mutolaa_uzb

Description
Sardor Sirojiddin
We recommend to visit

Fantasy Queen 👸
Follow Me On Instagram - https://www.instagram.com/ananya.thakre/profilecard/?igsh=NWgwMG4xbXo0bHVx

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🔴JONLI EFIR VA GOLLAR 👇

Last updated 4 months, 2 weeks ago

Berdaq atındaǵı Qaraqalpaq mámleketlik universiteti Jaslar awqamı baslanǵısh shólkemi rásmiy telegram kanalı

📬Murajaat hám usınıslar ushın
@qmu_jaslar_murojaat_bot

📊Kanal 2020-jıl 29-yanvar kúni ashılǵan.

Last updated 1 month ago

2 weeks, 3 days ago
mutolaa_uzb
2 weeks, 4 days ago

МЕҲР қаерда жойлашган?

• Юракда эмас, чунки у ер севги, соғинч, висол кабилар жойлашган.
• Мияда ақл.
• Кўзда яхшилик ва ёмонлик яширинган.
• Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
• Қошда кибр.
• Киприкларда ҳасрат.
• Пешонада тақдир.
• Яноқларда орият.
• Бурунда димоғ.
• Оғизда тартибсизлик.
• Қулоқларда ишончсизлик.
• Бошда ташвиш.
• Бўйинда қарз.
• Елкаларда бурч ва мажбурият.
• Қўлларда меҳнат.
• Қоринда нафс.
• Оёқларда умр бор.

МЕҲР инсон кўксида жойлашган.
ОНА кўксига бош қўйган фарзандини силаган қўлларда меҳр жойлашган.

👉@mutolaa_uzb

2 weeks, 6 days ago
mutolaa_uzb
3 weeks ago
mutolaa_uzb
3 weeks ago

ЙИЛ НОМЛАРИ

1991йил — Алишер Навоий йили.
1992 йил — Ҳамширалар йили.
1993 йил  — Аҳмад Яссавий йили.
1994 йил — Мирзо Улуғбек йили.
1995 йил — Абу Али ибн Сино йили.
1996 йил — Амир Темур йили.
1997 йил — Инсон манфаатлари йили.
1998 йил — Оила йили.
1999 йил — Аёллар йили.
2000 йил — Соғлом авлод йили
2001 йил — Она ва бола йили.
2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили.
2003 йил — Обод маҳалла йили.
2004 йил — Меҳр-мурувват йили.
2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили.
2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили.
2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили.
2008 йил — Ёшлар йили.
2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили.
2010 йил — Баркамол авлод йили.
2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили.
2012 йил — Мустаҳкам оила йили.
2013 йил — Обод турмуш йили.
2014 йил — Соғлом бола йили.
2015 йил — Кексаларни еʼзозлаш йили.
2016 йил — Соғлом она ва бола йили.
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили.
2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили.
2019 йил — Фаол инвеститсиялар ва ижтимоий ривожланиш йили.
2020 йил (Илм-маьрифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
2021-йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.
2022 йил — Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили.
2023 йил — Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили.
2024 йил — Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили
2025 йил-Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили

@mutolaa_uzb

3 months, 1 week ago

Ёши 70 дан ўтиб қолган бир дўстимдан ўзида қандай ўзгаришларни ҳис қилаётганини сўрадим.

У менга қуйидагиларни айтди:

  1. Ота-онам, ака-ука, турмуш ўртоғим, фарзандларим ва дўстларимни сева-сева, энди ўзимни сева бошладим.

  2. Дунё менинг елкамда эмаслигини англадим.

  3. Мева-сабзавот сотувчилар билан савдолашишни тўхтатдим. Яна бир неча минг сўм мени синдирмайди, лекин бу пуллар камбағал деҳқонга қизининг ўқиши учун пул тўлашга ёрдам беради.

  4. Мен официантга ҳам чойчақа қолдираман. Қўшимча пул унинг юзига табассум олиб келиши мумкин. Ахир унинг тирикчилики меникидан кўра қийинроқ.

  5. Мен кекса одамларга битта воқеани неча марта такрорлагани ҳақида айтишни тўхтатдим. Хотира уларни умр йўлларидан қайта юриб, ўтмишни эслашга мажбур қилади.

  6. Мен одамларнинг нотўғри гапирганини билсам ҳам, уларни тузатмасликни ўргандим. Ҳаммани мукаммал қилиш юки менинг зиммамда эмас. Дунё мукаммалликдан қимматроқдир.

  7. Барчага сахийлик билан илтифот кўрсатаман. Яхши гаплар нафақат уларни эшитувчининг, балки менинг ҳам кўнглимни кўтаради.

  8. Мен кўйлакдаги бурма ёки доғга эътибор бермасликни ўргандим. Шахсият ташқи кўринишдан кўра аниқроқ кўзга ташланади.

  9. Мени қадрламайдиган одамлардан узоқлашишга ҳаракат қиламан. Улар менинг қадримни билишмайди, лекин мен биламан.

  10. Каламушлар пойгасида кимдир мени қувиб ўтиш учун фитнага қўл урса, мен совуққонликни сақлайман. Чунки мен каламуш эмасман.

  11. Мен ҳис-туйғуларимдан уялмасликни ўрганяпман. Ҳис-туйғуларим мени одам қилади.

  12. Мен тушундимки, муносабатларни тўхтатгандан кўра, худбинликдан воз кечиш яхшироқдир. Менинг худбинлигим мени чеклайди, ундан воз кечсам мен ҳеч қачон ёлғиз қолмайман.

  13. Мен ҳар кунни охирги кунимдек яшашни ўргандим. Ахир у чиндан ҳам охирги бўлиши мумкин.

  14. Мени бахтли қиладиган ишни қиламан. Мен бахтим учун жавобгарман ва қарздорман. Бахт бу танловдир. Сиз хоҳлаган вақтда бахтли бўлишингиз мумкин, шунчаки бахтни танланг!

Энтони Хопкинс

https://t.me/mutolaa_uzb

3 months, 2 weeks ago

УЧ ДЎСТБир кишининг учта дўсти бор экан...
У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Ҳатто, у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва, ҳатто, ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан...

ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан ҳафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди...

Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён-аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам...

Бир куни уйига "ШОХ"нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди. Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН қилинаётгани ва агар АЙБСИЗлигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди...

Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва, ҳатто, остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди...

ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз-дод қилибди. Иккинчи дўсти эса:
— Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, — дебди.

Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди. Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол-аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти:
- Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ эканлигингга ВАКИЛ бўламан, — дебди...

БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ — бизнинг пулимиз, мол-дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)...

ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ — аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади. Шоҳ ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси (ҚАБР)гача олиб бориб, қайтадилар...

УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~ "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир. Биз у билан жуда яқин бўлмасак-да, бизга ВАКИЛ бўладиган ва биз билан бирга кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир...

АЗИЗЛАР! УЧИНЧИ ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОХГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАЙЛИК!!!

4 months ago
7 months, 1 week ago

Фарзандингизга доимо айтиб туришингиз керак бўлган 9 та гап

  1. Сен кучлисан, енгилма!
  2. Мен доим сен биланман.
  3. Ҳаммасини уддалайсан!
  4. Мен сенга ишонаман.
  5. Мен сен билан фахрланаман.
  6. Менга ёрдам бераётганинг учун раҳмат!
  7. Мен сени яхши кўраман.
  8. Кунинг қандай ўтди?
  9. Бундай вазиятда сен қандай йўл тутган бўлардинг?

Меҳр ва эътиборингизни аяманг. Кўпроқ бағрингизга босиб, қучоқлаб туринг, эркаланг, у болалигини ҳис қилсин.

We recommend to visit

Fantasy Queen 👸
Follow Me On Instagram - https://www.instagram.com/ananya.thakre/profilecard/?igsh=NWgwMG4xbXo0bHVx

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🔴JONLI EFIR VA GOLLAR 👇

Last updated 4 months, 2 weeks ago

Berdaq atındaǵı Qaraqalpaq mámleketlik universiteti Jaslar awqamı baslanǵısh shólkemi rásmiy telegram kanalı

📬Murajaat hám usınıslar ushın
@qmu_jaslar_murojaat_bot

📊Kanal 2020-jıl 29-yanvar kúni ashılǵan.

Last updated 1 month ago