қилади.
uzdiplomat иқтибоси:🖍
«Коррупция-бу ҳокимиятнинг фуқароларга эмас, балки ўзига хизмат қилишидир».
**Ли Куан Ю,
Сиёсий арбоб, Сингапур Бош вазири**
(1923-2015)
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago