PATRUL UZ RASMIY XABAR

Description
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

2 months, 1 week ago
Пойтахтимизда автобус бекатларини янгилаш ва кўпайтириш …

Пойтахтимизда автобус бекатларини янгилаш ва кўпайтириш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида тадбиркорларни ҳамкорликка чақирамиз.

Эслатиб ўтамиз, ҳамкорлик доирасида тадбиркорлар томонидан қуйидаги талабларга жавоб берадиган бекат мажмуаларини ўрнатиш кўзда тутилган:

а) ижарага олинган ҳудудда ягона конструкция ва дизайнга қатъий мос келадиган бекатларни ўрнатиш;
б) ҳар бир бекатни ёритиш мосламалари, телефонларни қувватлаш портлари ва чиқинди қутилари билан жиҳозлаш;
в) ҳар бир бекатга видеокузатув камералари ва фавқулодда чақирув тугмаларини ўрнатиш;
г) жамоат транспортининг келиш вақти ҳақида маълумот берувчи табло ўрнатиш;
д) бекатларда ЛEД-экранларни ўрнатиш тақиқланади;
э) тижорат фаолияти учун бинолар ва/ёки қўшимча иншоотларни қуриш ман этилади;
ж) тўхташ платформаси тўсиқсиз муҳит стандартларига ва замонавий архитектура ечимларига мос келиши, гранит плиталардан текис юза ҳосил қилиши, бордюрлардан фойдаланилган ҳолда бажарилиши лозим.

Бундай бекат мажмуаларини ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш учун тадбиркорларни узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида Э-аукцион платформаси орқали очиқ савдоларда иштирок этишга таклиф этамиз. Ҳозирда биринчи босқич аукциони ўтказилмоқда.

Бекатларнинг ён деворларида ролл-ап туридаги реклама материалларини, орқа деворларида реклама панноларини жойлаштириш хизматини ташкил қилинг ва даромадингизни оширинг.

Батафсил маълумот учун ҳавола.

👉 @PATRUL_UZ

2 months, 1 week ago

БАТАФСИЛ👇*👇*👇**

  1. Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш ва баҳолаш жараёнлари автоматлаштирилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизими Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг мавжуд электрон маълумотлар базалари билан интеграция қилинди. Бунда, subsidiya.idm.uz интеграциялашган тизими орқали ариза берувчининг маълумотлари автоматлашган тарзда текширилади ва баҳоланади.

Масъул ташкилотларнинг маълумотлар базаларидан ариза берувчининг қуйидаги маълумотлари 3 иш куни давомида текширилади:

Адлия вазирлиги – оила таркиби ва ариза берувчининг ёлғиз она, бева ва ажрашган аёллар тоифасига мансублиги ҳамда ариза берувчининг турмуш ўртоғи тўғрисидаги маълумотларнинг тўғри киритилгани;

Кадастр агентлиги — ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг номида турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ариза берувчини “Лабор – мигратион” дастурида рўйхатдан ўтгани. Бунда, фуқаронинг ҳақиқатда хорижда иш фаолиятини амалга оширувчи мигрант эканлиги текширилади.

Солиқ қўмитаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг ўртача ойлик даромадлари;

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахс “Тиббий-ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтгани. Бунда, ариза берувчи ва унинг оиласида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган шахс эканлиги текширилади.

  1. Эндиликда субсидияга ариза берилганда агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори белгиланган  меъёрлардан кам бўлса, даромадлар ҳисоб-китобига уларнинг яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.

Маълумот учун: Амалдаги қонунчиликка кўра, яқин қариндошлар сирасига қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан, фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари киради.

Бундан ташқари, ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг жами ўртача ойлик даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда ариза бошқа мезонлар асосида кўриб чиқилмаслиги ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш учун комиссия котибига юборилиши белгиланмоқда.

Бунда, сўнгги уч ойнинг камида бир ойида даромадга эга бўлиш талаб этилади.

  1. Ариза берувчига субсидия ажратиш рад этиладиган ҳолатларга аниқлик киритилмоқда.

тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмаслиги ва автомат равишда рад этилиши;

жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда тизим томонидан барча аризаларни кўриб чиқиш автомат равишда тўхтатилиши ва рад этилиши;

илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган фуқаролар ва уларнинг турмуш ўртоқлари томонидан такрорий мурожаат этилганда ариза рад этилиши;

аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда ушбу ариза рад этилиши белгиланди.

👉 @PATRUL_UZ

2 months, 3 weeks ago

Тошкент шаҳри, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказлари, вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарлар, аҳоли пунктларида тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорининг тегишли нисбатида белгиланган.
Фото: Kun.uz
«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун 8 ноябрдан кучга киради.
Давлат кадастрлари палатаси Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи Иззатулла Раҳимов қонун билан боғлиқ тўловлар миқдори ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотлардан бир марталик тўлов ундирилади.
Шунингдек, ўзбошимчалик билан қурилган якка тартибдаги уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман-шаҳар комиссиялари томонидан эътироф этиш мумкин деб топилганлиги ҳолларига ёки уни эътироф этиш рад этилганлиги ёхуд аризаларнинг кўриб чиқилиши бир марталик умумдавлат акциясининг муддати ўтганлиги сабабли якунига етмаганлиги ҳолларида бир марталик тўлов ундирилади.
Қолаверса, фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига, хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига, фуқароларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва резидент бўлган юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади.
Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 5 баравари, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида 3 баравари миқдорида, вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда 2 баравари, бошқа аҳоли пунктларида 1 баравари миқдорида тўлов қилинади. Ҳозирги вақтда БҲМ миқдори 375 минг сўмга тенг.
Шуни ҳам айтиш жоиз, бир марталик тўловни тўлашдан қуйидаги шахслар озод этилади. Хусусан, бир марталик умумдавлат акцияси доирасида бир марталик йиғимни тўлиқ тўлаган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахслардан бир марталик тўлов белгиланган тўловнинг эллик фоизи миқдорида ундирилади.
Агар бир марталик умумдавлат акцияси доирасида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман-шаҳар комиссиялари томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин деб топиш белгиланган хулосасига асосан далолатнома шакллантирилган, бироқ бир марталик йиғим ундирилмаган ёки тўлиқ ҳажмда ундирилмаган бўлса, у ҳолда бир марталик тўлов ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ундирилади. Бунда бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ундирилган бир марталик йиғим суммаси инобатга олинади.
Эслатиб ўтиш ўринли, бир марталик умумдавлат акцияси доирасида тўланган бир марталик йиғим ва ушбу қонун доирасида ундириладиган бир марталик тўлов ўртасидаги фарқ қайтарилмайди.
Фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент бўлган юридик шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан 2018 йил 1 майга қадар ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга белгиланган.
Шунингдек, 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларга, якка тартибдаги тадбиркорларга ёки резидент бўлган юридик шахсларга ажратилган, тасдиқлаш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган ер участкасига (бундан шундай ер участкасида икки йил ичида бинолар ва иншоотлар қурилмаган ёки уларнинг қурилиши бошланмаган ёхуд ер участкасидан мақсадсиз

2 months, 3 weeks ago

❗️Пропан 9,5 млн.сўмдан ошди. Олигархларни тўхтатадиган орган эса фалажлантирилмоқда

Биржа савдоларига пропан чиқариш кеча аввалги кунга нисбатан 200тоннадан кўпга камайтирилган ва яна профит! Атига 971 тонна пропан сотувга қўйилган (талаб 2-3 карра юқори) учун нархлар 318,7 минг сўмга қимматлаб, навбатдаги рекорд 9 509,5 минг сўмга етган. Чакана шохобчаларда тез орада пропан нархи 80 шиптир нархига етиб олса керак.

Тил бириктириш ва манипуляциялар учун ҳеч қанақа жазо йўқлигини билган ҳолда, шонли энергетиклар қаноти остидаги олигарх ва монополистлар пропанни қимматлаштириш методичкасидан намойишкорона фойдаланишмоқда.

Мазкур картинани Олигарх ва монополистларга қарши курашиши, истеъмолчилар ҳақларини ҳимоя қилиши керак бўлган Рақобат қўмитаси учун 2025 йилда бор-йўғи 12,6 млрд.сўм ажратилгани тўлдирса керак. Олигархлар ва монополистлар билан курашма, улар билан келишиб ишла, деган ишорами бу?

Балки олигархат ва монополияга қарши курашиш мақсади йўқдир Ўзбекистонда?

@bakiroo

2 months, 4 weeks ago

*⚡️Эрон устидаги ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир қанча авиакомпаниялар парвоз йўналишларини ўзгартирди*

Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани ва ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилганлиги сабабли бугун эрталаб бир нечта авиакомпания самолётлари ўз йўналишларини ўзгартиришга мажбур бўлди.

"Жазеера Аирwайс" авиакомпаниясининг Тошкент – ​​Қувайт йўналиши бўйича Ж9-1650 рейси соат 04:50да учиб Тошкент аеропортига қайтди – самолёт маҳаллий вақт билан соат 07:06да жўнаш аеропортига қўнди.

Шунингдек, "Флй Дубаи" авиакомпаниясининг Душанбе – Дубай йўналиши бўйича ФЗ-778 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аеродромга йўл олишга қарор қилди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 08:32 да Тошкентга келиб қўнди. Экипажнинг дам олиши муносабати билан Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 21:00га белгиланган. Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилади.

"Флй Дубаи" авиакомпаниясининг Тошкент – ​​Дубай йўналиши бўйича ФЗ-1942 рейси ҳам соат 04:58да ҳавога кўтарилиб, 06:58 да Ашхободдаги муқобил аеродромга қўнди.

"Cентрум Аир" авиакомпаниясининг Жидда – Тошкент йўналиши бўйича C6-702 рейси ҳам худди шу сабаб билан Ар-Риёддаги муқобил аеродромга қўнди. Шунингдек, Мадина – Фарғона йўналиши бўйича C6-3336 рейси ҳам Тошкент вақти билан соат 08:17 да Ал-Мактум (Дубай) аеропортига қўнди.

Ушбу рейсларнинг жўнаб кетиши ҳақидаги тўлиқ маълумотларни авиакомпания вакилларидан олиш мумкин.

Шунингдек, маршрути Эрон ҳаво ҳудуди орқали амалга ошириладиган бир қатор рейслар Ўзбекистон шаҳарларидан кечикиш билан учиб кетди.

👉 @PATRUL_UZ

3 months ago

*⚡️*⚡️ҲУШХАБАР**

Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратиладиПрезидентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:*▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади*;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун **5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади**.

улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.👉 @PATRUL_UZ

5 months ago

Sudda yutilgan radar qarorni bekor qilish bo'yicha arizadan namuna. Sudda tayyor yutilgan, shablon ariza namunasi.

O'zingizning ism-familya va kerakli ma'lumotlarni o'zgaritirb, yashash joyingizdagi jinoyat sudiga berasiz. Radarga tushganlarga jo'natib qo'ying, zero jarimalari kamaysa...

6 months, 1 week ago

Ўзбекистонда 2024 йил 1 августдан бошлаб автомобилларга давлат рақамлари тасодифий тарзда берилади. Бу ҳақда кеча, 17 июль куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарорида сўз боради.

Унда рақамлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги “Давлар рақам белгилари” модулида автоматик тарзда берилади.

Бироқ, харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари оширилган тўлов ставкаларидаги рақамлар бундан мустасно.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш билан боғлиқ мурожаатларни ЙҲХХнинг мобил иловаси, расмий сайти, Сall-маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (my.gov.uz) орқали автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва рақам бериш бўйича мурожаатларни юбориш ва ўша ернинг ўзида тўловни амалга ошириш мумкин бўлади.

Рақамларни тасодифий тартибда беришнинг моҳияти шундаки, рақам тасодифий танланиб, компьютер томонидан расмийлаштирилади

? @PATRUL_UZ

8 months ago

⚡️⚡️Президент фармонига кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:

⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;

таълим кредити:

⁃ олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

⁃ олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

? @PATRUL_UZ

8 months, 1 week ago

?В Мирзо-Улугбекском районе:
В микрорайонах «Чингельди», «Иктидор», «Ижодкор», «Алишерабад», «Геологлар», «Темурилар», «Сарбон», «Гулзоробод», «Кухна Мевазор», Институт гражданской защиты, Центр судебно-медицинской экспертизы Ташкентской области, Академия труда и социальных отношений и МЧС.

?В Яшнабадском районе:
«Амир Темур», «Тузель», «Ватандош», «Тонг», «Аль-Бухари», «Яшнабад», «Наврузабад», «Дилбог», «Парвоз», «Биразган», «Гузал», «Алимкент». , «Донишманд», «Шахимардон», «Хосиятли», «Шохсанам», «Ойдынкул», «Янгидавр», «Катта Янгиабад», «Янгинур», «Махмур», «Жаркурган», «Асалабад», «Бешбола», «Баркамол», «Бешарик», «Фазогир», Мухтар Ашрафий, «Ахмед Яссави», «Тырновбоши», «Янги Курган», «Надира», «Коксарой», «Достабад», «Илтифот», «Чинар», Кварталы «Чолпон», «Ширинабад», тепловая котельная №7 и отдел пожарной безопасности №21.

?В Сергелийском районе:
В микрорайонах «Учувчилар», «Кумарик», «Чоштепа», «Джунарик», «Авиашахарча», «Ногойкурган», Ташкентский международный аэропорт, Автопредприятие №4, Предприятие «Спецтранс», Цех по производству хлеба на улице Саадий, Больница № 2 и на складе СГБ.

?В Мирабадском районе:
«Корасув», «Фитрат», «Янгизамон», «Саракол», «Тонг Юлдузи», «Инокабад», «Темирёлчилар», «Навруз», «Олтынкол», «Банокатий», «Заминабад», «Истиклалабад». , микрорайоны «Братство», «Фуркат», городские родильные комплексы № 4 и 5.

?Янгихаятский район:
В микрорайонах «Новая Чоштепа» и «Чоштепа».

?В Яккасарайском районе:
ул. Бабура 46/1, 46/2, 46/3, 55, 57, 59, 61, 63, 65, 67/1, 67/2, 67/3, 67/4, 67/5, 67/6, 67/7, 67/8, 67/9, 67/10, 67/11, 67/12, 69/13, 67/14, 67/15, 67/16, 67/17, 69/1, 69/ 2, 69/3, 69/4, 69/5, 69/6, 69/7, 69/8, 69/9, 81/1, 81/4, 72, 74, 74б - в многоэтажных домах, Улица Нукус 2, 4, 6, 9, 57, 59 – многоэтажный дом, улица Абдуллы Каххора, 2г – многоэтажный дом, предприятие «Ташшахаргазтаъминот», Ташкентский теплоэнергетический узел и райотдел внутренних дел.

? @PATRUL_UZ

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago