Эркин Қудратуллоҳ

Description
Мир Араб мадрасаси мударриси устоз Эркин Қудратуллоҳнинг шахсий саҳифаси
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago

8 months, 1 week ago

#РАМАЗОН_Ё_РАМАЗОН@ErkinQudratullohБир ой порлоқ зиёсан,
Рамазон, ё Рамазон.
Маҳзун қалбга шифосан.
Рамазон, ё Рамазон.Ойларнинг султонисан,
Мағфират маконисан.
Жаннатнинг Райёнисан,
Рамазон, ё Рамазон!Сен келсанг қувнайди дил,
Тасбеҳдан толмайди тил.
Мукофотинг турфа хил,
Рамазон, ё Рамазон.Мўминларга зўр имкон,
Занжирлангай жин-шайтон,
Қилгаймиз хатми Қуръон,
Рамазон, ё Рамазон.Саҳарлигинг малоҳат,
Ифторлигинг ҳаловат.
Қиёминг танга роҳат,
Рамазон, ё Рамазон.Олам очгайдир чирой,
Жаннатда шинам сарой.
Бошдан оёқ нурга бой,
**Рамазон, ё Рамазон.

Рамазон, ё Рамазон.
Рамазон, ё Рамазон...

Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ**

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун
???
@ErkinQudratulloh

8 months, 2 weeks ago

#Taroveh_Tasbehi
@ErkinQudratulloh

Таро**веҳ намози витрдан ташқари йигирма ракат ҳисобланади. Унинг вақти хуфтон намозидан кейин кириб, то бомдод вақти киргунча давом этади. Витрдан олдин ҳам, кейин ҳам ўқиш дуруст бўлади. Лекин афзали таровеҳни витрдан олдин ўқишдир. Таровеҳ икки ракатдан ўқилади, ҳар тўрт ракат ўқилгач, бир оз истироҳат учун ўтириш маъқулдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишарди. Таровеҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровеҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбеҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди.

Би**знинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбеҳлар ўқиш одат бўлган.

سُبْحانَ ذِي الْمُلْ**كِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَنَامُ وَ لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ўқилиши:
«Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруути, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа янааму ва лаа ямууту, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳи, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ,  нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар».

Маънос**и: Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қурат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз.

Яна бир бошқа тасбеҳ:

سُبْحٰانَ الْحَنّٰانِ الْمَنّٰانِ * سُبْحٰانَ الْمَلِكِ الدَّيّٰانِ *الْمَعْرُوفِ بِاْلاِحْسٰانِ
اَلْمَوْصُو
فِ بِالْغُفْرٰانِ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ،يَا شَهْرَ رَمَضٰانَ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ، يٰا شَهْرَ التَّرٰاوِيحِ وَ التَّسابِيحِ وَ خَتْمِ الْقُرْآنِهَذا شَهْرٌ أَوّلُهُ رَحْمَةٌ وَ أَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ وَاخِرُهُ عِتْقٌ مِنْ النِّيْرانِ لٰا إِلٰهَ إلاَّ اللّٰهُ نَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ. نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ نَعُوذُ بِكَ مِنَ النّٰارِ

Ўқилиши: Субҳаанал ҳаннаанил маннаан, субҳаанал маликид даййян, ал маъруфи бил иҳсан вал мавсуфи бил ғуфрон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳро Рамазон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳрот таровиҳи ват тасаабиҳи ва хотмил Қуръан. Ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум минан нийрон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, нас- алукал жанната ва наъузу бика минан нар.

Маън**оси: Ҳаннон ва Маннон бўлган, қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровеҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз.

•┈•┈•┈•┈**•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун
?*?*?
@ErkinQudratulloh

8 months, 2 weeks ago

МАРҲАБО, РАМАЗОНҲурматинг ўзгача – ойларга султон,
Ҳам кунинг, ҳам тунинг хайрдан нишон.
Нозил бўлмиш сенда илоҳий Қуръон,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

Занжирбанд этилиб жин ва шайтонлар,
Йўлига тўсилмиш метин тўғонлар.
Бизларга ғанимат муборак онлар,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

Сен сабаб тўлгайдир дилларга сурур,
Саховат, ибодат, тиловат, ғурур.
Ҳам раҳмат, ҳам шафқат, мағфират эрур,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

Ўттиз кун ҳавойи нафсдан узлатдир,
Таровеҳ намози мисли роҳатдир.
Саҳарлик, ифторлик гўё жаннатдир,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

Рўза тутсак, Аллоҳ этгайдир назар,
Кўнглимиз ҳаромдан қилгайдир ҳазар.
Суйиб қарши олмоқ жаннатдан хабар,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

Шафоат қилгайсан сени тутганни,
Дилдан меҳр бериб, илҳақ кутганни.
Савоб умидида сабр этганни,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

Сўралган тилаклар шаксиз мустажоб,
Агар тера олсак, мислсиз савоб.
Беҳиштга калиту дўзахга ҳижоб,
Марҳабо! Хуш келдинг, моҳи Рамазон.

*✍️Эркин Қудратуллоҳ*

Каналга уланиш учун
???
@ErkinQudratulloh

8 months, 2 weeks ago

✍️Erkin Qudratulloh she'ri

Каналга уланиш учун
???
@ErkinQudratulloh

8 months, 2 weeks ago

Айрилиқ куни

Атрофга йиғилди тумонат одам,
Тобут ичра ётар ӯзга бир олам.
Бошдан оёққача титратди алам,
Онамни тупроққа топширган куним.

Фарзандлар ортидан қолди чирқираб,
Суякнинг илиги оғрир зирқираб.
Кӯз ёшим дарёдек оқди тирқираб,
Онамни тупроққа топширган куним.

Қуёш нури сӯнди, ой юзи хуноб,
Тобутни кӯтармоқ бунчалар азоб.
Айрилиқ айлади бағримни кабоб,
Онамни тупроққа топширган куним.

Осмон қулаб тушди, замин титради,
Тоғу тошлар инграб, бӯзлаб йиғлади.
Муштдек жисмим еру кӯкка сиғмади,
Онамни тупроққа топширган куним.

Кафанга термулиб қизарди кӯзим,
Мусибат кучидан маюсдир юзим.
Ҳижронга ғарқ бӯлдим ӯзимдан-ӯзим,
Онамни тупроққа топширган куним.

Фироқнинг юкидан батамом толдим,
Қувончнинг жойига ғам-андуҳ солдим.
Жонсиз бир вужудга айланиб қолдим,
Онамни тупроққа топширган куним.

*✍️Эркин* ҚУДРАТУЛЛОҲ

Каналга уланиш учун
???
@ErkinQudratulloh

8 months, 2 weeks ago
Каналга уланиш учун

Каналга уланиш учун
👇👇👇
@ErkinQudratulloh

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago