Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Юрист Хизмати | Расмий канал

Description
Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.

Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 4 days ago

14 hours ago

Қисқартиришда ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади?

@Yurist_Xizmati 4521-савол:

Ассалому алайкум. Мен давлат таълим муассасаси раҳбариман. Апрель ойида янги штат жадваллари тасдиқланди ва унга кўра бир неча штат бирликлари қисқартирилди. Мисол учун 4 штат бирлиги ховли супурувчи штатининг 1 штат бирлиги қисқартирилди ва 4 нафар ховли супурувчининг 1 нафарини иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишимиз лозим. Шундай вазиятда МКнинг 167-моддасида “Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади” деб белгиланган. Ходимларнинг малакаси ва иш унумдорлиги юқори эканлигини қайси мезонларга асосан аниқлаймиз ва уни қандай ҳужжатлаштирамиз, расмийлаштирамиз. Ходим ишдан бўшатилганда судга даъво қилиши мумкин ва суд албатта ходимнинг малакаси ва иш унумдорлигини қандай аниқладинг деган саволни қўяди.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Яхши савол бергансиз. Ҳақиқатдан ҳам ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги ўзи нималиги, у қандай аниқланиши тушунарсиз кўринади. Лекин янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ўзида мазкур саволга жавоб мавжуд.

Қаранг! ушбу кодекс 273-моддасида ходимнинг меҳнат вазифасини бажариши учун зарур бўлган малака (билим, маҳорат, кўникма) даражаси – малака нормаси эканлиги белгиланган.

Шунингдек, мазкур кодекснинг 369-моддасига мувофиқ ходимнинг малакаси унинг муайян касбий фаолият турини бажаришга тайёрлигини тавсифлайдиган касбий билимлари, малакалари, кўникмалари, лаёқати ва иш тажрибасининг даражасидир.

☝️Юқоридаги қоидаларга кўра муайян лавозимдаги ходимнинг малакаси унинг касбий билимлари (бунда маълумоти назарда тутилади яъни шу касб бўйича ўрта махсус ёки олий маълумот), маҳорати (ўзининг лавозим мажбуриятларини қай даражада бажариши) ва бошқаларга кўра аниқланади.

💁‍♂ Меҳнат унумдорлиги эса, иш вақти давомида ходимнинг ўзининг лавозим мажбуриятларини бажаришдаги натижалари инобатга олинади. Яъни ходимнинг ўз мажбуриятларини сидқидилдан, виждонан бажариши, иш натижаси бўйича камчиликларга йўл қўймаганлиги, мазкур мажбуриятларни қанча вақт оралиғида бажариши аниқланади.

Қисқартириш туфайли ходимлардан маълум қисмини ишда олиб қолишда МК 167-моддасидаги имтиёзларни аниқлашда иш берувчи томонидан комиссия тузиб, ходимларнинг натижаларини баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Қўшимча сифатида сизга қисқариш туфайли ходимларни ишдан бўшатиш тартиби ҳақида қуйидаги мақолани аниқ маълумот олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

1 day, 8 hours ago

Бир ойлик армияга бормаслик мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4520-савол:

Assalomu alekum meni ukam hozir Rossiya Federatsiyasiga  ishlagani ketgan edi uyda onam bn singlim bor xolos ukamni 1 oylik armiyaga 7 mln 382 ming sum to'lov qilsin deb tinme kelishyabdi  bulmasa sudga beramiz deb tuxtatme bezovta qilishyabdi onam uy bekasi bizda sharoit yuq uncha pulni tulagani biz nima qilishimiz kerak shu vaziyatda

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Ҳарбий хизматдан бўйин товлаб бўлмайди, унга бориш шарт. Бу фуқароларнинг конститутсиявий мажбуриятидир.

Ўзбекистон Республикаси Конситутсиясининг 64-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун 4-моддасига мувофиқ тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар.

Қонунинг 6 – моддасига кўра ҳарбий хизматга яроқли, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.

Шу сабабдан ҳам 18 – 27 ёш орасида ҳарбий хизматга яроқли Ўзбекистон фуқароси бўлгани учун сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилади.

Шунга кўра сизнинг укангиз ҳам ҳарбий хизматни ўташга мажбур.

Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида”ги Низом 5-бандига кўра сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади.

💁‍♂ Демак, укангизни ҳам шартнома имзолатиш учун аввал суҳбат ташкил этилиши лозим эди. Агар суҳбат ўтказилмасдан туриб шартнома имзоланган бўлса, унда бу шартномани бекор қилиш мумкин.

Энди қаранг! ушбу банднинг 9-хатбошисига кўра шартнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни навбатдаги чақириш муддати давомида мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ва кафил томонидан имзоланиши ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ва муҳрланган бўлиши керак.
Қоиданинг мазмунига кўра шартномада укангиздан ташқари кафилнинг ҳам имзоси бўлиши лозим.

❗️Шунга кўра бу вазиятда туман мудофаа бўлими ходимларининг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

1 day, 11 hours ago

*⚡️Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди*

❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди.

👉 Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдори (ҳозирда 5 775 000 сўм)да ҳар ойлик устама тўлаб борилади.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

1 week ago

❗️Уйни талабаларга ижарага берганлардан солиқ ундирилмайди

Агар шахс уйни бошқа бир шахсга ижарага берса, ундан келадиган даромад (ижара ҳақи) солиқ солинадиган даромад тоифасига киради.

Бунда Солиқ кодексининг 375-моддасига биноан солиқ тўловчининг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари мулкий даромадлар тоифасига киради ва у жами дорамад ҳисобига қўшилиб, даромад солиғини солиш объекти саналади.

Бунда Солиқ кодексининг 381-моддасига асосан ижара ҳақидан 12 фоиз солиқ ундирилади.

Агар шахс уйини талабага ижарага берса, унда ижарага берувчи солиқдан озод қилинади.
Солиқ кодексининг 378-моддаси 19-бандига кўра солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари солиқ тўловчиларнинг даромад солиғидан озод қилинади.

Бунда талаба Фуқаролик кодексининг 600-моддасига асосан ижарага берувчи билан уй-жой ижараси шартномасини тузиши талаб этилади. Мазкур шартномасиФуқаролик кодексининг 603-моддасига биноан давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

Батафсил: https://yuristpro.uz/soliq-undirilmaydi/

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati

1 week ago
1 week, 1 day ago

⚡️Бугун барча ходимлар, ҳаттоки ярим ставкадагилар ҳам 1 соат вақтли кетишга ҳаққи бор

Меҳнат кодекси 187-моддасига кўра (Ишланмайдиган байрам кунлари арафасидаги ишнинг давомийлиги) ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Унга кўра, байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati

2 weeks ago

Алиментни ўз вақтида тўламаётган шахсларга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4506-савол:

Ассалом алекум. Алимент масаласи буйича савол бермокчийдим. 2023 йил 24 октябрда суд карори чиккан. Иккита болам бор. Биттаси 5 ёш, биттаси бир ёш. 18 ёшгача алимет пули ва 3 ёшгача моддий ёрдам берилсин деб суд карор чикариб берган. Турмуш уртогим ойма ой 1 милён 891 минг сумдан тулаши керак. Лекин 500, 700 минг килиб ташаб куйяпти канака чора курсам булади? Ун милёндан ошган карздорлиги. Ундириш учун кимга мурожаат килсам булади? Жавоб учун олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу вазиятда алимент қарздорлигини ундириш учун МИБга мурожаат қилишингиз лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-майдаги ПҚ–3016-сон қарорига 4-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги низомга 9-бандига мувофиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

❗️Шунингдек, низомнинг 12-бандига кўра суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш соҳада МИБ жавобгар ҳисобланади.

☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра суд қарорларини ижро этишга ваколатли ва мажбуриятли орган бу МИБ. Шунга кўра ижрочи сиздаги ҳолат бўйича суд ҳужжатини қандай тартибда ёзилган бўлса, шундай тартибда ижро этиши керак.

Энди турмуш ўртоғингизнинг алимент тўламаганлиги масаласига келсак, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-4(прим)-моддасига кўра моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик:
ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шунга кўра, мазкур масала МИБ орқали ҳал қилинади деб ҳисоблаймиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

2 weeks ago

⚡️ПЕНСИЯ МИҚДОРЛАРИ ОШИРИЛДИ

Фармон билан (ПФ-69-сон, 30.04.2024 й.) айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди

Унга кўра, 2024 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланди:

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм;
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 648 000 сўм.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

2 weeks ago

*⚡️БУГУНДАН ЯНГИ ҚОНУН КУЧГА КИРДИ
Бугун,
2 майдан бошлаб ер эгалари шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишда тупроқнинг мавжуд унумдор қатламини сидириб олиши ва сақлаши шарт бўлади. Бунга доир тегишли Қонун* кучга кирмоқда.

Жорий йилнинг 2 февраль куни Давлатимиз раҳбари томонидан “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонун имзоланган эди.

Қонунга кўра ендиликда эр эгалари шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишда тупроқнинг мавжуд унумдор қатламини сидириб олиши ва сақлаши шарт этиб белгиланди.

Сидириб олинган тупроқнинг унумдор қатламини қурилиш ташкилотлари ҳокимликлар томонидан белгиланган жойларга сақлаш учун олиб чиқади.

Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга кириши назарда тутилган эди. Яъни, бугун 2 май кунидан Қонун расман амалда.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

3 weeks, 2 days ago

Буйруқдаги санани хато киритгани учун кадрга интизомий жазо қўллаш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4494-савол:

Assalomu alaykum men sentyabrdan buyon maktabda kadrlar bo'yicha menejer bo'lib ishlayman.Bir xodimga xomiladorlik tug'ruq ta'tiliga ketish haqida buyruq chiqargan edim. Ayrim texnik sabablarga ko'ra buyruqqa xodimning ta'tilga chiqish kuni xato ketib qolibdi lekin buyruqni qolgan qismlari to'g'ri. Yuridik markaz xodimlari shuni muvofiqlashtirib qaytadan yuborsangiz bo'ladi Qaytsadan yuborsam Yuridik Markaz xodimi buyruq chiqargan xodimga nisbatan intizomiy jazo qo'llash buyruq chiqaring debdi  Shu to'g'rimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади.

Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан Кадрлар бўйича инспектор (менежер)нинг асосий мажбурияти меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларнинг шахсий таркиби бўйича буйруқларни (ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат таътили бериш ва ҳ.к.) расмийлаштириш ва уларнинг белгиланган тартибда сақланишини таъминлаш этиб белгиланган.

Шунга кўра сизга бу мажбуриятни тўғри бажармаганингиз учун интизомий таъсир чораси қўллаш мумкин.

Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади. Бунда ходим содир этган қилмиш учун фақат битта интизомий таъсир чораси қўллаши мумкин.

Ходимга интизомий таъсир чораси қўллаш тартиби МК 313-моддасида белгилган. Ушбу нормага мувофиқ иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади. Шунга кўра сиздаги ҳолатда тушунтириш хати ёзишдан бош тортиш ҳолати бўлганда иш берувчи далолатнома тузган ҳолда интизомий таъсир чорасини қўллаши мумкин.

Шуни ҳам айтиш керакки, интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

💁‍♂ Шу қоидага кўра иш берувчи сиздаги вазиятни мазкур мезонлар асосида баҳолаши, шундан сўнггина интизомий таъсир чораси қўллаши ёки қўлламаслиги мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 4 days ago