DIL Bonu (B.A.Supiyeva)

Description
Qalbim ko‘zgusi
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

hace 2 meses, 3 semanas
**ONAM SIYMOSIDA TUGʻILGAN VATAN**

ONAM SIYMOSIDA TUGʻILGAN VATAN

Koʻplar senga umrin etgandir tortiq,
Jannatiy chiroyga yoʻgʻrilgan vatan.
Mehring bu dunyoda har nedan ortiq,
Onam siymosida tugʻilgan vatan.

Mangulik mevasi koʻhna Maroqand,
Temurdan yodgorlik azim Samarqand.
Jonim jilvasiga chiroying payvand,
Onam siymosida tugʻilgan vatan.

Bunday el bittadir yeru-osmonda,
Issiq non uzilar, qarang, azonda.
Choʻpon choy qaynatar, qora qumgʻonda,
Onam siymosida tugʻilgan vatan.

Shinam va ozoda turar joylari,
Suv sepib, supurgay Gulchiroylari.
Tetapoya boʻlib shirintoylari,
Onam siymosida tugʻilgan vatan.

Ikki dovonidir jannat boʻlagi,
Zomin goʻzallikning asl yuragi.
Mangu ozod yashash oliy tilagi,
Onam siymosida tugʻilgan vatan.

Jannat ostonasi sendan boshlanar,
Mehrim taronasi sendan boshlanar.
Qadringni sezgan chogʻ koʻzlar yoshlanar,
Onam siymosida tugʻilgan vatan.

Dil izhorin yozdi, Dil Bonu qizing,
Asl goʻzallikning shohidi oʻzing.
Munavvar chiroyga yoʻgʻrilsin yuzing,
Onam siymosida tugʻilgan vatan.
 Dil Bonu

hace 2 meses, 3 semanas
**Салом менинг суюкли фаслим***❤️******❤️******❤️*****

Салом менинг суюкли фаслим❤️*❤️*❤️**

hace 2 meses, 3 semanas

Мустақиллик байрамиМустақил бўлганига 1 723 йил бўлган Сан-Марино — дунёдаги энг кичик давлатлардан бири, тўрт тарафдан Италия билан ўралган. Милодий 301 йилдан бошлаб мустақил давлат ҳисобланади.

Ўзбекистон эса эндигина 33 ёшга тўлди. Шунга қарамай, ҳозирданоқ ютуқлар катта, мақсад ва режалар улкан.

Мустақиллик барчамизга муборак бўлсин!

hace 2 meses, 3 semanas

Assalomu alaykum!

Davlatimiz mustaqilligining 33 yilligi muborak bo‘lsin. Yurt tinchligiga, xalqimiz faravonligiga ko‘z tegmasin. Aziz yurtdoshim, qadrdonim, Sizni, ulug‘ ayyom bilan chin qalbimdan tabriklayman.

Hurmat bilan Dil Bonu

hace 3 meses
**БЎЛГАНИДА**

БЎЛГАНИДА

Бўлганида юрагим тошдан,
Хижронингда ўртанмас эдим.
Йиллар ўтиб учратиб такрор,
Сўнгра унсиз йиғламас эдим.

Бўлганида юрагим тошдан,
Меҳрингни ҳеч қўмсамас эдим.
Оғир кунлар ўтмасди
бошдан,
Асло ўзни қийнамас эдим.

Бўлганида юрагим тошдан,
Сабримга ҳам қулоқ солмасдим.
Тўхтар эди кўзларим ёшдан,
Яна бағрим тиғламас эдим.

Бўлганида юрагим тошдан,
Азоблардан ҳужра қурмасдим.
Қора тунлар эсган еллардан,
Сен ҳақингда хабар кутмасдим.

Бўлганида юрагим тошдан,
Қолмас эдим қаршингда ожиз.
Жим боқишим, балки бардошдан,
Сенчи, хамон турарсан ҳиссиз.

Бўлганида шу юрагим тош,
Балки мени ўтда ёқмасдинг.
Тош юракка қўяр эдинг бош,
Меҳр нима абад билмасдинг.

Бугун сенга талпинмас эдим,
Бўлганида шу юрагим тош...
ДИЛ БОНУ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

hace 3 meses
**ХАЁЛ ЗАВҚИ**

ХАЁЛ ЗАВҚИ

Сени излаб топди хаёллар,
Оҳ, нафасинг бунча ёқимли.
Белларимдан қучди шамоллар,
Нигоҳлар ҳам гўё сеҳрли.

Сочларимни ўйнатиб шамол,
Гул юзимни яширди сендан.
Ҳатто сендан қизғонди хаёл,
Дор ясади қора зулфимдан.

Булбул эса рашкдан ял ёниб,
Дардли хониш қила бошлади.
Девона ел мени тез қучиб,
Қулоғимга изҳор айлади.

Яноқларим қизариб шу он,
Юрак гўё қочар ҳар томон,
Билагимдан тортиб ағёрлар,
Қайтарарди, мени сен томон.

Юрак эса дупурлаб уриб,
Эҳтиросдан ҳовлиқиб кетди.
Девона лаб соғинчдан титраб,
Қайноқ бўса инъом ҳам этди.

Муҳаббатнинг кўм-кўк боғида,
Очилганди лолаю, чечак.
Хаёлларим қуёш нурида,
Учар эди гўё халинчак.

Шилдирабон оқарди сувлар,
Шаффоф севги куйини чалиб.
Райҳон, ялпиз пичирлаб кулар,
Ошиқ булбул ҳолини кўриб.

Қани энди, хаёллар бу кеч,
Айирмаса мени висолдан.
Хаёлсиз севмоққа энди кеч,
Умидларим фақат хаёлдан.
Дил Бону

hace 3 meses
**СОҒИНДИМ ЁМОН**

СОҒИНДИМ ЁМОН

Айрилиқ фаслининг ҳижрони ёмон,
Хазон бўлган умр армони ёмон.
Хазонлар юракка солганча гумон,
Мен сизни соғиндим, соғиндим ёмон.

Саробдай сарғайиб кетдику, барглар,
Дарахтнинг ишқида куйдими улар.
Юракда қолмади сабрга жойлар,
Мен сизни соғиндим, соғиндим ёмон.

Ҳатто сизни излаб, йиғлайди хаёл,
Хотирларим дилга келади малол.
Етим қолган қалбим қўмсайди ҳамон,
Мен сизни соғиндим, соғиндим ёмон.

Кўзларим зор излар, боқар ҳар томон,
Булутнинг кўзидан ёш томар шу он.
Келинг, сизни кутиб, тарк этмасин жон,
Мен сизни соғиндим, соғиндим ёмон.
Дил Бону

hace 3 meses
**YOSHLIGIM**

YOSHLIGIM
Yillar oʻtib seni izlarman xamon,
Yuragim tinchini olgan yoshligim.
Xayolim bogʻini tark etmas zinhor,
Boshimga gulchambar taqqan yoshligim.

Koʻnglim mayus tortar umr soʻngida,
Xajringda oʻrtanar bechora bu jon.
Qismatim goʻyoki sening qoʻlingda,
Bir kunga qayt endi, topolgin imkon.

Bilmadim, sehrlab qoʻydingmi yoshlik,
Tushlarimda kelib, boshim silaysan.
Tinchimni oʻgʻirlab qoʻydingku, yoshlik,
Yana oʻzing menga sabr tilaysan.

Ushalmagan orzu, armon boʻlgan baxt,
Bir boʻlib koʻksimni qiladi tolqon.
Menga baxt bermagan oʻshal oltin taxt,
Boʻldimikan bugun oʻzgaga qalqon.

Koʻzimdan shoshqator yoshlar oqqanda,
Xayolan koʻksinga boshimni qoʻydim.
Oyoqlarim qaqshab, azob berganda,
Senla chang koʻchada chopqilab yurdim.

Armonlar yurakka tigʻdek botganda,
Senla orzularni qaytadan quchdim.
Tuhmatning toshlari boshim yorganda,
Najot izlab xayolan kulbangga qochdim.

Bilaman, bekordir kutganim seni,
Bilaman, qaytishing ushalmas roʻyo,
Biroq, bugun angladim shuni,
Bolamning koʻzida yashaysan goʻyo.

hace 3 meses, 1 semana
Отам ўрнида қолган акажоним! Таваллуд айёмингиз …

Отам ўрнида қолган акажоним! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Доим бахтимизга соғ ва саломат бўлинг. Отажоним кўришга улгурмаган бахтимизни кўриб, ундан бахраманд бўлиб яшанг! Менинг акам деган шарафдан аллоҳим ҳеч қачон айирмасин. Фарзандларингиз ва набираларингиз бахтига, бизнинг бахтимизга доим соғ ва саломат бўлинг. Биз Супиевлар оиласи сиздан фахрланамиз ва яхши кўрамиз❤️❤️❤️??????

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago