Halima Ahmedova

Description
Бир сеҳрли кунда, Бир гўзал кунда
Менинг қўлларимни сўрайди фалак...
Murojaat uchun @baxt_va_hayot_maktabi
Advertising
We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 year, 1 month ago

🔔 Reklama: @Edurekadmin


Ta'limda nima yangiliklar?

O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!

© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!

📩 @Edu_murojaatBot

Last updated 1 month, 1 week ago

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 2 weeks, 4 days ago

2 months, 3 weeks ago

#tabrik🌷🌷🌷 Ҳалима Аҳмедова, "Куз келяпти...".
Шеърни Хуршида Абдуллаева ўқиди.
@suyunbeka
@halima_ahmad

2 months, 3 weeks ago

Аслида, сиз қалбларга ҳадя этган дардлар учун бу қўшиқ жуда арзонлик қилади. Бироқ, бор имконим шу. Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Ҳалима апа!

ФЕРУЗШОҲ
@halima_ahmad

3 months, 2 weeks ago
10 months, 2 weeks ago

**Бухоролик ижодкорларнинг телеграм каналлари рўйхати:

Омон Мухтор: https://t.me/Omon_Muxtor Садриддин Салим Бухорий: https://t.me/SadriddinSalimBuxoriy Тилак Жўра: https://t.me/tilakjura1947 Азиз Саид: https://t.me/vaqt_manzili Ҳалима Аҳмедова: https://t.me/halima_ahmad Султонмурод Олим: https://t.me/Sultonmurod_OLIM Сулаймон Шодиев: https://t.me/SulaymonShodiyev Нодира Афоқова: https://t.me/Nodirasheriyati Вафо Файзуллоҳ:** https://t.me/Vafo_Fayzulloh

Чоршамъ Рўзиев: https://t.me/chorshamruziev Санобар Меҳмон: https://t.me/Sanobar_Mehmonova Абдунаби Ҳамро: https://t.me/abdunabihamro Муҳаммад Азим: https://t.me/azim202 Бобоқул Усмон: https://t.me/BoboqulUsmon Жасур Эсан: https://t.me/JasurbekEsanov Рухсора Нур: https://t.me/tanqidvatalqin Гулзода Ғайратова: https://t.me/yozuvlarimdan Сабина Расулова: https://t.me/SabinaRasulova_ijodi Муслима Ҳамроз: http://hamroz.uz Ҳамид Насруллоев: https://t.me/hazrati_insonim Ҳамзабек Турдиев: https://t.me/hamzabek81 Рўзимурод Маҳмуд: https://t.me/RuzimurodMahmud Моҳигул Ўктам қизи: https://t.me/+0WK2LujgMzAzZDZi Инобат Очилова: https://t.me/inobatbuxoriy Илҳом Салимов: https://t.me/salimov_blogi Мадина Ваҳобова: https://t.me/VahobovaMadina Нилуфар Рухсор: https://t.me/Nilufar_Rux Мактуба ШАЙДО: @Maktubashaydo Лайло Ҳайитова: https://t.me/Leyla_Tun_Qizi Дилшод Ражаб: @dilshod_rajab_ijodi Бобур Бобомурод: @bobur_bobomurod Зарнигор Ибрагимова: https://t.me/zarasohili Зилола Тошева: https://t.me/zilolakamol1992 Дилафрўз Эшонова: https://t.me/dildagilaringiz Дилобар Меҳмонова: https://t.me/mehmonovad Дилобар Жўраева: https://t.me/Dilobar_Joraeva Аброр Пир Муҳаммад : https://t.me/abrorpirmuhammad Олия Равшанова: https://t.me/nazmnavosi Зухро Асадова: @bloknotasadova Зиёда Шодиева: https://t.me/sherlarziyoda Самад Муҳаммад Дамин: https://t.me/SamadMuhammadDamin Шерзод Ғойиб: https://t.me/Sherzod_Goyib_sherlari Собир Салимович: https://t.me/Sobirsalimovich0172 Аҳмад Ҳайдаров: https://t.me/Ahmad_HAYDAROV Баҳром Солиев: https://t.me/Bahrom_Soliyev Тилланисо: https://t.me/TillanisoEN Махсумахоним: https://t.me/Maxsumaijodi Хуршид Неъмат: https://t.me/xurshidnemat_channel Обид Қўлдош: https://t.me/azob4 Агар Сиз бу рўйхатга кирмаган бухоролик ижодкорларнинг телеграм каналлари ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, @obid_85 телеграм манзилига юборишингиз мумкин.https://t.me/nurzuyo5

10 months, 4 weeks ago
  1. Хазина бор жойда тождор илон бўлади, дейишади. Балки бобомнинг катта хазинаси бордир, дея ўйладим ичимда. Ва ундан жигарранг китобни беришини ёлвориб сўрадим. Бобом ниҳоят эриди. Сандиқни очаётганда жуда чиройли куй таралаётгандек бўлди. Ўша куй ҳали-ҳануз қулоғимдан кетмайди. Сандиқ очилгач, ичидаги ранг-баранг китобларни кўриб менинг ҳам оғзим очилди. Бобом у ерда жуда кўп Қуръон китоблари билан бирга Навоийнинг девонларини сақлар экан. Ўшалар ичидан жигарранг китобни менга олиб берди. Китобни кўксимга босдим. Юрагим гупурлаб кетди. Бу гупурлашдан Лайлининг майин овозию Мажнун оёғидаги занжирларнинг шиқирлаши эшитиларди. Агар шоир бўлсам, мени шу китоб шоир қилди. Агар шоир бўлмасам, ишқнинг кўзидаги изтиробни, мунаввар қайғуни кўрсатиб, мени одам қилди шу китоб…

Хотираларнинг нақшинкор даричасини секин ёпаман. Ва деразамга тинимсиз гул чизаётган февралнинг кўзларига миннатдор боқаман. Юрагимда илдиз отган ишқнинг, мукаррам соғинчнинг титроқларига қўшилиб, Навоийни соғинаман, унга талпинаман:

Дунёга келтирдинг буюк кўнгилни,
Ишқ аҳли ҳақ сўзга бўлганда маҳтал.
Дилларни поклаган шу назм ҳаққи,
Сенга шараф бўлсин табаррук феврал…

… Ҳирот боғларида кезган хаёлнинг
Қалбидан таралгай ўзбекона ҳис…
То ҳануз ўзини излаб юрганлар —
Сиз ҳам Навоийни соғинганмисиз?

Фарҳод наърасидан уйғонганмисиз
Виждон кенгликларин босганида ис.
Мол-дунё жанггидан ғолиб чиққанлар —
Сиз ҳам Навоийни соғинганмисиз?

Навоий кирмаган уйлар қоронғу,
Навоий кирмаган кўнгиллар зиндон.
Ўзига маҳлиё эй назмбозлар —
Кўринг, Навоийдан маст бўлди жаҳон.

Шаъм торин паришон айлангизлар бот,
Токи ёруғ бўлсин ботиннинг азми.
Минг йилда ҳам балки қайтиб келмайди,
Навоийдек шоир ва унинг назми.

Ишқ гавҳари пинҳон эрур жон ичра,
Ушшоқ ҳажр туни чўкмагайдир тиз.
Эй, ошиқлик дардин эрмак билганлар —
Ҳали Навоийни ўқимагансиз…

Эй долғали аср, қўрқмасман сендан
Қанча турланмагин, бўлма шиддаткор.
Кўксимдаги ишқнинг алангасида
Сенинг шиддатингдан баланд жунун бор.

Навоий бахш этди менга бу ишқни,
Токи томиримда оқиб турар қон.
Бу ишқ Ўзбекистон бўлиб боқади
Ярмида замину, ярмида осмон.

… Феврал, юрагимга қўйгин бошингни,
Шунда нур оқади жисмимда сим-сим.
Ногоҳ қуш тилида сайрайди жоним:
Навоий, Навоий, сизни соғиндим!

Манба: «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 2014 йил 6-сон

@halima_ahmad

10 months, 4 weeks ago
  1. Кунлар ўтгани сайин китобни, тўғрироғи, Лайли билан Мажнунни соғина бошладим.

Бир куни бобом хонасидан чиқиб кетгани заҳоти кирдиму токчадан жигарранг китобни изладим. Аммо китоб жойида йўқ эди. Шунда бутун хонани бурчакларига караб чиқдим. Лекин тополмадим. Шу пайт уйнинг ёнбошида турган сандиқ ёдимга тушди. Сандиқнинг калити энг юқоридаги токчада турарди. Калитни олдиму сандиқни очмоқчи бўлдим. Не кўз билан кўрайки, сандиқнинг тепасида тождор оппоқ илон бошини кўтариб турарди. Азбаройи қўрққанимдан бақириб юбордим. Ва шошилиб ташқарига отилдим. Менинг овозимни эшитган бобом қаердандир пайдо бўлди. Пинагини ҳам бузмай:

— Китоб ўғрисининг аҳволи ана шунақа бўлади, — дедию хонасига кирди. Ортидан мен ҳам кирдим. Бобом сандиқ ёнида турган ундан бир -чимдим олиб илоннинг устига сепди. Илон бир зумда ғойиб бўлди. Мен эса азбаройи қўрққанимдан дағ-дағ титрардим. Бобом менга:

— Бу илон безарар. Узок йиллардан буён келиб туради, — деб тушунтирган бўлди.

@halima_ahmad

10 months, 4 weeks ago
  1. Зўр бериб жигарранг китобни варақлайман. Суратларда акс этган манзаралардан ниманидир тушунгим келади. Баъзан ҳис қилгандек бўламан. Фақат китоб ўртасида дарахтга занжирлаб ташланган — сочлари, тирноқлари ўсган қишлоғимиздаги Йўлдош девонага ўхшаб кетадиган йигитнинг суратини кўрганимда ичимга қандайдир ларза ўрмалаб киради. Йиғлагим келади. Нега уни дарахтга занжирлаб қўйишган? Уни қутқаргим келади. Ҳатто тушларимга кириб чиқади бу сурат. Яна бобомга юзланаман:

— Бобо, нега бу йигитни занжирлаб қўйишган?

Бобом ўзини эшитмасликка олиб яна мудрайди. Бу жигарранг китобни жуда яхши кўраман. Бобомдан яшириб бир куни кўчага олиб чиқиб ўртоқларимга кўз-кўз қилганман. Бобом билиб қолиб мени роса койиган.

— Қизим, уни фақат шу ерда томоша қил. Йиртиб қўйсанг, сендан Навоий хафа бўлади, — деганди ўшанда.

Шунда мен ҳовлиқиб:
— Навоий ким, бобо? У қаерда яшайди? — деб сўраганман. Бобом эса кўксини кўрсатиб:

— У жуда катта шоир, мана, бу ерда яшайди, — деган. Мен эса ўшанда ҳеч нарсани тушунмаганман.

Йиллар ўтаверди. Мен жигарранг китобни томоша қилишни канда қилмадим. Ва ниҳоят, мактабга бордим. Ўқиш-ёзишни ўрганиб олдим. Энди жигарранг китобни бемалол ўқий бошладим. Аммо уни ҳануз уқий олмасдим. Айниқса, суратдаги йигитни нега занжирлаб қўйганига ҳеч жавоб тополмасдим.

Ёшим ўн олтига кирганда жигарранг китобни кўнглимдаги ҳислар билан варақлаб, нималарнидир тушунгандек бўлдим. Лайлига ҳавасим келди, Мажнунни орзу қилдим. Мажнун оёғидаги занжирлар ҳалқасининг нури ногаҳон кўксимга кўчганини сездим. Лайлининг қаро зулфи зулфимда тебрангандек бўлди. Бир куни бу китобни бобомдан сўрамай мактабга олиб бордим. Муаллимимиз китобни кўриб:
— Жуда нафис китоб экан, — деди.

Бу гапдан сўнг барча синфдошларим китобни қўлма-қўл қилиб томоша қилишди. Ногаҳон парта устида турган сиёҳдонни бир синфдошимиз билмай туртиб юборди. Ва китобнинг варағи устига сиёҳ сачради. Ўша куни дилим ҳуфтон бўлди, бобомдан роса гап эшитдим. Кейин, бу китобни менга қайта бермаслигини айтди.

@halima_ahmad

We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 year, 1 month ago

🔔 Reklama: @Edurekadmin


Ta'limda nima yangiliklar?

O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!

© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!

📩 @Edu_murojaatBot

Last updated 1 month, 1 week ago

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 2 weeks, 4 days ago