🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
ЮҚУМЛИ ГУНОҲ
Ҳасан Ал-Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай деганлари ривоят қилинади:
Биз шундай ривоят қилардик:
«Кимда-ким ўз биродарининг Аллоҳга тавба қилган гуноҳи учун уни айбласа, Аллоҳ уни ўша гуноҳ билан имтиҳон қилади.»
Аҳмад ибн Ҳанбал, Ал-Зуҳд
Яна ҳам тренд бўлиб бораётган қизиқарли ва кулгули жойи кимнингдир бир таниши ёки яқини Умрага бориб эрриннмай бир парча қоғозни олиб унга ўша бормаган танишининг исмини юракчалаааар билан ёзиб Каьбага тўғирлаб расмини олганини ПРОФИЛИГА қўйиб мазза қилиб юрибди.
Қайси ақл эгаси бунақа мантиқсиз ишни қилади?
Кимга нимага фойда?
Қилиб турган иши охиратига фойдами ёки бу дунёсигами ўзи ҳам билмайди.
Гиёҳванд моддалар.
Қуроллар.
Қимор ўйинлари.
Фоҳишалик.
Порнография.
Биологик уруш.
Фоизларга асосланган молия.
Ҳаётни суғурталаш ва бошқа суғурта турлари.
Медиа манипуляцияси ва ёлғон.
Этник қирғин ва ресурсларни ўғирлаш.
...
Булар Ғарбдаги энг йирик саноатлардан бири бўлиб, у ерда фақат танланган озчилик оммани бошқаради.
Ислом эса уларнинг ҳар бирини ҳаром қилади.
Нима учун мусулмонларга қарши уруш борлигини ва нега Ғарбнинг
ОАВ бизни ҳар доим ёмон одамлар сифатида кўрсатишини билишни хоҳлайсизми?
Чунки ақли расо мусулмонлар уларнинг ёмон қилмишларидан ва жиноятларидан хабардормиз ва уларга рози бўлмаймиз.
«МEН У ҚИЗГА ИСТАГАН НАРСАСИНИ БEРАМАН.»
Бир киши Маймун ибн Миҳрон роҳимаҳуллаҳ олдига қизини сўраб келди. Маймун ибн Миҳрон унга: «Мен уни (яъни қизимни) сиз учун муносиб деб билмайман,» деди. У киши сўради: «Нима учун?» Ибн Миҳрон жавоб берди: «Чунки у заргарлик буюмлари ва кийимларни яхши кўради.» Шунда киши деди: «Менда у (қизингиз) хоҳлаганча бундай нарсалар бор.» Маймун ибн Миҳрон шунда деди: «Энди мен сизни унга(қизимга) муносиб деб билмайман.»
Аз-Заҳабий, «Сияр Аълам Ал-Нубалаʼ» асарида Маймун ибн Миҳронга бағишланган таржимайи ҳолида келтирилган.
НИКОҲЛАНИШГА ТАРҒИБ ЁҲУД ЗИНО ҚИЛГАН ОДАМГА КEЛГАН ТАҲДИД.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:
«Никоҳланинглар, чунки агар Аллоҳнинг бандаси зино қилса, Аллоҳ ундан иймон нурини тортиб олади ва уни қайтариши ёки қайтармаслиги мумкин.»
Инсон бўйдоқ ҳолатида никоҳланмай юрар экан, зинога юриб қўйиш эҳтимоли катталашиб бораверади. Аҳли илмлар агар бўйдоқ инсонда никоҳланишнинг ҳамма сабаблари топилса, тезда никоҳланишига тарғиб қиладилар.
Шунингдек, никоҳланиш аслида исломий бўлса у анчагина осонлик билан ҳал бўлади ва қийинчиликлар туғдирмайди.
Агарда жоҳилона асосларга кўра қилинса, икки ёш ўртада жабр кўрувчилардан бўлиб қоладида, шайтоннинг катта тузоғи бўлган зино тузоғига тушиб қолади, Аллоҳ асрасин.
Бўлиб ҳам зино жамиятимизда кундан-кунга тарқалиб бормоқда. Аллоҳ қаерда зино тарқаса у ерга азобини, балосини юбориши муқаррар.
Шунинг учун уйланишга ва турмушга чиқишга сабабларингиз топилдими, демак тез орада гўзал исломга кўра никоҳланишга тезлашинг. Акс ҳолда шайтоннинг ўлжасига айланиб қолишингиз мумкин.
Ўзингизни қанча кўп покиза, иффатли сақласангиз Аллоҳ сизга шунча ёрдам беради, иншааАллоҳ.
Мусулмон инсоннинг (зоҳирий) сиймоси бўлади. Мусулмон бўлмаганлар ва ҳатто мусулмонлар мусулмонларни кўрганда сиймосидан таниб олади.
Мисол учун: мусулмон эркакларнинг сиймоси соқоли борлиги, мўйлаблари қисқарганлиги, шим, иштонлари тўпиғидан юқорида бўлишлиги.
Муслима аёлларнинг энг катта сиймоси эгнида ҳижоби билан билинади.
Энди ўйлаб кўрайлик, бирор ғарб давлатидан яъни аксари ғайридин, кофир бўлган макондасиз. Сизга ўша исломсизлар кўчада тажовуз қилди. Сиз эй мусулмонлар қаердасизлар, менга ёрдам қилинглар, ораларингизда бирор бир мусулмон борми, деяпсиз. Сизда эса эгнингизда ҳижоб йўқ. Ҳудди уларнинг ўзларидек бўлиб ярим-яланғоч кийиниб олгансиз ёки юзингизда Росулуллоҳ айтган соқол йўқ, мўйлаблар узун қилиб ўстирилган ва аксинча соқоллар шилиниб олинган ва йиртиқ ямоқ замонавий модадаги кийимдасиз ҳудди ғарбликларнинг ўзидек.
Қайси мусулмон сизни мусулмон ёки муслима деб ўйлаб ёрдам берай дейди. Кўринишингиздан уларнинг биттасидек турибсизку.
Мусулмон аёл/қизлар эр излаб ижтимоий тармоқларда кезиб, ўзининг гўзаллигини ва шахсиятини намойиш қилиши шарт эмас.
Динни яхши тушунадиган мусулмон эркаклар, ҳақиқий рижоллар эътиборга эмас, яширин марварид каби гўзаллигини, шахсиятини, ор-номусини сақлайдиган иффатли аёлни афзал кўрадилар.
Ишончим комилки, Аллоҳ таоло ризқингиз сифатида яхши эр, умр йўлдош беради, ин ша Аллоҳ. Шундай ато этадики ўзгаларнинг диққатни жалб қилишингизга ҳожат бўлмайди.
Аллоҳ таоло ҳар бир турмушга чиқмаган опа-сингилларга солиҳ, тақволи умр йўлдош берсин, амин.
«Аёллар учун энг яхшиси нима?»
Фотима розияллоҳу анҳо жавоб бердилар:
«Аёллар учун энг яхшиси эркакларни кўрмасликлари, эркаклар эса уларни кўрмасликларидир».
Шайтон ҳижобингизни ечтиришдан ҳафсаласи пир бўлса, энди, ҳижобингизни безаб, унга оро бериб, кўзга ташланадиган қилиб кийишингизга ундайди.
Агар уни ҳам қилишга муваффақ бўлмаса, шу кийиб юрган ҳолатингизда селфига тушиб ижтимоий тармоқларга расмингизни жойлашингизга ундайди.
Муслима интернетга расмини жойлаган пайт ҳижоб маъносини синдирган ҳолатда, шайтоннинг тузоғига тушган ҳолатда расмини жойлайди.
Ҳижоб бу сатрдир. Интернетга жойлагандан кейин унинг сатрлиги қолмайди. Аллақачон бегоналарнинг ҳаёлига тушиб бўлган бўлади.
Ибн ал-Қаййим (раҳимаҳуллоҳ):
Баъзи солиҳa аёллар тунги намозни кўп ўқир эдилар. (Шундай қилиб, улардан бири) ундан бу ҳақда сўралганда:
«Албатта, у (яъни тунги намоз) юзни гўзаллаштиради. Мен эса юзим гўзал бўлишини истардим».
[Ибн ал-Қаййим (раҳимаҳуллоҳ), Равзат ул-Муҳиббин, 1/321]
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago