Shokirjonov news

Description
Jurnalist Shuhrat Shokirjonovdan yangiliklar
Murojaat uchun: 👉 @shokirjonovbot
Reklama: 👉 @usayfiyev
Donat: 👉 https://tirikchilik.uz/shokirjonov
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

4 weeks ago

#Ботга_мурожаат

«Ассалому алайкум, Шуҳрат ака.

Мурожаатим табиий газ масаласида. Қўшработ тумани туман газ ходимлари Қийқим қишлоғида батарейкаси ўлган лекин қарзга ёзаётган газ ҳисоблагичларни қўлда кабел билан пломба қилиб ўчириб кетишмоқда. Сабаб — «райгаз» бошлиғи топшириқ ва ўчириш учун махсус кабел берган экан.

Онлайн бўлганидан кейин инсон омили аралашмасин-да. Аввалроқ батарейкани алмаштиринглар, деб мурожаат қилган эдик аввал лекин натижа йўқ.

Қишлоқ шароитида коммунал тўловлар ўчиб қолса пул солишади, ахвол шунақа. Илтимос каналга чиқаринг бу оддий халқни дарди».

➡️ @shokirjonov

4 weeks ago

Янги 2025 йил кунлари 6 кун кетма-кет дам олинади
🗓 28 декабр, шанба — 5 иш кунида ишловчилар учун дам олиш куни;
🗓 29 декабр, якшанба — шундоқ ҳам дам олиш куни;
🗓 30 декабр, душанба — 14 декабрдан кўчирилган дам олиш куни.
🗓 31 декабр, сешанба — қўшимча дам олиш куни.
🗓 1 январ, чоршанба — янги йил байрамига дам олиш куни.
🗓 2 январ, пайшанба — 4 январдан кўчирилган дам олиш куни.

(3-4 январ кунлари иш)

➡️ @shokirjonov

4 weeks, 1 day ago

#Ботга_ёзишмоқда

«Ака, Шокиржонов. Ҳозир Инстаграмда бир видео кўрдим.

Норвегиялик бир аёл Ўзбекистонга ўқитувчи бўлиб келган экан. Ўша аёл бир квартира ижарага олиб ишлаб яшаган. Кейин квартиранинг эгаси ҳалиги норвегиялик аёлни квартирадан ҳайдаган.

Бечора аёл Яндекс такси чақирган, лекин яндексдагилар ҳам у аёлни олишмаган. Сабаби 3-4 та катта сумкаси бўлган. Хуллас, бир яндексчи йигит ҳалиги аёлни олибди ва бошқа адресга олиб борибди, яъни ўша аёлнинг землякларини олдига. Бечора аёл йиғлаб, землякларининг уйига кириб кетибди.

Ҳалиги таксичи айтаяпти. Чет элдан келган инсон олдида жудаям хижолат бўлдим.

Энди савол туғилади: чет элдан фалон минг доллар ойлик ваъда қилиб ўқитувчиларни чақиряпмиз, лекин нега уларни уй-жой билан таъминламаяпмиз?

Норвегияда ойликлар адашмасам АҚШдан юқори туради. Уша норвегиялик аёл бизнинг юртимизга ёшларни ўқитиш учун келган-ку?! Тўғрироғи, ялиниб олиб келишган-ку?! Нега бунақа ташлаб қуйишади? Тўғри, бизда ўқитувчилар хор, текин мардикор, лекин бу иллатимизни чет элдан келган мутахассисларга ҳам кўрсатишимиз керакми? Бунақа бизга чет элдан яхши кадрлар келмайди.

Яна бир гап: спорт тренерлари чет элдан келса уй, машина беришади. Нега илм ўргатгани келган инсонни оддий бир квартира билан таъминлашолмайди? Агар биз шунақа таълимни хўрлайверсак, эркакларимиз ўзга юртларда яғири чиқиб, қулдек мигрант булиб юраверади. Аёлларимиз эса Туркия ва Исроилдаги қари кампир-чолларини кўтини ювиб, оқсоч бўлиб юраверади.

«Бир давлатни йуқ қилмоқчи бўлсанг унинг таълимини ўлдир, ўзи йўқ бўлиб кетади», деган гап бор. Ўша учун Европадан фалон минг доллар ваъда қилиб, ўқитувчиларни олиб келаётган тепадагилар уларга шароит ҳам қилиб беринглар. Бу юртни, бу халқни шарманда қилманглар».

Мен бу воқеа қайси вилоят, қайси шаҳар ё туманда бўлганини билмайман. РайОНОдек ташкилотлар бор экан, исталган районда кутиш мумкин бундай ҳолатни. Чунки, РайОНО ҳар қандай эзгу ислоҳотни тупроққа қориштира оладиган ташкилот.

➡️ @shokirjonov

1 month ago

Жиззахда ҳоким алмашди
Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бу борада Президентнинг тегишли фармонлари имзоланган.

➡️ @shokirjonov

1 month ago

Россиядаги меҳнат мигрантларимиздан бири #ботга_ёзмоқда
«Ака Шокиржонов (биламан, мендан ёшсиз, ҳурмат қилиб «ака Шокиржонов» дейман), мен бир нарсадан дод дегим келади.

Камина 2005 йилдан бери мигрант. Мигрантлар йилига 10 миллиард доллардан зиёд маблағни Ўзбекистонга жўнатяпти. Бу, албатта, айланиб барибир Ўзбекистон бюджетига тушади.

Тасаввур қилинг: Ўзбекистон 1 йилда сотган газ, пахта, олтин ва туризм хизматининг барчаси ҳам бунча пул эмас. Четдан келаётган инвестиция ҳам миллиард долларга етмайди. Туризм деб кетимизни йиртамиз, лекин туризмдан 1 миллиард фойда қилдикми? Албатта йуқ. Туристлар учун яратилган шароитлар атторнинг қутисида йўқ.

Лекин шўрвачча, шўрпешона мигрантлар хўрланяпти. Уларни ит сўрамайди. Мигрантлар миллиардлаб «кўкат» жўнатяптику, нега улар бунчалик хор?!

Россияда энг қиммат авиакомпания бу «Ўзбекистон ҳаво йўллари». Агар сиз Бишкекка самолётга чипта олсангиз 12 минг рубл, лекин Тошкентга олсангиз 23-25 минг рубл, ҳатто 42 минг рублгача. Москва ва Бишкек ораси 3,5 минг км. Москва ва Тошкент ораси ҳам шунча. Нега қирғизлар ярим нархда учади, бизда эса 2 баробар қиммат? Ахир Ўзбекистонга энг кўп инвестицияни мигрантлар киритяпти-ку?!

Мигрантлик осонмас. Бу ерга пулни экиб қўйишгани йўқ. Ўша вазирликдагилар бир ҳафта мигрант бўлиб кўрсин кейин биларди. Қачон мигрантлар учун самолётлар 50 фоиз чегирма бўлади? Россиядаги мигрантлар учун самолёт ва поезд чипталарини 50 фоизга арзонлатиш керак.

Элчихона, тўғрироғи, консулликка паспортни йўқотиб борсангиз халқни талашади. Биттагина қоғози 60 доллар. Инсофингга от тепгурлар. Қозоғистон фуқароси паспорт йўқотса 10 доллар, Ўзбекистон фуқороси паспорт йўқотса — 60 доллар. Бу ерда ҳам мигрантни талаш.

Хуллас, нонкурлар мигрантларнинг қадрини билишмайди. Агар билишса, Кореядаги мигрантларни талашмасди. Ўзи тузук иш топиб беролмайдиган давлат Кореядаги фуқароларимизнинг бўйнига (кафиллари орқали) миллиардлаб жарималар қўйиб, уларни таламоқда. Бу — шармандалик-ку? Хўп, Кореяга борибди, шартномадаги ишдан қониқмабди ва бошқа иш топибди. Буни нимаси ёмон?! Дарров талаш керакми? Халқ Россия, Корея, Туркия ва бошқа давлатларга нега кетаяпти? Чунки Ўзбекистонда иш йуқ! Лекин шуларни ҳам таламон қилмоқда бизнинг амалдорлар.

Уялинглар, шармандалар!»

➡️ @shokirjonov

1 month ago

18 декабрь — халқаро мигрантлар куни.

Бугунги байрам муносабати билан тилакларим:
💸курс паст бўлсин,
касбини суистеъмол қилмайдиган полициячилар кўпайсин,
🪖саҳар 3 да бостириб келадиган текширувлар тугасин,
🏠квартирани ижарага берганлар регистрациясини ҳам қилиб берсин,
📉патент пули камайсин,
🤑ойликлар ошсин,
✈️билетлар арзонласин,
📞элчихонани телефонларига бир мартада тушадиган бўлиб ишласин,
🏥суғурталар ҳамма шифохоналарда қабул қилинсин,
🙅🏻‍♀️миллатчилар камайсин,
🕊тинчлик бўлсин
☪️ иймонимизга ҳеч нарса таҳдид қилмасин

Бугун расмий табриклар кўп бўлади. Шу учун норасмий табрикларимни қабул қилинг, яхшилар. Меҳнатингиз, икки давлат ривожига қўшаётган ҳиссангиз қадрли. Давлатга ишсиз сифатида юк бўлиб олмай, ўзингизни ва оилангизни таъминлаётганингиз тақсинга сазовор 👏🏼 Аллоҳ мададкор бўлсин 🤲🏼

@zarnigor1

1 month, 1 week ago

Савол ва жавоб
- РайОНО мудирлари Финландияга боришибди. Қандай тажриба олиб келишади деб ўйлайсиз?

- Финский саунанинг оригинали қанақа бўлиши ҳақида қўшимча билимлар, шунингдек, ҳоким ва ОблОНО мудирига Finlandia деган ароқнинг оригиналидан олиб келишади.

➡️ @shokirjonov

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago

Алишер аканинг ёзишича, ФИФА Конгресси кутилган қарорларни қабул қилган:

ЖЧ-2030 бир йўла уч материкда 🇪🇦🇵🇹 Испания+Португалия (Европа), 🇲🇦 Марокаш (Африка) ва 🇺🇾🇦🇷🇵🇾 Уругвай+Аргентина+Парагвай (Жанубий Америка)да бўлиб ўтади.

ЖЧ-2034 эса қишки фаслда 🇸🇦 Саудия Арабистонида ўтказилади.

➡️ @shokirjonov

1 month, 2 weeks ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her