🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
Текин фойдаланиш учун ҳам солиқ тўланадими?
@Yurist_Xizmati 4827-савол:
Assolom. Mening sovolim shundaki nomimda kichkina do'kon bor o'tgan yili ayolim bilan ijara shartnomasi tuzgandim tekin dep lekin mana bir yildan keyin menga soliq qarzi keldi 1639000 daromad solig'i dep oldin zakisim yo'q edi shartnoma tuzgandayam so'ramadi Ayolim uyimda prapiskada 3 ta o'glim bor lekin bugun zakisdan o'tdim oborsam o'tgan vaqit uchun to'laysan deyapdi.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2023 йилдаги ЎРҚ-886-сонли “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун 8-иловасига мувофиқ 2024 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланган.
Бунда ушбу иловага берилган тушунтиришда мазкур ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади хамда кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (яқин қариндошлар ўртасидаги тузилган шартномалар бундан мустасно) татбиқ этилиши белгиланган.
💁♂ Бунда Фуқаролик кодексининг 626-1-моддасига асосан текин фойдаланишга берувчининг ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари яқин қариндош саналади.
☝️Шу қоидага кўра сиз турмуш ўртоғингизнинг билан қонуний никоҳдан ўтган кунингизга қадар бўлган даврда унинг мулкини текин фойдаланиш шартномаси асосида олган бўлсангиз, бунинг учун ушбу ставкалардан келиб чиқиб, солиқ тўлашингиз мумкин.
Мазкур ставкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
1. https://lex.uz/en/docs/-6707765
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифаси бошқа ходимга юклатилса, унинг ойлигига қўшимча ҳақ тўланадими?
@Yurist_Xizmati 4814-савол:
Assalomu alaykum, davlat maktabgacha ta’lim tashkiloti direktori mehnat taʼtiliga chiqqanda uning vazifasi tashkilot metodistiga yuklangan,metodistga vaqtinchalik vazifa yuklangani uchun uning ish haqiga qo‘shimcha yuklama to‘lanadimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 116-моддасига асосан вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифаси бошқа ходимга юклатилиши мумкин. Бунда ушбу ходимга Меҳнат кодексининг 259-моддаси билан қўшимча ҳақ тўланади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низом 25-бандига кўра бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
❗️Бироқ Меҳнат кодексининг 116-моддаси олтинчи қисмига асосан вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини асосий ишдан озод этилмаган ҳолда бажаришни штатдаги унинг ўрнини босадиган, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат шартномасига, мансаб йўриқномасига мувофиқ ўз лавозим мажбуриятларига вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш кирадиган шахс зиммасига юклатиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади, мажбуриятларни вақтинча бажариш зиммасига юклатилаётган ходимнинг бирор-бир қўшимча розилигини олишни талаб этмайди ҳамда қўшимча равишда ҳақ тўланмайди.
Шу билан бирга низом 25-банди иккинчи хатбошида бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаётганлик учун қўшимча ҳақ шундай касб ва лавозимдаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолларда белгиланмаслиги қайд этилган.
🚫 Сиздаги вазиятда ҳам агар ДМТТ мудири ишда йўқ бўлган вақтда унинг лавозими вақтинча методистга юклатилиши ички ҳужжатларда (мисол учун лавозим йўриқномасида) қайд этилган бўлса, қўшимча ҳақ тўланмайди.
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Газлашмаган ҳовлиларга ҳам электр энергияси учун 50% чегирма бериш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1 январдан газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини айтганди.
Қайд этилишича, ҳужжат лойиҳаси айни пайтда тегишли ташкилотларга юборилган.
Бу янгилик ҳақида бундан бир ой олдин энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Лолазор” подкастидаги чиқишида айтиб ўтганди. У газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электр энергия тарифларига 50 фоизлик чегирма бериш бўйича топшириқ бўлганини таъкидлаган.
“Айни пайтда кўп қаватли уйлар учун [газлаштирилмаган] электр энергиясига 50 фоиз чегирма амал қилади. Биз газлашмаган ҳовлили хонадонларга нисбатан ҳам буни қўллаш бўйича топшириқ олганмиз. Чегирма уларга ҳам 50 фоиз бўлади. Бу бўйича тегишли вазирликлар билан ишлаяпмиз. Шунингдек, саноат корхоналарига ҳам юкламага қараб оширувчи ва камайтирувчи коэффициентлар қўллаш режалаштириляпти”, – деганди вазир.
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫
❗️Қисқариш келганда ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор ходимлар ишдан бўшатилмайди
@Yurist_Xizmati 4796-савол:
Savolim - men maktabda psixolog bo'lib ishlayman 2018 -yilda 1000 boladan oshgan maktablarga ikkitadan psixolog shtati berilgan edi bizning maktabda ham ikkita psixolog ishlaymiz bu yil psixolog shtatiga qisqarish keldi men 6 oylik homiladorman qanday qilib 1 shtatdan dikretga chiqsam bo'ladi.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
🙅♂ Сизни ишдан бўшатиш ҳам, огоҳлантириш хати бериш ҳам мумкин эмас.
Меҳнат кодексининг 163-моддасига кўра ҳомиладор аёллар (ушбу Кодекс 408-моддаси) ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар (ушбу Кодекс 409-моддаси) учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.
❌ Мана шу қоидага кўра ҳомиладор бўлганингиз сабабли, сиз билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ўз ташаббуси билан бекор қила олмайди. Агар сиз ўзингиз ариза ёзмасангиз, бошқа усул билан сизни ишдан бўшатиш мумкин бўлмайди.
Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
✅ Шу қоидага кўра ходимга ҳомиладорлик ва туғиш таътил берилади. Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
☝️Шу қоидага кўра ходимга ҳомиладорлик ва туғиш таътил берилади. Бунда сизга таътил пули берилади.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 314-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низом 35-банди мазмунига биноан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:
🔘 ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
🔘 ишга қабул қилинган кундан 12 ойдан ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫
Нашриётлар 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар фойда солиғидан озод қилинади
Ўзбекистонда нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) тўлашдан озод этилади.
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫
Ахлоқи ёмон ўқитувчига дарс бермаса бўладими?
@Yurist_Xizmati 4645-савол:
Ўтган ўқув йилида бошланғич синф ўқитувчиси бир неча бор ўқувчиларни дўппослаб бошига урганлиги тўғрисида синфдаги камерага тушиб қолган.
Ўқитувчини тоифаси бир стажи 20 йилдан ошиқ. Дарсда қўл телефонидан кўп бор фойдаланади. Шу ўқитувчига дарс , синф бериш мумкинми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Ҳозир мактабда ишлаётган бўлса, унда дарс олишга ҳақли.
Аслида педагогнинг болаларни ҳақорат қилиши ва уларга қўл кўтариши ҳеч бир мезонга, на ҳуқуқ ва аҳлоқ мезонларига мос келмайди.
Бу вазиятда ўша шахсни Меҳнат кодекси 161-моддаси иккинчи қисми бешинчи банди билан (ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги) ишдан бўшатиш мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 13-бандига кўра ўқитувчиларга ўқувчилар билан муносабатда ўқувчиларни жазолаш мақсадида уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўйилмайди.
Айнан шу қоидага кўра ўқувчига тазйиқ ўтказмаслик (қўл кўратиш) ўқитувчининг мажбуриятларидан бири ҳисобланади.
Эътибор берган бўлсангиз, МК 161-моддасида меҳнат интизомини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолати келтирилган. Ушбу кодекс 162-мододасига мувофиқ ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати:
• ички меҳнат тартиби қоидалари;
• ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ташкилот мулкдори ва раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси;
• ўзига нисбатан интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомлар билан белгиланади.
❗️Шунга кўра ўқитувчиларга қўл кўтармаслик ва уларни ҳақорат қилмаслик мажбурияти ММТВ 282-сон буйруғида қайд этилган.
❗️Демак, бу ҳолатда ўқитувчини ишдан бўшатиш ҳуқуқий асосга эга.
✅ Шунга кўра сизлар ҳам ўша ўқитувчини ишдан бўшатишингиз мумкин. Агар ишдан бўшатмасангиз у дарс олишга ҳақли.
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
?Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
? @Yurist_Xizmati ?
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago