?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 week, 2 days ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 weeks ago
❗️Ўқитувчилардан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланган
Хабар беришларича, айрим мактабларда фан ўқитувчиларидан дарс таҳлили дафтари, тезис ва яна шунга ўхшаган бир қанча ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатлари кузатилаётган экан.Лекин уларнинг бу хати-ҳаракати мутлақо нотўғри.
Чунки умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га мувофиқ (Адлия вазирлигидан 2020 йил 29 июнда 3058-I рақам билан рўйхатдан ўтказилган) ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача (фақат синф журнали (жумладан, электрон равишда kundalik.com тизими орқали) қисқартирилган.
Шу боис ўқитувчилардан фақат синф журнали (электрон кундалик жорий этилган мактабларда электрон шаклда)дан бошқа ҳужжатларни талаб этиш мутлақо нотўғри.
Ўтган йили Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан дарс сифатидан бошқа ҳужжатларни талаб этиш таъқиқланганлиги ҳақида мутасаддиларни сўнги бор қатъий огоҳлантирган. Ундан ташқари Республикадаги барча вилоят бошқарма бошлиқлари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари иштирокида йиғилиш ҳам ўтказган.
❕Шу ўринда таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-5-моддаси, шунингдек мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 205-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз.
Обуна бўлинг
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan
Мактаб ва боғчалар қурилишига тадбиркорлар ҳам жалб қилинади
1 январдан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга, тажриба тариқасида қурилиш (таъмирлаш) ишлари янгидан бошланадиган мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида аутсорсинг асосида тадбиркорларни жалб қилишга рухсат берилади.
Обуна бўлинг
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan
6-синф ўқувчиларини она тили дарслигида, шу сўзлар бор экан.
Обуна бўлинг
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan
МОТИВАЦИЯ
Қанчалик қийинчиликлардан ўзингни олиб қочсанг, шунчалик яшаш оғирроқ бўлаверади.
Ноқулай суҳбатлар, жанжаллар - бу қийин. Лекин улардан узоқ вақт ўзингни олиб қочсанг, вазият баттар чигаллашаверади.
Ўқиш ва иш - бу қийин. Лекин ҳеч қандай илминг, касб-ҳунаринг бўлмаса, яшаш янада қийинроқ бўлади.
Бундан хулоса шуки, қийин йўлни танласангиз, яшаш енгил бўлади ва аксинча.
Обуна бўлинг
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan
Хусусий мактаб ва боғчалар учун берилган солиқ имтиёзлари 2030 йилга қадар амал қилади
➖ 1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади
➖ мобил алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз) бекор қилинади;
➖ шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади;
➖ нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади;
➖ ИТ-парк резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади;
➖ хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади.
Обуна бўлинг
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan
Taʼlim sohasi vakillariga talab kamaygan ammo 7 ta hududda ehtiyoj yuqori – tadqiqot
Makroiqtisodiy va hududiy tadqiqotlar instituti tomonidan mahalliy mehnat bozorida ishchi kadrlarga boʻlgan talabni aniqlash uchun respublikaning 180 ta tuman va shaharlaridan jami 7 700 dan ortiq ish beruvchilar orasida soʻrov oʻtkazdi.
Unga koʻra, mamlakatdagi eng koʻp talab 5,8 foizlik natija bilan savdo mutaxassislari va onlayn sotuvchilariga oid ekanligi aniqlangan.
Nisbatan pastroq talab esa 1,2 foizlik natija bilan taʼlim muassasalaridagi xorijiy tillar (ingliz, nemis, koreys va boshqa chet tillar), matematika va axborot texnologiyalari fani oʻqituvchilariga tegishli.
Respondentlarning 60 foizi taʼlim sohasida ishchilar soni ortganini qayd etishgan. Shuningdek, hisobotda hududlar kesimida taʼlim sohasi xodimlariga talab eng yuqori boʻlgan hududlar nomi ham keltirilgan.
Xususan, taʼkidlanishicha,
➖Xorazm viloyatida matematika, algebra, geometriya (4,0 foiz), ingliz tili (3,9 foiz), rus tili va adabiyoti fanlari oʻqituvchilariga (2,2 foiz) falsafa, psixologik, sotsiologik, tarixiy va siyosiy fanlar boʻyicha universitet oʻqituvchilariga (1,0 foiz);
➖Toshkent viloyatida maktablarda matematika, algebra, geometriya oʻqituvchilariga (4,9 foiz);
➖Qoraqalpogʻiston Respublikasida maktablarda chet tili (2,6 foiz), matematika, algebra, geometriya oʻqituvchilariga (1,4 foiz);
➖Qashqadaryo viloyatida maktab, kollej va oʻquv markazlarida matematika, algebra, geometriya fani oʻqituvchilariga (2,3 foiz);
➖Andijon viloyatida eng yuqori talab maktab va kollej oʻqituvchilariga (1,8 foiz);
➖Namangan viloyatida ingliz tili oʻqituvchilariga (1,7 foiz);
➖Jizzax viloyatida maktab, kollej va oʻquv markazlarida matematika, algebra, geometriya oʻqituvchilariga (1,5 foiz) talab shakllangan.
Obuna boʻling
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan
Ўқитувчилар нима учун бир-бирларини калтаклашяпти?
Хурматли бошқарама бошлиқлари, кимни вилояти бўлса назоратга олишингизни сўраймиз.
Обуна бўлинг
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan
Чин дўстлар !
Таклиф таваллуд кун байрамига айланиб кетди.Олтиариқ тумани "Ҳўжақўрғон" МФЙ ҳудуди 2-умумий ўрта таълим мактабининг 2-гуруҳ ногиронлиги бор 4-синф ўқувчиси Қўлдашев Акбархўжа Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимовни ўз хонадонига таклиф қилди.
Байрам чин дўстлар қуршовида авж олди...
Обуна бўлинг
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan
МАЖЛИСЛАР МАЖБУРИЙ(МИ)?
Фуқародан келган мурожаат:
Иш вақти 18:00 да тугайди, лекин раҳбар мажлисни айнан шу вақтдан кейинга белгилайди. Бу қанчалик тўғри?
ЖАВОБ:
Бу меҳнат қонунчилигига зид ҳолат. Мажлис ўтказишни ташкилотнинг ички ҳужжати билан иш вақтига кирмайдиган вақтга белгилаб қўйиш мутлақо асоссиз. Ички ҳужжатда шундай белгиланган деб, ходимлардан мажлисга қолишни талаб қилиш ҳам ноқонуний.
Мажлиснинг иш вақтидан олдин ёки кейин бўлиши ходимларни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш ҳисобланади. Бу эса жуда жиддий хато.
Хусусан, Меҳнат кодексининг 189-моддасига асосан иш берувчи томонидан ходимни ходим учун белгиланган иш вақти давомийлигидан ташқари ишга жалб этиш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.
Меҳнат кодекси кодексининг 115-моддасига кўра, иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
- агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
- қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.
Бундай вазиятларда иш берувчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни, мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Иш берувчи иш вақтидан кейин ёки олдин ходимни бирор масалада безовта қилиши меҳнат қонунчилигини бузиш саналади.
Обуна бўлинг
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 week, 2 days ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 weeks ago