Наврўза

Description
irrational zone
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 year, 6 months ago

​​Пайтки, миянгни ҳеч нарса чирмаб ололмайди. Ҳаёлингни энди на тирик, на ўлган одамларнинг ғоялари миниб ололади. Истаган вақтинг “йўқ” дея оласан, истасанг ҳайрихоҳ бўласан. Қўлингда турган ҳаётингни жилови энди кўнглингга безовталикнимас, ажиб бир қудратни чақиради. Буни ҳис қилиш учун ҳам яна ва яна имкониятларингдан фойдаланиб кўргинг келаверади. Ғингшиганча у ердан бу ерга судралмайсан. Умрингни ўзингдан, ёшлигингдан қизғонмайсан. Альтернативлар сенга қўрқувмас, куч ва ишонч беришга ўтади.
Ортга қайтгинг келмайди, ҳали рўй бермаганларнинг завқи қизиқ асли.
Бироқ, соғинч қаримайди. (Ваҳоланки, менинг миямда у доим қария шаклида) Уни кўзларини эгасиники каби ёпиб қўёлмайсан. Ана шу (расмдаги) тасбеҳ ясалган кунларга қайтгинг келади, бироқ. Томорқадан олиб, жилкага ўтказилган ўша доначалар каби ҳаммасини бир-бир териб чиқиш истаги туғилиб қолади баъзан сенда. Ҳа, ярим тунда умид уйғотиб юборса, ёмон чиндан. Соғинч уйғотиб юборса, ундан кам эмас. Бу ичингни тим-тирис қиладиган оғир соғинчмас, бир енгил энтикишли умри бор ностальгия холос. Ҳовлингда энди ерга урилаётган ҳассани овози чиқмаслигини билганинг ҳолда шундай товушлар ичингда бир тўйимсиз қониқиш уйғотадиган қумсаш. Бошқа бу қониқишни ҳис қилиб бўлмайди. Ва, ҳамма йўллар болаликка, бобонгга олиб бормайди. Бироқ барибир бу қониқиш ичингда енгилликни туғаверади.

[​​](https://telegra.ph/file/6e511d12e2f7e8a078b65.jpg)Пайтки, миянгни ҳеч нарса чирмаб ололмайди. Ҳаёлингни энди на тирик, на ўлган одамларнинг ғоялари миниб ололади. Истаган вақтинг “йўқ” дея …
2 years, 1 month ago
“...туни билан компьютерга тикилиб чиқдим. Унда …

“...туни билан компьютерга тикилиб чиқдим. Унда яратаётган нарсаларим ҳамма нарсани мукаммал қилишга ўрганиб қолган( аслида, мана шу ўрганиш билан хароб бўлаётган) табиатимга шунчалар роҳат берардики, бирор нима хато кетса, у ўша жойда тўхтар, камчиликни тўғриламагунимча кейинги босқичга ўтмасди. Қара, қанчалар адолатли, қанчалар завқ. Сен нимадир яратасан! Ва уни мукаммал яратасан. Ҳеч бир хатоликсиз. Кейинчалик уни ўзингга муҳтож бўлиб қолмаслиги учун ҳеч нимани кўздан қочирмайсан. Қайта-қайта сенга йўналавериши учун чалажон қилмайсан. Қилолмайсан. Унинг ишлаш тартиби бутун умрингни унга қурбон қилишдек аҳмоқликдан ҳеч қачон завқ олмайди. Табиийки, рамақижон руҳ ҳам мантиқсиз қурбонликларидан роҳат туймайди.
Бироқ. Эҳтимол, уларни бу ғирромликдан бошқа ҳеч бир нарса бу қадар бахтли қилолмасди”.

2 years, 9 months ago

​​Айни ҳозирги кайфиятимдан фойдаланиб қолишим ва албатта, уни қайгадир нусхалаб қўйишим керакдек туйилди.
Одам дунёни ўзидан фарқли ҳолатда қабул қиладиган бошқа бир одамдан нафратланиши табиий а, сенингча? Бироқ, мен бир вақтлар ўша ўзим нафратланадиган тоифалар умрини яшай бошлаганимда нима ҳис қилишни унута бошладим. Ҳар қандай мансубликларим ўз кучини йўқота бошлади. Мен бир вақтлар назаримга илмаган, дейлик нафратланган тоифамга мансубман айни пайт ва биламанки, ҳозир ҳам нафратимни қўзғаб турган тоифанинг эшигини қоқаман вақт ўтиб. Бу ёзувларни, бу хотираларни қачондир кўзим тушиши мумкин бўлган жойда қолдиришим кейинчалик менга қанчалар азоб бериши ўзимга маълум. Ва шуни англаб туриб ҳам ёзаётганим эса ўз ҳиссиётларим билан ўйнашишимдан бўлак нарса эмас.
Тўхта, гапирмай тур! Эшит озроқ... Эҳтимол, шу охирги ёзғиришим бўлар. Бари бўғзимга қадалган. Ёзғириш, нолиш, ўзингдан руҳий қурбон ясаш, дунёни қабул қила олмаслигингни мана шу ёзмалар билан ниқоблаш, одамларни, атрофни тушуна олмаслигингни уларга нисбатан бошқачароқ – гениалроқ шаклдаги қарашларга эга эканлигинг билан оқлашга уриниш... Йўқ, дейишинг мумкин. Билмадим, деявер. Эҳтимол, дунёга оптимист кўзи билан қарайдиган, ким яратганини ҳатто ўзи ҳам билмайдиган қадриятлар унга қачондир саодат келтиришига Худога ишонгандек ишонадиган одамни кўрсанг, сениям кулгинг келар. Мен ҳозир унга нисбатан бирор муносабат пайдо қилолмай қолдим ўзимда. На ачина оламан, на ҳавас қилолишим мумкин. Ўзи умуман нега уни ўйлашим керак? Нега у менинг ҳисларимга таъсир эта олиши керак? Ўзимнинг кўнглимда ўзим марказга чиқа олмаётган бир вақтда унинг дунёни англаши ҳақида ўйлашим менда нимани ўзгартиради?
Ўзининг ҳаёти учун масъулиятни ўз бўйнига олишга ожиз одам муҳитдан, атрофдан, шароитдан ёзғиришни бошлайди. Дунё менинг хотиржамлигим кафиллигини олмаганлигини тушуна бошлаган лаҳзамдан бошлаб, ҳамма-ҳаммаси: қоғозга тушган барча қораламаларим ўзимни устимдан кулаётгандек туйила бошлади. Чунки ҳаммасида мен – қурбонман. Ҳатто вазиятни ўнглашга уриниш истагини ҳам йўқотган қурбон. Оламга тиланиб ёзилган ҳиссиётлар уюмидан кўра атрофимдаги реал оламда чин маънода яшашга уриниб кўриш менга кўпроқ ёрдам бера олишига ишона бошладим. Кейинми? Кейин барчаси эриш туйилишдан ўзгасига ярамай қолди.
Айтганча, ҳислар... Мени янгилаб бориши мумкин бўлган ягона илинжим улар. Бироқ, унинг самимий майллари кетидан эргашган вақтим ҳис қилинадиган бандилик, йўқотилган озодлик, ўз эркинг билан бой берилган эркинлик аламичалик ҳеч бир туйғу мени ҳанузгача қийнай олмади. Қайсидир кун ичимда онгли ҳаётни яшашни истайдиган бир “мен”им пайдо бўлади-ю, ўзимни ожиз ҳис қилишимга ўзи имкон яратиб берган бошқа бир бўлагимни бутунлай йўқ қилишга уринади. Мана шу “мен”им устунлик қилиб турган вақтда ўзимни “эмоциональ арғамчи” измига топшириб қўйганимни ўйлашнинг ўзиёқ миямда дўзахнинг шаклини пайдо қила бошлайди. Мен ҳиссиётлардан қочиш билангина ўзимни сақлаб қолишим мумкин эди, холос. Бироқ, қайсидир лаҳзаларда у ўзининг сендан минг карра кучлироқ эканлигини исбот этмоқчидек, ҳаёлингга сенинг измингсиз бостириб келади ва яна унинг қўлида қандай тусларга киришинг мумкинлигини ожиз кузата бошлайсан. Барибир, сен уни ҳис этиб кўргинг келади. Бошингга тушиши мумкин бўлган энг оғир мусибатларни ҳам аллақачон ҳис қилиб кўришга, тасаввуран уни яшашга уриниб кўрганингга ишонаман. Чунки, барибир сени қалқитиб юбориши мумкин бўлган ҳислар доим ўзингни кучли тутиш мажбуриятидан халос қилади. Сени билмайман, бироқ мен мана шу кучли бўлиш кераклигини унуттира оладиган ҳисларга эҳтиёжмандман. Улар менга керак. Баъзан эркинликнинг масъулиятидан қутулмоқлик учун ҳам!

@navroza_m

[​​](https://telegra.ph/file/d9a018641ffff50573878.jpg)Айни ҳозирги кайфиятимдан фойдаланиб қолишим ва албатта, уни қайгадир нусхалаб қўйишим керакдек туйилди.
2 years, 11 months ago
Qor, Nest One va …?

Qor, Nest One va …?

3 years, 1 month ago

​​*Бугун мактубингизни ўқиб бўлишим биланоқ, қўшни хонага кирдим. У ерда ота-онам ҳар доим тушликдан сўнг қанчадир вақт қарта ўйнаб ўтиришади.
Ва остонада турганча, отамга юзландим: "Мен уйланмоқчиман, нима дейсиз?"
Бу сиз ҳақингизда отам ва менинг ўртамизда бўлган биринчи суҳбат эди. Албатта, у онам нимадан хабардор бўлса, ундан барчасини билиб олган бўлиши керак. Отамга қойил қолишим ҳақида сизга айтганмидим? У менга, мен эса унга душманмиз, гўё. Буни бизга табиатнинг ўзи туҳфа қилган. Буни биласиз, албатта. Бундан ташқари, яна бир ҳолат борки: менинг унга нисбатан ҳис қиладиган ҳайратим, эҳтимол, унинг олдида туядиган қўрқувимдан кўра улканроқ, мен сизга айтсам.
Буни қандайдир йўл билан четлаб ўтишим мумкин, бироқ ҳеч қачон енгиб ўтолмайман. Барча суҳбатимиз каби (умуман олганда, булар суҳбат ҳам эмас, эмишки, мен томонимдан қилинадиган тушунарсиз ҳайқириқлар ва у томонидан айтиладиган баландпарвоз нутқлардан иборат ҳар сафарги суҳбатимиз) бу суҳбатимиз ҳам ғазабнок кайфият ва бу ғазабга нисбатан менинг чарчоғим билан бошланди. Айни дам ўзимни парчаланган ҳолатда ҳис қиляпманки, бутун жараённи тўлалигича етказиб бероладиган аҳволда эмасман. Ваҳоланки, суҳбат мени толиқтиргани йўқ, ахир менинг ота-онам олдидаги ожизлигим ўзимга яхши маълум. Отамга ҳам маълум. Ва, албатта, бу ожизлик ўзимдан ҳам бурун отамни кўпроқ безовта қилади. Асосийси эса, у менга ҳозирги даромадим билан ҳам таваккал қилганча оила қурадиган бўлсам, менинг тайин мақсад ва бардошга эга эмаслигим билан рўй бериши муқаррар бўлган қашшоқликни тасвирлаб берди. Ва қашшоқликнинг асло енгилмаслигини, уни ҳеч нима бартараф қилолмаслигини кўрсатиб бера олди. Қўшимча далил сифатида, менинг мақсадларим билан алоқа ўрнатолмаслигимни ва —қисман бўшлиққа, қисман онамга, қисман менга қарата — моддий ҳаётидан ҳеч қачон қониқиш ҳис қилмайдиган (ҳақли равишда, албатта) ўртанча синглимнинг ҳаётидан ҳам ўпкаланишини айтиб кетди.
Шу тарзда, тахминан ярим соат вақт ўтди. Охирида эса, аксар саҳна асарларининг якуни каби одамни ланж ва бўшашиб қолган бир аҳволга солиб қўйди. Тўғри, бу жараён кучли шаклда ёки ташқаридан кузатса бўладиган тарзда амалга оширилмайди, бироқ суҳбатдошни ўзини иложсиз ва қуролсиз ҳис қилишга мажбур қилади. Айниқса, мени —умрида бирор марта отасига қарата чин дилдан самимий сўз айтолмаган одамни.
Ваниҳоят, суҳбатни агар мен жудаям истаётган бўлсам, Берлинга—сизларникига боришга ва ўзининг муносабатини айтишга тайёр эканлигини, тўйга қарши рад этилмайдиган далилларни эшитиб туриб ҳам сизнинг ота-онангиз буни маъқуллайдиган бўлса, унда ҳеч бир эътирози йўқлигини айтиб якунлади.

Ф. Кафка

"Фелицияга мактублар"дан
1913*

Наврўза ўгирмаси

@navroza_m

[​​](https://telegra.ph/file/2fef664125458c38e9e07.jpg)*Бугун мактубингизни ўқиб бўлишим биланоқ, қўшни хонага кирдим. У ерда ота-онам ҳар доим тушликдан сўнг қанчадир вақт қарта ўйнаб ўтиришади.
3 years, 1 month ago

Ҳикоя ичида тилга олинган қўшиқ.

P. S: Бугунни сентиментал кун деб эълон қиламиз))

3 years, 1 month ago

Аслида, кейинчалик узоқ қўмсашга арзигулик болалик ва муҳаббатнинг ичида яшаш бутун умр ёзишга етадиган ҳисларни бемалол бероларкан одамга. Худди шу хотираларга турли ёшда турлича қараганнинг ўзи, ҳар вақт ҳар хил шаклда қўмсаганнинг ўзи битта яхлит ҳикояни яратиб кетаверади.

3 years, 1 month ago

... ана шу даҳшатли даражадаги жўн бир ҳиссиётни туёлишим учун менга ўзим бино қўйган назариялар ҳам, туни билан мен кўриб чиқадиган фильмлар ҳам кўмак беролмайди. Бу фалсафалар, китоб, кино ёки бутун олам зиёлиларининг миясини банд қилган назариялар севишга лаёқатсиз инсонларни овутиш ёки чалғитиш учун яратилгандек туйилади энди. Балки, шу ожизлигимни бироз яшира олгани учун ҳам гапимни бошиданоқ уни ҳар хил мантиқсиз сабаблар билан ниқоблаб ўтиргандирман.

Гирдоб

Telegraph

Гирдоб

У билан танишганимдан буён ҳикоя қилиб беришга арзигулик бирор воқеа рўй бермаган, бироқ ўша пайтдан то ҳозиргача бўлган вақт ичида унга нисбатан ҳис қилганларим мени тобора янгилаб борди, ўзимга ўзимни тушунтириб бораверди. Йўлда кетяпман, қулоқчиндаги қўшиқ…

..*. ана шу даҳшатли даражадаги жўн бир ҳиссиётни туёлишим учун менга ўзим бино қўйган назариялар ҳам, туни билан мен кўриб …
3 years, 2 months ago

https://telegra.ph/Navroza-Muhamadxojayeva-hikoyalarining-goyaviy-badiiy-xususiyatlari-07-26

Telegraph

Navro'za Muhamadxo'jayeva hikoyalarining g'oyaviy-badiiy xususiyatlari

("Zulfiqor" nomli tahliliy, tanqidiy va qiyosiy maqolalar tanlovi uchun) "Xasta", "Surgun", "Erk sog'inchi" hikoyalari asosida. Dimitriy Mixaylovich o’zining bir maqolasida tanqidchi asari orqali yozuvchi nima demoqchi bo’lganligini yoritadi. Talqinchi esa…

Наврўза
3 years, 2 months ago

Хуллас, бир танишим "аслида ота-бобонгнинг генида мавжуд бўлган хусусиятларнинг бир проектисан, холос. Тўғри, ўзинг тарбиялаган баъзи характерлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин, лекин ўзинг ўзингнинг ҳаракат ва меҳнатларингни мутлақ натижаси эмассан" деганди. Ҳаммасига ўзингнинг интилишларинг натижасида эришганинг ҳақидаги хаёллар шунчаки, ўзини қандай хурсанд қилишни билмай юрган эгоингни сафсатаси деган мазмундаги гап эди. Эмоция/мимика/характер барчаси генда мавжуд бўлган информациянинг шаклга кўчиши эканлигини тушунтирганди. "Мана шу информациялар эмас, ўзинг истаган интилишлар сени бошқаришга ўтганда ўша коллектив онгсизлик оқимидан чиқишни бошлайсан. Табиатингни ўшанда англайсан" деб, ҳамма истаганларимни ҳеч бир инкорсиз қилиб чиқишга рағбатлантириб турди.
( ҳар қандай истак ҳақида кетяпти гап)

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago