🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Энг заиф одам сир яшира олмайдиган одамдир.
Энг кучли одам ғазабини юта олган одамдир.
Энг сабрли одам камбағаллигини яшира олган одамдир.
Энг бой одам насиб қилганига қаноат қилган одамдир.
БОР ЧОЙ ДАМЛА!
Эр ҳар куни ишдан келиб хотинига:
- Чой дамла! -, деркан.
Бир кун хотинининг жаҳли чиқиб:
- Ҳар кун шу аҳвол: «Бор чой дамла!», «Овқатинг тайёрми?!», деяверасиз. Қачон биз ҳам маданиятли инсонларга ўхшаб гаплашиб ўтирамиз?! -, дебди...
Эртасига ишдан келиб хотинига:
- Жоним, Саҳобалар қиссалардан ўқиганмисан?-, дебди.
- Йўқ.
- Сенга кимнинг қироати ёқади, Абдулбоситникими ёки Миншавийникими?!
- Ким улар?
- Муҳаммад пайгамбаримизнинг ҳадисларидан бирортасини ёдлаганмисан?
- Йўқ, ёдламаганман.
- «Ўтган кунлар»ни ўқиганмисан?!
- Йўқ.
- Тур, чой дамла!
• Маҳбубий
Мўминни хафа қилиш, уялтириш, яъни иззаи мўмин ҳаром
Мўминнинг қалби Байтуллоҳ Аллоҳ таолонинг мулкидир. Чунки, банданинг қалбида Аллоҳ таолонинг Руҳи вақтинчалик, омонат макон тутган. Аллоҳ таолонинг мулкини вайрон қилган муфлиснинг, албатта, жазо олиши аниқ! Инсонларнинг ёмони ўзи каби инсоннинг қалбини вайрон қиладиганидир. Демак, азиз ва мукаррам қилиб яратилган инсоннинг қалби Аллоҳ таолонинг мулки бўлса-ю, сиз унга тажовуз қилсангиз, албатта, жазо оласиз! Биродарининг ибодатида хато кўрганда, ёки бирор мункар иш қилганини сезганда, агар шунда ҳам У сизни тинглашга рози бўлсагина, якка ўзига малолсиз қилиб тушунтириб қўйиш исломдаги мўмин кишининг одобидир. «Шариат ва ақл нуқтаи назаридан ёмон кўрилган нарсаларни очиқ айтиш ҳамда шундай сўзларни кучаниб ва тиришиб сўзлаш мусулмонликдан эмас, одамларнинг мусулмонликда гўзаллари хулқи гўзалларидир». "Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади: «(Юрганингда) ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир». Жобир розияллоху анхудан ривоят қилинадики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менга энг ёмон кўринадиганингиз ва Қиёмат куни мендан энг узоқ бўладиганингиз кўп гапирадиганингиз, оғзини тўлдириб гапирадиганингиз ва мутакаббирлик учун гапирадиганингиз», дедилар. Имом Термизий ривояти. Ривоят қилишларича, бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Ойша розияллоҳу анҳо онамиздан хурсанд бўлиб: «Эй Ойша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра!» - дебдилар. Зийрак аёл бу борада отаси билан маслаҳатлашибди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу қизига: «Аллоҳ таоло Расулуллоҳ алайҳиссаломга Меърожга чиққанларида айтган сирларидан бирини сўра!» - деб маслаҳат берибдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърож кечасида Аллоҳ таоло унга: «Қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта, жаннатий бўлади!» - деганларини айтдилар. Абу Бакр р.а. бу хабарни эшитиб, хурсанд бўлиш ўрнига қаттиқ йиғладилар ва: «Бу: «Мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг қадрли мулкидир, ким унга озор етказса - дўзахий бўлади!» - дегани бўлади, деб йиғлаганларининг сабабини Ойша р.а. онамизга тушунтирдилар. Ана энди ўзингиз бундан хулоса қилаверинг! Кунига қанчадан-қанча инсоннинг қалбига билиб-билмасдан озор берамиз! Шу сабабли тилингизга эгалик қилинг!
«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.
**БЕШ РАББОНИЙ МАРТАБА
2. Рифъат.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан).
3. Суҳбат.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир” (Имом Бухорий ривояти).
4. Хайриёт.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).
5. Аҳлиëт.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти).
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
══════════════
👉 @Qissasi_Rabguziy
• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса, билки, ҳали табиатинг тоза экан.
• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг, билки, ички дунёинг гўзал экан.
• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг,
билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг, билки, сен вафога жуда яқинсан!
Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг, истаб юраверасан;
• Жон куйдирмасанг, жонона қайда;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат: бири — табассум, иккинчиси — сукут;
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.
Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: "Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мультфильм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...".
Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: "Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...".
Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: "Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..".
Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: "Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяпти-ку, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...".
Қабрда ётган марҳум уларга қараб нидо қилди: "Барчангизга ҳавасим келяпти, чунки сизда тавба қилиш имконияти бор. Қани эди менда шундай имконият бўлганида эди, бутун ҳаётимни унга фидо қилардим...".
Атрофингизда кимлар бор?
— Aгар сиз 5 та ақлли одам билан суҳбатлашсангиз, сиз уларнинг олтинчисига айланасиз.
— Aгар сиз 3 та ўзига ишонган одам билан суҳбатлашсангиз, сиз тўртинчиси бўласиз.
— Aгар сиз 6 та миллионер билан суҳбатлашсангиз, сиз еттинчиси бўласиз.
— Aгар сиз 2 та нодон одам билан гаплашсангиз, сиз уларнинг учинчиси бўласиз.
Қандай инсон бўлиб шаклланишингиз, атрофингиздаги сиз танлаган одамларга боғлиқ...
Ҳаётнинг муҳим қоидалари
ҚАБУЛ ҚИЛИШ.
Ҳар биримизнинг ҳаётимизда феъл атвори бизга тўғри келмайдиган, жаҳлимизни чиқараётган инсонларни борича қабул қилишга харакат қилинг. Шунда сизнинг азобларингиз ўтмишда қолади.
БЕРИШ.
Камроқ сўраб, кўпроқ беришга харакат қилинг. Бу - парвариш, мехр, яхшиликлар, билимлар орқали хам бўлиш мумкин. Бунинг эвазига ҳеч қандай мукофот кутманг.
МИННАТДОРЧИЛИК.
Ҳаётни, тақдирни, дўстларни ва сизни ўраб турган инсонлар учун хам миннатдорчилик билдирган захотингиз, ўзингизда ажойиб натижани сезасиз.
ВОЗ КЕЧИШ.
Хафачиликдан, ғазабдан, айбловлардан ва бошқа сизга негатив таъсир қиладиган ўй фикрлардан. Айнан сизнинг бахтсизлигингизда мана шуларни ўрни каттадир.
КЕЧИРИШ.
Ҳаммани, хаттоки энг дахшатлиларини ҳам кечириш. Шунда оғриқлар ўтмишда қолади.
ХУРСАНД БЎЛИШ.
Ёшингиз нечада бўлишдан қатъий назар дунёга кулиб боқинг. Ҳар бир ишингизни дилга ёқадиган мусиқа ва табассум билан бажаринг.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago