Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz?
Bizning kanalda chiroyli mavzular bor?
Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish??
Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga?
Reklama Uchun: ? @Habibulo ??
Kanal sotilmaydi!
Last updated 3 months, 1 week ago
Бахт-оиладан бошланади. 👨👩👧👧
Аллоҳ барча оилаларни паноҳида асрасин❤️🥰
🔎Оила мавзусидаги ҳар қандай маълумот, ведио ва фактларни ўзида жамлаган канал
Мурожаат учун: @BaxtliOilam1
Last updated 2 months, 1 week ago
Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!?
• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар
Реклама учун: @Malikaadminka2
Last updated 3 months, 1 week ago
Подачи
Ҳар кун пода боқар, Эрталабдан то,
Қуёш ётоғига киргунга қадар,
Унинг сирдоши шу бир сурув пода,
Ва ёнида юрган ити олапар
Яйлов ҳам кенг, атроф боғ, дала,
Нарёғи қишлоққа туташган тоғлар
Пода йиғилгунча чопонинг олда,
Белқарсга яримта нонини боғлар
Ёшини танибдики сурув ортидан,
Кўтарилган бадбўй чангни ютарди,
Мактабни унутиб сўмка ўрнига,
Бобомерос тугунли таёқ кўтарди
Нариги овулда бешта ўспирин,
Унга қози бўлди, бердилар жазо.
— Сен нодон қай куни бизнинг сигирни,
Шохини синдирдинг, Тамомсан аммо,
Сенга топшириқ бор, бугундан бошлаб,
Барча сигирларга ўзинг бош қошсан
Бир соат Тарғилни бошини қашлаб,
Қўясан, тушундинг, борақол бўшсан
Бола нима қилсин, у ахир бола,
Сўкишга ҳадди йўқ, курашга кучи,
Ғурури қанчалик қилмасин нола,
Қанча олов ичра ёнмасин ичи,
Буйруқни бажарди, айтганларини,
Мири-сиригача дилдан қилди у
Оқшом қишлоқ томон қайтганларида,
Бешовлонга тоза кулгу бўлди у...
Кунлар шундай ўтди, ўтарди ойлар,
Бола тобе бўлиб қолди батамом.
Қани тили бўлса, айтсин шу сойлар,
Ҳаққига оларди икки мушт эҳсон.
Ойлар шундай ўтди. Ўтарди йиллар,
Йигит ҳамон тобе, куйманар эди.
Исён қилай деса, айланмас тиллар,
Отага айтишга уялар эди
Ота, ўғил бўлса: ўғли бор мана,
Бир чироқ ёқилар шу-да кераги
Аммо, йиллар ўтиб бечора бола,
Билмасди қолишин ўсмай юраги...
Ўттизга кириб ҳам улғаймади у,
Ҳамон тоғларида мол боқиб юрар
Ота... Ўз чироғин ўйлади нуқул,
Уни-чи? Чироғин ким ёқиб юрар?
Отабек Ўрмон
24 01 2025
https://t.me/otabeknobel
КУЗАТУВ
Кўча совуқ, қалинроқ кийин,
Қўлқопларинг ёддан чиқмасин.
Қадаб олгин эшикдан чиқмай,
Полтоингнинг ҳамма тугмасин.
Свитеринг эскирган бирооз,
Сезилмайди, кастюм остида.
Бош киймингни илгакдан олвол,
Шарфинг эса жавон устида.
Ёмғирли қор! Демак кўча сув,
Шимариб ол шиминг этагин.
Печкага ил, ечишинг билан
Оёқ кийимингнинг патагин.
Куз сингари, совуқ Қишни ҳам
Меҳр билан кутиб оламиз.
Ҳа-я, маош олсам, шу сафар
Сенга қўнжли этик оламиз
Жоним оғрир оғриса жонинг,
Мени жонинг ичида билгин.
Хавотирга қўймасдан, болам,
Етиб олгач, қўнғироқ қилгин.
Lola JOʻRAYEVA
@ishq_manzili
Жамолинг кўрсат
Тоғларни қор босди. Боғларни туман,
Довул зуғумидан бўзлади шамол
Кетдинг... Ялангоёқ юрагим билан,
Ортингдан эргашдим соялар мисол
Адирлар этагида ўрмалар севги,
Армон томонларда йўлимни бурдим
Билмайсан, қанчалар соғиндим сени,
Кўнглимни қўлимга олиб югурдим
Қани, боқсанг эди, бир бора кошки,
Илтифот қилсайдинг, кулиб қарабми?
Балки, отмасмидим қуёшга тошни,
Балки, танлармидим бошқа тарафни
О, сен томонларда бахт водийси мўл,
Сайри томоша қил, хандон от, эркам
Оҳ, мен томонларда армон тенгсиз чўл,
Унда сен бутунсан, бунда мен бир кам
Тоғлардан қор кетар, боғлардан туман,
Баҳор кириб келар сўрамай рухсат
Ҳамон ялангоёқ юрагим билан,
Ортингдан бораман жамолинг кўрсат...
Отабек Ўрмон
15 12 2024й.
https://t.me/otabeknobel
Минбарларда шеър ўқир, шовкатим дер, шоним дер,
Ёлғон тўқир, рост тўқир, Ватан онажоним дер.
Оначи қишлоғида, шеър билан не иши бор,
Ўтин қалар ўчоққа, тўқсон кунлик қиши бор.
Қумғонда чой қайнатар тандир ўчоқ бўйида,
Шоир эса шеър ёзар иссиққина уйида)
Муаллифини топа олмадим,
https://t.me/otabeknobel
Кеч шомгача югуриб елиб,
Уй вазифа қолди токчага
“Рус тили”да муаллим келиб,
Каминани чорлар доскага
Тилим тортиб қолди шу куни,
Билганимни дилимга босдим
Тўпиғимга олмай кулгуни,
Доскамизга бир сўзни ёздим
Кулишарди, синфдошларим,
Қалтираган қўлимга қараб
Бир туйғудан мағрур бошларим,
Кўтарилди, қўллагин ёраб...
У кунларки, ўтмишдир бироқ,
Ғурур туяр тутиб дилимда
Доска, ҳамда юракка у чоғ,
ВАТАН ёздим ОНА ТИЛИмда
21 октябрь - Ўзбек тили байрами муборак бўлсин! Ҳурмат ила
Отабек Ўрмон
https://t.me/otabeknobel
Бир кинодаги севги тарихидан илҳомланиб ёзилган шеър
Кўришмадик. Бермадик салом,
Сўзлашмадик, кетавердик жим
Тилимиздан учди на калом,
Ахир бизни кўрар эди ким...
Учрашмадик. Хиёбонларни,
Орзуларга этмадик асир
Куйдирмадик ўтда жонларни,
Бизларни ким тутарди ахир...
Севишмадик. Ҳижрон боғида,
Қўл ушлашиб сайр этмадик
Оҳ урмадик ҳажр доғида,
Аро йўлда ташлаб кетмадик
Соғинмадик. Чекмадик нола,
Бир замонда яшадик, бироқ,
Қанча яқин бўлсак бегона,
Қанча олис бўлсак яқинроқ
Айрилмадик. Дил сиримизни,
Учрашганда айтамиз дедик.
Асли излаб бир-биримизни,
Бу дунёда топмаган эдик...
PS
Кўришмадик, учрашмадик, севишмадик,
Соғинчларсиз, айрилиқсиз аҳволимиз,
Биз ошиқлар минг йилларки тополмаган,
Муҳаббатнинг саволи йўқ, жавобимиз!
Отабек Ўрмон
10.10.2024.
https://t.me/otabeknobel
NURJONA
Shodmonqul SALOM she’ri
Rejissor:
Erkin Bozorov
Tasvirchi:
Nosirjon Otajonov
Aktrisa:
Lobarxon Mamadjonova
https://t.me/otabeknobel
Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz?
Bizning kanalda chiroyli mavzular bor?
Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish??
Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga?
Reklama Uchun: ? @Habibulo ??
Kanal sotilmaydi!
Last updated 3 months, 1 week ago
Бахт-оиладан бошланади. 👨👩👧👧
Аллоҳ барча оилаларни паноҳида асрасин❤️🥰
🔎Оила мавзусидаги ҳар қандай маълумот, ведио ва фактларни ўзида жамлаган канал
Мурожаат учун: @BaxtliOilam1
Last updated 2 months, 1 week ago
Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!?
• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар
Реклама учун: @Malikaadminka2
Last updated 3 months, 1 week ago