Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
б унинг қорнидан қучиб, тўхтатиб қолди.
−Қўйвор!!! –хайқириб юборди кимдир. Кейин тарс−тарс урилаётган зарба овозларини эшитди.
“Акбар!!! –қувониб кетди у, −Акбарим келди!”
Қиз ортига ўгирилиб, Шохрухнинг бўғзидан чангаллаганча мушт солаётган Акбарни кўрди. Шохрух хушсиз ерга йиқилди. Шундан сўнг Акбар қизга яқинлашди. Камарига ипидан боғлаб олган бир пой красовкасини ечиб олиб, чўкка тушди. Уни кийдириб, ипларини махкам боғлаб қўйди. Ана шундагина Нигоранинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Шу пайтгача ўзини тутиб турган иродаси суст кетиб, ич−ичидан йиғиси тошиб кела бошлади. Акбар қизнинг холатини сезмай, олдига ўтиб йўл бошлади:
−Юринг!
Қиз унинг кетидан ғор оғзига чиқди. Акбар ғордан чиқиб, бошқалар келиши керак бўлган томонга қаради. Ана, олдинда Улуғбек ака, Камола, Равшанлар келяпти. Сал нарида Шокиров ва бошқалар хам яқинлашиб қолишибди. Анвар узоқдан Акбарга қўл кўтарди. Акбар хам унга енгил қўл сермаётганда ортидан қандайдир шарпа яқинлашаётганини пайқаб, тезда ўгирилди. Шохрух кафтида қиррали тош билан унинг бошига уриш учун қўлини кўтарди. Акбар епчиллик билан ўтириб қолганда рақиб унининг устига йиқилди. Акбар тирсаги билан уни устидан ошириб юборди. Шохрух ўзини ўнглай олмасдан пастга думалай бошлади.
Шундоққина ёнларида турган Нигоранинг кўзлари дахшатдан катта−катта бўлиб кетганди.
https://telegram.me/joinchat/Awi67kFoTbO0uunCRG6yBg
ган хадикда фонарини ёқмади. −Энг мухими, тўғри кетаяпман, хадемай ғор оғзига чиқиб оламан.
Нигора қоронғуда туртиниб, пайпаслаб юраркан, иложи борича овоз чиқармасликка уринар, икки қўлини хам олдинга чўзиб олганди.
Деворнинг туртиб чиққан елкаларига гохида белини гохида тиззасини уриб олиб, бақириб юбормаслик учун лабини тишларди. Бир марта эса нақд пешонасини уриб олди−ю, кўзидан ўт чиқиб кетди. Қиз шунда хам овоз чиқармади, лабларидан шундай тишладики тишлари ботиб кетди. У хали хам фонарини ёқишни ўйламас, таваккалига олдинга интиларди. Шу пайт:
−Нигора...игора ...гора...гора...ора, −деган садо эшитилди−ю, бир сапчиб тушди. Шохрух худди тепасида бақиргандек туюлди. Кейин онги тиниқлашиб, бу овоз узоқдан чақирилганини, ғорда акс−садо бераётганини тушунди. Демак, йўлаклар қаердадир яна бирлашган, Шохрух ўша жойдан бу ёққа қараб келаяпти. Нигора тезда фонарини ёқиб, ортига қайтди. Бояги очиқликдан Шохрух кетган йўлакчага ўтиб олди. Энди кучи етганча тезлик билан олдинга интилди. Ўн минутча юрганда телефони батарейкасини заряди тугаётганидан огохлантириб сигнал берди.
−Ишқилиб ўчиб қолма, Нокиажон, ўчмай тур! –ичида ёлворарди қиз. Лекин техника барибир техникада, вақти соати етиб ўчар экан. Телефон иккинчи марта огохлантирганда Шокиров домла огохлантирган стакансимон чуқурларга яқинлашиб қолганди. Айнан ўша ерга етиб борганда телефон ўчиб қолди. Яхшики, қиз юриши керак бўлган йўлакчани илғаб қолганди. Қаричма –қарич силжиб хавфли жойдан ўтиб олди. Яна пайпаслаб олдига юра бошлаганда ортидан кимдир сўкингандек бўлди. Афтидан, Шохрух ё йиқилган, ёки бирон ерини тошга уриб олган. Ана, яқинлашиб келаётган нур кўринди. Нигора бу нурдан фойдаланиб қадамини тезлатди. Чопмоқчи хам бўлди−ю, чарчагани, оёқларида жон қолмагани учун чополмади. Ўнг қўлини ғор деворида сирпантирганча тепага кўтарила бошлади. Боя югурмоқчи бўлганда красовкасининг ипи ечилибдими, ўнг оёгидаги пойабзил шилқиллаб қолди. Тўхтаб боғлашга эса вақт йўқ.
Бу пайтда Шохрух уни кўрган, ўзининг йўлини ёритаётган фонар қизга хам қўл келаётганини тушуниб қолганди. Энди йигит фонарни ўчириб олди. Хар замонда бир ёқиб, яна дарров ўчирар, қиз билан орасидаги масофа қисқараётганини кўриб турарди.
Нигора у етиб олаётгани учун, сўнгги кучларини сарфлаб тезлашга харакат қилди. Аксига олиб, бир пой красовкаси ечилиб қолди. Жони кўзига кўриниб турганда пойабзални олармиди, тўхтамай кетаверди. Шохрух эса борган сари яқинлашиб келар, оралиқ масофа қисқариб борарди.
−Нигора, тўхтанг! Жиннилик қилманг, сизга ёмонлик қилмайман. Кечиринг, Нигора!
Қиз унга қулоқ солмай кетаверди. Аммо, борган сари кучи тугаб, хансираганча ерга йиқилди. Чуқур−чуқур нафас оларкан томоғидан хуштак чалгандек овоз чиқа бошлади. Йигит ўн қалам қолгунча ўрнидан турмади. Бир ортига қарайди, бир олдинда кўринаётган тангадек ёруққа қарайди.
− Бир зўр берсам ғор оғзига етаман. Унгача тутолмаса, ўзимни пастга ташлаб юбораман. –Қатъий қарор қилди қиз. Шу фикридан дадилланиб ўрнидан турди. Қани энди бу оёқлар ўзига бўйсунса! Қиз бир амаллаб олдинга юра бошлади. Борган сари нур катталашиб, йўли хам нимғира шакл ола бошлади. Ана, фонарсиз юра оладиган жойга хам етди. Бу пайтда шундоққинга ортидан келаётган Шохрухнинг хансираши яққол эшитила бошлади. Тўрт қадам масофа қолган, аммо, йигит хам бу масофани босиб ўтолмас, қиз сингари унинг хам мадори қуриганди. У сўнгги қадамларни катта−катта ташлаб ўзини қизга отди. Унинг орқада қолган оёғини қучоқлаб йиқилди.
−Хой...Ни...Ниго...ра... –хансираганча сўзлай бошлади у. –Мен...мен...шун...шунчалик...ёмон...манми? Мах...махлуқ...масманку, бунча...қочасиз?
Нигора питирлаб думалаганча оёқларини унинг чангалидан чиқаришга урина бошлади. Шохрух пайтдан фойдаланиб ўзини қизнинг устига ташлади. Фонар нурини шундоққина қизнинг юзига тўғрилаб, кўзига тикилди. Нигора эса, энди тамом бўлдим деган номус кучидан танасига қувват кирди. Қўлига илашган харсанг парчаси билан йигитнинг чаккасига урди. Зарба кучли чиқмаса−да, хартугул, йигитни нариги ёнбошига ағдаришга етарли бўлди. Қиз номус кучидан ўрнидан туриб палаткалар кўриниб турган жойни нишонга олди. Аммо, Шохрух хам ўрнидан тури
ҲАЁТ УЧУН КУРАШ 23-ҚИСМ
Шохрух имкон қадар секин юраркан, олдиндагилар анчагина узоқлаб кетдилар.
−Нигора, сал чехрангизни очинг, −деди у орқасига қараб, −Сиз уни яхши одам деб адашгансиз, мана, аслида ким эканини билиб олдингиз. Хафа бўлиш ўрнига дўппингизни осмонга отишингиз керак.
−Шохрух, қўйинг куйган юрагимга мой сепманг, у эмас, мен уни хафа қилдим.
−Э, қўйсангиз−чи, шунгаям ота гўри қозихонами. Илтимос, мени дилимдагиларни тингланг. Сиз учун хар нега тайёрманку, нега буни сезмайсиз? Айтинг, нима қилсам менга ишонасиз, қачон менга одамга қарагандек қарайсиз? Ёки, бирон нуқсоним борми?
−Йўғ−е, нима деяпсиз! Соппа−соғсиз, фақат...фақат мен соғ эмасман. Қани юрақолинг, не тўхтаб қолдингиз?
−Нигора, бир таклиф бор. Хеч йўқ сенябргача менга имкон беринг, кўришиб−гаплашиб турайлик. Майли сиз буни дўстона учрашув ўрнида қабул қилинг. Агар ўқиш бошлангунча менга нисбатан фикрингизни ўзгартиролмасам, унда бир умрга дўст бўлиб қоламиз.
−Шохрух сиз дўстимсиз, дўстим бўлиб қолинг. Сиз билан алохида кўришиб юриш менга ярашмас. Энди юрақолинг, олдинда овозлар эшитилмаяпти. Узоқлаб кетишди шекилли...
−Сиз розиман демагунча юрмаймиз. Йўқ деманг, айтишадику, йигитни гапи ўлгунча шайтонни отаси ўлсин. Йигит бошимни эгиб ўтиняппан, мулзам қилманг!
Нигоранинг юрагига вахима ўрлади. Хамрохлари узоқлаб кетди. Бу ерда бақириш мимкин эмас, тош кўчса хамманинг хаёти хавф остида қолади. Нима қилиб бўлса хам хамрохларига етиб олиш керак. Ёки, ёлғондан рози бўлаймикан а? Йўқ, хеч қачон!!!
−Шохрух, сиз ажойиб дўстсиз, хали енг яхши қизни учратасиз, бу аниқ. Илтимос, мени қийнаманг, сиздан илтижоим шу. Юринг, домлага етиб олайлик, мен хақимда нотўғри ўйламасин тағин.
Шохрухнинг дили ўксиди. Бунга сари эса, қайсар эшакдек феъли тутиб қолди. Айниқса, қизнинг “домла нотўғри тушунмасин” деганида кўнглида маккорона режа туғилди. Бу ерда узоқ қолишганини домла нотўғри тушунар экан, нега Акбарни хаёлига бу келмасин? Айниқса, улар жанжаллашиб қолган вазиятда бутунлай юзкўрмас бўлиб кетишса ажабмас.
−Бўлди етиб келдик, бошқа юрмаймиз! –фонар нурида йигитнинг кўзи совуқ йилтираб кетди. Бу холдан Нигоранинг танасига титроқ кирди.
−Ақлингизни йиғинг Шохрух, юрақолинг энди, қайсарлик қилмай! Сиз ақлли одамсиз, хаммасини тушуниб турибсизку!қиз уни “юр” дегандек сал туртиб қўйди. Шохрух унинг қўлидан тутиб қолди. Бир қўли билан махкам тутганча иккинчи қўли билан силаш учун фонарни ерга қўйди.
−Шохрух, илтимос қўлимни қўйиб юборинг, бу нима қилганингиз! – Нигора силтана бошлади. Шохрух эса қўйиб юборай демасди. Қиз эпчиллик билан чап оёғини олдига ўтказиб йигитнинг букланиб турган тиззасига тиради−да,
жон холатда итариб юборди. Буни кутмаган Шохрух нариги томонга, қиз бу томонга йиқилди. Йигит хали ўзини ўнгламасидан тўрт оёқлаб ортига қочди. Шохрух ўзини ўнглаб фонарини олгунча беш−олти метрга кетиб қолганди.
−Нигора хазиллашдим қайтинг! Бўлди, домлаларга етиб оламиз хозир, ишонинг менга!
Қоплон чангалидан бир марта омон қолган кийик, иккинчи марта тушарму!? Қахрамонимиз ортидан ёқилган фонар нурида янаям тезроқ эмбаклай бошла. Ўтириб юрса бўладиган жойга етганда кўкрак чўнтагидан телефонини олиб, фонарини ёқди. Энди йўлни аниқ кўраркан, бор кучи билан қоча бошлади. Мана, Анвар йиқилган тош ховузли залга етиб кеди. Шунда ортига қараб фонар нурини кўрмади. Худога шукур, ортимда қолибди, ўйлади қиз. Кейин ховузни айланиб ўтди−да, бироз тепага кўтарилган йўлакчага яқинлашди. Шу пайт олдида иккита йўлакча турганини кўриб қўрқиб кетди.
−Адашиб қолмадимми, йўлакчалар битта эди шекилли? Энди қайсинисига юрсам экан? –ўйлашга вақт кам, таваккалига кенгроқ кўринган йўлакча бўйлаб кўтарила бошлади. 3−4 қадам кўтарилганида ортидан нур кўринди. Қиз тезда фонарини ўчирди. Пайпаслаб олдинга юра бошлади. Яхшики Шохрух у юрган йўлакчага кирмади. Нигора фонарини ёқмоқчи бўлганда чап томони ёришиб кетди. Қиз жойида хайкалдек қотиб қолди. Иккинчи йўлакка шу ердан ўтадиган жой бор экан. Яхшики, Шохрух уни пайқамай ўтиб кетди.
−Яхши, демак, иккала йўлакча паралел экан, иккиси хам тепага олиб чиқса керак. –қиз бу тахминидан дадилланиб олдинга юра бошлади. Шохрух пайқамасин де
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago