Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

ФЕРУЗА ЖЎРАБЕКОВНА

Description
Ё аслинг каби кўрин, ёки кўринганинг каби бўл!
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago
1 month, 2 weeks ago

Шаҳноза Мирзиёева: «Қонун устувор – жазо муқаррар»

15 март куни Самарқандда юз берган воқеага ишониш қийин бўлса-да, ҳар қандай муаммонинг ечими уни қабул қилишдан бошланишини тушунишимиз керак. Мажбурий равишда кишанбанд қилинган ўсмирга* малакали психологлар томонидан зарур ёрдам кўрсатилмоқда, айни пайтда унинг саломатлигига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ.

Қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамоатчиликни ларзага келтирган бу ҳодиса кўрилаётган чора-тадбирлар болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига барҳам бериш учун ҳали етарли эмаслигини кўрсатиб қўйди. Қолаверса, бу қонунбузарлик барчамиз учун муборак Рамазон ойида содир этилгани кишини баттар қайғуга солади.

Юртимизда бирорта ҳам вояга етмаган шахс бундай ҳолатга тушиб қолмаслиги учун жамиятимизда болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабат шаклланиши йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз.

Кези келганда айтишим керакки, мазкур жиноят фош бўлишига ҳисса қўшган, ўз вақтида ички ишлар органларига хабар берган ҳушёр ва ғамхўр жамоатчилик вакилларидан чин дилдан миннатдорман. Уларнинг ёрдами билан ўсмир учун янада аянчлироқ зўравонликларга дучор бўлишининг олди олинди.

Самарқандда рўй берган воқеа Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан назоратга олинган. Бироқ биз қуруқ баёнот билан чекланиб қолмай, жабрланувчининг соғломлаштирилиши, таълим олиши ва нормал шароитда яшаши учун барча зарур шароитлар яратилиши учун ғамхўрлик кўрсатади. Ким бўлишидан қатъи назар қонунбузарга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланишига ишонтириб қоламан.*

@men_feruzaman

1 month, 2 weeks ago

Ваниҳоят Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким қўйилибди.
Муроджон Абдураҳимов Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаган.

@men_feruzaman

1 month, 3 weeks ago
3 months, 2 weeks ago

Абсурднинг давомийлигини таъминлаш учун таклиф Кеча Сенатда ИИО ходимларининг фото ва видеога олиб, интернетга тарқатмаслик бўйича қабул қилиниши аниқ бўлган қонун юзасидан жамоатчилик вакиллари иштирокида мажлис бўлиб ўтибди. Мажлисда собиқ Ички ишлар…

3 months, 2 weeks ago

Абсурднинг давомийлигини таъминлаш учун таклиф

Кеча Сенатда ИИО ходимларининг фото ва видеога олиб, интернетга тарқатмаслик бўйича қабул қилиниши аниқ бўлган қонун юзасидан жамоатчилик вакиллари иштирокида мажлис бўлиб ўтибди.

Мажлисда собиқ Ички ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи, ҳозирда эса Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ.Бурхонов ушбу қонунни ҳимоя қилиб, қонунни танқид қилаётган журналист ва блогерларга дакки берган.

Бу сигнал кўпчиликка тушунарли бўлди: ёпиқлик сари ҳаракатлар ўз чўққисида.

Шундай экан абсурднинг давомийлигини таъминлаш нуқтаи назаридан мен худди шундай қонунни экология ходимларига нисбатан ҳам тадбиқ этишни таклиф қиламан!

Марҳамат: педагоглар ҳам, кадастрчилар ҳам, соғлиқни сақлаш ҳам ўз соҳаси бўйича бундай қонун жорий этилишини талаб қилишсин.

Қолган соҳалар бўйича ҳар ким ўзи давом эттириши мумкин...

👉 @r_kusherbayev

3 months, 2 weeks ago

***Довдираётган сенатга!

Агар сенат халққа хоинлик қилиб, ИИВ ходимларига нисбатан қонунни тасдиқласа-қўлимда шарафсиз баъзи сенаторларга нисбатан бир қанча далилларимни чиқариб энасини кўрсатиб шарманда қиламан, яхши иш бўлмайди!
Қанақа далиллар борлигини кўпчилик билади уже.

ИИВ ходимларининг депутат Aslzoda Joʻrabekovna (Ферузага) қилган шарафсизлиги учун ҳам шу ишни қиламан. А кейин ким менга нима қилса у ўзининг иши, ўзи битта жонимиз қолган...

Халқни қўлидан имкониятини, жамоат назоратини ИИВ бермоқчи бўлган хоин сенаторлар(ҳаммаси ҳам эмас) сизларни халқ ва депутатлар "бизни зараримизга қонун қабул қилинглар"-деб сайламаган эди.

Сиз сенаторлар шу қонунни қабул қилсангиз, мен бўлмасам ҳам бошқалар бу ишларни қилиб, навбатма-навбат ҳаммангиз билан ҳисоблашади , ўзи ҳамма тўлиб турибди. Бу сизларга дўстона огоҳлантириш. Нима бўлади дерсиз.
Биринчи ишни Танзила опам ва унинг Навоий кўчадаги уйидан(ҳозир кўчиб кетган) ва бошқа шахсий масалаларидан(унинг ҳам шахсий ҳаётидан, ҳамманики каби уники ҳам зиддиятли. Яна давлат пуллари...), сўнгра қизларидан, кейин ўринбосарлари ва бу қонунни халқ зиёнига чиқаришда иштирок этган ҳар бир сенатор билан давом эттиради. Охирида эса, кимлиги аниқ бўлмаган каналлар сенаторлар ва ИИВ ходимлари ҳақида маълумотларини чиқаришни бошлайди.

Ўйлайманки сиз азизларга бу нарсалар керак эмас!
Сизлардан бу нотавон халқ битта нарсани сўрайди, озроқ инсоф, озроқ халққа садоқат, ростлик ва одамийликни, бошқа ҳеч нарса. Арзон, чиқимсиз ва қулай таклиф сиз муттаҳам ноинсофларга...
Халқни ҳисобидан топган пулларингни озроқ оқланглар илтимос ўртоқлар!

Хулосам шунақа...
Эҳтиёт бўлинглар, илтимос!

Ҳурмат билан,

К.Дусов

Расмдаги хақиқий одамнинг юз териси.
Инсофли сенаторларимизга Аллоҳ Ёр бўлиб, улар жонкуяр, халқчил Президентимизга қўл қанот бўлишсин,проблема эмас!***

https://t.me/kabul_dusov

3 months, 3 weeks ago

80 ни 92 деб қуювчи шопирлар номидан раҳмат! Менга телефон қилган ИИБ ходимининг айтишича, бизнинг устимиздан ёзиб, жавобгарликка тортмоқчи бўлган Ўзнефтгаз ходимларини ўзларини СУД жавобгарликка тортаяпти. Қулоқларимга ишонмаяпман! Наҳотки биз, бизнинг…

We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago