Sirdaryoliklar

Description
Advertising
We recommend to visit

• дᴧя ᴧюбиᴛᴇᴧᴇй? | ᴄᴏхᴩᴀняᴛь?
• нᴀɯ ғʟᴏᴡ ?️ | ʙᴀɯ ʙᴋуᴄ?
• иʍᴇᴇʍ ᴄᴛиᴧь? | иʍᴇᴇʍ ʙᴄᴇх ?
Reklama | @ch1chen

?Kanalımıza qoşularaq e-kitabları rahatlıqla yükləyə və oxuya bilərsiniz.

? Reklam: @admpdf

2 months, 3 weeks ago

Жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 33. йиллик шодиёнасига бағишланган радиокомпозиция

3 months, 1 week ago

Кўнгил манзаралари

Муҳаббат изҳори
Инсонлар "мен сени яхши кўраман" деган гапни турлича айтишади.
  Баъзилар "ўзингни эҳтиёт қил" деган шаклда...
Бошқалар "ҳаво совуқ, яхши кийиниб олгин" тарзида...
Бошқа бировлар "овқат едингми?", тарзида...
Яна бошқалар "бугун кўп чарчадинг, энди дам ол" кўринишида...
Бошқалар "уйга келсанг менга хабар бер" тарзида айтишади.
   Кимлардир буни тушунади. Аммо баъзилар буни оддий гап деб ўйлаб унга мос жавоб қайтариб қўя қолишади.

Абдулқодир Полвонов.
Adabiyot olami саҳифасидан олинди

3 months, 1 week ago

ДИЁРА БЎЛСАММИКАН
(Чемпион қиз Диёрага)

Сайру саёҳат истаб сайёра бўлсаммикан,
Яхшилик осмонида тайёра бўлсаммикан?

Овим юришмади ҳеч, армонлар қолди йўлда,
Топиб ҳаммаслагимни дилдора бўлсаммикан?

Ё синаб яна бахтим, кучим солиб борича,
Чемпион бўлмоқ учун овора бўлсаммикан?

Ўзбегим ботирлари жаҳонни лол қолдирди,
Мадҳини куйламоққа хумора бўлсаммикан?

Шеъринг ўқимас ҳеч ким, Барно ёзганинг билан,
Шоирликдан воз кечиб ДИЁРА бўлсаммикан? ?
     13.08.2024
Барно Қарноқли

5 months, 2 weeks ago

Деразадан боқар гул

Деразадан боқар гул, шамолга хайърат билан.
Силкинади ховлида дарахтлар хайбат билан.
Юрагида уйғонган орзуси қанот қоқар
Ойнага босар юзин, бир эзгин хасрат билан.

Тувакдаги хорғин гул, титраб турар гулбарги
Қишдир, ёздир маконда, у соғинч юракдаги.
Жимлигида биллурни, дил чертар жаранги бор.
Унга қучоқ очмасдан келиб кетади баҳор.

Қуёшга талпинади қарсак чалиб кун бўйи
Ойлар, йиллар ўтади, тураверар шу кўйи.
Тунлар юлдузга тўла осмонга юз буради.
Тонгни кутиб умидвор яна сахар туради.
Инобат Султон.

5 months, 2 weeks ago
[#Tahlil\_va\_natija](?q=%23Tahlil_va_natija)

#Tahlil_va_natija

*? *300 MINGDAN ORTIQ XONADONLARGA ASOSSIZ HISOBLANGAN QARZDORLIK (10 mlrd so‘mdan ortiq) HISOBDAN CHIQARILISHI TA’MINLANDI
? Raqobatni rivojlantirish va iste’molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi va uning hududiy organlariga, bevosita yoki ijtimoiy tarmoqlar orqali chiqindi bilan bog‘liq muammolar yuzasidan fuqarolardan ko‘plab e’tirozlar bildirilgan murojaatlar kelib tushmoqda.

?‍? Xususan, Qo‘mitaning Qashqadaryo viloyati hududiy boshqarmasi mazkur yo‘nalish bo‘yicha iste’molchilardan tushgan murojaatlar asosida o‘z o‘rganishlarini o‘tkazdi.

? O‘rganish natijalariga ko‘ra, iste’molchi abonentlar xonadonlariga hisoblangan qarzdorlik summalari tarkibidagi ko‘rsatilmagan xizmatlar qismi uchun nomuayyan doiradagi 351 153 ta xonadonlarda yashovchi 1 452 276 nafar iste’molchiga jami 15 mlrd 593 mln 340 ming 700 so‘m qarzdorlik hisoblanganligi aniqlandi.

Qayta hisob-kitoblar natijasida jami 10 929 445 471 so‘mlik mablag‘ qarzdorlik hisobidan chiqarilib, iste’molchilar foydasiga hal qilinishi ta’minlandi.

➡️ Batafsil
___________

*? *300 МИНГДАН ОРТИҚ ХОНАДОНЛАРГА АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН ҚАРЗДОРЛИК (10 млрд сўмдан ортиқ) ҲИСОБДАН ЧИҚАРИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ
? Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига, бевосита йоки ижтимоий тармоқлар орқали чиқинди билан боғлиқ муаммолар юзасидан фуқаролардан кўплаб эътирозлар билдирилган мурожаатлар келиб тушмоқда.

?‍? Хусусан, Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси мазкур йўналиш бўйича истеъмолчилардан тушган мурожаатлар асосида ўз ўрганишларини ўтказди.

? Ўрганиш натижаларига кўра, истеъмолчи абонентлар хонадонларига ҳисобланган қарздорлик суммалари таркибидаги кўрсатилмаган хизматлар қисми учун номуайян доирадаги 351 153 та хонадонларда яшовчи 1 452 276 нафар истеъмолчига жами 15 млрд 593 млн 340 минг 700 сўм қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланди.

Қайта ҳисоб-китоблар натижасида жами 10 929 445 471 сўмлик маблағ қарздорлик ҳисобидан чиқарилиб, истеъмолчилар фойдасига ҳал қилиниши таъминланди.

➡️ Кирилл алифбосида ўқиш

Kanalga ulanish ? https://t.me/RaqobatGovUz

?️ veb-sahifa | *? facebook *| *? telegram *| *? youtube *| ? instagram | ? twitter

5 months, 2 weeks ago
Sirdaryoliklar
7 months, 3 weeks ago

#ибрат

Интернет замонида ҳаким зотнинг ўғлига қилган олтинга тенг тавсиялари

"Ўғлим! Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир. Унда қанчадан қанча кишиларнинг ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан. Уларнинг ичида йигитлар ҳам, қариялар ҳам бор… Унунг тўлқинлари иффатли қизларнинг ҳаёсини ютиб юборган… У жуда кўп халойиқни ҳалок қилган. Унга шўнғиб кетишдан огоҳ бўл. Интернетда гўёки асалари каби бўл, аввало ўзингга, кейин ўзгаларга фойда келтиришинг учун саҳифаларнинг энг покизасини зиёрат қил.

Ўғлим! Пашша каби гулга ҳам, гўнгга ҳам қўниб, ўзинг билмаган ҳолда касалликларни ташима…
Ўғлим! Интернет катта бозорга ўхшайди. У ерда ҳеч ким молини текинга тарқатмайди. Ҳамма муқобилига бирор нарса хоҳлайди. Кимдир молининг муқобилига одоб-ахлоқни олмоқчи бўлади Кимдир шубҳали фикрларини тарқатмоқчи бўлади… Яна кимдир шуҳрат қозонгиси келади… Яна кимдир жамиятни ислоҳ қилмоқчи бўлади… Молни яхшилаб текширмагунингча сотиб олма. Ўғлим! Миш-мишларни ва бўлмағур латифаларни тарқатишдан, ҳаром нарсаларни кўчириб ёйишдан ҳазир бўл!

Билгин, сен бу яхши ва ёмон нарсалар билан тижорат қилмоқдасан. Товарингни бировга таклиф қилишингдан олдин покизасини танлаб ол, чунки мижоз сендан маслаҳат сўраб ўтирмайди, сотиб олаверади.
Ўғлим! Бирор нарса остига фикр ёзиб қолдирмоқчи бўлсанг, яхшилаб ўйла, бу гапларинг Аллоҳни рози қиладими, йўқми?!
Ўғлим! Кўзинг билан кўрмаган инсон билан дўст тутинма. Одамларга ёзган нарсалари орқали ҳукм чиқарма… Чунки уларнинг исмлари ясама, суратлари сохта, ахлоқлари безалган, сўзлари ёқимли, юзларида ниқоб, ростлари ёлғон бўлиши мумкин. Қанчадан-қанча олимликни даъво қилганлар қип-қизил жоҳил, гўзаллар бадбашара, сахийлар зиқна, жасурлар қўрқоқ… Аллоҳ раҳматига олганигина мустасно. Сен ҳам Аллоҳ раҳматига олганлар сафида бўл.
Ўғлим! Ўзларига сохта исм қўйиб оладиганлардан эҳтиёт бўл. Чунки улар ўзларига ишонмайдилар. Ўзига ишонмаганга сен ҳам ишонма. Сен ҳам бировнинг исмини қўйиб олма, чунки Аллоҳ сирни ҳам, ундан-да махфийроғини ҳам билиб туради.
Ўғлим! Сенга озор берганга озор берма. Сен ўзингнинг, у ўзининг ахлоқини намойиш қилади. Сен бу ишинг билан ўз ахлоқингни кўрсат, унинг ахлоқини эмас… Қозон – ичидаги нарсаси билан тошади.
Ўғлим! Ёзаётган нарсангни саралаб ол… сен ёзасан, фаришталар ҳам ёзишади. Аллоҳ барчани кузатиб, ҳисоб-китоб қилиб туради. Ўғлим! Дахшатли интернет денгизида сен учун энг қўрқадиган нарсам ҳаром, фисқу фужур, беҳаё нарсаларни томоша қилишингдир.

Агар ушбу ҳаром нарсалардан четлаб ўта олсанг, интернетдан ўзингнинг манфаатинг учун фойдалан, жамиятинг билан мулоқот қил, динингни ёйишга ҳаракат қил. Агар ҳаром нарсалар гирдобида қолганингни кўрсанг, интернет дунёсидан йиртқич ҳайвондан қочганингдек қоч, чунки қиёматда дўзах борадиган жойингга, ҳақ-ҳуқуқини топтаган инсонларинг хасмингга айланишади.
Ўғлим! Шайтоннинг қармоғига ғафлатда қолганлар, шахватга берилганлар илинади. Бу иккиси интернетнинг устунларидан ҳисобланади. Интернет ғафлатинг учун эмас, хизматинг учун яралган. Сен уни икки дунё манфаатинг учун ишлат, у билан келажагингни қур, сени бузиб, ер билан яксон қилишига йўл қўйма! Охиратда сенинг фойдангга ҳужжат бўладиган қил, зиёнингга ҳужжат қилма! Аллоҳ барчамизни тўғри йўлидан адаштирмасин!"

©️ Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Тафаккур қилинг!

8 months ago

БИР ЙИГИТНИ АЙТГАНИ

Баҳор келди, гул райҳон.
Экишга жой дедингиз.
Тайёрлаган жойимга
Ўсма экиб қўйдингиз.

Дам олиш кунларида
Шудгор қилмоқ эрмакмиш.
Оғилдан олиб чиқиб,
Ўғит солмоқ керакмиш.

Сабзи, пиёз, помидор
Ҳовлида бўлсин экан.
Турли резаворларга
Ошхона тўлсин экан.

Онажон тинч ўтиринг,
Аралашманг ҳар ишга.
Ишлашим истасангиз
Ўргатманг не қилишга.

Онам араз қилдилар.
Эрталаб йўқ, кетибди.
Манзилни секингина
Набирага айтибди.

Кунлар ўтди, ҳотиржам.
Ошимни ичдим кулиб.
Опкелгани бормадим.
Манзилни билиб туриб.

Секин, секин овози
Эшитилгандек бўлди.
Эрталаблари қўмсаб
Ҳурсиндим, ўпкам тўлди.

Қўлим ишга бормайди.
Ҳаловатим йўқолди.
Кўчадан ўтган кампир
Онамни эсга солди.

Иш қилсам пешонамда
Турувчи хурим онам.
Танбеҳи юмшоққина
Ақлим шуъурим онам.

Бордим опам уйига,
Дедим, қучоғим очиб.
Етган жойингиз шуми
Ёмонингиздан қочиб.

Бор кетавер, тўхтачи,
Кел бир босай бағримга.
Қучиб туриб сўйлади
Сен етмайсан қадримга.

Онажон сиз йўқ юпун
Кунлар кемтик ўтияпти.
Юринг уйга Жон онам
Йиғлагим кеп кетяпти.

Опаларимни олиб,
Бирга келдик уй тўлди.
Шинам кўринди ҳовли
Шу куни байрам бўлди.

8 months, 1 week ago

Туғилдингми — самар қолдир,
Ўзлигингдан хабар қолдир:
Хоқон эрсанг, шаҳар қолдир,
Зобит эрсанг, зафар қолдир,
Олим эрсанг, асар қолдир,
Ҳофиз эрсанг, лапар қолдир,
Чўпон эрсанг, отар қолдир,
Косиб эрсанг, ҳунар қолдир.
Лоақал тинч рўзғор қуриб,
Юртингга бир аскар қолдир.

Анвар Обиджон

Шоир канчалар хак . Дархакикат, ўзимиздан факат яхшиликлар колдирайлик!!!

https://t.me/sirdaryo_tezkor_habarlar

9 months, 2 weeks ago

Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали атрофига вилоят ташкилотларининг вакиллари, кўп сонли ижодкорлар, Ёзувчилар уюшмасининг аъзолари ва турли соҳа ёшлари жамул жам бўлишди. Ўзбек тилининг асосчиси ҳазрат Алишер Навоий таваллуд топган кун ҳар йили мана шундай тантанали равишда нишонланади. Шоир таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан ҳайкали пойига эҳтиром рамзи сифатида анвойи гулдасталар қўйилди. Тадбирда вилоят ҳокими А.Махмудалиев байрам иштирокчиларини сана муносабати билан қутларкан, она тилимизнинг шаъни ва қадр- қиммати, улуғ бобоколонимиз, сўз устаси А. Навоийнинг бебаҳо асарлари борасида тўхталиб ўтди. Шунингдек, Гулистон шаҳридаги "Нурли маскан" мактаб-интернатининг ўқувчилари шоир ғазалларидан намуналар ўқишди.Байрам тадбири вилоят мусиқали драма театридаги концерт дастурларига уланиб кетди.

We recommend to visit

• дᴧя ᴧюбиᴛᴇᴧᴇй? | ᴄᴏхᴩᴀняᴛь?
• нᴀɯ ғʟᴏᴡ ?️ | ʙᴀɯ ʙᴋуᴄ?
• иʍᴇᴇʍ ᴄᴛиᴧь? | иʍᴇᴇʍ ʙᴄᴇх ?
Reklama | @ch1chen

?Kanalımıza qoşularaq e-kitabları rahatlıqla yükləyə və oxuya bilərsiniz.

? Reklam: @admpdf