"Sadoqat" газетаси

Description
Касби туман "Садоқат" газетасининг телеграм канали.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 weeks, 3 days ago
Joriy yilning 4-11 noyabr kunlari prezidentimizning“O‘zbekiston …

Joriy yilning 4-11 noyabr kunlari prezidentimizning“O‘zbekiston Respublikasi aholisi va hududining seysmik xavfsizligini ta’minlash tizimini yanada takomillashtirishga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida” 2023-yil 16-maydagi PQ-158-son qarori ijrosini ta’minlash maqsadida tuman hududida "Aholini zilzilaga tayyorlash haftaligi" o‘tkazilmoqda. Bu haqda Kasbi tuman Favqulodda vaziyatlar bo‘limi xabar berdi.
    Bildirilishicha, bunday haftalikni o‘tkazishdan seysmik xavfsizlikni ta’minlash, aholining zilzilada harakat qilish bo‘yicha bilim va ko‘nikmalarini oshirish maqsad qilingan. Haftalik davomida mahallalar, ta’lim muassasalari, korxona va tashkilotlarda zilzilaga tayyorgarlik ko‘rish bo‘yicha o‘quv mashg‘ulotlari o‘tkaziladi.
    Tuman Favqulodda vaziyatlar bo'limi tumanimiz fuqarolarini mazkur tadbirlarda faol ishtirok etishga chaqiradi.

Kasbi tumani FVB.

@Kasbisadoqat

2 weeks, 3 days ago

#Диққат
Балиқ мавсуми бошланди. Бироқ кўпчилик балиқ қилтаноғи фарзандининг томоғига тиқилиб қолишидан қўрқади.
Бундай вазиятда нима қилишни видеодан билиб олинг. Яқинларга ҳам юбориб қўямиз.

👉 @Kasbisadoqat

2 weeks, 3 days ago

#иқтибос

**Ҳар бир киши касб-корини мукаммал билмоғи,  яхши тарбия олмоғи ва яхши хулқ-атвор, фазилатларга эга бўлмоғи лозим!

Абу Наср Форобий**

👉 @Kasbisadoqat

3 weeks, 2 days ago
[#Иқтибос](?q=%23%D0%98%D2%9B%D1%82%D0%B8%D0%B1%D0%BE%D1%81)

#Иқтибос

Шукр қилиш танга эмас, бу қалбнинг бир ҳолатидир. Қалбингда ҳузур ва шукр бўлса, ҳамма нарса ҳузурга айланади.

✍️ Жалолиддин Румий

@Kasbisadoqat

3 weeks, 3 days ago
[#Байрам\_муборак](?q=%23%D0%91%D0%B0%D0%B9%D1%80%D0%B0%D0%BC_%D0%BC%D1%83%D0%B1%D0%BE%D1%80%D0%B0%D0%BA)

#Байрам_муборак

*🚘 Ҳар йили октябрь ойининг
30-куни "Автомобилчилар куни" сифатида нишонланади
*Барча ҳайдовчиларнинг йўллари беxатар бўлсин!

👉 @Kasbisadoqat

3 weeks, 3 days ago

СИЗ ЎҚИТУВЧИМИСИЗ?!..

(ҳикоя)

Автобусни кутишга сабрим етмай, такси тўхтатдим. Ҳайдовчи бош-оёғимга бир қараб олди-да: “Неча пул берасиз?” деди. “Уч минг...” дедим.  “Бўпти, ўтиринг”, деди йигит. Кетиб бораётиб, йигитни гапга солгим келди: “Укахон, нега савдолашмадингиз, балки мен кам айтгандирман?” Шунда у: “Айрим одамлар билан тортишиш фойдасиз. Борига барака, бизнинг ризқимизни йўлга сочиб қўйган, бирда ундай, бирда бундай”, деб жавоб берди хотиржамлик билан.
–   “Айрим одамлар”, деганингиз кимлар? Қўли калтароқ одамларни назарда тутяпсизми? – дедим мен ҳайрон бўлиб.
– Кўнглингизга келмасин-у, ўзи билиниб туради-да! Пули борлар тўхташингиз билан ўтириб олади. “Фалон жойга”, дейди. Юзингизга қарамайди ҳам. У фақат таксини кўради.
– Ишқилиб, норози бўлиб қолмадингизми?
– Йўқ. Сиз нархни инсоф билан айтдингиз... – деди у кулимсираб, назаримда ҳалитдан бери нимадир нашъа қилиб.
– Лекин тўғри ўйлабсиз, ҳақиқатда ҳам айтганимдан ортиғига кўнмасдим, аслида икки ярим минг ҳам етарди, деб ўйлагандим, – дедим.
Йигит кулиб юборди. Орадан бегоналик кўтарилиб, гаплашиб кетдик. Оиласига қизиқдим.
– Уйланганмисиз?
– Ҳа.
– Келин нима иш қилади?
– Ўқитувчи, – яна кулимсиради йигит. – Бир куни таксида келаётсам, бекатда турган экан. Қўл кўтарди, тўхтадим. “Чилонзорга”, деди. “Неча пул берасиз?” деб сўрадим. Арзимас пулни айтди. Тўғриси, йўлим бўлгани учун "Майли, ўтиринг", дедим. Ўтирганидан сўнг: “Ўқитувчимисиз?!” деб сўрадим. “Нима эди?” деди у. Кулдим. “Ўқитувчилигингизни пулга қаттиқлигингиздан билдим”, дедим. Унинг жаҳли чиқиб: “Ўқитувчиликнинг нони қаттиқ бўлади”, деганини эшитмаганмисиз?” деди. “Эшитганман. Менинг бувим ҳам ўқитувчи бўлганлар. Бувим бозорга борсалар, савдолашмагунча нарса олмасдилар. Бувимни таниб қолган бозорчилар, «Бу онахон барибир ўзининг айтганига олади», деб нарсаларининг нархларини бироз кўтариб айтишарди. Бувим уларнинг шумликларини билиб турса ҳам, ўзларини билмаганликка олиб, савдолашардилар. “Савдолашишда барака бор”, дердилар. Кейин билсак, бувим Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларига амал қилар эканлар...
Бир куни у машинамга ўтирган кўчадан юрдим. Қарасам, бекатда у турибди. Тўхтадим. Ўтирди... Шу тарзда танишиб олдик. Худога шукр, ҳаётимиз яхши. Фарзанд кутяпмиз. Унинг севинчдан чеҳралари очилиб кетди.
– Мени ҳам ўқитувчига ўхшатдингиз-а?
– Ҳа, сизни кўпроқ бувижонимга ўхшатдим.
–   Раҳмат. Лекин мен ўқитувчиларни ўқитадиган ўқитувчиларданманда! – дедим мақтанганнамо ҳазиллашиб. Бувижонингизнинг жойлари жаннатда бўлсин, мана, бизнинг манзилга ҳам етиб келдик...
– Яхши боринг, холажон, – деди йигит ва ғувиллаганича кетди. Изидан қараб қолдим. Бироз бориб, тўхтади, бир эркак кабина эшигини очди-ю, ўтирди. Машина олға юриб кетди.
Йигитнинг хулосаси тўғри бўлса, ҳозирги йўловчи ё таниши, ё бир ишбилармон, ҳар ҳолда ўқитувчи эмас. Лекин ўқитувчининг пулга “қаттиқлиги”нинг касбига алоқаси мени ўйлатарди. Агар ўқитувчининг ойлиги катта бўлганида ҳам, ўқитувчи пулга "қаттиқ" бўлармиди? Балки... Аввалги замонларда қандай бўлган экан? Шунда лоп этиб кўз олдимга Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён”идаги Солиҳ махдум домла келди. У ҳам ўз даврининг ўқитувчиси, таъбир жойиз бўлса, у бизнинг ўқитувчилардан ҳам "пишиқроқ" эди. Демак, таксичи йигит адашмаган. Ҳаммадан ҳам мени қувонтирган нарса, йигитнинг самимийлиги, ўқитувчи бувисини ҳурматлаб эслагани, аҳли оиласидан мамнунлиги эди.

Раъно РАҲМОНБЕРДИ қизи.

👉 @Kasbisadoqat

1 month ago
Tabassum:

Tabassum:

Shogird piri komildan so'radi:
‘‘Ustoz, qanday qilib, bir odamga uning dilini og'ritib qo'ymagan holda ahmoq ekanini aytish mumkin
? ''

Piri komil bir muddat o'ylanib turib shunday javob berdi.
– Bunday deb aytasan bo'tam:

‘‘Taqsir, umr bo'yi hikmat sizni quvalab yurdi. Lekin, harchand urinmasin, siz undan o'zib ketdingiz''

©Alisher Sultonxo'jaev

👉 @Kasbisadoqat

1 month ago
1 month ago

#STROYKENT

МАЙМАНОҚДА МИСЛИ КЎРИЛМАГАН ЯНГИЛИК!

Қишлоқ тарихида илк маротаба "STROYKENT" қурилиш моллари супермаркети фойдаланишга топширилди.

Ушбу кун муносабати билан байрам тадбири ташкил этилиб, унда таниқли актёрлар, ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари иштирок этди. Умуман олганда, очилиш маросими шоу тарзида ташкил этилиб, йиғилганларга бир олам қувонч улашди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Аҳмад бобо Райимқулов бошчилигида фарзандлари Иброҳим ва Ортиқ Райимқулов ҳамда Муҳаммад Каримовларнинг ташаббуси асосида  очилган бу супермаркетда Сиз учун энг керакли бўлган барча турдаги қурилиш материаллари мавжуд.

Байрам тадбири якунида "STROYKENT" осмони узра салютлар порлади.

Видеоларни томоша қилишни тавсия қиламиз!

https://t.me/Akbarali_Yangiliklari

1 month, 1 week ago
**Koʻrgazmali mashg‘ulotning samarasi katta**

Koʻrgazmali mashg‘ulotning samarasi katta

Bog‘chalarda tarbiyachilar mashgʻulotlarni qancha taʼsirli boʻlishini taʼminlasa, samara shuncha yaxshi boʻladi. Shu sababli ham doim  mashgʻulotlarni qiziqarli va mazmunli boʻlishiga eʼtibor qarataman.

Tarbiyalanuvchilar qalbiga yoʻl topa bilish mahorat va tajriba , bilim talab qiladi."Erkatoy"nomli 3-guruh bolajonlariga mashgʻulotlarni koʻrgazmali boʻlishiga alohida ahamiyat beraman.Bu esa mavzuni oʻzladhtirishda muhim jihat sanaladi.

Yaqinda "Meva va sabzavotlar" mavzusida mashgʻulot o‘tkazdim. Meva va sabzavotlardan koʻrgazmali qurol sifatida foydalanganim  mashgʻulotni yuqori saviyada, maqsadga muvofiq boʻlishini taʼminladi.

Darsda foydalanilgan meva hamda sabzavotlar haqida oʻquvchilar tasavvurga ega boʻldilar. Inson hayotida meva hamda sabzavotlarning qanday ahamiyati borligini, shifobaxsh xususiyatlarini ham hikoya qilib berdim.
Manzura MOʻMINOVA,
Koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan Davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti tarbiyachisi.

@Kasbisadoqat

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago