⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 weeks, 1 day ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 5 months ago
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бизлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдик: “Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат аҳлидан бир киши келиб қолади” — дедилар. Ансорлардан бир киши соқолидан таҳоратининг сувлари томиб, чап қўлига ковушини кўтарган ҳолда кириб келди.
Эртаси куни Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам яна ўша сўзни айтдилар. Яна ўша киши аввалги ҳолида кириб келди. Учинчи куни ҳам шу ҳолат такрорланди.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб кетганларидан сўнг Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс разияллоҳу анҳу ҳалиги ансорийнинг ортидан бориб:
— Мен билан отам орасида бир нарса ўтиб қолди. Унинг олдига уч кунгача кирмасликка қасам ичиб қўйдим, агар хўп десанг уч кунни сенинг уйингда ўтказсам, — деди.
— Майли, — деди ансорий.
Анас разияллоҳу анҳу айтади: “Абдуллоҳ айтиб юрар эди: “У билан бирга ўша уч кечани ўтказдим. Кечалари бомдод намозига тургунгача бошқа ҳеч бир ўрнидан турганини кўрмадим. Фақат кўрпасини ёпинса ёки бир ёнбошига ағдарилса, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилар ва “Аллоҳу акбар” деб қўяр эди.
Яхшиликдан бошқа сўз айтганини эшитмадим, — дейди Абдулоҳ. — Уч кеча ўтиб бўлди, менга унинг амаллари оз кўринди.
— Эй Аллоҳнинг бандаси, мен билан отамнинг ўртамизда ҳеч нарса ўтмаган эди, — дедим. — Лекин мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сен ҳақингда уч бора “Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат аҳлидан бир киши келиб қолади”, деганларини эшитдим. Учала сафар ҳам сен келдинг. Шунинг учун сенинг амалларингни кўргани уйингга киришни ихтиёр қилдим. Аммо сендан бирор катта амал содир бўлганлигини кўрмадим. Хўш, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сен ҳақингда айтган сўзлардаги даражаларга етиштирган амал нима ўзи?
— У нарса мана шу сен кўрганингдан бошқа нарса эмас, — деди ансорий.
Мен ортимга қайтиб кетаётган эдим, чақириб:
— У нарса мана шу сен кўрганингдан бошқа нарса эмас, фақат бундан ташқари шу нарса борки, мен қалбимда ҳеч қачон бирор мусулмонга хиёнат ва фирибгарлик кўрмадим. Бирорта мусулмонга Аллоҳ таоло ато қилган яхшиликка ҳасад қилмадим, — деди”.
— Ҳа, мана шу экан сенга (жаннат башорати бўлишига) олиб келган! Мана шу экан бизларнинг тоқатимиз етмайдиган амал! — деди Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу.
Шайх Аҳмад Муҳаммад Ассофнинг “Қабасотун мин ҳаётир-Расул” китобидан Шаҳобиддин Парпиев таржимаси
http://qadriyat.uz/ibrat/1460-jannatga-eltuvchi-amal
qadriyat.uz
Жаннатга элтувчи амал
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бизлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдик: “Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат аҳлидан бир киши келиб қолади” — дедилар. Ан
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ РЎЗАСИ
Иншаллоҳ эртадан (Ўзбекистон мусулмонлари идораси тақвимига кўра, 24.08.2017 санасидан) зулҳижжа ойи киради. Бу ойда 9 кун рўза тутишнинг савоби ва фазилати улкандир.
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: “Солиҳ амал ушбу ўн кун, яъни зулҳижжанинг аввалги ўн кунидагидан ҳам кўра Аллоҳга маҳбуброқ бўлган бирон-бир кун йўқ” (Имом Бухорий ривояти, 969-ҳадис).
Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадиси шарифда марҳамат қиладилар: “Аллоҳ ҳузурида Зулҳижжанинг ўн куничалик Унга ибодат қилиш маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасини бедор ўтказиш эса, Лайлатул Қадрни бедор ўтказишга тенгдир” (Термизий ривояти).
Тўлиқ: http://qadriyat.uz/islom/1253-zulhijjaning-birinchi-on-kunligi-fazilati
http://qadriyat.uz/islom/960-zulhijjaning-ilk-on-kuni
Зулҳижжа рўзаси учун оғиз ёпиш ва ифтор вақтлари (Тошкент шаҳри учун):
1 - 23.08.2017 - 4:10 - 19:11
2 - 24.08.2017 - 4:11 - 19:10
3 - 25.08.2017 - 4:12 - 19:08
4 - 26.08.2017 - 4:13 - 19:07
5 - 27.08.2017 - 4:14 - 19:05
6 - 28.08.2017 - 4:15 - 19:03
7 - 29.08.2017 - 4:16 - 19:02
8 - 30.08.2017 - 4:17 - 19:00
9 - 31.08.2017 - 4:18 - 18:59
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 26 июнь куни нишонланади - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1445-26
Бугун Тошкент шаҳрининг 8 та масжидида хатмона бўлиб ўтади - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1444-xatmona-2017-19-06
Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид: “Юртимизда халқаро Қуръони карим илмий марказлари ҳам очилиши керак” - http://qadriyat.uz/suhbatlar/1443-husaynxon-yahyo-abdulmajid-suhbat
Бугун Тошкент шаҳрининг 3 та масжидида хатмона бўлиб ўтади - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1442-xatmona-2017-18-06
Бугун Тошкент шаҳрининг 6 та масжидида хатмона бўлиб ўтади - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1441-xatmona-2017-17-06
Бугун Тошкент шаҳрининг 9 та масжидида хатмона бўлиб ўтади - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1440-xatmona-2017-16-06
Рамазон ойида пойтахт масжидлари томонидан 200 дан ортиқ аравачалар муҳтож кишиларга топширилди - http://qadriyat.uz/yangiliklar/1439-ramazon-xayriya-2017
Муборак Рамазон ойининг нурли кечаларида Республикамиз масжидларида Қуръони карим хатмлари ниҳоясига етиб бормоқда. Тошкент шаҳрининг марказий жомеъ масжидларидаги хатмона кунлари билан танишинг:
2017 йил 15 июнь, пайшанба куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Шайх Зайниддин” (Кўкча) жомеъ масжидида хатмона бўлиб ўтади. Насрулло қори Ҳалимов ва Даврон қори Каримов хатмга ўтадилар.
2017 йил 15 июнь, пайшанба куни Яшнобод туманида жойлашган “Ислом ота” жомеъ масжидида хатмона бўлиб ўтади. Ҳасанхон қори Абдумажидов, Авазбек қори Ҳалимов ва Анвар қори Заитов хатмга ўтадилар.
2017 йил 16 июнь, жума куни Юнусобод туманида жойлашган “Минор” жомеъ масжидида хатмона бўлиб ўтади. Жаҳонгир қори Неъматов, Абдулбосит қори Қобилов ва Муҳаммадлойиқ қори Аминов хатмга ўтадилар.
2017 йил 21 июнь, чоршанба куни, иншааллоҳ Лайлатул қадр кечаси Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Хўжа Аламбардор” (Камолон) жомеъ масжидида хатмона бўлиб ўтади. Ҳусайнхон қори Абдумажидов, Аҳмадризо қори Қобилов ва Билолиддин қори Умаров хатмга ўтадилар.
2017 йил 21 июнь, чоршанба куни, иншааллоҳ Лайлатул қадр кечаси Юнусобод туманида жойлашган “Мирза Юсуф” (Бодомзор) жомеъ масжидида хатмона бўлиб ўтади. Хатмга Садриддин қори Ҳамидов ўтади.
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 weeks, 1 day ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 5 months ago