DTSJ-Tibbiy sug'urta | Rasmiy kanal

Description
🏣Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси.
•dtsj.uz
•facebook.com/dtsj.uz
•instagram.com/tibbiysugurta
•youtube.com/channel/UCjI2ZJWjau_D73fY7F
🌁Манзил: Тошкент шаҳри, Боғибўстон кўчаси, уй 143
☎️+998993539354, +998943539354
Advertising
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 3 weeks ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 6 days ago

4 days, 21 hours ago
*****❗️***ССВ: Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси “UZINFOCOM” …

*❗️ССВ: Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси “UZINFOCOM” билан биргаликда яратилади*

*🖥 Бугун барча вазирлик, давлат идора ва ташкилотларида қоғозбозлик амалиётидан тўлиқ воз кечилиб, электрон маълумот алмашиш тизими йўлга қўйилмоқда. Бу орқали ортиқча оворагарчилик, бюрократик тўсиқларга чек қўйилиши баробарида, очиқлик ва ошкоралик таъминланяпти.
Хусусан, Ўзбекистон тиббиётини трансформация қилиш жараёнида ҳам худди шу талаб ва эҳтиёжлар алоҳида ҳисобга олинган. Президентимизнинг 2023 йил 1 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори айни шу мақсадни кўзлаб қабул қилинди.*Батафсил: https://t.me/ssvuz/16974

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|X

4 days, 22 hours ago
4 days, 23 hours ago
DTSJ-Tibbiy sug'urta | Rasmiy kanal
1 week, 2 days ago
**Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Олий …

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзламоқда.

Президент тиббий хизматлар сифатини ошириш, ажратилаётган маблағлар ўз эгасига етиб боришини таъминлаш учун мажбурий тиббий суғурта тизимини албатта қонун билан мустаҳкамлаб қўйиш вақти келганини таъкидлади.

“Хусусий мактаб ва боғча қураман”, деган инвесторларни қўллаб-қувватлаш, уларга янада кенг шароитларни яратиб бериш масалаларига эътибор бериш лозим.

Молиявий технологиялар, рақамли “маркет-плейс”лар, “веб-сервис”, “бонд омборлари” каби янги тижорат майдонлари кундалик ҳаётимизга жадал кириб келмоқда. Шу нуқтаи назардан, франчайзинг, капитал бозори, “стартап”лар соҳасидаги муносабатларнинг қонуний асосларини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳим.

Келгуси йилда илк бор электр энергияси онлайн улгуржи бозори ишга тушади. Шу боис, иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган бу соҳада бозор механизмларини жорий қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни тезлаштириш зарурлиги таъкидланди.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|X

1 week, 2 days ago
**18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат …

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун

Давлатимиз байроғи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган.
У мамлакатимизнинг истиқлолга эришиши билан янгидан яратилган миллий рамзлардан бири ҳисобланади.

Давлат байроғининг ранглари ва рамзлари:

🩵Кўк ранг: Тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзи.

🤍Оқ ранг: Поклик ва тинчлик рамзидир. Бу ранг халқимизнинг улуғ орзу-мақсадларига ва оқ ниятларига ҳамоҳангдир.

💚Яшил ранг: Табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.

❤️Қизил чизиқлар: Вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.

🌙Ҳилол ва юлдузлар: Байроғдаги ҳилол мусулмон оламига хос бўлган умумий рамз саналади, 12 та юлдуз эса йилнинг 12 ойи ва ўзбек халқининг бой маданияти ва тарихи билан боғлиқдир.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги билан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси жамоаси Сизларни муборакбод этади!

1 week, 5 days ago

#Эслатма

⚡️Ҳурматли фуқаролар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарорининг 3-иловасида имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимига интеграция қилинадиган маълумотлар рўйхати тасдиқланган.

📝Мазкур қарорнинг 3-иловасида масъул вазирликлар томонидан қуйидаги имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг маълумотлари шакллантирилган:

🔹 Ҳомиладор аёлларнинг патологик ҳолати, эндокрин касалликлар, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликлар, туберкулёз касаллиги, 18 ёшга тўлмаган болаларнинг касалликлари, онкология касалликлари;

🔹 Чин етимлар, ёшга оид пенсияга чиқиб ишламайдиган шахслар, 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва қатнашчилари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари, Чернобиль АЭС фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;

🔹 Байналмилалчи-жангчилар, чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18-27 ёшдаги) шахслар;🔹Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатлари.📌Ҳурматли фуқаролар, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг тартиб-тамойилларига асосан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг имтиёзли электрон йўлланмаси ўз ҳудудингиздаги оилавий поликлиникадан бошлаб шакллантирилади ва беморлар имтиёзли электрон йўлланма асосида шифохонага даволанишга ётгунга қадар соғлиқни сақлаш тизими ходимлари масъул ҳисобланади.

📌Ҳурматли фуқаролар, ихтисослаштирилган муассасаларда имтиёзли йўлланма билан даволанишда кўрсатилган тиббий ёрдам ҳажми ва сифати юзасидан эътирозларингиз бўлса қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан боғланиш учун:📍Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Боғибўстон кўчаси, 143.

☎️ Ишонч телефонлари: +99899 353 93 54, +99894 353 93 54, +99888 353 93 54💌 Электрон почта манзили: [email protected]✈️ Телеграм канал манзили: @tibbiysugurta🏘 Жамғарма сайти манзили: www.dtsj.uz

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

2 weeks, 2 days ago

#ОАВ_биз_ҳақимизда
"Янги Фарғона" газетасининг навбатдаги сонида Президентимизнинг “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-311 сонли қарори тарғиботига бағишланган "Давлат тиббий суғуртасидан ким қандай наф кўради" сарлавхали мақола чоп этилди.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|X

2 weeks, 2 days ago
[#табрик](?q=%23%D1%82%D0%B0%D0%B1%D1%80%D0%B8%D0%BA)

#табрик
*🗓 *11 ноябрь - Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни!

Ҳурматли Касаба уюшмалари фаоллари, Сизларни 11-ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан чин юракдан муборакбод этаман!

Юртимизда кадрларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамоаларда ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, жойларда ижтимоий адолатни қарор топтиришда ҳар бирингизнинг муносиб ҳиссангиз бор.

Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли касбингизда зафарлар тилайман!

Касб байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин!

Ҳурмат билан, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи директори З. Эрматов.

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|X

2 weeks, 2 days ago
[#ОАВ\_биз\_ҳақимизда](?q=%23%D0%9E%D0%90%D0%92_%D0%B1%D0%B8%D0%B7_%D2%B3%D0%B0%D2%9B%D0%B8%D0%BC%D0%B8%D0%B7%D0%B4%D0%B0)

#ОАВ_биз_ҳақимизда

📺Давлат тиббий суғуртаси механизмлари ҳақида вакилларимиз М. Эргашева ҳамда З. Казаков "Ўзбекистон 24" ТВнинг "Студия 24" телелойиҳасида батафсил гапириб берди.

https://youtu.be/rgkasXwws5M

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|X

3 weeks, 4 days ago
**Давлат тиббий суғуртаси қандай ишлайди? (видео)**

Давлат тиббий суғуртаси қандай ишлайди? (видео)

Бундан 4 йил аввал Президент қарори билан Давлат тиббий суғуртаси механизмлари республикамизда тажриба-синов тариқасида Сирдарё вилоятида жорий қилина бошланган...

📽 https://youtu.be/1eVYyVeIxbU

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|X

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 3 weeks ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 6 days ago