Shahrizod Shodiyev

Description
Olib ketishsalar qalbimdan uzoq,
Manziling yozib ket
yurak qatimga.
Ammo, ketar boʻlsang izlama,
Biroq,
Shubha ham qilmagin MUHABBATIMga...

Shahrizod SHODIYEV
Murojaat uchun:
Advertising
We recommend to visit

- Ta'limga oid eng tezkor xabar va yangiliklar!

? @DTMreklama

Ushbu kanalda abituriyentlar uchun edu.uz dtm.uz xushnudbek.uz kabi taʼlimga oid rasmiy manbalardagi xabarlar sodda tilda yoritiladi.

http://instagram.com/edu.uz

Last updated 2 months, 4 weeks ago

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 1 month, 2 weeks ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 3 days, 19 hours ago

7 months, 1 week ago
Shahrizod Shodiyev
7 months, 1 week ago
Shahrizod Shodiyev
7 months, 2 weeks ago

РУҲПОРАЛАР

Тўртликлар туркумидан

Ҳимматингиз шунчалар пастми,
боқмайсизми буғдойми, хасми,
қулжаллобга сариқ чақага
сотганингиз Юсуф эмасми?!

Чумолига чумчуқ ҳам бургут,
оломонга оми ҳам пешво.
чеварини топмаган барқут
иззатидан бўлар мосуво.

Қўл суқмасанг, тилло тўла жайб
ўз давлатин тутган мисол ғайб,
набий пайғом келтирса-ю, сен —
эшитмасанг, расулдами айб?!

Солмайдими ҳайратга асло
сенга ақлу тил қилиб пайдо,
илонга — қўл, мушукка — қанот,
эшакка шох бермаган худо?!

Бўй бошига келсанг бий бўлиб,
бий далангни чақма бий бўлиб;
отар ёйган ҳар чўпон, севсанг,
сандалингда ёнар қий бўлиб.

Митти қуш ҳам сайрамас бекор,
гарчи нишон бўлмоқ ҳукми бор;
гулзордаги сайроқ булбулнинг
тиканзорда бир жуфт тухми бор

Умр — улов, тор экан,
Қаддим сиғмади,
Лекин тушиб қолишга
Ҳаддим сиғмади.

Зах оёқдан ўтиб, томоқдан олди,
Иссиқ бошдан ўтиб, оёқдан олди.
Бизларни бехабар, беғам деганлар,
Билмадик, бу гапни қаёқдан олди?!

Кўнгил севги тўла кўкдир, заминдир,
Гулзоринг бунча ҳам кўзга яқиндир.
Ё раббий, қай бирин севмай, ўзинг айт,
Бири — ойюз, бири зуҳражабиндир.

Ҳайқирма, одамлар айб қилмайдими?
Изҳорлар шивирлаб айтилмайдими?
Йиғла. Дил кўзингга кўзгу бўлса кўз,
Бу кўзгу кўзёшла артилмайдими?!

Севги сулукини тутган барчанинг
Иши чертиш бўлса изҳор дарчани,
Байроқ айласинлар Юсуф тўнидан
Зулайхо кафтида қолган парчани.

Дард бору дарак йўқ дармонимиздан,
Сўраманг, айтмайлик армонимиздан.
Ё раббий, бизга ғам донин илинма,
Бир капсам шодлик бер хирмонимиздан.

Деманг: дарвеш тўнин ҳоқон тутади,
Ҳар ким ўз йўлида мақом тутади.
Дурга айланишни истаган зарра
Чиғаноқ ичини макон тутади.

Нур кўрган гиёҳни омади қучди:
Қозонга кирдию косага тушди.
Сояда нишлаган майсалар эса
Сумалак бўлгунча тун бўйи пишди.

Елкангга ташласанг илм жомасин,
Илғагил ўтмишнинг буюк номасин:
Сийно бўлиш керак ўқимоқ учун
Нуҳ ибн Мансурнинг кутубхонасин.

Яшириб не қилдим надоматимни,
Чалғидим, унутдим тиловатимни.
Гўзалим, қошингда йўқотган эдим,
Ҳануз ахтараман ҳаловатимни.

Ҳаёт мактабида мен битта толиб,
Тоғлар китобидан ўқидим хатлар:
Кўрдим — алп оғочлар қуйида қолиб,
Юксакда ўсаркан тубан дарахтлар.

Чўчимай тўлдириб тутдим ҳаммага,
чўчимай тўлдирдим — дилкоса чинни...
чўчиб қолдим, худо, сендан ҳам магар
чўчимай қолдимми?!

Она ер, кетмадим сендан йироққа,
Оёғим топтади, елкам янчилди...
Одам ерни ёриб кирди тупроққа,
Уруғ ерни ёриб кўкка санчилди.

Дедик: топилмайди жонон сиздақа!
Дедик: топиш осон биздақаларни...
Малика чиқмади бирор қурбақа,
Ўпганимиз қолди қурбақаларни.

Кулгулар қаърига беркинар озор,
Оғу томчилайди тиллар болидан.
Дарё ҳузурига дарё бўлиб бор,
Аммо йўлай кўрма ирмоқ ҳолида.

Худойим навбати билан жазолар,
Ҳосидни ҳасрати билан жазолар.
Зарра ҳаволанган доно мардини
Нодоннинг суҳбати билан жазолар.

Генетика дарси айлагай таъкид:
Тулкининг боласи тулки бўлади.
Қуён арслонга қилса гар тақлид,
Маймунлар олдида кулги бўлади.

Тавлид билан ўлим – қиёматгача,
Тавҳид менинг йўлим қиёматгача.
Ишончимни сувдек симирма, ошно,
Ёқангдадир қўлим қиёматгача.

Дарбадар шамоллар топдилар касрат,
Йиғлоқ булутлардан тўкилди ҳасрат.
Асраб қололмадим жонимни, ё Раб...
Ё Раб, қолдиммикан руҳимни асраб?!

Титрадим самовот тузган тадбирдан,
Унут туйғуларим барг ёзди бирдан.
Кўкламай бўлурми, ўсмай бўлурми,
Ҳаёт иси келиб турса ёмғирдан?!

Ҳануз гардишида айланар чархим,
Ҳануз сўрайди эл ўз дарди шарҳин.
Ўзинг ҳам кирмагинг даргумон бўлган
Жаннат билан уни овутма, шайхим.

Мансур Жумаев

9 months, 2 weeks ago

Иқрорлик

Дунёми?
Театр!
Иқрорман, иқрор.
Худога топшириб жонимни аммо –
Саҳнага отилиб чиқсам неча бор
Дунё тушинсин деб, такрору такрор
Ўзимнинг ролимни этаман ижро.

Бировнинг айтгани менга қилмас кор:
Бошимга тушса ҳам неча маломат –
Саҳнага отилиб чиқсам неча бор,
Бировнинг ёзгани бўлади бекор –
Ўзимнинг ролимни ўйнайман фақат.

Кўксин чангаллайди қанча режиссёр –
Қўрқоқ миясига қони қуйилган –
Аммо менда йўқдир зарра ихтиёр,
Ролимни ёзмишдир азалдан жаббор,
Менга, “адашма” деб, фақат буйрилган.

Дунё нодон эмас, сезиб турибди:
Қанча бахту тахтим саҳнада қурбон.
Тақдир қирмиз қондай изиб турибди,
Гарчи таҳдид бағрим эзиб турибди,
Ролимни ўйнашга топаман имкон.

Қизиқчи эмасман ва ё тақлидчи –
Турфа қиёфадан йўқ менда роҳат.
Ҳа, дунё – театр!
Ҳақсан, танқидчи!
Гарчи ҳаётимга бу ҳол таҳдидчи –
Ўзимнинг ролимни ўйнайман фақат!

Усмон Азим

9 months, 2 weeks ago

Dengizga bordingmi? Men esa... Soʻr-chi,
Hamon yoʻllarimga zormikan dengiz?
Balandroq nuqtadan bir qarab koʻr-chi,
Mening koʻnglimchalik bormikan dengiz?

Q.Eshmuradov.

9 months, 2 weeks ago
11 months, 1 week ago

ТАРЗ

Кеча ўтган кунинг уйғотар сени,
Оппоқ сочиқ тутар юзингни ювсанг.
Бирга чой-пой ичиб наридан бери
Тағин эргашади ортингдан ҳурсанд.

Сира тортинмайди, бўлмас ҳижолат,
Ишингга отланар сенингдек илдам.
Айланма курсингга қўниб бетоқат
Қоғозларни кўздан кечирар зимдан.

Қутилиб бўлмайди ёнингдан ҳайдаб,
Ё жон сақламайди пана-панада.
Тушлик қилиб бўлгач, кетингдан дайдиб
Бирга кириб чиқар ҳожатхонага.

Иш вақтинг тугайди, кечаги кунинг
Бекатга боради етаклаб сени.
Кечаги кун ичра дунёи дуннинг
Бўйи чўкиб, тораяр эни.

Уйга қайтганингда (ҳаммаси холва)
Эшикни очади икки ёт юрак –
Кечаги кунингга маҳрам аёл ва
Кечаги кунингдан бўлган бир гўдак.

Улкан бир сўроққа булғанар ботин,
Бир англам жангига сарфлайсан уни.
Кимлигингни билмай, яна тонг отиб
Кечаги кун билан бошлайсан кунни…

Фaррух Ҳасанов

12 months ago
12 months ago
1 year, 1 month ago

Мен йўлдаман,
Бу йўл охири,
Ойга олиб
Борар бегумон.
Зуҳросига етар
Тоҳири,
Ўзгаради
Минг йиллик достон.
Ҳамма бизга
Қилади ҳавас,
Бахтидан кўз ёради
Ғунча.
Сен тунларга
Айланмасанг бас,
Мен осмонга
Етиб боргунча.

Мен осмонгача етиб боргунча...

Лочинбек Ҳасанов
@Lochinbek_ijod

We recommend to visit

- Ta'limga oid eng tezkor xabar va yangiliklar!

? @DTMreklama

Ushbu kanalda abituriyentlar uchun edu.uz dtm.uz xushnudbek.uz kabi taʼlimga oid rasmiy manbalardagi xabarlar sodda tilda yoritiladi.

http://instagram.com/edu.uz

Last updated 2 months, 4 weeks ago

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 1 month, 2 weeks ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 3 days, 19 hours ago