?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago
САЛОМ ҚАНДАЙ БЎЛСА – АЛИК ҲАМ ШУНДАЙ БЎЛАДИ
Америка интернет форумларидан бирида бир қиз ўртага эълон ташлабди:
“Мен – гўзал, чиройли қоматли, қувноқ, ақлли қизман. Даромади йилига 500 минг доллардан кам бўлмаган йигитга турмушга чиқаман”.
Эълонга келган жавоблар орасида ёш, келажаги порлоқ иқтисодчи йигитнинг жавобини эътиборингизга ҳавола қилсак. У эринмасдан қизга батафсил жавоб ёзибди:
“Мен сенинг ёзганларингни катта қизиқиш билан ўқидим. Ва бу вазиятни қуйидагича тасаввур қиламан.
Мен каби йигитнинг нуқтаи назаридан сенинг таклифинг жуда ёмон келишув. Негалигини ҳам айтаман. Қисқароқ тушунтирсам – сен ўз гўзаллигингни менинг пулларим эвазига таклиф қилаяпсан. Яхши. Лекин сени гўзаллигинг вақт ўтиб сўниб боради. Менинг сармояларим эса ошади. Албатта, менинг даромадларим кўпайишини шубҳа остига олиш мумкиндир. Бироқ сен йиллар ўтиб гўзаллашиб қолмаслигинг аниқку!
Шундай қилиб иқтисодий тилда айтганда сен – ўз қийматини йўқотадиган активсан, мен эса – фойда келтирадиган активман. Лекин сен шунчаки қийматини йўқотадиган активмассан, қийматинг жуда тез пасайиб боради ва ўн - ўн беш йил ўтиб сенга ҳеч ким харидор бўлмайди.
Шу сабабли сени сотиб олиш (ахир сен шуни таклиф қиляпсан) – жуда ёмон бизнес. Мен сени яхшиси – ижарага олган бўлардим.
Агар менинг сўзларим сенга юраги йўқ одамнинг шафқатсиз сўзларидек туюлаётган бўлса, ўйлаб кўр.
АХИР МЕНИНГ ПУЛЛАРИМ ЙЎҚОЛСА, ЯЪНИ КАМБАҒАЛЛАШИБ ҚОЛСАМ СЕН ҲАМ ШУНДАЙ ЙЎЛ ТУТАСАН. ПУЛСИЗ ЭРНИ ТАШЛАБ КЕТИШИНГ АНИҚКУ.
Шунинг учун сен гўзаллигингни йўқотганингда мен ҳам сендек қийматсиз активдан ҳалос бўлишга шошилишим адолатдан бўлади. Бу оддий ҳақиқат.
Шу сабабдан бу вазиятда энг зўр келишув бу – шунчаки учрашиб юриш, лекин зинҳор тўй эмас. Умид қиламанки сенга бу сўзларим билан ёрдамим тегди.
Ҳа, айтганча агар вариантларни муҳокама қилиш нияти туғилиб қолса бемалол мурожаат қилишинг мумкин. Ҳурмат ила...”
Қиссадан ҳисса:
Руслар айтганидек “Какой привет – такой ответ!”, яъниким салом қандай бўлса – алик ҳам шунга яраша бўлади.
Бу воқеани бежизга мисол қилиб келтирмадик. Ҳозирда айрим, сони кам бўлсада айрим қизларимиз, қийинчиликсиз, ҳамма шароитлари бисёр ҳаётни орзу қилишлари, бой-бадавлат хонадон совчиларини номзодлар рўйхатида биринчи ўринга чиқариб қўйишлари ҳолатлари бор. Буни яширмасдан бемалол ҳоҳиш-истакларини айтишлари эса миллий қадриятларимизга тескари деб ҳисоблаймиз.
Тўғри, ҳамма ҳам комфорт шароитда яшашни истайди. Йўқчилик бўлмаса, ҳаёт “шоколад”дек ширин, тўкис бўлса кимга ҳам ёқмайди. Лекин ҳар ерда бор тошу тарози.
Ўша бой йигитлар ҳам юраксиз инсонлар эмас. Шунчаки уларга семиз сейфга қарагандек муносабатда бўлишса улар ҳам шунга яраша жавоб беришлари табиий ҳолат.
Кейинчалик “Эрим миннатчи” ёки “Мен олтин қафасдаги қўғирчоқман холос” деган таъналар ошиқча, чунки салом қандай бўлса – алик ҳам шунга яраша бўлади...
Бугун, 30-октябрь Халқаро ҳайдовчилар куни!😀🥳 Барча "рул"даги ва "права"си бор ҳайдовчиларни бугунги байрам билан чин қалбдан муборакбод этамиз!
P.S.: Қўлингиз рулда — кўзингиз йўлда бўлсин! Соғ бўлинг — саломат бўлинг! (Яқинларни табриклаб қўйинг)
БAҲЛЛИКДА БАХТ ЙЎҚ...Қашшоқликда кун кечирган, кийишга пойабзали ҳам бўлмаган одам фақирликдан нажот сўраб туну кун дуо қилар, давлатманд бўлишни хоҳларди. “Бойиб кетсам, ҳаммага ёрдам бераман, ҳеч ким оёқ кийимисиз қолмайди”, деб ўзига сўз берарди. Вақтлар ўтиб у жуда бойиб кетди-ю, ўзига берган ваъдаларини унутди. Кундан-кун нафси бойликка ҳакалак отиб борди. Сарф-харажатдан қочиб уйланмади ҳам. У қирқ ёшга тўлганда хизматкорлари ҳамроҳлигида шаҳар айланишга чиқди. Йўлда кекса, оёқяланг бир кишини учратди. Отидан тушиб унинг олдига келди ва сўради:
– Нега бундай юрибсиз, отахон?
– Пойабзал олишга пулим йўқ, ўғлим, – деб жавоб берди қария. – Аҳволимга раҳми келганлар бурда нон, луқма таом беришади. Менга кунда бир маҳал овқат етади. Биттагина оёқ кийим ҳам бўлсайди, кунимни шукр билан ўтказардим.
– Сиз шукр қиладиган аҳволдамисиз? – ҳайратланди бой.
– Ўғлим, сен бой одамга ўхшайсан? – ўз навбатида сўради қария ҳам.
– Ҳа, ҳалол ишлаб бойидим. Нима, давлатманд бўлиш айбми?
– Нега айб бўлсин? – деди отахон ва ундан ўзига бир пойабзал олиб беришини илтимос қилди.
– Аллоҳдан сўранг, – тўнғиллади бой отига минаркан. – Мен тиланчиларни ёқтирмайман. Ҳаммага ёрдам бераверганимда, бунчалик бойимасдим. Унинг ортидан қараб қолган қария хитоб қилди: “Бойлар ҳам ялангоёқ юриши мумкин, буни унутма!” Орадан ойлар ўтди, қаҳрамонимиз мамлакатдаги энг бой одамга айланди. Аммо ўша отахоннинг гапини ҳеч унутолмади. Оёқяланг юрмаслик учун кўшкининг ҳар тарафини оёқ кийимларига тўлдириб ташлади. Ҳар ер-ҳар ерга пойабзал тўлдирилган сандиқлар қўйдирди. Бу ишдан кўнгли жойига тушди, чунки ҳамма нарсасини йўқотган тақдирда ҳам, умрининг охиригача кийишга етадиган пойабзаллари борлигидан хурсанд эди. Кутилмаганда у ғалати касалликка чалиниб, оёқ тирноқлари кундан-кунга ўса бошлади, лекин уларни ҳеч нарса билан олиб бўлмасди. Ҳар сафар олдингисидан каттароқ пойабзал ясаттирарди. Тинмай ўсаётган тирноқлари билан уларни кийишга қийнала бошлади ва ялангоёқ юришга мажбур бўлди. Шундай қилса, тирноқлари қисқараётганини сезди. Шаҳар кўчаларини кезар экан, яна ўша отахонга дуч келди. Бойдан: “Менга оёқ кийим олиб берасанми?” деб сўради қария.
– Албатта, истасангиз, юз жуфт олиб бераман.
– Ўғлим, менга бир жуфти етади. Оёқяланг юриш осонмас, буни пойабзали борлар тушунмайди.
– Шаҳарда машҳур косиб бор, – деди бой, – қандай оёқ кийим кераклигини унга айтинг, ҳақини мен тўлайман.
– Мени хурсанд қилдинг, сени Аллоҳ хурсанд қилсин! – чин дилдан дуо қилди отахон. Ўша кундан сўнг бой ҳаётини фақат яхшилик ва эҳсон билан ўтказа бошлади. Бир муддатдан кейин касали ҳам тузалди ва у яна пойабзал кийиб юрадиган бўлди...
**Эркак бошини ерга қўйса, дам олади — хотиржамлик туяди. Чунки у тупроқдан яралган.
Аёл эса эркакнинг (эрнинг) кўксига бошини қўйса, хотиржамлик туяди. Чунки у қовурғадан яралган.
©️**IkromSharif
Азиз Косонсойликлар, туманимиздаги Сойча МФЙда жойлашган 12-сонли мактабгача таълим муасассаси "Ташббусли бюджет" дастури доирасида, вилоят бӯйича "Менинг боғчам" лойиҳасига киритилган.
Ҳозирда ғолиб бӯлиши учун овоз йиғилмоқда.
Ушбу ташаббусни барча тумандошларимиз ӯз овозимиз билан қӯллаб-қувватлаб, шу муассасани ғолиб бӯлишига ҳисса қӯшайлик.
Қуйидаги манзил орқали овоз беришингиз мумкин.
https://openbudget.uz/boards/initiatives/kindergarden/49/4dec6472-afbd-4e91-9942-a97734f53484
Маълумот учун: +998943072514
ҚАЙНОНА
Толибжоннинг оиласи серфарзанд оила. Оилада бири- бирини қувалашиб етти нафар фарзанд вояга етмоқда. Каттаси бу йил еттини тамомласа , энг кичиги энди эмаклашни бошлади.
Оила бошлиғи Толибжон махалласидаги Соҳиббекнинг фирмасида иш бошқарувчи. Топиш- тутиши ёмонмаску-я, аммо шунча ейман, ичаман деб турган қора кўзларни боқишниям ўзи бўлмаслиги рост. Аёли Саодат фарзандларидан ортиб, бирон жойда ишлай олмайди. Ўзи уйида шундоқ ҳам иши етарли. Яхши ҳамки, Толибжоннинг саксонларга бориб қолган онаси Фазилат хола борлар. Болаларга ҳай-ҳайлаб, жиллақурса бешигини тебратиб мадор бўлиб турадилар. Улар ҳар икки гапни бирида : " Ёлғизимдан кўпайганларим, Аллоҳимнинг берганлари , кўрсатганига, етказганига шукр" - деб дуо қилганлари қилган.
Толибжон ишдан чарчаб келди. Ҳар доимгидек келишига овқат тайёр экан. Саодат бугун чиройли қилиб хуштаъм хоним пиширибди. Ёнида қип- қизил сардаги ва майда тўғралган кўкатлар иштаҳани янаям қўзғарди.
Бувижоннинг "Бисмиллаҳир раҳмонир рахийм" и билан овқатга катталардан кейин бирин - кетин болаларнинг ҳам қўли узатилди...
Таом жуда ширин бўлган экан. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Саодат қизи Саида билан идишларни йиғиштириб ошхонага йўл олди. Бир пайт эрини йўталганини эшитиб, юваётган идишини столга қўйиб остонадаги эрига саволомуз боқди:
- Ҳа , дадаси...?
- Бундан кейин ойимга овқатни алоҳида сузгин... қуюқ овқат бўлса ҳам.
Саодат эрининг гапларига тушунмай талмовсиради . Дили оғриди:
- Ахир .... Нимага ... ?
- Онаси, тушунгин бундоқ... Мен онамнинг қанча овқат еганларини билмадим. Ўзинг биласан...-
шу сўзларни гапираётиб Толибжоннинг овозидаги титроқ сезила бошлади,
- ойим қариб қолганлар... овқатниям секин ейдилар. Яна... кўпинча набираларига илиниб ...
- Дадаси , бўлди, ҳаммасига тушундим.
Саодат эрини ортиқ гапиртиргани қўймади, сабаби ўзининг ҳам кўнгли бўшаб кетганди.
У шу топда шундай меҳрибон ўғилни тарбиялаган қайнона- онасининг ёнига тезроқ боргиси келди...
✅ GREEN CARD рўйхатдан ўтказиш давом этмоқда!
📝 Анкетани бехато тўлдиришда *🌍*КОСОНСОЙЛИКЛАР канали офиси сизга ёрдам беради.
👩👩👦👦 Оилавий топширмоқчи бўлганларга қулайлик яратиш мақсадида, опа-сингилларимизни аёл киши, аллоҳида хонада суратга олади.
🌐 Манзил: Косонсойликлар канали офиси
📞 Мурожат учун: @KosonsoylikAdmin
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago