ДИН ВА АДАБИЁТ

Description
Фарғона вилояти Қувасой шаҳар "Ислом" масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджоновнинг диний-маърифий, адабий-бадиий саҳифаси.
Бу каналда оят ва ҳадислардан намуналар. Мутафаккир алломаларнинг бадиий адабиёт намуналари бериб борилади.
Тавфиқ Аллоҳдан!
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago

1 week, 6 days ago

Шайтон ҳийласи.

— Устоз, нима қилай? Ахир уни ўлгудай яхши кўраман!..
— Тезроқ уйлан бўлмаса – ўлгудай ёмон кўриб қоласан...
— Йўғ-эй?! Нега?..
— Ахир шайтон ҳаромни гўзал, ҳалолни хунук кўрсатишини билмайсанми? Ҳозир у сенга ҳаром, шунинг учун шайтон сенга уни яхши кўрсатяпти. Ҳалолинг бўлганидан кейин эса, аксинча, уни сенга ёмон кўрсатади...

— Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир рожийм!

https://t.me/dinvaadabiyot

1 week, 6 days ago

Қўлингизда 700 бетлик китоб бор. Китобни кўриб, сизни ваҳима босади. “Шунча нарсани қачон ўқиб чиқаман”, деб ўйлайсиз. Аслида ҳар куни ҳеч бўлмаса 2 бетдан ўқисангиз, бир йилда ўқиб тугатасиз.
Лекин сиз ҳамон...

Зиёвуддин Раҳим

https://t.me/dinvaadabiyot

1 week, 6 days ago

Абдулла Орипов

"... Ўтган мафкура бизни, халқни, олимларниям, адабиётшуносликниям шу даражада буздики, ким нима деса шуни тагидан кир, маъно ахтариш бошланиб кетди. Усмон Носирни ҳукм қилишган.

Йўлчиман манзилим уфқдан нари
Ложувард денгизнинг тубига яқин.

Шу сатрлар делосида ёзилган, ложувард денгизнинг тубида нима бор? Америка! Усмон Носир Америкага кетяпти.
Мана шунақа хулоса чиқарган. Кейин Усмон Носирдан айб ахтаришган:

Шеърим яна ўзинг яхшисан
Боққа кирсанг гуллар шарманда.

Айбловни қаранг: «Бу нима дегани? Совет гуллари Усмон Носир шеърларидан хунукми? Совет гуллари шарманда бўладими?» Энди шу даражага етдики, образли фикрлашнинг ўзи керак бўлмай қолди. Адабиётшуносликнинг қизиқ-қизиқ томонлари бор. Бу ҳақда раҳматли Озод Шарафиддинов айтиб юрарди. Танқидчилар атайлаб қилмайди, бу кўпинча тушунмасликдан келиб чиқади..."

2005 йил декабр

✍️Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

https://t.me/dinvaadabiyot

3 months, 2 weeks ago

#публицистика **

«КИТОБГА ҚАЙТИШ
ВИЖДОНГА ҚАЙТИШДИР»

Шарқ оламида, муқаддас ислом дини руҳида яшаган халқлар орасида китоб, ёзув, қоғоз ҳамиша беҳад мўътабар неъмат ҳисобланиб келган. Шу боис одоб рисолаларида китоб бор уйда ётмаслик, ётиш зарур бўлса, китобга қараб оёқ узатмаслик, китобни худди китобнинг соҳибини, яъни муаллифини мўътабар тутгандек мўътабар тутиш таълим қилинади.

Китоб – илму маърифат, панду насиҳат, ҳикмат хазинаси, инсоннинг дўсти, сирдоши ва суҳбатдошидир.

Китобга эътибор авлиё ва аллома зотлар ҳаётида бошқача шаклда намоён бўлади.

Илм ва тасавввуф буюкларидан бўлмиш ҳазрати Фақиҳ Абул-Лайс Самарқандий: “Агар карвоннинг биринчи туясига китоб ортилган бўлса, мен охирги туянинг арқонини таҳоратсиз ушламайман!” – деганлар.

Ҳазрат Нўъмон ибн Собит Абу Ҳанифа – Имом Аъзам қоғоз сотувчилар кўчасидан таҳоратсиз ўтмас эдилар.

Ҳазрати Имом Бухорийнинг устози – Абу Ҳафси Кабир Бухорий: “Мен умрим давомида қоғоз бозоридан бетаҳорат ўтмадим”, деганлар. Бундан маълум бўладики, илгари қоғоз бозорлари алоҳида бўлган.

Азиз зотлар китобни ҳамиша баланд жойга қўяр ва уни таҳоратсиз қўлга олмас эдилар. Шунингдек, китоб томонга оёқ узатишмас, ҳатто, Қуръони карим турган хонада ётмас эдилар.

“Салоту Масъудий” китобида айтилади: “Мусҳаф” (Қуръони карим) турган хонада ётиш мумкин эмас. Агар уйнинг хонаси битта бўлса, у ҳолда Қуръони каримни бошининг тепа томонига осиб қўймоғи лозим”.

Бу ҳолатлар одоб ва китобга эҳтиром юзасидандир. Бу сўзлар бизнинг халқларимиз китоб неъматига қандай буюк ҳурмат билан қараганларига далилдир...

(давоми бор)

Устоз Мирзо Кенжабекнинг «КИТОБГА ҚАЙТИШ
ВИЖДОНГА ҚАЙТИШДИР» мақоласидан

“Адабиёт зиёси” газетасининг 2019 йил 2-май, 2-сони,
6-саҳифасида (муҳаррир Маҳмуд Тоҳир),
“ХХI аср” газетасининг 2019 йил пайшанба.
29 (819)-сони 8-саҳифасида (муҳаррир
Норқобил Жалил) чоп этилган.

@m_kenjabek
┈┈• ❀
?*☘️*? ❀ •┈┈•

https://t.me/dinvaadabiyot

3 months, 3 weeks ago
6 months ago
6 months ago

​​**ҚУРЪОН ЎҚИГАНИНГ САРИ ҚАЛБИНГ ПОКЛАНАВЕРАДИ

Отадан ўғилга ўгит

Бир одам тез-тез Қуръон ўқирди. Аммо ҳеч ёдлай олмасди. Бир куни ўғли унга:
– Отажон, Қуръон ўқийверасиз, аммо ҳеч ёдлай олмайсиз. Ўқиганингизнинг қандай фойдаси бор? - деди.
- Ўғлим, — деди ота, — саволингга жавоб бераман. Лекин ундан аввал бўйра саватда сойдан сув олиб
келгин. Бўйра сават кўмир ташиш учун мўлжалланган эди.
– Бунинг имкони йўқ-ку? – деди ўғил.
- Сен айтганни қил, кўрамиз, нима бўларкин! — таъкидлади ота.

Ўғил бўйра саватни олиб сойга қараб кетди ва сув таший бошлади. Йўл яримламай сув оқиб кетаверарди. Ўғил отасига:
- Отажон, бўйра саватда сув ташиб бўлмайди-ку! - деди.
- Майли, сен давом этавер-чи! – деган жавоб олди ўғил.

Ўғил яна бир бор сувга борди. Бешинчи бориб келишида қаттиқ ҳориган ўғил малолланиб отасига:

– Отажон, бу саватда сув ташишнинг иложи йўқ. Лекин нега сув олиб келишимни такрорлаяпсиз? - деди.
- Саватдаги ўзгаришни сезмадингми, ўғлим?

Отасининг эътирофидан ўғил сергак тортиб саватга қаради:
- Ҳа, отажон, сават топ-тоза бўлибди.
- Ана шунақа, ўғлим. Бу саватда кўмирдан бошқа нарса ташиб бўлмаса-да, сув билан муносабатга киришгани сари тозаланиб бораверди. Инсон қалби ҳам дунё ва унинг ҳою ҳавасларидан кирланиб бораверади. Қуръон ўқиган одам уни ёд ололмаса ҳам, қалбининг ғубори ариб, покланиб боради. Қуръон қалб ва руҳнинг покловчиси, озуқаси ва шифосидир.

Зинҳор шайтоннинг: “Ёд ололмасанг Қуръон ўқишнинг нима кераги бор?” деган васвасасига учма! – дея ўғлига гўзал сабоқ берди ота.**

@jonixonov

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги ?ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago