🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Ким ўз биродарини ўлдирса, у биродарини ёмон кўрганидан эмас, балки ўзини ёмон кўрганидан ўлдиради...
Чунки бировни ўлдириш учун қўл фақат қачонки ичкаридан нафсда зўриқиш пайдо бўлгандагина кўтарилади.
Қотил бошқаларга уруш эълон қилмайди, фақат қачонки унинг ичида нафси ўзига қарши уруш бошласа, алангаси кучайиб, чанги кўтарилсагина эълон қилади. Шунда унинг кўзлари кўр, қалблари гунг бўлиб қолади.
Жиноятчи, у - ҳар доим ичидан қон кетиб турган инсон.
Аммо ўз нафси билан тинч яшайдиган одам ҳар доим ҳамма билан ҳам тинчликда яшайди. У бировдан нафратлана олмайди ва ҳеч қачон бировга қурол кўтариш унинг ҳаёлига ҳам келмайди. У эҳтимол кулгу улашиши ёки қўшиқ куйлаши мумкин, аммо ҳеч қачон ўқ отиш ҳақида ўйламайди.
Чунки ўзгаларга нисбатан нафрат ўзига нисбатан нафрат туғилгандагина пайдо бўлади.
Доктор Мустафо Маҳмуднинг "Шайтон ҳукмронлиги" китобидан.
Ягона Хожа
"Суннатда шундай хабар бор, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъдан бошларини кўтарганларидан сўнг шундай дер эдилар:
'Аллоҳумма, Роббана лакалҳамд, милъас самавати ва милъаларзи, ва милъа мабайнаҳума, ва милъа ма шиъта мин шайъин баъд. Аҳлуссанаи валмажди. Аҳаққу ма қолалабду – ва куллуна лака абдун. Ла маниъа лима аътойта ва ла муътия лима манаъта. Ва ла янфаъу залжадди минкалжадд.'
Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз тугаганидан сўнг қуйидаги калималарни айтишни яхши кўрар эдилар:
'Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу. Лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қадир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътайта, вала муътия лима манаъта, вала янфаъу зал-жадди минкал-жадду.'
Нега Расулуллоҳ алайҳиссалом бандаларга берувчи ҳам, ман қилувчи ҳам фақат Аллоҳ эканлигини бунчалар таъкидламасалар? Ҳеч бир инсон, қанчалик қудратга эга бўлмасин, бу ишларга аралашолмаслиги аниқку? Нега бу таъкидни ҳар кунги фарз бўлган беш вақт намоз билан боғлаяптилар?
Жавоб шундай бўлдики, инсон кўпинча қийинчиликка дуч келади, ёлғизлик ва ожизликни ҳис қилади. Шу ҳолатда унинг қалби қудрат ва мансаб соҳибларига мойил бўлади, улардан унинг қийинчилигини енгиллатишларини кутади. Бу туйғу нотўғри ва бутунлай мағлубиятдир, чунки ишлар ҳеч қачон Аллоҳнинг илкидан ташқарида бўлмайди. Ҳеч бир банда бошқа бир банданинг тақдирига ҳукм юритолмайди. Инсон учун энг тўғри йўл фақатгина Аллоҳга боғланиш ва Унга таваккул қилишдир.
Аллоҳ Қуръонда шундай дейди:
'Золимларга мойил бўлманг, акс ҳолда сизларни олов қўраси қаплайди. Сизлар учун Аллоҳдан бошқа ҳимоячи йўқ ва ёрдам ҳам ололмайсизлар.' (Ҳуд: 113)
Дунё бандалари ўртасидаги муносабатлар аксар ҳолда заифлар ва қудратлилар ўртасидаги манфаатларга асосланади. Баъзида ижтимоий анъаналар ва жамият қоидалари заифларнинг буюкларга, қудратлиларга боғланишига сабаб бўлади. Бу муносабатлар ҳақиқатга қарши чиқиб, пайғамбарларга душман бўлишга ҳам олиб келади. Аммо қиёмат кунида ҳамма бирдек Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беради:
'Ҳаммалари Аллоҳ ҳузурига келадилар. Заифлар мутакаббирларга шундай дейдилар: "Биз сизларга итоат қилгандик. Энди сизлар бизга Аллоҳнинг азобидан бирор нарсани енгиллатасизларми?" Улар айтадилар: "Агар Аллоҳ бизни ҳидоят қилганида, биз сизларни ҳам ҳидоят қилган бўлардик. Эндиликда бизга сабр қилиш ҳам, нолиш қилиш ҳам барибир. Қочишнинг иложи йўқ."' (Иброҳим: 21)
Мен Мутанаббийнинг ўз хожаси Сайфуддавлага қандай ҳаддан ташқари ишониб, уни мақтаганидан ҳайратландим:
'Мен орзу қилган нарсаларда сенга суянаман,
Ва қўрққан нарсаларимда сендан паноҳ излайман.
Сен синдирган суякни инсонлар тиклай олмайди,
Сен тузатган суякни инсонлар синдира олмайди.'
Аммо Мутанаббийнинг ўз хожасига бўлган бу ишончи қиёмат кунигача давом этмади. Бир неча йил ўтиб, у уни инкор қилди ва Мисрга бошқа хожа қидириб кетди. У кетар экан шундай деган эди:
'Кофурни қасд қилганлар борки ундан ўзгасига боқмайди,
Зеро денгизни қасд қилган одам кичик дарёларга боқмайди.'
Инсон учун — ягона Хожа бўлиши ва Ундан бошқага боғланмаслик нақадар яхшидир."
Муҳаммад Ғаззолий - Аччиқ ҳақиқат
Суннати набавияда ҳам дуо борасида янада кенгроқ ва батафсилроқ маълумотлар келтирилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинишича, у зот: "Дуо бу, ибодатдир", деганлар ва бу сўзларига Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломини далил сифатида тиловат қилганлар: "Раббингиз айтди: Менга дуо қилинглар, сизларга жавоб бераман. Албатта, Менга ибодат қилишдан такаббурланганлар хор бўлган ҳолда жаҳаннамга кирадилар" (Ғофир сураси, 60-оят).
Ушбу оятда "дуо" сўзи ўрнига "ибодат" сўзи ишлатилган. Чунки ибодатнинг моҳияти – Аллоҳга муҳтожликни ҳис этиш ва Унга илтижо қилишдир. Бу эса дуо ва Аллоҳга ёлбориш орқали ўз аксини топади.
Бобларга ва мавзуларга ажратиб ёзилган барча ҳадис тўпламларида "Зикр ва дуо" ёки "Дуолар" деб номланган махсус боблар мавжуд. Шунингдек, алоҳида "Истиғфор" ёки "Набий алайҳиссаломга саловат айтиш" ҳақида китоблар ҳам бор, чунки булар ҳам дуонинг турлари ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турли вақтларда, ҳолатларда ва вазиятларда Аллоҳга қилган дуолари ва зикрлари бизга мерос бўлиб қолган. Бу дуоларда набавий нурининг ёруғлиги ва рисолат гулзорининг ҳиди уфуриб туради. Имом Насоий ва унинг шогирди Ибн Суннийнинг давридан бошлаб дуолар ҳақида алоҳида китоблар ёзила бошлади. Улардан сўнг Имом Нававийнинг "Ал-Азкор", Ибн Таймиянинг "Ал-Калим ат-Таййиб", Ибн Қайюмнинг "Ал-Вобил ас-Саййиб", Жазарийнинг "Ал-Ҳисн ал-Ҳасийн", Шавконийнинг "Туҳфат аз-Зокирин" ва бошқалар шулар жумласидандир.
Бизнинг замонамизда эса катта олим шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Хотамун набийнинг наздида зикр ва дуо санъати" номли асарини ёзган. Бу китобда у набавий дуо ва зикрларни адабий маҳорат, даъватчи руҳи, мўмин қалби ва Аллоҳ ҳамда Расулига муҳаббат тафти билан баён қилган.
Ҳақиқатдан ҳам, набавий дуолар бебаҳо мероски, уларнинг ҳар бири устида алоҳида тадқиқотлар олиб борилса арзийди. Унинг балоғати ва ширалиги жиҳатидан, мазмуни ва маъноси нуқтаи назаридан, ақл ва қалбга таъсири жиҳатидан адабиётшунослар, руҳшунослар, тарбиячилар, даъватчилар ва бошқа соҳа мутахассислари томонидан илмий изланиш учун жуда катта манба ҳисобланади.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Чорасизликда қолган киши дуо қилганда дуосини қабул қиладиган ва ёмонликларни даф қиладиган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. У зот бандаларини фазлидан сўрашга чорлайди ва уларнинг дуоларини ижобат қилишини ваъда қилади. Парвардигорига зикр ва дуо билан энг яқин бўлган зот Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга, оилаларига ва саҳобаларига ва қиёмат кунигача ҳидоят йўлига эргашганларга салавот ва саломлар бўлсин!
Аммо баъду.
Ҳеч бир дин йўқки, дуога Ислом динидек кенг тарғиб қилган бўлса ва ҳеч бир китоб йўқки, Қуръони каримдек Аллоҳга турли услубда дуо ила ибодат қилишга қизиқтирган бўлса. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
"Қачонки, бандаларим Мен ҳақимда сўрасалар, албатта, Мен яқинман. Менга дуо қилганнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, улар ҳам Менга қулоқ солсинлар ва Менга иймон келтирсинлар, шоядки шунда тўғри йўлни топсалар" (Бақара сураси, 186-оят).
Яна шундай дейди:
"Аллоҳдан Унинг фазлини сўранглар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир" (Нисо сураси, 32-оят).
Яна айтади:
"Раббингиз айтди: Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан. Албатта, Менга дуо қилишдан такаббурланганлар хор бўлган ҳолда жаҳаннамга кирадилар" (Ғофир сураси, 60-оят).
Дуога чорлашнинг услубларидан яна бири – Аллоҳнинг пайғамбарлари ва уларнинг издошлари қилган дуоларини мисол сифатида келтиришдир. Масалан, Одам алайҳиссалом ва жуфтининг дуоси:
"Эй Роббимиз! Биз ўз жонимизга зулм қилдик. Агар Сен бизларни мағфират қилмасанг ва бизларга раҳм қилмасанг, албатта, зиёнкорлардан бўламиз" (Аъроф сураси, 23-оят).
Нўҳ алайҳиссаломнинг дуоси:
"Раббим! Мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер, деб дуо қилди" (Қамар сураси, 10-оят). "Эй Роббим! Мени, ота-онамни, уйимга иймон билан кирганларни, иймонли эркак ва аёлларни мағфират қил" (Нуҳ сураси, 28-оят).
Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоси:
"Эй Роббим! Бу шаҳарни омон қил. Мени ва фарзандларимни бутларга сиғинишдан сақла" (Иброҳим сураси, 35-оят).
Юсуф алайҳиссаломнинг дуоси:
"Эй Роббим! Сен менга подшоҳликни бердинг ва тушларни таъбир қилишни ўргатдинг. Сен осмонлар ва ерни яратган зотсан. Ўзинг менинг дунё ва охиратдаги эгамсан. Мени мусулмон бўлган ҳолда вафот этдир ва солиҳлар қаторига қўш" (Юсуф сураси, 101-оят).
Шуъайб алайҳиссаломнинг дуолари: "Эй Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан" (Аъроф сураси, 89-оят).
Мусо алайҳиссаломнинг дуолари: "Эй Раббим! Мен учун нима яхшилик туширсанг, ўшанга муҳтождирман" (Қасас сураси, 24-оят).
Фиръавнинг сеҳргарлари имонга келганларидан кейин қилган дуолари: "Эй раббимиз! Устимизга сабр ёғдиргин ва бизни мусулмон ҳолимизда вафот эттир!" (Аъроф сураси, 124-оят).
Фиръавннинг аёли Осиёнинг дуоси: "Эй Раббим! Ўзинг мен учун ҳузурингда бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин. Мени золимлар қавмидан халос этгин" (Таҳрим сураси, 11-оят).
Асҳоби Каҳфнинг дуолари: "Эй Раббимиз! Бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат ато этгин ва бизларнинг ишимизни Ўзинг тўғрилагин" (Каҳф сураси, 10-оят).
Исо алайҳиссаломнинг Ҳаворийлари дуоси: "Эй Раббимиз! Нозил қилган нарсангга имон келтирдик ва пайғамбарга эргашдик. Шундай экан, бизни гувоҳлик берувчилар билан бирга ёзгин" (Оли Имрон сураси, 53-оят).
Булардан ташқари Оли Имрон сурасининг охиридаги Ақл эгаларининг дуолари, Бақара сурасининг охиридаги дуолар шулар жумласидандир.
Қуръон дуолари шунчалик кўпки, уларнинг ҳар бири Аллоҳга яқинлашиш ва ҳаётда дуо аҳамиятини тушуниш учун улкан ибратдир.
? Ҳомиджон домла Ишматбеков⏱ 47 дақ ? 32 мб
? Ҳомиджон домла Ишматбеков⏱ 56 дақ ? 25 мб
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her