🍁УМР САХИФАСИ🍂

Description
🌹🍃 #Бисмиллаҳ...

🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸Umrimizni savob bilan bezaylik 🌸🍃🌸🍃🌸🍃

🌺🍃🍃🍃🌺🍃 @umr_sahifasi 🍃🌺🍃🍃🍃🌺



@Umr_sahifasi 👈

Reklama uchun 👇 👇
@REKLAMA_XlZMATl
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

2 months ago

Ҳижобим ҳозир ғурурим.
Модага учиб ёки кимларгадир тақлид қилиб эмас, жуфтим амри билан Аллоҳ розичилигини истаб-ҳижобга кирмоқлик менга насиб этгани учун Роббимга шукр дейман.
Айтганча, турмуш ўртоғим ҳозир тез-тез "сиздан икки дунёда розиман!" жумласини қайтарадиган бўлганлар...
Албатта бу эътирофга сазовор бўлишимнинг ҳам яна бошқа узун ҳикоялари бор...
Илоҳим бу розичиликни охиригача адо этиш менга насиб қилсин!
Жаннатдан умидвор бандаларнинг бириман, балки шу розичилик боисидан менга бу калит тутқазилар...
Ummu Zaynab Ummu

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

2 months ago

📝МЕНИНГ ХИЖОБ ХИКОЯМ.

Шайтон-ёмон амалларни одамлар кўзига чиройли кўрсатади дея айтилган гап албатта ҳақ гап!
То ҳижоб киймагунимча мен жудаям олифта қиз бўлганман.
Очиқ кийинмасдим, аммо барча бўй етган қизлар каби чиройимдан ғурурланиш менга ҳам тегишли эди.
Бу даврда ёшлик сабабми, ёки диний тушунчалар камлигиданми, қизлар-ҳамманинг назарида бўлишликни гуноҳ деб тушунмайди.
Яхши эслайман, оддий соч тўғноғичларнинг ҳам энг қимматларини сотиб олардим.
Кийган кийимларим ҳашаматли бўлгани учун одамлар мени бой одамнинг қизи деб ўйлашарди.
Кўп сўралган савол: кимнинг қизисиз? Сочингизни қанақа рангга бўягансиз? Пойафзалингизни қаердан сотиб олгансиз?
Банкда ишлардим ва эрталаб йўлим савдо дўконлари орасидан ўтарди. Ўша пайтда гилам осаётган гиламини, мато ёяётган матосини қўлида ушлаб қотганча ўтиб кетишимни томошо қилиши- мен учун одатий ҳол эди.
Ҳар доим пойафзални ҳам қимматини ва ҳеч кимда йўғини сотиб олардим. Битта маошимга битта пойафзал...
Отам раҳматли менга кўз тегишидан жудаям қўрқардилар ва кўп айтган гаплари "сал оддий кийиниб юравер, яна кўзланиб кетма,қизим!" деган сўз бўларди.
Ростдан ҳам кўз тегди. Назар бор нарса экан! Ота-онам оламдан ўтиб кетгач, поччамникида яшадим. Энди кийим- кечак ва бошқа нарсалардан кўнглим бутунлай қолиб бўлганди. Ишга берилдим.
Эрталаб қуёш чиқмасидан метродан чиқиб, офисимизга кириб кетаман, кечқурун кун ботган пайтда бўшайман. Яна метро. Қуёшни кўришлик йўқ.
Турмуш ўртоғим тўйимиздан олдин ишхонамга келдилар ва тўйим куни ҳижоб кийишим кераклигини айтдилар.
Биринчи марта араб диёрларидаги ҳижобли келин кўйлак суратларини жўнатганларини эслайман. Ишдан бўшаб, ўша сурат асосида ҳижобли оқ либосимни тикишни бошладим.
Мингдан ортиқ Сваровский тоши қадалган кўйлагим икки ой деганда битди.
Тўйим куни биринчи марта ҳижоб ўрадим. Қўқонда исломий тўйларда тасвирчилару сураткашлар ҳам аёл киши бўлади.
Ҳалиям ҳижоб нима эканлигини аслан тушуниб етмагандим. Оқ либосимга ҳамманинг ҳаваси келди. Ҳуллас, ҳаммани яна бир бор ўзимга қаратиб севиндим...
Ҳозир ўйлаяпман: олимлар жоҳилият пайтингни кам эслагин дейишади. Аммо мақолам кимнидир тўғри йўлга бошлар деган умидда бу гапларга тўхталишни маъқул кўрдим.
Шайтон ҳар лаҳза вас-вас қилиши мумкин. "Нега бу қопни кийиб олдинг?", "Нега шундай чиройли сочларингни яширяпсан?" дея.
Кейинчалик сени таниганлар ҳам ўша вас-васани давом эттиради.
"Вой мана бу қиз роса қуйилибди-я. Оғзим мана бунақа очилиб қолган, бир марта кийган кийимини кўриб. Роса олифта эди-я!"
"Сени ўн йил олдин биров шунақа пошнаси паст пойафзал кияди деса, ишонмасдим! Ҳаммасидан биттада кечдинг-а!"
Яна хикоямни давомлайман...
Келинлик кунларим бошланди. Ёзнинг саратонида мен уйда қайинбўйинларим борлиги сабабли иккита рўмолни устма-уст ўраб юрардим. Бири кичикроқ, бири эса бел-вошимни ёпиб турадиган катта рўмол. Келин кўргани келганлар мато билан изоляция қилинган аллакимни кўришарди.
Турмуш ўртоғимга ҳар куни бўйнимга иссиқлик тошиб кетаётганини айтиб, рўмолни биттага камайтиришни илтимос қилсам ҳам кўнмасдилар.
Аввал эътиқодим ҳам нуқсонли бўлган экан. Рўмолни фақат намоз ўқиётган пайтимдагина ўраганман десам бўлаверади. Энди эса бошимдан рўмол тушмасди.Хатто кечаси ҳам ўраб ётадиган бўлдим.
Ҳовлимизга эркак ораласа, биз келинлар уйимизга кириб олардик. Кўйлакларимнинг ҳаммаси кенг, қопга ўхшаган кийимлар эди.
Аммо чинимни айтай: бирон марта рўмолимни ечиб ташлаш ҳақида ўйламаганман. Фақат ўзим хоҳлагандек чиройли ўрай олмаётганимдан ғижинардим.
Мусулмонлик аста-аста деб бежиз айтишмаган экан. Кунлар келдики, баъзи ташкилотларнинг остонасидан "агар рўмолингизни орқадан ўрамасангиз киргазмаймиз!" деган дўқ-пўписаларни эшитдим. Аммо у рўмолимни бошқача ўрашдан кўра, у ердан чиқиб кетишни маъқул кўрдим.
Кунлар келдики, рўмолда юриш ҳуқуқини олиш учун масжидга покшўй (ўлик ювувчи) бўлиб ишга киришни ўйладим, "фақат рўмолимга тегишмаса бўлди, ўлик ювиш ҳам савоб!" деб яшаган пайтларим бўлди...

2 months, 4 weeks ago

КЕЛИНИНИ ҚИЗИДАЙ КЎРГАН ҚАЙНОНА.

Инсон яшар эканки бошидан ташвиш ҳам, бахтли кунларни ҳам кўраркан.

10ёшимда Ота-Онам авто ҳалокат туфайли оламдан ўтишади. Мендан бошқа фарзанд кўришмаган экан.

Мени амаким ўз қарамоғига олишган. Улар менга меҳрибон эдилар, ҳозир ҳам. Айниқса келинойим мени ўз қизларидай парвариш қилишди.
Амакими 1ўғил 2 қизи бор. Улар менга ўз опа-акамдай эди. Мени ҳеч ҳам бегона қилишмади. Доим бирга эди, акамни уйлади. Опаларимни ҳам бирин-кетин узатишди.

Келинойим ниҳоятда меҳрибон ширин сўз аёл. Мени ҳам ўзидай қилиб вояга етказди. Ўқишни тамомлаб ишлаб юрган кезларим. Совчилар кела бошлади.

Бир куни келин ойим. Умида сен билан маслаҳатлашишим керак,қизим эркатойим сени маҳалламиздаги Марҳабо опани ўғли Жамшидбекга узатмоқчимиз нима дисан қизим деб қолди.

Мен уялиб ерга қараганча Аяжон ихтиёрим сизларда деб хонамга кириб кетдим. Хонамга кирдиму юрагим безовталанди. Келган совчилар маҳалламиздан. Ўғли акамни яқин ошнаси, яхши йигит лекин онаси Маҳалла хотин қизлар раиси ниҳоятда сирли аёл, айтгани айтган бўларди.

Маҳаллада бемаслаҳат иш бўлмасди. Қўрқиб кетдиму амаким билан аямни юзини ерга қаратгим келмади. Фотиҳам бўлиб тўй куни белгилансада юрагим ҳадикда эди.

Тўйга шунақанги кўп одам келдики таъсаввур ҳам қилолмасдим бунақа тўйни, ўртача ошиқча дахмазасиз чиройли тўй бўлди.

Эртаси куни мени Ойижоним билан (Қайнона деб атамаганман ҳеч қачон) кўриштиришди. Ойижоним билан бир дастурхонда ўтирар эканман. Уларнинг табассуми менга қандайдир англаб бўлмас Меҳрни ҳис этдим.

"Умидахон қизим мен уйимга келин эмас қиз олиб келдим. Икки қизим сизга меҳрибон сингил, ўғлим Жамшид суянчиқ,кичик ўғлим эса укангиз бўлади. Дадангиз эса бизни давлатимиздир"- деганларида кўзимга ёш келиб, қаттиқ қучоқлаб Онажоним деб йиғлагандим.

Улар менга "қизим" деб мурожат қилар, билмаганими ўргатар, бирор ишни нотўғри қилсам ҳам койимасдан юмшоқлик билан тушинтирарди.

Айрим ўртоқларим қайнонасидан нолишар, хўрликларига, ситаму зулумларига йиғлаб йиғлаб чидашар, менга эса ҳавас қилишарди.

Онажоним ҳеч ҳам ўзгармади ҳозир ҳам шундай, бир ўғил, қизим бор уларни деярли ўзлари қаради.

Опаларим билан ҳам ниҳоятда иноқмиз. Укам Жасурбекни уйлаганимизда. Нодирахонга ҳам менга айтган гапларини айтди.

Бизни уйда ҳеч ҳам жанжал бўлмаган.
Мен меҳрни одобни катталардан ўргандим. Демоқчиманки мани Онажонимдай меҳрибон инсонлар кўпайсин. Оилани устини ҚАЙНОНА деб бежиз айтишмаган экан.

Дунё тургунча туринг меҳрибоним ОНАЖОН.
Сиздир менинг қувончим суянчиғим ОНАЖОН.
Ҳар бир ишингиз менга ибрат эрур дунёда.
Сиздайин ОНАЛАРНИ қилсин умрин зиёда !

@Umr_sahifasi🌼🍃

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

4 months, 4 weeks ago

ЯҚИНЛАРИНГ ЙИҒЛАТСА.

Яқинларинг йиғлатса,
Кўз ёшингни яширгин.
Битта яхшилик қилса,
Ўнта қўшиб оширгин.

Яқинларинг йиғлатса,
Ётдан ёруғлик кутма.
Сўнги йўлга кузатувчинг
Шу йиғлатган, унутма.

Яқинларинг йиғлатса,
Қилма элга овоза.
Кабутар кўк қучса ҳам,
Қайтар жойи ховоза.

Яқинларинг йиғлатса,
Қўлларин қўй кўзингга.
Ҳа десалар, дегин толди,
Кўзим қараб юлдузга.

Яқинларинг йиғлатса,
Дема мени билмади.
Сен ким бўпсан, Абу Лаҳаб
Пайғамбарни билмади.

Яқинларинг йиғлатса,
Бу ўткинчи бир хисдир.
Қурон ўқи, қалбингга,
Қурон таскин, мунисдир.

Бироқ шундай яшагин-ки,
Салом ўрнинг билинсин.
Ортингдан дуо қилиб,
Жаннатларни илинсин.

ОПА-СИНГИЛЛАРНИ 
ЙУҚЛАБ  ТУРИНГ...

@Umr_sahifasi??

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

5 months, 2 weeks ago

**НОЎРИН РАШК

Ёш қиз кафеда қайлиғини кутиб ўтирарди.
Улар ишдан сўнг учрашишга келишиб олишганди.
Қиз бир фижон чой буюртирди.

Чой ичиб атрофга назар солди.
Шунда кўзи унга қараб турган йигитга тушди. Аҳамият бермай чойини ҳўплади.
Орадан бир неча дақиқа ўтиб, қизнинг нигоҳи яна ўша йигитга қадалди.
У ҳамон қиздан кўзларини узмаганди.
Қиз унинг бу совуқ қарашидан ўзини ноқулай сезди. Жаҳли чиқа бошлади.

Қайлиғи келди. Йигитнинг хунук қараганини айтди.

Қайлиғи ўрнидан забт туриб бориб у йигитни уриб йиқитди.
Қиз қайлиғини бегонанинг қарашидан шунчалик рашк қилганидан хурсанд бўлиб кетди.
Улар биргаликда кафедан чиқиб кетишди.

Дўппосланган йигит эса, нима бўлганини англолмай ҳассасини топиш учун бармоқлари билан атрофини пайпасларди.

Ҳаётда кўп нарсалар, ҳолатларнинг асли кўринганидек бўлмайди.

Хулосага шошилманг!**

@Umr_sahifasi??

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

7 months, 3 weeks ago

БАРДОШ.

Чақирув бўлди, тез ёрдам улови ўқдай учди: "Каттабоғ кўчаси, 10-уй, 60-хонадон...".
Тўртинчи қаватдаги хонадонга шошилинч чиққан шифокор аёл тўшакда чўзилиб ҳушсиз ётган беморнинг тепасига келиб сесканиб кетди. Карахт аҳволда қалтираб-салтираган уй бекасига далда берди:
— Мана ҳозир укол қиламиз, ўтиб кетади. Сиз қўрқманг, тутқаноғи тутибди-да, кеча бекор ичирибсиз.
— Оз... Озгина, — дудуқланди бека.
— Икки соатдан кейин уйғониб, ўзига келади. Ловия ва мош солиб кесган ош қилиб беринг. Сиз, шаҳарликлар угра дейсизлар. Сузма аралаштиринг..... Сўнгра кийик ўт дамламасига асал қўшиб ичиринг. Тетиклашгач, ҳаммомга бораман дейди, рухсат бераверинг.
Бека таажжубланди:
— Сиз буни қаердан биласиз?
Шифокор аламли жилмайди:
— Итининг феъли ҳам, касали ҳам эгасига маълум-ку. Ҳа, дарвоқе, — аёл қия очиқ эшикка суянган кўйи иҳранди: — хизмат сафари тугагач, Сизникида қолаверсин, айтиб қўйинг.
Шифокор эшикни қарсиллатиб ёпди. Беканинг кўз олди қоронғилашди.
....Тез ёрдам улови катта йўлда ўқдай учиб борарди. Шифокор аёл бу дунёнинг аламларини ич-ичига ютиб, ўзини баъзўр тутиб турарди... ва ниҳоят унинг елкалари силкиниб, кўзларидан дувиллаб ёш оқа бошлади.

Қўчқор Норқобил.

@Umr_sahifasi??

https://t.me/+1QfFRQ3LyoJmYWYy

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her